Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (826-сон, 31.12.2020 й.) билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
📝 Низомга кўра, молиявий ёрдам олиш учун экспорт қилувчи ташкилотлар Экспортни рағбатлантириш агентлигига (Агентлик) ариза ва буюртманома-анкета тўлдириб тақдим этади.
⏳ Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.
🏦 Молиявий ёрдам ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тўловлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда тузилган шартномаларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг банк ҳисобварағига, амалга оширилган харажатлар бўйича эса қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
🔰 Агентлик томонидан бериладиган молиявий ёрдам миқдорлари, жумладан:
👉 стандантларни жорий қилиш ва мувофиқлаштириш сертификатларини олиш йўналишида – 100 фоиз, лекин битта халқаро стандантни жорий қилиш ва сертификатни олиш учун 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
👉 халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш йўналишида – 100 фоиз миқдорда;
👉 хорижий ваколатли органларда маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида – 100 фоиз, лекин бир экспорт қилувчи ташкилот учун 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда.
🔎 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича Агентлик фаолияти самарадорлигини мониторинг қилади.
Манба: huquqiyaxborot

Қамчиқ довонида вазир ўринбосарининг машинаси жарликка қулади. Икки киши вафот этган
Сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳид Аҳмаджонов ва оила аъзолари бўлган автомобил ортдан берилган зарба оқибатида қияликка ағдарилиб кетган.
👉 https://kun.uz/53952026
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Певица Озода Нурсаидова вступила в конфликт с ведущим из-за вопроса о ее 15-летнем запрете. Артистка покинула шоу и не пожелала остаться несмотря на то, что ведущий попытался ее уговорить.
Молия вазирлиги 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига киритилган асосий ўзгаришларни маълум қилди.
Молия вазирлиги юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2021 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги ахборот хабарини Давлат солиқ қўмитаси, ҳудудий бошқармалар ва қуйи бўғин ташкилотларга юборди.
Ер солиғи бўйича
Юридик ва жисмоний шахслар учун ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан белгиланган 0,95 фоиз солиқ ставкаси сақлаб қолинади.
Бунда мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун мева-сабзавот маҳсулотлари эгалланган ерлар бўйича, шунингдек, деҳқон хўжаликлари учун солиқни суғориладиган ва суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғининг базавий ставкаси ва ер участкасининг сифат характеристикасини ҳисобга оладиган тузатиш коэффициентларидан келиб чиқиб ҳисоблаш тартиби бекор қилинмоқда.
Ушбу тоифадаги солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун белгилангани каби солиқ ставкасини белгилаш билан солиқни қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматидан келиб чиқиб тўлашга ўтказилмоқда.
Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ органлари ер участкасининг жойлашган жойи бўйича қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматини аниқловчи органлар маълумотига асосан солиқ солинмайдиган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни чегирган ҳолда ер солиғи ҳисобланади.
Жисмоний шахсларга якка тартибда уй-жой қуриш ва яшаш уйларини ободонлаштириш учун берилган томорқа ер участкаларига, якка тартибда уй-жой қуриш билан банд бўлган ер участкаларига жисмоний шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси қўлланилади.
Солиқ кодексида юридик ва жисмоний шахслар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ҳудудлар кесимида (мутлақ миқдорда) базавий солиқ ставкаси белгиланади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкасининг аниқ миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари кенгашлари солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилайди;
туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари кенгашлари томонидан белгиланган, Тошкент шаҳри бўйича эса Солиқ кодексида белгиланган ер солиғи ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,5 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритади.
Бунда, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашлари алоҳида ер участкаларига, шунингдек, туристик зоналарда жойлашган жисмоний шахслар фойдаланишида бўлган 1 гектардан ортиқ ер участкасига ер солиғини 3 бараваргача миқдорда оширувчи ставкасини белгилаш ҳуқуқига эга.
Туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашлари 2021 йил учун ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органларига қишлоқ жўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ ставкаларини 2020 йилнинг 31 декабрига қадар тақдим этадилар.
Ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ ставкаларини 5 кун давомида юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини ҳисоблаш учун мазкур солиқ ставкаларини солиқ тўловчиларга етказиши шарт.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда. Солиқ ставкалари 15 фоизга, иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари учун эса 30 фоизга индексация қилинишини ҳисобга олган ҳолда Солиқ кодексида белгиланмоқда.
