Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди
16-26 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритаётган 84 нафар воиз имом-хатиблар учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.
Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида 10 кун мобайнида нотиқ имомлар учун “Замонавий ахборот маконида диний-маърифий соҳа мутахассисларининг медиа-тарғибот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари” йўналишида 72 соатлик ўқувлар ўтказилди.
Машғулотлар давомида таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар ва соҳадаги энг малакали устозлар ўз билим ва тажрибаларини етказдилар.
Бугун, 26 июль куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув курсини муваффақиятли якунлаган имомларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этиб, диний-маърифий соҳадаги янгиланишлар, имом-хатибларга кўрсатилаётган эътиборни сўзлаш баробарида бугунги мураккаб даврда имом домлалардан ҳам ўз билим ва малакаларини ошириб боришни замоннинг ўзи тақозо этаётганини таъкидладилар. Шунингдек, масжид минбари, турли йиғинлар ва ижтимоий тармоқларда чиқиш қилишда имом-хатиб эътибор қиладиган муҳим жиҳатлар, нотиқлик одоби ва янги давр талабларига батафсил тўхталдилар.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг долзарблиги, тарғибот-ташвиқот ишларида имом-хатибларининг ўрни ва келгусидаги вазифалари ҳақида сўзлади.
Воиз имом-хатибларга муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан сертификатлар топширилиб, хайрли дуолар қилинди.
🕋 @islomuz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75🔥7👏3⚡2🤩1
#Сафар
Сафар ойида содир бўлган воқеалар
Ҳижрий ўн иккинчи йил, сафар ойининг биринчи санаси, милодий 633 йил, Холид ибн Валид бошчилигидаги мусулмонлар Музор жангида форсларни устидан ғалаба қозондилар. Музор — Дажла дарёсининг шарқий соҳилида жойлашган жойнинг номи.
Ҳижрий ўн учинчи йил, сафар ойининг биринчи санаси, милодий 634 йил, 6 апрель куни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Шом диёрини фатҳ қилиш учун тўртта лашкар туздилар. Лашкарларга қуйидагилар саркарда этиб тайинланди:
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу;
Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу;
Шурҳабийл ибн Ҳасана розияллоҳу анҳу;
Язид ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу;
Ҳижрий 929 йил, сафар ойининг биринчи куни Ўрта ер денгизидаги муҳим ҳарбий нуқта ҳисобланган Родос ороли ва унинг мустаҳкам қалъаси Усмоний султони Сулаймон Қонуний қўлига ўтди.
Усмонийлар империясининг Ўрта ер денгизидаги жойлашуви ва мусулмонларнинг денгиз орқали савдо алоқалари ҳамда уларнинг хавфсизлиги мустаҳкамланди.

👍107🕊12⚡4👏3🥰2
#Ҳаж
Каъба эшигининг пардаси
Бу парда «Барқаъ» – ёпинчиқ деб аталади. Бу ҳам Каъбапўш тўқиладиган жойда тайёрланади. Матонинг бошқа жойларига қараганда, каштаси ажралиб туради.
Парданинг узунлиги 6 метр 32 см.
Парданинг эни 3 метр 30 см.
Унинг четида саккизта доира ичига «Аллоҳу Роббий», яъни «Роббим Аллоҳ», ўртасидаги учта доирага эса «Ҳасбияллоҳ», яъни «Аллоҳ Ўзи кифоя қилур», деб ёзиб қўйилган. Парданинг атрофига 10 та доира ичига Фотиҳа сураси ёзилган. Парданинг тепа қисмига: «Гоҳо юзингиз самода кезганини кўрамиз. Бас, албатта Биз сизни ўзингиз рози бўлган қиблага бурамиз» ояти ёзиб қўйилган (Бақара сураси, 144-оят).
🔗 Тўлиқ ўқиш

