Kosonsoy ixtisoslashtirilgan maktabi
1.13K subscribers
10.8K photos
876 videos
429 files
3.52K links
🇺🇿Eng zòr ta'lim kanali
Kanalda:
Barcha sinflar uchun boshqotirmalar👨‍🏫
📰 Taʼlim yangiliklari📰
Taklif va shikoyatlar uchun bot mavjud:
https://t.iss.one/Kosonsoy_IMbot
Download Telegram
#Тезкор
Айни дамда Президент Ш. Мирзиёев бошчилигидаги таълим тизими, ўқитувчи ва мураббийларнинг мавқеини оширишга бағишланган видеоселектор бошланди.

Президент:
"Ўзбекистон шароитида бугундан бошлаб энг ҳурматли инсон муаллим бўлади. Вазирлар, прокурорлар ҳам мактабларда ўз соҳаси бўйича дарс беради".
#Тезкор
⚡️Мактабларда имтихонлар бекор қилинади, бахолар ўқувчиларнинг кўрсатгичига қараб қўйилади!

Олий таълим муассасаларида битириш имтихонларини онлайн ўтказиш режалаштириляпти
#Тезкор

⚡️ Ўзбекистон мактабларида дарслар давомийлиги ўзгаришсиз қоладиган бўлди


Дарслар вақти 45 минут бўлиб қолади.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова дарслар сони ва давомийлигини қисқартириш масалалари кўрилмаётганини маълум қилди.
👇🏻👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6SMwgSJu9ILzSxAg
#Тезкор #Расман
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев таътилга чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

«Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг Президент лавозимига киришганидан бери (салкам беш йилда) иккинчи марта меҳнат таътилига чиқишидир. Бундан аввал Президент 2019 йил августида қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди.
#Тезкор #Диққат

Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади.
(Ҳукумат қарори қабул қилинди)

● шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар.
● иш қоғозлари, турли бланклар;

❗️Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари, расмий веб сайтлар фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

ПС. Криллча ёзадиганлар секин энди лотинча ёзишни ўрганиб туроринглар..
#Тезкор_хабар

🔘 Битирувчи мактабдан аттестатини олиши шартмас, ҳаммаси онлайн базада бор — халқ таълими вазири

🔹️ “Битирувчиларнинг аттестат маълумотлари ДТМ базасида бор ва ҳужжат топшириш учун қоғоз аттестатни олиш шарт эмас“, деб маълумот берди Шерзод Шерматов анжуманда.

Вазирга кўра, бу йил деярли ҳамма битирувчилар шахсини тасдиқловчи ҳужжат олди. ИД-карта ололмаган 2 минг нафарча ўқувчи қолди. Уларнинг ҳам ота-оналаридан эътиборли бўлиш сўралади.
#Тезкор

🔘 Ўзбекистонда ихтиёрий вакцина олган талабаларга тўлов-контрактда 10% чегирма берилади.

🔹️ 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура талабаларни коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди. (Бепул)

❗️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.
#Тезкор

⚡️ Абитуриентларга рухсатнома берилиши бошланди

Абитуриентлар тест синовларда қатнашиш учун "Абитуриент рухсатномасини" my.dtm.uz дан паспорт серия рақами хамда шахсий идентификация рақамини киритиб олишлари мумкин

❗️Хабарни зудлик билан абитуриентларга юборамиз
#Тезкор #Расман

⚡️ 1-курс талабаларига ҳам олий таълим муассасаларида ўқиш 6 сентябрдан анъанавий шаклда бошланади.

Санада ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди ва бу режада ҳам йўқ.
#Тезкор #Диққат
⚡️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021/2022-ўқув йили учун тасдиқланган тўлов-контракт миқдорларини эълон қилди.
#Тезкор #Расман

⚡️Абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади

Мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:
👉 86-100% учун – 5 баҳо;
👉 71-85% – 4 баҳо;
👉 56-70% – 3 баҳо ва 56%гача – 2 баҳо.

Ушбу тартиб 2022/2023 йил ўқув йилидан қўлланилади.

❗️Институтга кирмоқчи бўлган болалар мактабда яхши бахоларга ўқишсин
#Тезкор #Диққат
⚡️Ўзбекистоннинг янги Конституцияси 2022 йили қабул қилиниши мумкин

Бу ҳақда Президентнинг байрам табригида маълум қилинган.

«Дарҳақиқат, бугунги шиддатли давр биздан замонга мос ҳаракат ва ўзгаришларни талаб этмоқда. Ана шундай талабга жавоб берадиган мукаммал Конституцияга эга бўлиш учун Асосий қонунимизнинг янги лойиҳасини тайёрлашимиз, уни умумхалқ муҳокамасига қўйиб, билдирилган таклифлар асосида такомиллаштириш, ушбу муҳим сиёсий ҳужжатни 2022 йил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллик байрами нишонланадиган кунларда қабул қилиш, ўйлайманки, миллий давлатчилик анъаналаримизга, халқимиз манфаатларига муносиб иш бўлади»– дейиади табрикда.
#Тезкор
Самарқанд вилоятида катта миқдорда пиротехника савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда вилоятнинг Каттақўрғон, Пастдарғом, Самарқанд ва Пайариқ туманларида пиротехника воситаларига қарши курашиш йўналишида тадбирлар олиб борилди.
Тадбир доирасида Каттақўрғон туманида яшовчи 1984 й.т. “Ф.Ж.”, Пастдарғом туманида яшовчи 1985 й.т. “Қ.М.”, 2001 й.т. “Ф.С.”, Самарқанд туманида яшовчи 1991 й.т. “М.Р.”, 2004 й.т. “З.О.”, 2002 й.т. “К.Б.”, Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 2000 й.т. “П.Т.” ҳамда Пайариқ туманида яшовчи 2006 й.т. “Ж.Д.”лардан қиймати қарийб 51 млн. сўм бўлган 395 қутидаги “Британик” ва “Треня” ҳамда 14 дона “7 шотс” (салют) пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан олиб қўйилди.
Айни пайтда ушбу ҳолатлар бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

@Militsiya_Uzb👈🏽
#Тезкор
⚡️“Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади” – Президент.

Талабаларга улашинг
#Тезкор #Расман
⚡️Мактаб ўқувчилари бепул овқат билан таьминланади

1-апрелдан бошлаб 1-4-синф ўқувчилари нонушта ёки тушлик бепул берилади. Лекин фақат Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистондаги мактаб ўқувчилари учун.

❗️Тез орада бошқа вилоятларда ҳам мактаб ўқувчиларини бепул овқатлантириш йўлга қўйилиши кутилмоқда.
#Тезкор

2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича;

11-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланди.
#Тезкор #Ажойиб_хабар

❗️Камида 5 йиллик иш стажига эга Ўзбекистон аёллари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади

Таълим олгандан кейин улар яна 5 йил танлаган йўналиш бўйича ишлашлари керак бўлади.

Тавсия бир марта чиқарилади ва 3 йил давомида амал қилади. Аёллар Ўзбекистондаги бакалавриат олий ўқув юртларининг таълим йўналишига кириши мумкин бўлади.

П.С. Бу қарор олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари, хорижий ва нодавлат ташкилотларга тааллуқли эмас.