Бунда, солиқ ставкалари коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун 2020 йил даражасида сақлаб қолинмоқда, қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун фойдаланилган.

сув ҳажми қисми ва балиқларни ўстириш (етиштириш), шу жумладан, деҳқон хўжаликлари учун ягона солиқ ставкаси 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида белгиланмоқда.
Электр станциялари учун солиқ ставкалари коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун белгиланган ставкалар билан тенглаштирилмоқда. Коллектор ва дренаж тармоқларидан ишлатиладиган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Қишлоқ хўжалигида, шу жумладан, балиқчилик хўжаликларида сувдан фойдаланувчи шахслар учун солиқ базасини аниқлаш тартиби қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўзгартирилмоқда:
сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган ҳар йили қуйидагилар томонидан ишлатилиши кутилаётган сув ресурслари ҳажми тўғрисида маълумот тақдим этади;
жорий солиқ даврининг 10 декабридан кечиктирмай қишлоқ хўжалигида, шу жумладан, балиқчилик хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланувчи юридик шахсларга солиқ базасини аниқлаш учун;
деҳқон хўжаликлари бўйича солиқни ҳисоблаш учун-солиқ органларига сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш жойи бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай.
Сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирувчи балиқчилик хўжаликлари солиқ базасини табиий ва сунъий сув объектларидан олинган ва ушбу сув объектларига қайтариб қуйиладиган сув ҳажми, бундан коллектор-дренаж тармоқларига қайтариб қуйиладиган сув ҳажми мустасно, ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқлайдилар.
Қишлоқ хўжалигида, шу жумладан, балиқ етиштиришда сув ресурсларини ҳисобга олиш воситалари мавжуд эмаслиги ва фойдаланиладиган сув ресурсларининг ҳақиқий ҳажмини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, солиқ базаси сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув ресурслари истеъмолининг нормативларига кўра аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш(ўстириш), шу жумладан, деҳқон хўжаликларида сув ўлчаш ускуналари мавжуд бўлганда, солиқ ставкасига 0,7 камайтирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда, сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланадиган, фойдаланилган сув ҳажмига қўлланилади.
Ишлаб чиқариш жараёнида сувни махсус ускуналарни(трубиналарини) совитиш учун ишлатиладиган солиқ тўловлар солиқ базасини табиий сув объектларидан махсус ускуналарни совитиш учун олинган ва табиий объектларга қайтариб қуйиладиган сув ҳажми ҳисоби ёки сувдан махсус фойдаланиш рахсатномаси мавжуд бўлганда қўлланилади.
Солиқ солиш объекти ва солиқ ставкаси турли хил бўлган бир неча турдаги фаолият билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар бундай фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари шарт ва тегишли солиқ ставкалари бўйича солиқ тўлаш тартиби киритилмоқда.
Масалан, солиқ тўловчининг асосий фаолият тури савдо бўлиб, унинг автотранспорт воситаларини ювиш шохобчаси мавжуд. Бу ҳолатда солиқ тўловчи бу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади ва солиқ ҳисоблайди:
савдо фаолияти учун фойдаланган сув ҳажми бўйича солиқ ставкаси 1 куб метр учун 182 сўм(ерусти сув ресурслари) ва 1 куб метр учун 221 сўм(ерости сув ресурлари).
автотранспорт воситаларини ювиш учун сув ҳажми бўйича солиқ ставкаси 1 куб метр учун 1 990 сўм.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича:
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда. Қуйидаги фойдали қазилмалар учун 5 фоиз миқдорда, бироқ 1 куб метр учун 7500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ягона солиқ ставкаси белгиланмоқда:
қурилиш қумлари, қум-шағал аралашмаси, қумтошлар, қурилиш майда тошлар (карбонат жинслари), қурилиш майда тошлар(гранитлар, порфиритлар ва слануц жинслари).
«Навоий кон-металлургия комбинати» ДУК ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ учун олтин, кумуш, палладий ва мис бўйича солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорда белгиланмоқда.
Бошқа фойдали қазилмалар бўйича солиқ ставкалари 2020 йил даражасида сақлаб қолинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахбороти асосида тайёрланди.
Бўлим бошлиғи Н.Мирабдуллаев.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
☎️ Кундалик ҳаётимизда иш юзасидан мурожаат қилишимиз мумкин бўлган ташкилотларнинг "Ишонч телефонлари"ни ушбу материалга жамладик.
