Kosonsoy ixtisoslashtirilgan maktabi
1.15K subscribers
10.7K photos
873 videos
428 files
3.47K links
🇺🇿Eng zòr ta'lim kanali
Kanalda:
Barcha sinflar uchun boshqotirmalar👨‍🏫
📰 Taʼlim yangiliklari📰
Taklif va shikoyatlar uchun bot mavjud:
https://t.iss.one/Kosonsoy_IMbot
Download Telegram
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Битирув имтиҳонлари қачон ўтказилади, ҳарбий институтга топширмоқчиман у ерга медосмотр ва имтиҳон олдинроқ топширилади энди нима бўлади ёки кейинга сурилиши мумкинми?

Жавоб: Амалдаги тартибга кўра, ўқув йили 25 майда якунланади. 26 майдан 15 июнга қадар 9-11-синфларда битирув имтиҳонлари ўтказилади.

Ҳозирча, битирув имтиҳонлари муддатини узайтириш режалаштирилмаган.

Халқ таълими вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар (ОТВ, Мудофаа, ДТМ) билан келишган ҳолда битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишларига тўлиқ имконият яратилишига барча чораларни кўради.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларининг дарс қилаётган расмларини отчет қилиб юборишларини талаб қилмоқда. Бу қанчалик тўғри?

Жавоб: Вазирлик томонидан ўқитувчилардан ёки ота-оналардан уйда дарс тайёрланаётгани ҳақида ҳисобот (фотосурат) юборишлари ҳақида ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ота-оналарга, педагогларга мурожаат қилиб айтмоқчимиз, ҳеч қандай ортиқча ҳисобот, қоғозбозлик ёки фотосуратлар талаб этилишига йўл қўйилмайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Телеканаллар орқали эфирга узатиладиган дарслар давлат тилидан ташқари бошқа тилларда ҳам ўтиладими? Масалан, рус, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман тилларидаям дарслар ўтказиладими?

Жавоб: ЎзМТРК телеканалларида телевизион дарслар 2 тилда (ўзбек ва рус тилларида) тасвирга олинмоқда. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий телеканали орқали қорақалпоқ тилида телевизион дарслар ҳам тайёрланмоқда.

Қолган тилларда (қозоқ, қирғиз, туркман, тожик) зарурат туғилганда албатта маҳаллий телеканаллар билан ҳамкорликда телевизион дарслар тайёрланади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Нима учун директор, унинг ўринбосарлари ва яна бир гуруҳ ходимлар карантин пайтида ҳам фаолиятини давом эттириши керак?

Жавоб: Ўқувчилар учун қўшимча эълон қилинган таътил даврида масофадан туриб ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим муассаса ва ташкилотларнинг бино ва иншоотларини самарали сақлаш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия жараёнини ташкил этиш мақсадида ўз фаолиятини иш жойида амалга оширадиган раҳбар ва ходимлар рўйхати тасдиқланди.

Яъни, мактаб ва мактаб интернатларда директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари (ёки хўжалик ишлари мудири) , психолог, ёшлар етакчиси, фаррош (ҳовли супурувчи), ишчи, қоровул.

Масалан, ҳозирги кунда жойларда СЭС ходимлари билан биргаликда таълим муассасаларимизда тозалаш дизенфекция ишлари амалга оширилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Мактабгача ёки бошланғич таълим ёшидаги фарзанди бор директор, унинг ўринбосарлари ёки карантин пайтида ишлаши керак бўлган ходимларга ҳам таътил бериладими?

Жавоб: Албатта, Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонида ҳам белгилаб берилганидек, боғча ёки бошланғич синф ёшида бўлган фарзандларига уйда қараб туришлари учун лавозимидан қатъий назар меҳнат таътили берилади, бунинг учун уларга барча шароитлар яратилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Ўқитувчиларга вирус сабабли отпуска беришди. Аммо нега уларни мажбуран электрон журнал тўлдириш учун мактабларда ушлаб ўтиришибди? Нега карантинга амал қилишмаяпти? Журналлар қочиб кетадими? Қани соғлиқ ҳақида қайғуриш? Карантин қилиб нима қилишарди? Ким буни назорат қилади?

Жавоб: Республикамиздаги барча педагоглар жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқарилди. Бу ҳақда вазирликнинг тегишли буйруғи ҳам қабул қилиниб, жойларга етказилди.

