Гулистон туманида ташкил этилган "Агро хамкор томорқа хизмати"МЧЖ кластерининг 9 та тармоқлари бўйича очилиш маросими бўлиб ўтди.
Асака туманида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Андижон вилояти Кенгаши раҳбарияти томонидан ташкил этилган - Тўқсонбости экинларини ўз вақтида экиш ҳамда парваришлашга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ва Наманган вилояти Фермерлар Кенгашининг кўмагида Янгиқўрғон туманида "Картошкачилик ва уруғчилик маркази томорқа хизмати" МЧЖ ўз фаолиятини бошлади
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан -
Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан туман Кенгашлари раислари ва масъул ходимлари таклиф этилиб ташкил этилган -
Сув таъминоти оғир ҳудуларда артезиан қудуқлари қазиш, "Дала дўконлари"ни ташкил этиш, томорқаларда тўқсонбости экинларини экиш, хонодонларда балиқ етиштириш ҳамда Бухгалтерия марказлари ҳисоб-китоб тизимини йўлга қўйишга бағишланган Кенгайтирилган Республика амалий семинар бўлиб ўтди.

Нарпай тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг амалдаги ишлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидаги "AKIS" марказида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Тошкент вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган семинарда Нидерландия давлатидан таклиф этилган эксперт - фермер, деҳқон ва томорқачиларга ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Фермерларнинг ҳуқуқлари қандай йўллар билан тикланмоқда?
БАТАФСИЛ: https://human.uz/12/53/2059
Уланинг: @humanuzofficial
БАТАФСИЛ: https://human.uz/12/53/2059
Уланинг: @humanuzofficial
Forwarded from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларни ҳам кўрдик, халқимиз оғирини енгил қилиш шарафли иш. Президент сиёсати - одамларни рози қилиш.
Қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланиши – ислоҳотлар маҳсулидир
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган дастурий тадбирлар доирасида қишлоқ хўжалигини комплекс ривожлантириш, соҳада бозор муносабатларини жорий этиш, қайта ишлаш ва экспорт инфратузилмасини ривожлантириш, давлат томонидан фермер ва деҳқонларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмлари жорий этилди.
Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, 2019 йилда 55 та туман мева-сабзавот етиштиришга тўлиқ ихтисослаштирилди. Туманларни босқичма-босқич 2-3 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш тизими жорий этилиб, 2020 йилда Жиззах вилоятида 44,3 минг гектар майдон мева-сабзавотчиликка чуқур ихтисослаштирилди.
2017-2020 йилларда 69,6 минг гектар интенсив боғ ва 57 минг гектар токзорлар барпо этилди. Иқтисодий самарасиз ва яроқсиз 59,4 минг гектар мевали боғ ҳамда 27,5 минг гектар токзорлар реконструкция қилинди. Жорий йил баҳорда 63,8 минг гектар боғлар ва 37,5 минг гектар токзорлар барпо этилди.
Жорий йилда Хитой билан ҳамкорликда Шоличилик маркази ҳамда Венгрия билан Картошкачилик илмий маркази фаолияти йўлга қўйилди.
Сўнгги 4 йилда мева-сабазвотларнинг экспорт географияси ва ҳажми ортиб, 92 та мамлакатга 2,4 миллиард долларлик 119 хил турдаги 5,5 миллион тонна маҳсулот экспорт қилинди.
Қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш, илмий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш, мева-сабзавотчиликни, кластерлар ва кооперацияларни янада ривожлантириш учун Жаҳон банкидан 500 миллион доллар, JICAдан 200 миллион доллар, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасидан (IFAD) 46 миллион доллар имтиёзли кредитлар жалб этилди.
Шунингдек, 2017-2021 йилларда 236 миллион долларлик шундан, мева-сабзавотчиликка 66 миллион доллар, чорвачиликка 20 миллион долларлик ҳамда суғориш тизими, ер структураси ҳамда ўсимликлар ҳимоясига 150 миллион доллар грант маблағлари жалб этилди.
