Islom Asilbekov
295 subscribers
4.66K photos
829 videos
5 files
2.12K links
Журналист Ислом Асилбековнинг шахсий телеграм канали.

Кузатув, Талқин, Моҳият!!!
Download Telegram
#Bugungi_kun_hikmati

«Бахтли ҳаётнинг энг муҳим сирларидан бири қаноатдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигида», деганлар.»

Имом Бухорий ривоятлари

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#ана_бўлмаса

⚡️«Tashkent city»га кириш пуллик бўлди

Янги йил кунлари Tashkent City Park'ка кириш 5–12 ёшли болалар ва пенсионерлар учун 5 минг сўм, 12 ёшдан катталар учун 10 минг сўм, автомобиль билан кириш учун эса 20 минг сўм нарх белгиланган.

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«Бизга ҳадя қилинган икки кўз, икки қулоқ ва бир тил ҳисобларидан билиниб турибдики, кўпроқ кўриш, кўпроқ тинглаш ва камроқ гапиришимиз керак.»

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#нишонга_урилган_сўзлар

Ғарб олимлари Қуръондан хато топиш учун йиғилишди ва Қуръондаги қуйидаги оятни келтиришди:

«...бир чумоли айтди: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан синдириб юбормасинлар». (Намл -18)
Уларнинг "хато" деб топган сўзи: "синдирмоқ" калимаси эди.

Олимларнинг айтишича бу сўзни қаттиқ кристалл жисмларга нисбатан қўлланилиши керак, чумолилар эса тирик мавжудот бўлиб улар юмшоқ яъни гўштдир. Чумолиларга нисбатан «синдирмоқ» сўзини ишлатиш хато, уларга «эзмоқ» сўзи ишлатилса тўғри бўлар эди, дейишди.

Уларнинг бу даъвосидан кейин икки йил ҳам ўтмай фанда: "чумолилар танасининг учдан икки қисми шиша моддасидан иборат" эканлиги кашф қилинди…

@islom_asilbekov
#айтишларича

⚡️Туркияда журналист Абдукарим Мирзаев ушланди.

Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.

Мирзаев Туркияда магистратурада ўқиётган эди. Журналист 11 декабрь куни тунда ушланди.

Мирзаевни унинг уйидан 4 нафар ҳарбий формадаги эркаклар олиб кетган. Улар журналистнинг уйида тинтув ишларини олиб борган, лекин ҳеч нарса топа олмаган. Журналистнинг адвокатининг айтишича, номаълум шахслар Мирзаевнинг номига олинган телефон рақамидан қидирувда бўлган шахслар билан суҳбатлашган.

❗️Суриштирув давомида Мирзаевнинг ушбу ишга алоқаси йўқлиги маълум бўлди ва уни ҳуқуқ тартибот органлари депорт қилиб юбормоқчи. Мирзаевнинг адвокати депортацияни бекор қилишни режалаштиряпти.

@islom_asilbekov
#ана_бўлмаса

«​​Қадимги Римда, агар бемор операция пайтида вафот этса шифокорнинг қўллари кесилган...»

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«Ким айтди, гул тиканнинг ҳимояси ила тирик деб?! Асли, тиканнинг борлиги гулнинг ҳимоясидандир.»

Мавлоно Румий

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
Islom Asilbekov via @like
#айтишларича ⚡️Франция президенти Эммануэль Макрон коронавирусга чалинди. У етти кун давомида изоляция режимида бўлади ва фаолиятини масофадан давом эттиради. @islom_asilbekov
⚡️🇫🇷😷 Франция президенти Эммануэл Макрон коронавирус билан касалланганига қарамай, ишини давом эттирмоқда, унинг аҳволи барқарор, деб хабар берди президент маъмурияти.
#нишонга_урилган_сўзлар

«Қарғага қорасан деб айта кўрманг.
Ичим оқ деб айтса нима қиласиз...»

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«Яхши бўлса ҳам сендан келган, сендан унган, ёмон бўлса ҳам. Хуш ҳам нохуш ҳам. Кўнглингга келган ҳар не сендан келур, сенинг борлиғингдан келур.»

Жалолиддин Румий

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#таҳрирсиз

«Chiroyli narsalar kutmagan vaqtingda keladi" - deyishadi. Demak sen kelmas ekansan...»

@islom_asilbekov
Islom Asilbekov via @like
#айтишларича ⚡️Туркияда журналист Абдукарим Мирзаев ушланди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди. Мирзаев Туркияда магистратурада ўқиётган эди. Журналист 11 декабрь куни тунда ушланди. Мирзаевни унинг уйидан 4 нафар ҳарбий формадаги эркаклар олиб кетган.…
⚡️Таниқли журналист Абдукарим Мирзаев Туркиядан депортация қилинмайдиган бўлди

Бу ҳақда Registon TV онлайн канали хабар берган. Истанбул миграцияси идорасидан олинган сўнгги маълумотларига кўра, журналист Абдукарим Мирзаев депортация қилинмайди.

❗️Унинг озод этилиши эса вақт билан боғлиқ масала бўлиб қолмоқда.

@islom_asilbekov
#тезкор

⚡️Жасур Умиров қамоққа олинди.

У 18 ёшли қизни зўрлаганликда айбланмоқда.

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Жасур Умиров қамоққа олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, хонандага нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан айб эълон қилинган ҳамда суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

@islom_asilbekov
#тезкор

⚡️Александр Курляндский вафот этди

"Ну, погоди!" ("Сеними, шошмай тур") мультсериали сценарий муаллифларидан бири Александр Курляндский вафот этди. 

Бу ҳақда «Эхо Москва» марҳумнинг қариндошларига асосланиб хабар бермоқда.

Александр Курляндский 82 ёшда эди.

Ўлимининг сабаби ҳали номаълум.

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«​​Қудратли инсонга ачининг — у куч-қувватидан маҳрум бўлиши мумкин; бадавлат кишига ачининг — у қашшоққа айланиши мумкин; олимга ачининг — у нодонлар орасида адо бўлиши мумкин.»

Конфуций

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#таҳрирсиз

- Домла, ёзувчи билан шоирнинг нима фарқи бор, - деб Аллоҳ раҳмат қилсин Тоҳир Малик домладан сўрашибди.

Шунда домла: - Болалигида баланд жойдан боши билан қаттиқ йиқилиб, даволанган бўлса ёзувчи бўлади, агар даволанмай қолиб кетган бўлса шоир бўлади,- деб айтган эканлар...

@islom_asilbekov
#жамият

⚡️Юртимиздан олиб чиқиб кетилган 114та ноёб Қуръон китоби қайтарилади

Ушбу китоблар буюк аллома, мутафаккир ва тарихий шахсларга тегишли бўлиб, улар қаторида Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро, Амир Олимхон каби тарихий шахслар фойдаланган нусхалар мавжуд.

Лойиҳа Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бутунжаҳон жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

❗️Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистонга Катта Лангар Қуръони қайтарилган эди.

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«Ахмоқлар билан тортишма. Чунки улар аввал сени ўзларининг нодонлик даражаларига туширишади. Сўнгра аҳмоқлик даражаларида тажрибалари кучли бўлганликлари сабаб сени енгишади.»

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#нишонга_урилган_сўзлар

«Қанотинг бўлмаса менман парвозинг,
Осмонинг бўлмаса менингман осмон...»

@islom_asilbekov