✔️Жумладан,
📞 Меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ёки мажбурий меҳнатга йўл қўйилиши, транспорт соҳасидаги муаммолар, тиббиёт соҳасига оид масалалар, маҳалла тизими, хотин-қизлар ҳаётига оид турли ижтимоий муаммолар, кредитлар борасида банклар билан бевосита мулоқот қилиш, солиқ, давлат хизматлари, пенсия ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ саволлар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин:
Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ КЕНГАШИНИНГ 2021 ЙИЛ САРҲИСОБИ
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва ҳудудий кенгашлар ходимлари томонидан жорий йилда фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб, ҳуқуқий ҳимоялаш юзасидан судларга 4 мингдан ортиқ даъво аризалари, қарздор ташкилотларга 7 минг атрофида талабномалар киритилди. Шундан судларда 3 мингдан ошиғи, қарздор ташкилотларда
4 мингдан ортиғи қаноатлантирилиб 316,5 млрд. сўм атрофидаги маблағлар фермер хўжаликлари фойдасига ундириб берилди.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурига кўра жорий йилда 12 мингдан ошиқ фермер хўжаликларида қўшимча фаолият турлари йўлга қўйилди. 7 минг га интенсив боғ, 3,5 минг га токзорлар ва
380 га майдонларда иссиқхоналар барпо этилди.
Кам таъминланган 700 минг атрофидаги хонадонларга 62 мингдан ортиқ салоҳиятли фермер хўжаликлари бириктирилди. Улар томонидан томорқа экин ерлари тайёрлаб берилди, томорқа ерларига экинлар эктиришга кўмаклашилди, томорқа ер эгаларига уруғликлар, сабзавот ва мевали дарахт кўчатлари етказиб берилди, муҳтож оилаларга чорва ҳайвонлари, парранда ва қуёнлар берилди.
Жорий йилда “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг моддий-техник базасини янада ривожантириш мақсадида кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан 50 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ажратилди.
“Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан аҳоли томорқаларига уруғликлар, сабзавот ва мевали дарахт кўчатлари, асалари, қуён, парранда, эчки ва қўйларни тизимли етказиб бериш йўлга қўйилди, 350 гектар атрофидаги томорқаларга ихчам иссиқхоналар қуриб берилди. 2020 йил да 4,5 млн.дан зиёд аҳоли томорқаларида сабзавот ва полиз экинлари етиштиришга яқиндан кўмаклашилди. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларига ўз вақтида августь-сентябрь пиёзи ва саримсоқпиёзи хамда тўқсонбости усулида экспортбоп сабзавот ва кўкат экинлари эктирилиб жами 2,5 минг тонна атрофида маҳсулот етиштириш кўзда тутилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш мақсадида 375 та қишлоқ хўжалиги кооперативлари ташкил этилиб, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонлари оборотга киритиш орқали қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши таъминланди шу билан биргаликда сув таъминоти яхшиланди, 20 мингга яқин ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Ушбу мақсадлар учун кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан 32 млрд сўм атрофида маблағлар ажратилди.
ПҚ-4767-сонли қарорга асосан республикамиз ҳудудларида
25 та “Томорқа хизмати” МЧЖларни “Томорқачилик кластери”га айлантириш ишлари давом этмоқда. Бу мақсадда кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан 11 та Томорқа хизмати МЧЖларига жами 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
2020 йилда республика бўйича 104 та тумандаги сув таъминоти оғир бўлган 956та МФЙларида 2721 та артезиан қудуқларини қазиш ишлари бошланган. Кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан ушбу мақсадлар учун 10 млрд сўм атрофидаги маблағлар ажратилди. Ушбу ишлар натижасида, 2706 та хонадоннинг экин ер майдони сув билан таъминланиб, томорқадан икки-уч марта ҳосил олиш ва маҳсулот етиштириш орқали даромадга эга бўлиш имконияти яратилади.
Режалаштирилган ишларни амалга ошириш мақсадида “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси”дан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари,“Томорқа хизмати” МЧЖ ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун жорий йилда жами 140 млрд сўмдан ортиқроқ пул маблағлари ажратилди.
Аҳоли хонадонларида ташкил этилган ихчам иссиқхоналарда икки-уч марта ҳосил олиш имконияти яратилиши натижасида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилган маҳаллалар сони йилдан-йилга кўпайишига эришилмоқда.
