#аччиқтош
Кеча уят ҳисобланган ҳолат бугун уят эмас, эртага у «маданият», индинга эса «қадрият», кўп ўтмасдан «аслият»! Бу иш асли уят эди.
👉 @islom_asilbekov 👈

Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмас экан. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялар экан. Филлар қанчалик кучли бўлмасин, бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишар экан...
Ажабланарлиси нима, биласизми? Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда мана бу иш савоб, буниси эса гуноҳ бўлади, деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот учун ёки эътироф эшитиш учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди...

"У қабристондан қўрққани учун умуман бормасди. Отаси ва онаси ўлганда ҳам бормади. Аммо, уни одамлар барибир элтиб ташлашди... "

1233 йилда папа Григорий IX «Мушуклар шайтондир! Уларни ўлдиринг!» дея фатво («послание Vox in Rama») чиқаради. Бу фатвога асосан Европа давлатларида мушуклар қириб ташланади. Оқибатда ҳаммаёқни каламушлар босиб, улар орқали вабо тарқалади ва 25 миллион инсонни ҳаётдан олиб кетади...
Жаҳолат ана шундай ўлдирувчидир...

Кредит сўраб, банкка борсанг, "Ойлигингни кам" деб бермайди.
Ёрдам пули сўраб маҳаллага борсанг, "Ойлигинг кўп" деб яна беришмайди...
Таассуф...

Сичқон тешикнинг ёнига келиб, ташқарига чиқайми, йўқми, деб қўрқиб турса, ташқаридан итнинг вовуллагани эшитилибди. Сичқон "ит вовуллаётган жойда мушук бўлмайди", деб, ташқарига чиқса, вовуллаётган мушук экан. Шартта сичқонни ушлаб, ебди ва ўзига ўзи "Чет тилини билган оч қолмайди!", деган экан...
П/С: Сиз ҳам келажакда оч қолмай десангиз, бирорта чет тилини билиб олинг!

Бир насроний бир яҳудийдан 1 доллар қарз сўраб келса, яҳудий:
— Майли, мен сенга 1 доллар қарз бераман, фақат бунинг икки шарти бўлади. Биринчиси, менга нимангнидир гаровга қолдириб кетишинг керак дебди.
— Менда болтамдан бошқа ҳеч нимам йўқ, — деб жавоб берибди.
— Майли, болта бўлаверади.
— Унда болтани олгин-да, менга бир доллар бер, — дебди.
— Хўп, фақат иккинчи шарт, менга бу бир долларни бир ойдан кейин 2 доллар қилиб қайтарасан, — дебди.
— Майли, — дебди насроний.
Болтани топшириб, бир долларни олибди. Кейин ҳалиги яҳудий:
— Менга қара, сен бир ойдан кейин 2 долларни қайтаришга сал қийналиб қоласан, шунинг учун, ҳозир пулинг борлигида 1 долларни ташлаб кетавер-да, бир ойдан кейин яна бир долларни олиб келиб бераверасан, — дебди.
— Хўп, — деб бир долларни топшириб қайтиб кетибди ва йўлда:
— Болта йўқ, бир доллар йўқ, у хам етмагандай яна 1 доллар қарз бўлиб қолдим, лекин ҳаммаси — тўғри, — дермуш…
П/С: Бугунги дунёданинг банк-кредит сиёсати ҳам айнан шундай ишлайди...

Бир киши ҳайвонот боғи очиб, унга кириш нархини 200 доллар қилиб белгилабди. Аммо, неча кун ўтмасин, негадир ҳеч ким унга киришни хоҳламабди. У киши нархни 100 долларга туширибди, аммо ҳайвонот боғига ҳеч ким келмасмиш. Нарх 50 долларга пасайтирилибди. Шунда ҳам бирорта меҳмон бош суқмабди.
Шундан кейин ҳайвонот боғининг эгаси унга киришни бутунлай бепул қилибди. Ичкари одамлар билан тўлгач, у қафасдаги шерни қўйиб юборибди ва чиқиш нархини 500 доллар қилиб белгилаб қўйибди.
П/С: Қиссадан хисса шуки, ҳар хил бепул, текин нарсалар ҳақида эшитсангиз, дарров чув тушманг, балки улар ҳам шерни қафасдан чиқариб, сизни кутиб туришгандир...

Ишга киришда турфа давлатларда номзодларга бериладиган саволлар:
— Нима учун сиз ўзингизни бу ишга лойиқ деб ҳисоблайсиз? (АҚШ)
— Қандай малака ва сертификатларингиз бор? (Британия)
— Беш йилдан сўнг ўзингизни қайси лавозимда кўрасиз? (Франция)
— Маошингиз қанча бўлишини истайсиз? (Германия)
— Сизни бу ерга ким жўнатди ўзи?! (Ўзбекистон)

Абдураҳмон исмли киши Умра сафаридан қайтиб, уйи яқинидаги дўконга кирибди ва дўкон эгасидан қарз дафтарини беришини сўрабди.
Дўкон эгаси "Абдураҳмон ака ҳақиқий мусулмон экан, қарз қайтариш кераклигини унутмабди", - деб ўйлаб, қарз дафтарни узатибди.
Абдураҳмон ака қарз дафтарига ўзининг исми ёнига "Ҳожи" сўзини қўшиб ёзишни талаб қилиб, ёздириб, чиқиб кетибди…

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати"ни бой берган эдик. Энди навбат "Муштум"га келибди. Авлодлар бизни кечирмаса керак! 🤐🤧😪
Минг афсус...

