Жорий йилнинг 17 ноябрь куни пойтахтимиздаги Конгресс-холлда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпиннинг ўзбек тилида чоп этилган “Қашшоқликдан халос бўлиш” китоби тақдимотига бағишланган халқаро тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбир “Тараққиёт стратегияси” маркази, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши матбуот хизмати, Хитой хорижий тиллардаги адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш Бошқармаси ҳамда “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов, Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзюнь, Хитой хорижий тиллардаги адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш Бошқармаси директори Ду Чжаньюань, “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи в.в.б. директори Бекзод Камбаровлар сўзга чиқиб, давлатларимиз ўртасида ишончли ҳамкорлик стратегик шериклик даражасига кўтарилганини қайд этди.
Тақдимотда “Қашшоқликдан халос бўлиш” китобининг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилди. Шунингдек, “Ўзбекистон ва Хитой давлат бошқаруви” ва “камбағалликни қисқартириш” мавзуларида ўзаро фикр алмашинилиб, иштирокчилар китоб ҳақидаги таассуротлари билан бўлишди.
2016 йил чоп этилган мазкур китоб Хитой раҳбарининг 1988–1990 йилларда Фужиан музофотида сўзлаган нутқлари, мамлакатнинг камбағалликка барҳам бериш тажрибаси, маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга оид ислоҳоти моҳияти баён этилган. Асарнинг ўзбек тилидаги нашри 2022 йил “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Хитойнинг “Хорижий тиллардаги адабиётлар нашриёти” ва Фужиан Халқ нашриёти билан ҳамкорликда чоп этилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барча китобҳонларни янги 2024-йил билан табриклаймиз. Янги йилда янги китоблар ўқишни, янги билимлар эгаллашни ва улкан марраларни забт этишларингизни тилаб қоламиз.
“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи раҳбарияти.
“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи раҳбарияти.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудиниг 541 йиллиги олдидан " Ўзбекистон" нашриёт матбаа ижодий уйи томонидан "Бобурнома" асари кайта нашр этилди
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ушбу шоҳ асарида бадиий тасвирга хос талқинлар, воқеа-ҳодисалар баён этилган. Асардаги воқеа-ҳодисалар муайян маънода унинг қисмат саргузаштларига чамбарчас туташиб кетади. Шу боис ҳам асарни бошидан-охиригача ўқиган китобхон ўсмир Бобурни, йигит – шаҳзода Бобурни, ошиқ Бобурни, умрбод жанговар лашкарбоши Бобурни, шаҳаншоҳ ва мутафаккир, меҳрибон ота Бобурни барча зафару мағлубиятлари, фазилатларию нуқсонлари билан тўлиқ тасаввур эта олади. Муаллиф «Вақоеъ» («Бобурнома»)ни ёзгани қўлига қалам олган кунидан бошлаб воқеа-ҳодисалар талқини ва кишилар шахсиятига доир фикр-мулоҳаза ва маълумотларнинг фақат ростини ёзишга аҳд қилган. Асар тарихий воқеа ва ҳодисаларга ниҳоятда бойлиги ва ўша давр руҳиятини тўла очиб берганлиги учун ҳам қимматлидир. Шу боис ҳам бу асар дунёнинг бир неча тилларига таржима қилинган.
Ушбу нашрда биринчи маротаба «Бобурнома»га оид хужжатли ва бадиий расмлар илова қилинди; айрим матн нуқсонлари тузатилиб, табдилдаги баъзи бир ноаниқликлар бартараф этилди.
Ушбу дурдона асар сизнинг китоб жавонингиздан муносиб ўрин эгаллашига ишонамиз. Зеро, бундай буюк асарлар асл китобхоннинг кўнгил мулки бўлиб қолиши шубҳасиздир