Короновирус пандемияси шароитига қарамасдан қиймати 1 млрд АҚШ долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинишига фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари хамда Томорқа хизмати МЧЖлар томонидан хам муносиб ҳисса қўшилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши номидан Ўзбекистонимизнинг барча халқини, шу жумладан Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва туманлардаги кенгашлар хамда Бухгалтерия марказларининг кўп сонли ходимларини, хирмонларимизни, бозорларимизни ва дастурҳонларимизни тўлдирган миллионлаб деҳқонлар ва фермерларни янги йил билан табриклайман, янги йилда янги ютуқлар ва қут-баракалар тилаймиз.
Бўлим бошлиғи Н.Мирабдуллаев
Бўлим бошлиғи Н.Мирабдуллаев
Forwarded from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
✅ Аҳоли томорқаларига сув чиқариш харажатлари қоплаб берилади
📉Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сон карори хамда Вазирлар Мақкамасининг
“Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томоркалари ва кишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чикариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 июлдаги 459-сон қарорлари қабул қилинган.
📉2020 йилда республика бўйича 6 мингдан ортиқ аҳоли томорқаларини суғориш учун қудуқлар бурғиланган.
📉 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги фармойишига мувофиқ сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларини суғориш учун вертикал сугориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга карши курашиш жамғармасидан зарур маблағлар ажратилди.
❗️Ушбу маблағларнинг аниқ манзилли ва адолатли тарзда ўзи эгаларига етказилиши алоҳида назоратга олинади.
☑️ Ички истеъмол бозори ва экспортга мева ва сабзавотларни экспорт қилишда муҳим ўрин тутадиган томорқа хўжаликларининг қўллаб- қувватланиши ҳозирги мураккаб шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдек ўта муҳим вазифани амалга оширишга хизмат қилади.
@a_xaitov

«Қабул қилган доринг овқат бўлсин, еган овқатинг эса дармон»
Унда ҳар бир соҳа ва тармоқда амалга оширилган ва режалаштирилган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Жумладан, аграр тизимда бажарилиши шарт бўлган келажакдаги вазифалар аниқ белгилаб берилди. Зеро, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ер майдонлари тўлиқ хусусий кластер ва кооперацияларга берилгани пахтачиликда ҳосилдорликни бир йилда ўртача 10 фоизга ошириш имконини беради.
Кластер ва кооперациялар фаолиятидаги унумдорлик туфайли бу янгиликни мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликка ҳам татбиқ этиб, 500 га яқин кластер ва кооперация ташкил этилди.
Натижада, пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан, жорий йилда 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилинди.
Эътибор қилган юртдошларимиз яхши билади, жорий йилда 91 минг гектар ер майдони қайтадан фойдаланишга киритилди. Жойларда артезиан қудуқлари барпо этишнинг манзилли дастурларига кўра, ҳудудларда қудуқлар ишга тушурилди. Шунингдек, 133 минг гектар ёки ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп майдонда сувни тежайдиган технологиялар ўрнатилди.
Жорий йилда ҳам муҳим йўналишлардаги ишларимизни давом эттириш ва янги босқичга кўтаришда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», деб ном берилгани муҳим аҳамият касб этади. Аҳоли саломатлигини сақлашда шифокорлар билан бир қаторда хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Гиппократ айтганидек, «Қабул қилган доринг овқат бўлсин, еган овқатинг эса дармон», Абу Али ибн Сино эса «Ким сиҳат-саломатлигини яхшиламоқчи бўлса ва узоқ умр кўришни истаса, энг аввал нима еб-ичганига эътибор қилсин» деб бежизга уқтирмаган.
Ана шу мақсадда жорий йилда экологик тоза, сархил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга янада кўпроқ эътибор қаратилади. Бунинг учун аввало, фермер ва деҳқонларнинг ердан манфаатдорлигини ошириш керак. Манфаатдорлик ва адолат бўлган жойда, эса ўзгариш ва ўсиш бўлади. Даромадларни кўпайтириш учун эса ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш талаб этилади.
Бу борада биз аҳоли ва томорқачиларга яқиндан кўмак бериш мақсадида турли тузилмалар, сервиз хизматлари ва маҳорат дарслари ўтказишга интилмоқдамиз. Кенгашимиз аъзолари ҳудудларда бўлиб, ҳар бир томорқачи билан суҳбатлашиб, уларга янги тажриба ва кўникмалар ҳақида маслаҳат беришмоқда.
