Ўрганишлар натижасидан маълумки, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашнинг энг самарали усули бу сунъий совутиладиган омборхоналарда сақлашдир. Чунки бу орқали сақланаётган маҳсулотнинг вазни йўқолиши максимал асраб қолинади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари оддий омборларда сақланса, вазн йўқотиши икки-уч бараваргача камроқ бўлиши тажрибалардан маълум. Сунъий совутиладиган омборларга сақланган ҳолда маҳсулотнинг табиий камайиши 0,5–1,0 фоиздан ошмайди.
Ўзбекистон иқлим шароити иссиқ минтақа ҳудудига тааллуқли бўлиб, йил фаслининг ҳар бир даврида ҳароратнинг ўзгарувчанлиги билан ажралиб туради. Мева ва сабзавотларни саноат шароитида сақлаш анча мураккаб вазифадир. Шунинг учун уларни сақлаш даврида сифатига таъсир қиладиган ҳамма жараёнларни ва омилларни эътиборга олиш лозим.
Мева-сабзавотларни терилгандан кейин ташиш ва сақлашда муқобил шароит яратиш учун дастлаб ҳароратни тезлик билан пасайтириш талаб қилинади. Бунда совутилган ҳаво, вакуум-буғлатгич ёки совуқ сув воситасида ҳароратнинг пасайтириш усулларини қўллаб, энг кўп тарқалгани – совуқ ҳаво ёрдамида бажарилади.
Совуқ ҳаво билан маҳсулотнинг дастлабки ҳароратини пасайтириш совутиладиган хонага мунтазам совуқ ҳавонинг юбориш ҳисобига эришилади. Мева-сабзавотларни терилгандан сўнг, қанча тез ҳарорати пасайтирилса, унинг совуқ шароитида сақланиш муддати узайиб, сифати ҳам юқори бўлади.
Совуқхона мева ва сабзавотлар сифатининг бузилишини секинлаштириб, сотилишидан олдин улар сақланиши мумкин бўлган муддатни узайтирган ҳолда ташаббускорларга йил давомида истеъмолчиларнинг турли талабларини қондиришга ҳамда уларни бозорда яхши нархларда сотишга кўмак беради.
Ҳозирги пандемия шароитида кўпгина ташаббускорларда кичик ҳажмли совутгичлар қуришга бўлган талабларини амалга оширишда маблағ етишмовчилиги уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин. Аммо уларга имтиёзли кредитлар бериш орқали молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятлари мавжуд.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг
30 июндаги “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4767-сонли қарори, бу борадаги имкониятларини янада ошириш ва тарғиб қилишга туртки берди.
Аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғларни тизимли етказиб бериш, маҳсулотларни сотишни ташкил қилиш учун аҳоли гавжум маҳаллалар ва марказий деҳқон бозорларига жами 1184 та кичик сиғимли музлаткичга эга бўлган енгил конструкцияли “дала дўконлари” ташкил этилди.
Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма томонидан жами 852 та лойиҳа ташаббускорларига 24,8 млрд сўм (Агробанк орқали 17 млрд сўм, Микрокредитбанк орқали 3,4 млрд сўм, Халқ банкиорқали 4,4 млрд сўм) кредит маблағлари ажратилди.
Албатта бу борадаги сайи-ҳаракатлар мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашга бўлган талабини қондиришга ва натижада аҳолини йил бўйи арзон, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам таъминлашга хизмат қилади.
Элмурод Мамарахимов - Кенгаш бош мутахассиси

Ўзбекистон Республикаси Президенти қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига тўхталди
2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентга 2021 йил учун Мурожаатномасининг энг муҳим қисмини қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ерларнинг унумдорлигини ошириш, замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш ва қишлоқ хўжалигига инвестицияларни кўпайтириш ва бу орқали қишлоқ аҳолисининг даромадини ошириш масалаларига бағишланди.
Хусусан, Президент қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришнинг энг тез натижа берадиган омил эканлигига эътибор қаратди. Бунинг учун давлатимиз раҳбари 2021 йилда қишлоқ хўжалигига сувни тежаш, биотехнология ва уруғчилик соҳасида энг илғор технологияларни жорий этишни давом эттириш ва такомиллаштириш вазифасини қўйди.