Йўловчи қайсарлик қилган эшагини роса сўкди ва жаҳлга миниб, қамчи билан аямай ура бошлади. Эшак ўлиб қолди. Шундан сўнг йўловчи эшакдаги юкни кўтарганча пиёда йўлга тушди. Жаҳл унинг ўзини эшакка айлантирди...

Гуноҳ аёл учун қандай бўлса, эркак учун ҳам шундай ман қилинган.
Йигитчиликда бўлиб туради, деган оят нозил бўлмаган...

Ўрта махсус маълумотли сафдошимиз “бир амаллаб” институтга сиртдан кириб олган эди. Бир куни иншо ёзиши кераклигини, бу қўлидан келмаслигини айтиб ёзиб беришимни сўради.
— Иншо нимайди, — дедим ҳазиллашиб унга. — Мактабни тугатганимгаям 15 йилдан ошди, эсимданам чиқиб кетибди шунақа нарсалар.
— Билмасам, иншо ёзларинг деяпти-ку, —деди у ҳам пинагини бузмай.
Хуллас бир амаллаб интернетдан уёқдан буёқдан қилиб ёзиб бердим. У ҳам иншони дафтарига кўчириб, баҳосини олди. Орадан йиллар ўтиб, сафдошимиз олийгоҳни тугатдию, тақдир тақозоси билан бошимизга раҳбар бўлиб келди. Йиғилишда гапирадиган гапларини эшитсангиз эди уни: “Ўқимайсанлар, дипломни сотиб олгансанлар, ўз устингда ишламайсанлар, ҳеч балога ақлларинг етмайди”...
Шундай пайтларда “иншо, нимайди” дегим келадию, тилимни тияман.

Тулки дарёнинг нариги қирғоғида турган туядан сўради:
— Сув сатҳи чуқур эмасми?
Туя жавоб берди:
— Йўқ, елка баробар.
Тулки ўзини сувга отган эди дарё чуқурлигидан уни домига торта бошлади. У гоҳ сув ичига ғарқ бўлиб, гоҳ типирчилаб зўрға бошини сувдан чиқариб, аранг бир тошга тирмашиб жонини сақлаб қолди. Кейин хансираганча туяга бақирди:
— Сен дарёни елка баробар, демаганмидинг?!
Туя яна хотиржам жавоб берди:
— Ҳа, шундай, лекин у менинг елкам баробар.
П/С: Бировдан маслаҳат сўрасангиз, у ўз имкониятларидан келиб чиқиб маслаҳат бериши мумкинлигини ҳисобга олинг. Ҳамманинг ҳам кўрсатмалари ёки ҳаёт йўлини тўлиғича ўзингизга йўл тутманг. Йўқса, улар кечиб ўтган йўл, сизни ғарқ қилиши мумкин.

Агар бирон жойга оддийроқ кийиниб борганингизда сизни менсимай муомала қилишса, айтинг:
— Мен бу ерда тузукроқ одамлар бўлади деб ўйлабман, қарасам фақат тузукроқ кийинганлар бор экан.
✍️ Ориф Таскин

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аччиқтош
4 та ўғил ва 3 та қиз фарзандлари бор отадан фақат биргина қизи ҳабар олар экан!
Отани ҳор қилганни ҳеч қачон косаси оқармайди, қарилиги ҳорлик-зорликда ўтади...
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ

Вафот топишинг билан дастлаб номинг истеъмолдан тушади!
Ғассол кела солиб: "Жасад қаерда?" дейди. Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва хатто номингни ҳам сўрамайди!
Жанозангни ўқишдан олдин Имом: "Марҳумнинг ёши неччида эди?" дейди! Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва ҳатто номингни ҳам зикр
қилмайди!
Кейин: "Тобутни кўтаринглар!" дейилади. Бунда ҳам на мансабинг, на насабинг ва на номинг эсланади!
Тобут, бўлади балки исминг...
Эсингиздан чиқарманг, ҳамма нарса ўткинчи, сиздан фақат яхшиликлар қолади...

“Сўз эркинлиги учун курашаётган инсон тош отиб, қўшнисини товуғини ўлдириб қўйса ҳам қамашади.”
✍️ Дейл Карнеги

«Кимнинг ғами қорнига кирадиган нарсада бўлса, қиймати ҳам қорнидан чиқадиган нарсачалик бўлади.»