«Бир маҳалла – бир маҳсулот» принципи асосида ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш чоралари кўрилмоқда. Бунинг учун қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозим.
Давлатимиз раҳбарининг мамлакат Парламентига йўллаган мурожаатномасида келгуси йили барча вилоятларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказлари ташкил этилиб, уларда «ягона дарча» тамойили асосида 100 дан ортиқ агрохизматлар кўрсатиш йўлга қўйилиши алоҳида қайд этилди. Бу марказлар орқали ернинг сифатини яхшилаш, касалликларга қарши курашиш, уруғликларни танлаш билан боғлиқ муҳим хизматлар кўрсатилади.
Шу тариқа келгуси йилдан қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш борасида янги ютуқларга эришамиз.
Абдушокир Раҳимов,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раис ўринбосари
https://uza.uz/uz/posts/qabul-qilgan-doring-ovqat-bolsin-egan-ovqating-esa-darmon_226393

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
«Қабул қилган доринг овқат бўлсин, еган овқатинг эса дармон»
Давлатимиз раҳбарининг мамлакат Парламентига йўллаган мурожаатномаси жорий йил ва яқин истиқболдаги тараққиётимизни белг
Бу йил фермерлар, тадбиркорлар ва ер эгаларига катта имтиёз ва қулайликлар яратилади
Кейинги тўрт йилда қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация ва диверсификация қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини, кластер ҳамда кооперацияларни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида аҳамият берилмоқда.
Биргина 2020 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 5 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 та фармони ва 30 дан ортиқ қарорлари ҳамда ҳукуматнинг кўплаб қарорлари қабул қилинди.
Бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам 2020 йил чинакам синов йили бўлди. Шунга қарамай, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва унинг қуйи ташкилотлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш эвазига эл дастурхонини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришдек шарафли вазифа уддаланди, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетишига йўл қўйилмади.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва унинг тизим ташкилотлари 2020 йилда бир қатор ижобий ишларни амалга оширди. Аввало Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан 2020 йилда коронавирус пандемияси даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш, уларга бир қатор имтиёзлар, субсидиялар бериш бўйича ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, фермер ва деҳқон хўжаликларига ер ва сув солиғи тўлашда имтиёзлар берилди. Имтиёзли кредитлар берилди. Банк кредитларини тўлаш муддатлари кечиктирилди ва ҳ.к.
2020 йилда республика бўйича 11,9 мингдан зиёд фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолият йўлга қўйилди. Бунинг натижасида қарийб 41 минг қишлоқ аҳолиси иш билан таъминланди. Қўшимча фаолият турларини йўлга қўйилиши натижасида кўп тармоқли фермер хўжаликларида маҳсулотларни қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, замонавий совуткич омборхоналарини қуриш, сервис хизматлари кўрсатиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди.
Республика бўйича 640 та намунали маҳаллалар ва 2925 та намунали хонадонлар ташкил этилди. Қишлоқ аҳолисига «Даладан дўконгача» тамойили асосида савдо хизмати кўрсатувчи камида 5-10 тоннали совутгичи мавжуд бўлган 1047 та дала дўконлари қурилди ва ишга туширилди. Бу мақсадлар учун кенгаш ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармасидан 852 нафар тадбиркорга 24,6 млрд сўм маблағ ажратилди.
Қишлоқ аҳолисига уруғликлар, кўчатлар, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар етказиб бериш бўйича сервис хизмати кўрсатадиган 410 та «Томорқа хизмати» МЧЖлари фаолияти кучайтирилди. 13 та «Томорқа хизмати» МЧЖлари кластер тизимига ўтказилди.
«Ҳар бир ёшга – бир гектар» дастури доирасида ғалладан бўшаган майдонларнинг 84 минг гектари 266 мингта кам таъминланган оилалар ва ишсиз ёшларга берилиб, уларга фермер хўжаликлари ва томорқа хизмати корхоналари бириктирилди. Ушбу дастур натижасида 1 миллион тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди.
2020 йилда жаҳонда юз бераётган пандемиянинг салбий таъсирларига қарамасдан, республикамиз фермерлари, тадбиркорлари ва аҳолиси томонидан 1 млрд. АҚШ доллари миқдордаги қарийб 1,7 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотлари 70 дан ортиқ хорижий давлатларга экспорт қилинди.