Шунингдек, Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Rungis Semmaris (Франция) компаниясини жалб этиб, қуввати 1,6 миллион тонналик 8 та йирик агрологистика марказларини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
2020-2021 йилларда 271 та қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан халқаро тан олинган стандартлар талабларига мувофиқ сертификатлар олинган.
Аҳоли саломатлигини сақлаш, фармацевтика саноати учун хомашё базасини шакллантириш, экспорт ҳажмларини ошириш мақсадида доривор ўсимликларни етиштириш соҳаси ислоҳ қилинди. Яъни, 2020-2021 йилларда 9 та доривор ўсимликлар етиштирувчи кластерлар ташкил этилиб, 1,5 минг гектар майдондан 1,7 минг тонна хомашё етиштирилди ҳамда фармацевтика саноатига йўналтирилди. Шунингдек, аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида республикада 15,7 минг гектар доривор ўсимликлар плантацияларида етиштирилган 17,4 минг тонна доривор ўсимликлар қайта ишланиб ички ва ташқи бозорларга йўналтирилди.
Ипакчиликни ривожлантиришга инновацион ёндашув натижасида мамлакатимизда биринчи марта пилладан йилига 3-4 марта ҳосил олиш тажрибаси йўлга қўйилди. Чорвачилик тармоғини ривожлантириш дастурлари доирасида балиқ, асал етиштириладиган, парранда, эчки, қорамол боқиладиган кўплаб хўжаликлар фаолияти йўлга қўйилди. Бу борада Испания, Польша, Нидерландия, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Вьетнам каби давлатларининг илғор тажрибасидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, 11 та ипак қурти уруғчилик корхоналари ташкил этилган бўлиб, ушбу корхоналар томонидан 2020 йилда 185,9 минг қути, 2021 йилда 240 минг қути саноатбоп ипак қурти уруғлари ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари, 2019-2020 йилларда ипакчилик йўналишида инвестиция дастурига асосан 123 та лойиҳа доирасида 163,4 миллион долларлик маблағлар, шу жумладан, 10,4 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган.
2019-2020 йилларда қоракўл қўйларининг наслини яхшилаш мақсадида Навоий вилояти Конимех туманида, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ва Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида Қоракўлчилик илмий наслчилик тажриба станциялари фаолияти йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, 2021 йилда қоракўлчилик кластерлар томонидан 66та инвестиция лойиҳаси амалга оширилган.
Соҳада 2019-2020 йилларда экспорт ҳажми жами 150 миллион долларни ташкил қилган бўлса, 2021 йил ярим йиллигида жами 101,7 миллион долларлик ипак ва қоракўл маҳсулотлари экспорт қилинган. 2019-2021 йилларда доимий ва мавсумий иш ўринларини яратиш орқали ҳудудларда жами 2,5 миллионга яқин аҳоли бандлиги таъминланган.
Аграр соҳа ходимларининг бугунги меҳнатлари замирида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш орқали юртимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, халқимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишдек юксак вазифалар мужассам.
Фурқат ОЧИЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси котибияти етакчи маслаҳатчиси
https://uza.uz/uz/posts/qishloq-xozhaligi-sohasining-rivozhlanishi-islohotlar-mahsulidir_302915

Uza.uz
Қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланиши – ислоҳотлар маҳсулидир
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган дастурий тадбирлар доирасида қишлоқ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чустдан гапирамиз: Шоёнлик бободеҳқон ҳикояси
Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи Раҳимжон Ражабов узоқ йиллардан буён боғдорчилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. 2007 йил автоҳалокат сабаб оёғи нуқсонли бўлиб қолган. Шундай бўлса-да, қаҳрамонимиз ҳаракатдан, меҳнатдан тўхтамаган.
👉 Батафсил
🌐 agro-olam.uz

Forwarded from Депутатлар минбари.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнинг Президент – Шавкат Мирзиёев. Номзодимизга овоз беринг!
#uzlidep #MirziyoyevgaOvozBering #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

Ҳуқуқлари бузилган фермерларнинг мурожаатлари қандай ўрганилмоқда?
Фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда уларни етакчи кучга айлантириш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос ва зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
Сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун 30 дан ортиқ фармон ва қарор қабул қилинди.