🥰70👍42🕊13🔥5😢4
Таъзия
«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси tib.islom.uz саҳифаси ходими Беҳзод Раҳимқул биродаримизга падари бузрукворлари Абдуррауф ҳожи даданинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумнинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.
Барча мусибатзадаларга сабру салвон тилаймиз, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
@islomuz

😢160🕊15👍9🔥3🤩1
Forwarded from hadis.islom.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍77🔥9🕊4😍3
#Саҳобалар_ҳаёти
Нур сочувчи пешволар
عَنْ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ أَحَدٍ مِنْ أَصْحَابِي يَمُوتُ بِأَرْضٍ إِلَّا بُعِثَ قَائِدًا وَنُورًا لَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ.
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг саҳобаларимдан ким бир ерда вафот қилса, албатта, у қиёмат куни ўша (ерлик)ларга имом ва нур бўлиб тирилтирилур», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифда саҳобаи киромлар фазлларининг қирраси очиб берилмоқда. У зотларнинг вафотлари ҳам ҳаётлари каби фазлга эга экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромларидан қай бирлари қайси юртда вафот топсалар, қиёмат кунида ўша юрт аҳолисига, албатта, мўмин-мусулмон ва тақводор кишиларга имом, яъни йўлбошчи ва нур бўлиб қайта тирилар эканлар. Зотан, саҳобаи киромлар кофир ва бетавфиқларга имом бўлмасликлари турган гап.
Модомики саҳобаи киромлар мазкур фазлларга эга эканлар, биз уларни эҳтиром қилмоғимиз, уларнинг ҳаётларини яхшилаб ўрганмоғимиз ва улардан ўрнак олиб яшамоғимиз лозим бўлади.

👍89😍14🕊9🔥4🤩2
#Сафар
Сафар ойининг иккинчи куни содир бўлган воқеа
Ҳижрий 366 йил, сафар ойининг иккинчи куни (милодий 796 йил 3 сентябрь) Андалус амири «Мунтасир» лақаби билан машҳур бўлган Ҳакам ибн Абдурраҳмон Носир вафот этди. Бу киши ҳижрий 350 йил Рамазоннинг 3 куни тахтга кўтарилган. Бу зот даврида шаҳар гуллаб яшнаган.

👍72⚡12🔥6🕊6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍123🔥13🕊8🤩2🏆1
Forwarded from hadis.islom.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69🔥12🕊6😍1
#Ислом
Нурга тўлган шаҳар
Мадинаи Мунавварага кўчишнинг биринчи йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилигида мазкур шаҳар яқинидаги Қубо қишлоғида илк масжид қурилди. Унда илк жума намози адо этилди. Ушбу жума намози ўқилган жойга кейинчалик масжид солиниб, «Жумъа масжиди» деб номланди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифаларидан бири шу эдики, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзида нохушроқ маънолар бўлган нарсаларнинг номини хуш ва ёқимли маъноларга ўзгартирардилар. Аввал Мадина шаҳрининг номи Ясриб эди. Бироқ, мазкур сўз, «сўкиш, маломат қилиш» маъноларини ўз ичига олган “تثريب” сўзидан олинганлиги учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу шаҳар номини яхшироқ исмга ўзгартиришни истадилар. «Ясриб»нинг яна бир маъноси «бузилган, айниган, фасодга юз тутган» маъноларини англатарди. Пайғамбар ҳижрат қилган шаҳар эса асло бундай номни ўзида ташиши мумкин эмас. Шу боис, Набий алайҳиссалом бу шаҳар номини хуш ва покиза (шаҳар) маъноларини англатувчи «Тоба» ёхуд «Тойба» деб атадилар.