2020 йил 29 декабрь куни муҳтарам Президентимизнинг Парламентга йўллаган Мурожаатномасида давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йилда ва ундан кейинги даврда янги Ўзбекистон тарихида, халқимиз ҳаётида юз бериши кутилаётган бир қатор янги марралар, мақсадлар ва пухта ўйланган режалар маълум қилинди. Республика Ҳукуматига ушбу режаларни амалга ошириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш тўғрисида кўрсатмалар берилди. Буни меҳнаткаш халқимиз, фермер ва деҳқонларимиз кўтаринки руҳ билан кутиб олди. Бугун мамлакат равнақига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимиз Мурожаатномани ўрганиб ўзининг муносабатини билдирмоқда.

Мурожаатномада ҳар бир туман имконияти ва ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, деҳқончилик билан шуғулланадиган оилаларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари ажаратилиши тўғрисидаги вазифа қишлоқ аҳолисини қувонтирди. Шунингдек камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар тубдан ўзгартирилиб, вақтинчалик ишсизлик нафақасининг уч баробарга оширилиши ҳам ишсиз аҳоли томонидан илиқ кутиб олинди. «Камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини оширишда энг тез самара берадиган омил бу қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни оширишдир» деб таъкидлади юртбошимиз ўз Мурожаатида. Ҳар бир гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 2 минг доллардан 5 минг долларга етказиш устувор вазифа этиб белгиланди. Бунинг учун ерлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишда уруғчилик, илм-фан ютуқларини, сув тежовчи ва инновацион технологияларни соҳага кенг жорий этиш лозимлиги таъкидланди.
Маълумки кейинги йилларда юртимизда фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаган ҳолда кластер тизимини ҳам ривожлантирилмоқда. Мурожаатномада ҳосилдорликни ошириш ҳисобига аҳоли даромадларини оширишга ерлардан самарали фойдаланиш, ресурс тежовчи технологияларни ва инновацион ишланмаларни жорий этиш ҳажмини янада кенгайтириш вазифа қилиб берилди.
Янги Ўзбекистон тарихида учинчи ренессанс пойдеворини ташаббускор ва билимли ёшлар билан қуриш ва аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида муҳтарам Президентимиз томонидан 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йили деб эълон қилинди. Бу давлатимиз равнақи ва иқтисодини юксалтириш йўлида тобора фаол бўлиб бораётган ёшларимизни касбга тайёрлаш, уларнинг илмий ва амалий салоҳиятидан кенгроқ фойдаланиш, пандемиядан кучли бўлиб чиққан халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш имкониятини яратади.
Мурожаатномада асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиб кетиши ва фермерлар ва тадбиркорларга импорт соҳасида божхона божлари тўлашда имтиёз беришни яна бир йилга узайтирилиши маълум қилинди. Жумладан, 2023 йил 1 январга қадар рўйхат бўйича четдан Республикага олиб кириладиган уруғлар, кўчатлар, пайвандтаглар, Минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, энергия тежовчи замонавий иссиқхона ва уларнинг бутловчи қисмларини четдан республикага олиб киришда улар божхона божидан озод этилди.
Бу фермерлар, тадбиркорлар ва аҳоли томорқа ер эгаларига катта имтиёз ва қулайликлар яратади. Мурожаатномада қўйилган вазифалар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳаётида ҳам сезиларли ижобий ўзгаришларга имкон яратиши кутилмоқда.
Мурожаатномадан руҳланган фермер ва деҳқонларимиз 2021 йилда халқимизни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан янада тўлароқ таъминлаш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда экин ерларидан йил давомида икки-уч марта ҳосил олиб, ички ва ташқи бозорни экологик тоза ва экспортбоп маҳсулотлар билан тўлдириш борасида лойиҳаларни амалга оширишда давом этади.
Ҳусан Ғиёсов,
Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди
https://uza.uz/uz/posts/bu-yil-fermerlar-tadbirkorlar-va-er-egalariga-katta-imtiyoz-va-qulayliklar-yaratiladi_226363

Кейинги тўрт йилда қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация ва диверсификация қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кў
ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9° совуқ, кундузи 3-5° совуқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° совуқ, кундузи 0-5° совуқ; Устюртда кечаси 15-20° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, Навоий вилоятининг шимолида 12-17° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.