Шундай бўлса ҳам ҳудудларда таътил вақтида ўқитувчиларни турли тадбирлар (мажлис, йиғин, учрашув)га жалб этилаётганлиги ёки ишга чақириб қандайдир ишларни бажариш мажбурланаётганлиги ҳақида хабарлар келмоқда.

Вазирлик томонидан бундай ҳолатлар тезкор ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда. Бундан ташқари, таътил вақтида педагогларни ҳеч қандай ишларга жалб этмаслик тўғрисида вазирликнинг расмий ижтимоий тармоқлари, веб-сайти орқали мурожаат билан чиқилган. Саволда аниқ манзил (қайси вилоят, туман, мактаб) кўрсатилмаган экан, агар бу ҳақда тўлиқ маълумот берилса, албатта бунга чора кўрилади.

Шу билан бирга, таътилда белгиланган педагогик юкламаларни онлайн, яъни масофадан туриб бажариш имконияти яратилади.

Электрон кундалик масаласига келсак, биз телевизион дарсларни электрон кундалик орқали ҳам етказиш, яъни уйга берилган топшириқларни ўқитувчилар орқали ота-оналарга етказиш ва ўқувчиларни баҳолаш режалаштирилган. Бунинг учун ўқитувчи ишга бориши шарт эмас, уни мобил телефон орқали уйда туриб ҳам бажариши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Интернетда турли онлайн видеодарслар эълон қилинмоқда. Вазирлик томонидан тайёрланаётган видеодарсларни қаердан олишимиз мумкин?

Жавоб: Бу ҳам муҳим савол, вазирлик томонидан телевизион дарслар тайёрланаётганлиги ва бу дарслар интернет тармоқларига онлайн шаклда жойлаштирилиши ҳақида хабар тарқатилганидан сўнг, айрим чаққон таълим муассасалари раҳбарлари, ҳудудий бошқармалар томонидан онлайн дарслар тайёрлашга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар келиб тушди. Бу ҳолатга тезкорлик билан муносабат билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, телевизион дарслар миллий телерадиокомпаниянинг 4 та каналида эфирга узатилиши режалаштирилган: 1-4-синф “Ёшлар” телеканалида, 5-8-синф “Оилавий”, 9-11-синф “Маданият ва маърифат”, амалий фанлар ва 5 та муҳим ташаббус билан боғлиқ машғулотлар “Дунё бўйлаб” телеканаллари орқали эфирга узатилади. Интернет тармоғида эса вазирликнинг расмий веб-сайтида, kundalik.com ҳамда онлайн мактаб электрон портали орқали кузатиб боришлари мумкин бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Савол: Ўқувчи уйда мустақил тарзда тайёрланаётган пайтида мавзу бўйича ёрдам керак бўлса, мавзу бўйича маълумот олиш учун кимга мурожаат қилса бўлади?

Жавоб: Ўқувчиларимиз уйда мустақил дарс тайёрлаётган вақтларда мавзуларни ўзлаштириш бўйича саволларга жавоб олишлари учун биринчи навбатда ўзларининг устозларига, яъни фан ўқитувчиларига мурожаат этишлари мумкин.

Бундан ташқари, маҳоратли фан ўқитувчилари психологлар ва методистлар томонидан ҳам маслаҳат бериб боришлари йўлга қўйилади. Вазирликнинг расмий ижтимоий тармоқдаги каналлари ва сайти орқали ҳам мутахассис маслаҳатлари бериб борилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Nodir Abduqodirov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ingliz tili va psixologiya yo'nalishlari bo'yicha masofaviy ta'lim!

📺23- martdan boshlab "Mening Yurtim" telekanali va Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi loyihasi.

Dushanbadan jumagacha soat 10:30 dan 12:00 gacha @my5tv da

📌 Qo'shimcha ma'lumotlar uchun dasturning ijtimoiy tarmoqdagi rasmiy sahifalari:
https://t.iss.one/tvauditoriya
https://www.instagram.com/tvauditoriya
https://www.facebook.com/tvauditoriya
https://www.mover.uz/channel/tvauditoriya

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Kanalga ulanish👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6430Ebssbs5gEbow
Forwarded from Deleted Account
#koronavirus #xalqaro_olimpiada #международные_олимпиады
COVID-19 пандемияси муносабати билан 2020 йилда Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этиши режалаштирилган халқаро фан олимпиадалари бўйича сўнгги маълумот (2020 йил 22 апрель ҳолатига кўра)

I. Ўзбекистон терма жамоалари (2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306га мувофиқ) иштирок этадиган халқаро фан олимпиадалари

Халқаро математика олимпиадаси (IMO) - 8-18 июль, 2020 йил - Санкт-Петербург, Россия - 2020 йилнинг 16-26 сентябр кунларига кўчирилмоқда*.