1👍79🔥12😍8😢6🕊4🥰2
#Комил_амалий_барнома
Қаробати борга ва ғарибга нафақа қилишнинг фазли
عَنْ كَعْبٍ قَالَ: مَنْ أَنْفَقَ عَلَى ذِي قَرَابَةٍ أَوْ غَرِيبٍ مُنْقَطِعٍ كَانَ لَهُ كِفْلَانِ مِنَ الْأَجْرِ.
Каъбдан ривоят қилинади:
«Ким қариндошига ёки юртидан айрилган ғарибга нафақа берса, унинг ажри икки баробар бўлади».
Муҳтожга берганига бир савоб, қариндошга берганига икки савоб. Ғарибнинг кўнглини олганига бир савоб ва унинг муҳтожлигида ёрдам берганига икки савоб.
Демак, садақани беришда билиб иш тутиш билан бир савобнинг ўрнига икки савоб олиб қолиш имкони бор экан. Бегона бир одамга ёрдамга берсангиз, бир савоб бўладиган бўлса, худди ўша нарсани қариндошингизга берсангиз, икки карра савоб оласиз. Ёки юртидан узилиб қолган бечора, ғариб одамни йўқлаб, садақа қилсангиз, унга ҳам оддий ҳолдагига нисбатан икки баравар савоб олинар экан.

👍57🔥8🕊5😍4😢1
#Уламолар
Шайхул ислом Зокирхўжа эшон
Хўқанди латифда умргузаронлик қилган зоти бобаракот – ҳазрат Зокирхўжа эшон шайхул ислом милодий 1757 йил, Наманган вилояти, Дониёлхўжа эшон хонадонларида таваллуд топганлар. Шу ердаги мадрасаларда ўқишни бошлаб, таҳсилни Бухорои шарифда давом эттирадилар. Наманганда юрган пайтларида қалбларига Аллоҳ таолонинг тавфиқу инояти билан халифа Мирғойиб охунд хонақоҳларида тариқатдан таълим олишни бошладилар. Мадраса таҳсилини якунлаб, Даҳбедга борадилар. Маълумки, Даҳбед бир неча аср мобайнида Марказий Осиёдаги энг йирик тасаввуф маркази бўлиб келган. Маҳдуми Аъзам ҳазратларининг авлодлари Даҳбед мактабида кўплаб суфийларни тарбиялаганлар. Зокирхўжа маҳдумзодалардан бўлмиш ҳазрат Мусохон тўранинг энг яқин шогирдлари халифа Сиддиқ алайҳи роҳмага доҳил бўладилар, яъни, шогирд бўладилар. Бу ерда тасаввуфнинг барча босқичидан ўтиб, устозларидан иршод олиб, Хўқандга келадилар. Хўқанд хони Саййид Муҳаммад Умархон у зотни иззат-икром билан қаршилаб, шайхул исломликка муносиб кўради. Зокирхўжа эшон бу лавозимда сидқидилдан хизмат қилиб, аввало, мамлакат тараққиёти, дини Ислом барқарорлиги, маънавият, маърифат ривожи, минтақанинг тинч-осойишталигига улкан хисса қўшдилар. Кўп ўтмай зиммаларига хожаи калон вазифаси ҳам юкланди.

👍57😢7🕊2🎉1
#Сафар
Сафар ойининг учинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 405 йил, сафар ойининг учинчи куни ҳадис илми олимларидан бири «Мустадрак» китоби соҳиби Имом Ҳоким Найсабурий вафот этди. Аллоҳ у зотни Ўз раҳматига олсин. Абу Ҳозим айтадилар: «Нисобурда Муслим ибн Ҳажжождан кейин ҳадис илмида машҳур бўлган одам Имом Ҳоким эдилар». Яна у киши: «Ҳоким ўз асрларида, ҳадис илмининг улуғ олимлари Дора Қутний, Ибн Адий, Ибн Музаффарларга тенг келадилар. Ҳозиргача на Ҳижозда, на Шомда, на Ироқда, на Тобаристонда, на Хуросонда бу шахсга тенг келадиган киши топилмайди.

1👍54🕊4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍49💯8🕊2😍2
Yahyo qori Turdiyev rohimahulloh
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 87-soni
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
Yahyo qori Turdiyev rahimahulloh | Hazratni xotirlab 87-son
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 87-soni
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda shayx hazratlariga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning…

👍50😢13🔥4😱1