Kosonsoy ixtisoslashtirilgan maktabi
1.16K subscribers
11.2K photos
885 videos
430 files
3.6K links
🇺🇿Eng zòr ta'lim kanali
Kanalda:
Barcha sinflar uchun boshqotirmalar👨‍🏫
📰 Taʼlim yangiliklari📰
Taklif va shikoyatlar uchun bot mavjud:
https://t.iss.one/Kosonsoy_IMbot
Download Telegram
#Эслатма
Республика фан олимпиадаларига оид Президент қарори қабул қилинди

Шавкат Мирзиёев «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Унга кўра:

👉 Халқ таълими вазирлигида 14 та штат бирлигидан иборат Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилади;

👉 эндиликда фақат халқаро олимпиадалар ғолиблари ОТМларга тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади. Айнан бундай имтиёз берадиган халқаро олимпиадалар рўйхати тасдиқланди;

👉 республика миқёсида ўтказиладиган асосий фан олимпиадалари ғолибларини имтиҳонсиз ОТМга қабул қилиш тизими бекор қилинади. Эндиликда асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1-3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича ОТМларга кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади;

👉 халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун – 500, ўқитувчисига –450 баравари;
2-ўрин (кумуш медаль) учун – 300, ўқитувчисига –250 баравари;
3-ўрин (бронза медаль) учун – 200, ўқитувчисига –150 баравари;

👉 асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун – 50 баравари;
2-ўрин учун – 35 баравари;
3-ўрин учун – 30 баравари;

👉 халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади;

👉 таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган:

халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз;
асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади;

👉 олий таълим муассасасини тамомлаган олимпиада ғолиблари «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан шакллантириладиган истиқболли мутахассислар захирасига киритилади;

👉 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларининг 4-11 синф, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун ҳар чоракда онлайн тарзда олимпиадалар ташкил қилиш орқали иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантирилади;

👉 ўқувчи ёшларнинг халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш билан боғлиқ, шу жумладан, суткалик, яшаш ва транспорт харажатлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

👉 олимпиадаларнинг вилоят ва республика босқичи нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилиб, Халқ таълими вазирлиги веб-сайти орқали онлайн тарзда тўғридан-тўғри намойиш этилади;

👉 олимпиадалар очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиши, натижалари улар ўтказилган куннинг ўзида эълон қилинади;

👉 барча босқичдаги олимпиада натижалари, шу жумладан, иштирокчилар тўғрисида маълумот, уларнинг ёзма ишлари тўлиқ ахборот тизимига киритилиши ва ХТВ веб-сайтида эълон қилинади.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIJCsXstHHOG_sL1A
January 6, 2020
#Эслатма

⚡️СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ ЎҚИТУВЧИЛАРДАН КОНСПЕКТ ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ

Ўқитувчиларни қийнаб келаётган катта муаммолардан бири бу конспект масаласи эди. Сўнги йилларда “Фан ўқитувчилари кундалик дарс ишланмалар (конспект)ни электрон шаклда юритишлари мумкинми?”, “Ўқитувчилар карантин вақтида конспект ёзишлари шартми?” мазмунидаги саволлар кўпчиликни қийнаётган эди.

Бундан ташқари айрим "раҳбарлар" карантинда бекор қолдим деб ўқитувчиларга янгича ҳужжатлар турини "кашф" қилаётган эди. Натижада эса ўқитувчиларнинг куни ҳужжат излаш, нусха кўчириш, папкаларга тикиш ва ҳоказолар билан ўтиб кетаётган эди. Ва ниҳоят Халқ таълими вазирлиги қоғозбозликни камайтириш учун яна бир катта қадамни ташлади.

Жорий йилнинг 29 июнь куни “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинди.

Яъни ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони 3 тадан 1 тага қисқартирилди. Энди ўқитувчиларда кундалик дарс ишланмалар (конспект дафтари) бўлиши шарт эмас. Ўқитувчи томонидан синф журнали юритилишининг ўзи етарли бўлади. Журнал ҳам босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади.

Ўқитувчида конспект бўлмаса дарсни қандай ҳужжатларга асосланиб ўтади деган савол туғилиши табиий. Энди Республика таълим маркази томонидан “Миллий ўқув дастури”нинг асосий компонентлари доирасида барча фанлардан “Ўқитувчи китоби” жорий этилиб, у мактаб ўқитувчиларининг дарс ишланмаси (конспект)нинг ўрнини тўлдиради. Бундан кўзланган мақсад Республикамизнинг барча жойларида ўтиладиган мавзуларнинг бир хиллигини таъминлашдир.


Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.iss.one/dokument_Zamdirektor
August 24, 2020
February 16, 2021
March 16, 2021
May 17, 2021
August 5, 2021
​​#Эслатма

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАЪТИЛ ПАЙТИДАГИ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УЧУН ОТА-ОНАЛАР ЖАВОБ БЕРАДИ

Барчамизга маълумки, илгари ўқувчиларнинг хар қандай хатти-ҳаракатлари учун, хоҳ у таътилда бўлсин хоҳ дарсдан ташқарида бўлсин, фақат синф раҳбар, директор ёки унинг ўринбосарлари жавобгар бўларди. Мисол учун ўқувчи таътил вақтида қўшниси билан муштлашиб, жанжаллашиб қолса ҳам ички ишлар органи ходимлари ўша ўқувчининг синф раҳбарини чақиртириб безовта қиларди.

Кўп ҳолларда мактаб раҳбарияти билан бирга синф раҳбарлари лавозим вазифаларини бажармаган дея баҳоланиб, уларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилар эди. Ўқувчининг ота-онасига эса деярли ҳеч қандай таъсирчан чоралар кўрилмасди. Ҳозир эса бундай ҳолатларнинг олди олинган.

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 270 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
December 19, 2021
​​#Эслатма

❗️МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҚИШКИ ТАЪТИЛ 28 ДЕКАБРДАН БОШЛАНАДИ

Айтишларича, ижтимоий тармоқларда мактабларда қишги таътил кунининг бошланиши 25 декабрга кўчирилганлиги, шу сабабли 27 декабрь мактаб ўқувчилари учун дам олиш куни эканлиги ҳақида асоссиз хабарлар тарқалган.

Лекин, мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади. Яъни, эртага ҳам таълим муассасаларида ўқиш куни ҳисобланади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади. III чорак 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йили 34 хафтадан иборат бўлиб, (бирничи синфлар учун 33 ҳафта) 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътилларнинг аниқ бошланиш ва тугаш кунлари белгиланган.

Амалдаги тартибга кўра, таълим муассасаларида таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

👉кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

👉қишқи таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

👉баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉ёзги таътил - охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумот учун: Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади. Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.
December 26, 2021
April 19, 2022
August 7, 2022
March 11, 2023
December 28, 2023
January 7, 2024