Хусуан, «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, уларнинг тайёрлаш, қайта ишлаш, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатларида замонавий бозор механизмларини жорий этишга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Telegram ижтимоий тармоғида «Фермер ва деҳқон ҳуқуқий маслаҳатчиси» телеграм канали ва гуруҳи ишга туширилган.
Телеграм гуруҳ орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (шаҳар) кенгашларининг 100 дан ортиқ малакали ҳуқуқшунослари томонидан фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларига онлайн шаклда тезкор бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Телеграм канали ва гуруҳига фермерлардан келиб тушган хабарлар ва маълумотларга қонуний муносабат билдирилмоқда.
Мисол учун, Бухоро вилоят фермерлари ғўзага, аҳоли томорқасига сув етиб келмаётганлиги, фермерларнинг ер майдонида экилган ғўза ҳосили сувсизликдан нобуд бўлаётганлиги ҳақида хабарлар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш Сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланган.
Ҳосил етиштириш ойларида фермер хўжаликларига тузилган шартномаларга мувофиқ график асосида сув етказиб берилмаётганлиги пахта ҳосилини етиштирилишига салбий таъсир кўрсатади.
Фермер хўжаликларининг экин майдонларига сув етказиб берилмаётганлиги ҳақидаги муаммоларини ваколат доирасида кўриб чиқиб, амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 2021 йил 11 июнь куни Сув хўжалиги вазирлигига хат киритилди.
Яна бир мисол, «Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба сув омбори» тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармойишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда туман ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда қишлоқ хўжалиги экинларига, жумладан, ғалла, пахта, мева-сабзавот ва бошқа экин турлари бўйича зарар етказилган майдонларни аниқлаб, ҳар бир туман кесимида бажариладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда тезкор тарзда амалга оширилишини таъминлаш белгиланган.
Жойларда туман ҳокимликларида ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг зарар кўрган ер майдонлари, экинлари ва кўчатлари сони аниқланиб, далолатнома расмийлаштирилган.
Бироқ, туман ишчи гуруҳлари томонидан расмийлаштирилган далолатномалар асосида боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига етказилган зарарларнинг миқдорини баҳоловчи ташкилотлар орқали баҳолаш ва зарарларни қоплаб бериш чоралари кўрилмаган.
Оқибатда Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида боғдорчилик йўналишида фаолият олиб бораётган зарар кўрган фермер хўжаликлари томонидан юқори турувчи идораларга ариза билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши маълумотига кўра, мурожаатни ўрганиш давомида туман ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган ҳисоботларга кўра, Сардоба (151 га), Оқолтин (862 га) ва Мирзабод туманида (1598 га) жами 2611 гектар ер майдони, шундан 306 гектар боғ, 69 гектар сабзавот, 17 гектар картошка, 427 гектар полиз ва 1792 гектар бошқа турдаги экин майдонларига зарар етказилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, экин майдонлари талафот кўрганлиги оқибатида фермер хўжаликлари 17 млрд. 752 млн. сўм зарар кўрган.
Кенгаш томонидан Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида сув тошишидан зарар кўрган боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига етказилган зарарларни баҳолаш ва қоплаб бериш масаласини кўриб чиқиб амалий ёрдам бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сирдарё вилоят ҳокимлигига хат киритилди.
Фуқаролик кодексининг 354-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар ва шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди.
«Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2021 йил ҳосилидан бошлаб давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилди, давлат хариди тўлиқ бекор қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йил кутилаётган минимал нарх 1 тонна ғалла ҳосили учун 2,5 млн. сўм бўлишини эълон қилди.
Айрим фермер хўжаликларининг мурожаатларига кўра, тумандаги масъул ташкилотлар томонидан бошоқли дон маҳсулотлари бўйича (гектар, тонна, нархи) тўлдирилмаган шартномаларни имзолаш ҳақида қонунсиз талаб қўйилаётганлигини билдирган.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан жойларда контрактация, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатишга оид шартномаларнинг тўлдирилиши юзасидан мониторинг ўтказилмоқда.