ТОШКЕНТ, СИРДАРЁ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
https://t.iss.one/ob_havo_meteo

Telegram
O'zbekistonda ob-havo
погода в Узбекистане
Ёш авлод камолотига сарфланган сармоя жамиятга, албатта, фойда келтиради
2021 йилга мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», деб эълон қилинди.
Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам 2021 йил давлат йили дастури асосида кенг ишлашга ҳамда ўзининг ички чора – тадбирларини ишлаб чиқаришга киришди.
Ҳозирги вақтда дунёнинг бошқа минтақаларида кузатилаётган “пандемиянинг навбатдаги тўлқини” ва у билан боғлиқ хавф-хатарлар ҳаммамизни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундамоқда.
Шу боис, мавжуд имконият ва салоҳиятимиз, пандемия даврида орттирган тажрибамиз ҳамда хориждаги илғор ютуқлардан фойдаланиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасидаги туб ислоҳотларимизни янги босқичга кўтаришимиз зарур.
Бунда аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш – энг устувор йўналишлардан бири бўлиши лозим.
Умуман, ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади.
Шу сабабли давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томондан олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ёшларимизга таянамиз.
Ушбу мақсад йўлида ёшларимиз ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш – барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарур. Шундагина фарзандларимиз халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган буюк ва қудратли кучга айланади.
Бир сўз билан айтганда, бола туғилганидан бошлаб, 30 ёшгача бўлган даврда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилади.
Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш учун сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради.
Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз. Янги Ўзбекистонни ана шундай билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз.
Иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, спорт ва аграр соҳа йўналишларда олиб борилаётган давлат дастурларини худудларда ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломотлигини яхшилашга бошлаган хар бир ташкилотларнинг ишларини давом эттириш ва янги, юксак босқичга кўтариш мақсадга мувофиқ.
Шу ўринда 2021 йилга мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», да Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий ташкилотлари ва мутахассислари кенг фаолият юритиб давлат дустурларини хар бир туман ва маҳаллаларга айниқса хонадонларга олиб кириш энг олий жаноб ишлардар биридир.
М.Йўлдошев,
Ўзбекистон агро ахборот инновация-маркази директори

Шу боис Юртбошимизнинг куни кеча Парламентга йўллаган Мурожаатномасини мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида яшовчи оддий аҳоли вакилларидан тортиб, масъул лавозимда меҳнат қилаётган раҳбар ходимларгача диққат билан тинглади. Айниқса, Мурожаатноманинг кутилмаган фикрларга бой бўлгани, хусусан камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин оширишга қаратилганидир.
Мамлакатимизда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашга бўлган талаб йил сайин ошиб бормоқда. Айниқса ҳозирги пандемия шароитида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам таъминлашда уларни сақлаш долзарб муаммолардан ҳисобланади. Бу муаммолар ечимининг топилиши аҳолини йил бўйи арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беради.

Ўрганишлар натижасидан маълумки, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашнинг энг самарали усули бу сунъий совутиладиган омборхоналарда сақлашдир. Чунки бу орқали сақланаётган маҳсулотнинг вазни йўқолиши максимал асраб қолинади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари оддий омборларда сақланса, вазн йўқотиши икки-уч бараваргача камроқ бўлиши тажрибалардан маълум. Сунъий совутиладиган омборларга сақланган ҳолда маҳсулотнинг табиий камайиши 0,5–1,0 фоиздан ошмайди.
Ўзбекистон иқлим шароити иссиқ минтақа ҳудудига тааллуқли бўлиб, йил фаслининг ҳар бир даврида ҳароратнинг ўзгарувчанлиги билан ажралиб туради. Мева ва сабзавотларни саноат шароитида сақлаш анча мураккаб вазифадир. Шунинг учун уларни сақлаш даврида сифатига таъсир қиладиган ҳамма жараёнларни ва омилларни эътиборга олиш лозим.
Мева-сабзавотларни терилгандан кейин ташиш ва сақлашда муқобил шароит яратиш учун дастлаб ҳароратни тезлик билан пасайтириш талаб қилинади. Бунда совутилган ҳаво, вакуум-буғлатгич ёки совуқ сув воситасида ҳароратнинг пасайтириш усулларини қўллаб, энг кўп тарқалгани – совуқ ҳаво ёрдамида бажарилади.