Бундан ташқари, илм-фан ва инновация ютуқлари қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.
Президентимиз Мурожаатномасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга оид жуда муҳим масалага, яни ердан фойдаланиш ҳуқуқларини кафолатлаш ва уларни бозор активларига айлантиришга бағишлади. Шунингдек, давлатимиз раҳбари 2021 йилда барча ҳудудларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказлари яратиш тўғрисида кўрсатма берди. Бу ерда 100 дан ортиқ агроҳизматлар кўрсатиш, шу жумладан, ерларнинг сифатини яхшилаш, касалликларга қарши курашиш, уруғларни танлаш ва бошқа хизматлар “ягона дарча” тамойили асосида амалга оширилади.
Шуни айтиш керакки, биринчи марта қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этишга илк бор 600 миллион доллардан зиёд кредит ва грант маблағлари жалб қилинади.
Албатта, қишлоқ хўжалиги тўғрисида гап кетганда аҳоли томорқасидан фойдаланиш йўналишини алоҳида тармоқ сифатида кўрсатмасдан иложи йўқ. Кейинги йилларда юртбошимиз ташаббуслари билан томорқалардан фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Деҳқон хўжаликлари ва томорқаларда экишни ташкил этиш бўйича 2020 йил баҳорида 4,5 млн дан зиёд аҳоли томорқаларида
306,1 минг гектар эртаки экинлар, 228,7 минг гектар майдонга такрорий (ўртаки) экинлар, 162,6 минг гектар майдонларига тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экилиши таъминланиб, жами 10,1 млн тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди.
Аҳоли томорқаларида 1128 гектар майдонга 73819 та
1-1,5 сотихли ихчам иссиқхонлар (намунавий лойиҳа бўйича 40706 та, маҳаллий ҳом ашёдан 33113 та) ташкил этилди.
“Бир маҳалла – бир маҳсулот тамойили” асосида жорий йилда Амударё, Балиқчи, Андижон, Бухоро, Ғиждувон, Янгиобод, Шахрисабз, Кармана, Хатирчи, Наманган, Учқўрғон, Булунғур, Пахтачи, Сирдарё, Сариосиё, Денов, Қўштепа, Бағдод, Чиноз, Урганч ва Боғот туманларида ҳамда барча ҳудудлардаги 1639 та маҳалла фуқаролар йиғинлари хонадонларида муайян турдаги маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштириш, икки ва уч марта ҳосил олиш йўлга қўйилди.
Сув таъминоти оғир бўлган қишлоқ ва овулларида 6894 та артезиан қудуқлари қазилди, ҳудудларда 20 та “Томорқа хизмати” кластери ташкил этилди, 1,2 мингдан ортиқ кичик сиғимли музлаткичга эга бўлган дала дўконлар қуриб битказилди, ушбу ишларни амалга ошириш ҳамда фермерлар, томорқа ер эгалари ва “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг бошқа лойиҳаларини амалга ошириш учун Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма маблағлари ҳисобидан 201,6 млрд. сўм маблағлар ажратилди.
Қисқа қилиб айтганда, Президент Мурожаатномасидан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастлабки босқич эканлигини ва ушбу соҳани самарали ривожланишисиз бошқа мураккаб саноат ва хизматларнинг кейинги ривожланишини тасаввур қилиш қийинлигини ҳамда аҳоли томорқасидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш потенциали юқорилигини аниқ тушуниш мумкин.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
етакчи мутахассиси Д.Мирзакаримов

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌽🌽Қишлоқ хўжалигидаги инновациялар🍎🍎
8 ЯНВАРЬ – ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб, миллий давлатчилигимизни тиклаш, давлат тузилмаларини ташкил этиш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга киришилган. 1992 йил 8 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тўғрисида“ги фармони қабул қилинди ҳамда собиқ Иттифоқ қарамоғидаги Ўзбекистон ССР прокуратураси мустақил Ўзбекистон прокуратурасига айлантирилди.
Ўтган даврда прокуратура органларининг фаолияти ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда такомиллаштириб борилди. Давлатимиз раҳбари асос солган тараққиётимизнинг янги босқичида жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ва мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2016 йил 19 декабрь куни билдирган таклифига асосан прокуратура ходимлари учун муҳим тарихий санага асос солинди. Яъни, “8 январни – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни” деб белгилаш ҳақидаги қонун имзоланди.
Таъкидлаш жоиз, прокуратура органлари томонидан жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, умуман, барча йўналишларда салмоқли ишлар қилинмоқда ва муҳим натижаларга эришилмоқда.
Маълумки, халқимизнинг фаровон, тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш Прокуратура органлари ходимларининг олий мақсадидир. Сизлардан жамиятда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлашдек шарафли ва машаққатли вазифани юксак масъулият ва садоқат билан бажариш талаб этилади.
Шу билан бирга прокуратура органларини халқ прокуратурасига айланишига, аввало, тизимда очиқлик ва шаффофликни тўла таъминлаш ҳамда фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларига ишонч билдирамиз ва қўллаб қувватлаймиз.
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида прокуратура органлари ходимлари халқ оғирини енгил қилиш, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, иқтисодий ўсишни таъминлаш каби Давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифаларни самарали амалга оширилишида назорат ўрнатибгина қолмай, балки бу ишларда яқин кўмакчи ва ташаббускор ҳам бўлмокда.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклаб, ҳар бир ходими Президентимиз таъкидлаганларидек, олижаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Обязательно ли пристегиваться.mkv
38.2 MB
Обязательно ли пристегиваться?!
“Ўзбекистон Агро-ахборот инновация маркази”НТТлар орасида
ЙИЛ ҒОЛИБИ БЎЛДИ
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш жамоат Фонди Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида “Пандемия даврида ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашда давлат органларига кўмакдош бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти” мавзуида 100 дан ортиқ ННТлар иштирокида ўтказилган танлов якунини ЭЪЛОН ҚИЛДИ
–1-ўринга “Ўзбекистон Агро-ахборот инновация маркази” ННТ лойиқ кўрилиб Компьютер (ноутбук) билан тақдирланди;
–2-ўринга “Меҳр мурувват” ННТ лойиқ кўрилиб Планшет билан тақдирланди;;
– 3-ўринга "Аёл ва шодлик" ва “Суғдиёна” НТТлар лойиқ кўрилиб Мобиль телефонлари билан тақдирланишди.
Танлов ғолибларини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши номидан табриклаймиз.
Бўлим бошлиғи Н.Мирабдуллаев
@info_uzfk