Республика бўйича фермер хўжаликлари фойдасига етказиб берувчи, хизмат кўрсатувчи ва тайёрлов ташкилотларининг мавжуд қарздорликларини ундириш бўйича 2335 та талабномалар орқали 30.762 млрд. сўм, 4002 та даъво аризалари киритилиб, 115.874 млрд. сўм маблағлар суд қарорларига асосан ундириб берилди.
Мисол учун, Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига Избоскан тумандаги 164 та фермер хўжаликларини «Соҳиб омад барака» МЧЖ кластер ва «Бест текстиль интернационал» МЧЖ кластерларидан 22 млрд. 429 млн сўм бўлган ҳақдорликларини ундириш юзасидан киритилган даъво аризаларига мувофиқ, 78 та фермер хўжалигининг фойдасига 12 млрд. 849 млн. сўм маблағлар суднинг қарорига асосан ундириб берилди.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, фермерлар томонидан етиштириладиган ғалла барча истеъмолчиларга, жумладан, донни қайта ишловчи корхоналар, ғаллачилик кластерлари ва трейдерларга биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин нархларда сотилиши лозим.
Шундай пайтда, фермерларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига топган фойдасига шерик бўладиганлар ҳам бор.
Фермерларнинг шартномадан ортиқча етказиб берилган буғдойини биржадаги эркин нархда тўлаб бериш юзасидан 20 нафар фермер хўжалигининг фойдасига тайёрлов корхоналарига нисбатан Қоракўл ва Когон туманлараро иқтисодий судига даъво аризалари киритилди.
Масалан; «Қурбонов Ғафур Ҳасанович» фермер хўжалиги томонидан «Қоракўлдонмаҳсулотлари» АЖга етказиб берилган 23,8 тонна ғалла маҳсулоти учун маблағларни бозор нархида ҳисоблаб ундириш бўйича киритилган даъво аризалари иқтисодий судга кўриб чиқилмоқда.
Ҳозирда республика бўйича фермерлар томонидан топширилган ортиқча ғаллани бозор нархида ҳисоб-китоб қилиниши аҳволи мониторингдан ўтказилмоқда.
Зуҳра МИРЗАБОЕВА, ЎзА
https://uza.uz/uz/posts/huquqlari-buzilgan-fermerlarning-murozhaatlari-qanday-organilmoqda_303303

Фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда уларни етакчи к
Қорақалпоғистонда келгуси 5 йилда қандай қилиб янги иш ўринлари яратилади? Шавкат Мирзиёев режаларини айтди:
- 14 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида, 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилади ва бу орқали 50 мингга яқин иш ўрни ташкил этилади.
- 6 минг нафар ишсиз аҳоли учун, ихчам иссиқхоналар қуриб берилади.
- Аҳоли томорқаларининг сув таъминотини яхшилаш орқали, 12 минг фуқаронинг бандлиги таъминланади.
- Маҳаллага кирган ирригация тизимини тиклаш махсус жамғармаси ташкил этилади. Бу жамғармани Фермерлар ва деҳқонлар кенгаши барча туманларда ташкил қилиб, ўзи бошқаради. Бюджетдан ҳар бир туман жамғармасига 10 млрд сўмдан ўтказиб берилади.
- 422 та маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорлик дастурларига ҳар йили 650 миллиард сўм кредитлар ажратилади.
- Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасидаги тадбиркор ва фуқаролар учун келгуси 10 йилда ер, мол-мулк, сув солиғи, ижтимоий, фойда, даромад ва айланма маблағдан олинадиган солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади.
- 50 миллиард сўмга тенг лойиҳалар бўйича электр, табиий газ, сув ва йўл тармоқларини ўтказиб беришни, давлат тўлиқ зиммасига олди.
- 45 та янги кичик саноат зонаси барпо этилади ва бунга бюджетдан дастлабки босқичда 100 миллиард сўм берилади, қарийб 25 мингта янги иш ўрни яратилади.
- Саноат тармоқларида 5 миллиард 100 миллион долларлик 2 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари доирасида 76 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади.
- Ҳудуднинг экспорт ҳажмлари камида 4 баробарга оширилиб, 500 миллион долларга етказилади.