Халқаро кимё олимпиадаси (ICHO) - 6-15 июль, 2020 йил - Истамбул, Туркия - 1 майгача қарор қилинади (бунда бошқа санага кўчирилмайди, олимпиадани масофавий ўтказиш ўрганилмоқда).

Халқаро биология олимпиадаси (IBO) - 3-11 июль, 2020 йил - Нагасаки, Япония - ўтказилиши бекор қилинди (муқобил масофавий олимпиадани ўтказиш ўрганилмоқда).

Халқаро физика олимпиадаси (IPHO) - 18-26 июль, 2020 йил - Вильнюс, Литва - 2020 йилнинг 15 майида қарор қилинади, унгача барча ишлар тўхтатилган.

Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) - 19-26 июль, 2020 йил - Сингапур Республикаси - 2020 йилнинг сентябрь ойига кўчирилди*.

II. Ўзбекистон иштироки режалаштирилган бошка халқаро фан олимпиадалари

Халқаро Менделеев олимпиадаси - 20-27 апрель, 2020 йил -
Будапешт, Венгрия - ўтказилиши бекор қилинди*.

Халқаро математика мусобақаси (IMC) - 4-8 июль, 2020 йил - Багор, Индонезия - ўтказилиши бекор қилинди.

* - ушбу қарор март ойида қабул қилинган.

⚠️ Халқаро фан олимпиадалари ўтказилиши билан боғлиқ вазиятни кузатишда давом этамиз ва ҳар қандай ўзгаришлар содир бўлганда қўшимча маълумот берамиз.

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Vebsayt 👉 olympiad.uzedu.uz
Каnalga ulanish 👉 @olimpdep

#savoljavob

Савол: Жорий йилнинг апрель ойидан директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан бериладиган тўловлар тўхтатилди. Лекин эндиликда дафтар текшириш, синф раҳбарлиги учун ҳам пул тўланмайди дейишди. Шу маълумотга аниқлик киритиб берсангиз.


❗️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 апрелдаги 232-сон қарорига асосан 2020 йил 16 апрелдан бошлаб 1 октябрга қадар умумтаълим муассасаларида фақат директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб келган барча тўловлар ҳисобланиши тўхтатилади.

Бунда директор жамғармаси ҳисобидан амалга оширилмайдиган, жумладан, тоифалар бўйича базавий тариф ставкалар, чет тили ўқитувчилари учун устама, дафтар текшириш ва информатика кабинети мудирлиги (меҳнат таътилидан ташқари бўлган ёзги ўқув таътили даври бундан мустасно), синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар, ихтисослашган мактаблардаги ходимларга белгиланадиган устамалар, олис ҳудудларга бориб ишлаётганлиги учун устама ва бошқа тўловлар сақланади.

@xtv_press

Бугунги кунда кўплаб ёшлар уйида ўтириб, интернет орқали дизайнерлик, таржимонлик, дастурлаш, реклама, репетиторлик каби хизматлар кўрсатмоқда. Лекин бундай мутахассислар, яъни фрилансерлар учун масофадан ҳисоб рақами очиш, почта, тўловларни қабул қилишда қатор тўсиқлар мавжуд. Оқибатда ушбу фаолият билан шуғулланувчиларнинг харажатлари 2-3 баробар ошиб кетмоқда.

Шу боис мутасаддиларга бундай фаолият турлари учун имтиёз ва преференциялар бериш, ёшларни интернетдан фойдаланиб, ақлий меҳнат орқали даромад топишга ўргатиш, соҳани ривожлантириш учун хорижда оммабоп бўлган тўлов тизимларини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

https://president.uz/uz/lists/view/3515

#savoljavob

Савол: Директор ва директор ўринбосари таътилга чиқмай ўқитувчиларни назорат қилаётган ва қўшимча равишда 10 соатгача дарсини масофадан ўтаётган бўлса, ўша дарслар учун ойлик олишга рухсат бериладими?

❗️Жавоб:
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 мартдаги йиғилиш баёнига мувофиқ Халқ таълими вазирининг 2020 йил 17 мартдаги 82-сонли буйруғи билан ўқувчилар учун қўшимча эълон қилинган таътил даврида масофадан туриб ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим муассасалари ва ташкилотларнинг бино ва иншоотларини самарали сақлаш ишларини мувофиқлаштириш, шунингде