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаев ӮзА томонидан эълон қилинган “Йил танлови”да “Йил одами” деб топилди.
👉 https://uza.uz/uz/posts/ozbekistonda-yil-odami-aniqlandi_233099
@uzlidep
👉 https://uza.uz/uz/posts/ozbekistonda-yil-odami-aniqlandi_233099
@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ис газидан заҳарланиш...
Forwarded from SAFAR
Креатив ва сатирик акция!
Asaxiy books Узавто моторс ходимларига Ҳенри Форднинг "Менинг ҳаётим" китобига 20 фоизлик чегирмалар эълон қилибди.
Ҳенри Форд "Форд моторс" компанияси асосчиси, автомобилсозлик саноатида революция қилган етук ихтирочи. Айнан Форд барчанинг имконияти етадиган арзон ва халқчил автомобиллар оммалашиши сабабчиси. Форд компанияси автомобилсозлик тарихининг илк даврларида арзон автомашиналар билан бу бозорни кескин ривожланишига улкан ҳисса қўшган.

Дунёдаги энг қадимий кўприк - Аньцзи кўприги 605 йилда Суй империяси даврида Хитойнинг Хэбэей провинциясида қурилган. Қарийб 15 асрдан буён хизмат қилаётган қадимий иншоотнинг узунлиги 50 метр. Аньцзи умри давомида 8 бор қуролли ҳужумлар, ўнлаб талофатли сув тошқинлари ва сўнггиси 7.5 баллни ташкил этган зилзилаларга дош берган.
Намангандаги кўприкдан фарқли равишда бу кўприк қурилаётган пайтда металл ва бетон конструкциялар, замонавий технологиялар ҳамда лойиҳа институтлари бўлмаган. Дарвоқе катта эҳтимол билан коррупция ҳам бўлмаган. Шунчаки озгина виждонча бўлган бўлиши мумкин.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Паркент тумани ва Қашқадарё виляти Қарши тумани фермерлари етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича тажриба алмашишмоқда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Янгийўл туманида аҳоли томорқаларида иссиқхоналарни ривожлантирили банк кредити орқали янада жадаллаштирилмоқда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги
ПФ-5953-сонли Фармонини 10-бандида белгиланган топшириққа асосан камида
50 та фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида ўтган йилда 15 та “Қишлоқ хўжалиги” ишлаб чиқариш кооперациялари фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон фермерлари кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли Фармонини 10-бандида белгиланган топшириққа асосан камида 50 та фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида ўтган йилда 15 та “Қишлоқ хўжалиги” ишлаб чиқариш кооперациялари фаолият кўрсатмоқда.
Пировад натижада жами 4 минг 200 нафар фуқаролар, жумладан,
COVID-19 пандемияси сабабли 553 нафар меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кета олмаган, 1 минг 685 нафар кам таъминланган ва қийин аҳволда қолган оилаларнинг аъзолари, 1 минг 578 нафар хотин-қизлар ва ёшлар 384 нафар бошқа ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан (оборотдан) чиқиб кетган 477,2 гектар ер майдони ажратилган эди.
Бошланган 2021 йилда яна 45 та “Қишлоқ хўжалиги” ишлаб чиқариш кооперациялари ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, белгиланган вазифаларни ижросини таъминишига киришилди.
Хусусан, Янгийўл туманининг “Умид” маҳалласидаги "Ёшлар темир дафтари"га киритилган 30 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида коорпарация усулида 20 сотихдан ер майдони тақсимлаб берилди.
Бундан ташқари Янгийўл тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 600 нафардан ошиқ вақтинча ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, фермер хўжаликларига ишга жойлаштирилмоқда. Ушбу ёшларнинг бандлиги таъминланиши билан бирга уларнинг қишлоқ хўжалиги сохасидаги билимлари амалий жиҳатдан оширилиши кўзда тутилган.