“Ўзбекистон” НМИУ да халқаро алоқалар.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ республикаси билан барча соҳаларда алоқалари ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, ноширлик соҳасида ҳам бу ҳолат яққол кўзга ташланмоқда.
Республикамизнинг йирик корхоналаридан бири “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳам ўтган йиллар давомида Хитой Халқ республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг “Давлат бошқаруви” 1-2 жилдларини ва бу ишнинг давоми сифасида “Камбағалликдан халос бўлиш” сингари асарларини ўзбек тилида чоп этди.
Жорий йилнинг 28 январь 1 февраль кунлари Хитой ноширлари таклифига кўра корхона бош муҳаррири Пекин шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб қайтди. Бу ташриф давомида ХХР раиси Си Цзиньпиннинг “Давлат бошқаруви” IV жилд асарини ўзбек тилида нашр этиш бўйича англашув меморандиуми имзоланди. Китобларнинг чоп этилиши Ўзбек–Хитой алоқаларини ривожланишида катта аҳамият касб этиши тайин.

Barcha Xotin-qizlarni kirib kelgan 8 – mart Halqaro Xotin – qizlar bayrami bilan chin yurakdan muborakbod etamiz. Sizlarga uzoq umr, sihat – salomatlik, baxt omad tilaymiz. Oilangizga tinchlik hotirjamlik, ishlaringizda eng katta yutuqlarga erishishingizda tilakdoshmiz.
“O`zbekiston” nashriyot-matbaa ijodiy uyi rahbariyati.

«Сўз латофати» – лотин ёзувида
Ўзбек адабиётининг ёрқин намояндаларидан бири Эркин Воҳидов инсон руҳиятининг нозик ва илғаш мушкул манзараларини таъсирчан акс эттирган. Ватанга, унинг чексиз кенглигига муҳаббат, она диёрнинг порлоқ келажагига ишонч Эркин Воҳидов ижодининг энг муҳим жиҳатидир.
2014 йилда чоп этилган «Сўз латофати» китоби эл оғзига тушиб, матбуотда кўпгина баҳсу мунозараларга сабаб бўлди. Китоб хусусида таниқли тилшунос, адабиётшуносларимиз муносабат билдирдилар. «O‘zbekiston» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан ушбу китобнинг лотин ёзувидаги илк нашри босмадан чиқарилди. Унга муаллифнинг она тилимиз борасида турли йилларда ёзилган рисолалари, матбуотдаги чиқишлари ҳам киритилди. Асар янги боблар билан бойитилди. Ушбу китобни мутолаа қилган ҳар бир инсон адибнинг Сўз мўъжизаси қошидаги ҳайратларидан баҳраманд бўлади.

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tizimi xodimlari o‘rtasida “Vazir kubogi” bo‘lib o‘tdi
Joriy yilning 20-iyunida yoshlar oyligi doirasida Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Zakovat klubi hamkorligida “Vazir kubogi” tashkil etildi.
Musobaqada vazirlik markaziy apparati, tizim tashkilotlari hamda maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalari pedagoglaridan iborat jami 72 ta jamoa gʻoliblik uchun oʻzaro bahs olib bordi. Eng quvonarlisi shundaki, bu jamoalar o‘rtasida “O‘zbekiston” nashriyot-matbaa ijodiy uyining “Strike” jamoasi o‘zining salohiyati bilan o‘qituvchi-pedagoglar hayratiga sazovor bo‘ldi. Jamoa sardori – Sarvar Fayzullayev va jamoa a’zolari Lobar Abduqodirova, Mavluda Karimova, Bahodir Hasanov va Abdurahmon Abdusalomovlar o‘yin davomida ilm nuqtasida birlashib, turnirdagi g‘olib jamoalardan biriga aylanishdi. Nashriyotimiz sha’ni uchun kurashgan “Strike” jamoasiga ulkan zafarlar tilaymiz. Bu g‘alaba final bosqichlarida mutlaq g‘olib bo’lishida tamal vazifasini o‘taydi, degan umiddamiz.
O‘yin yakuniga koʻra:
🥇1-o‘rinni - Vazirlik markaziy apparatining “Blockchain” jamoasi;
🥈2-o‘rinni - Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetining “Usturlob” jamoasi;
🥉3-o‘rinni - “Oʻzbekiston” nashriyot-matbaa ijodiy uyining “Strike” jamoasi egalladi.
Shuningdek, gʻolib jamoalar medal, diplom va qimmatbaho sovgʻalar bilan taqdirlandi.