Совуқ ҳаво билан маҳсулотнинг дастлабки ҳароратини пасайтириш совутиладиган хонага мунтазам совуқ ҳавонинг юбориш ҳисобига эришилади. Мева-сабзавотларни терилгандан сўнг, қанча тез ҳарорати пасайтирилса, унинг совуқ шароитида сақланиш муддати узайиб, сифати ҳам юқори бўлади.
Совуқхона мева ва сабзавотлар сифатининг бузилишини секинлаштириб, сотилишидан олдин улар сақланиши мумкин бўлган муддатни узайтирган ҳолда ташаббускорларга йил давомида истеъмолчиларнинг турли талабларини қондиришга ҳамда уларни бозорда яхши нархларда сотишга кўмак беради.
Ҳозирги пандемия шароитида кўпгина ташаббускорларда кичик ҳажмли совутгичлар қуришга бўлган талабларини амалга оширишда маблағ етишмовчилиги уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин. Аммо уларга имтиёзли кредитлар бериш орқали молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятлари мавжуд.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг
30 июндаги “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4767-сонли қарори, бу борадаги имкониятларини янада ошириш ва тарғиб қилишга туртки берди.
Аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғларни тизимли етказиб бериш, маҳсулотларни сотишни ташкил қилиш учун аҳоли гавжум маҳаллалар ва марказий деҳқон бозорларига жами 1184 та кичик сиғимли музлаткичга эга бўлган енгил конструкцияли “дала дўконлари” ташкил этилди.
Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма томонидан жами 852 та лойиҳа ташаббускорларига 24,8 млрд сўм (Агробанк орқали 17 млрд сўм, Микрокредитбанк орқали 3,4 млрд сўм, Халқ банкиорқали 4,4 млрд сўм) кредит маблағлари ажратилди.
Албатта бу борадаги сайи-ҳаракатлар мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашга бўлган талабини қондиришга ва натижада аҳолини йил бўйи арзон, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам таъминлашга хизмат қилади.
Элмурод Мамарахимов - Кенгаш бош мутахассиси

Ўзбекистон Республикаси Президенти қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига тўхталди
2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентга 2021 йил учун Мурожаатномасининг энг муҳим қисмини қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ерларнинг унумдорлигини ошириш, замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш ва қишлоқ хўжалигига инвестицияларни кўпайтириш ва бу орқали қишлоқ аҳолисининг даромадини ошириш масалаларига бағишланди.
Хусусан, Президент қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришнинг энг тез натижа берадиган омил эканлигига эътибор қаратди. Бунинг учун давлатимиз раҳбари 2021 йилда қишлоқ хўжалигига сувни тежаш, биотехнология ва уруғчилик соҳасида энг илғор технологияларни жорий этишни давом эттириш ва такомиллаштириш вазифасини қўйди.

Бундан ташқари, илм-фан ва инновация ютуқлари қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.
Президентимиз Мурожаатномасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга оид жуда муҳим масалага, яни ердан фойдаланиш ҳуқуқларини кафолатлаш ва уларни бозор активларига айлантиришга бағишлади. Шунингдек, давлатимиз раҳбари 2021 йилда барча ҳудудларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказлари яратиш тўғрисида кўрсатма берди. Бу ерда 100 дан ортиқ агроҳизматлар кўрсатиш, шу жумладан, ерларнинг сифатини яхшилаш, касалликларга қарши курашиш, уруғларни танлаш ва бошқа хизматлар “ягона дарча” тамойили асосида амалга оширилади.
Шуни айтиш керакки, биринчи марта қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этишга илк бор 600 миллион доллардан зиёд кредит ва грант маблағлари жалб қилинади.
Албатта, қишлоқ хўжалиги тўғрисида гап кетганда аҳоли томорқасидан фойдаланиш йўналишини алоҳида тармоқ сифатида кўрсатмасдан иложи йўқ. Кейинги йилларда юртбошимиз ташаббуслари билан томорқалардан фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Деҳқон хўжаликлари ва томорқаларда экишни ташкил этиш бўйича 2020 йил баҳорида 4,5 млн дан зиёд аҳоли томорқаларида
306,1 минг гектар эртаки экинлар, 228,7 минг гектар майдонга такрорий (ўртаки) экинлар, 162,6 минг гектар майдонларига тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экилиши таъминланиб, жами 10,1 млн тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди.
Аҳоли томорқаларида 1128 гектар майдонга 73819 та
1-1,5 сотихли ихчам иссиқхонлар (намунавий лойиҳа бўйича 40706 та, маҳаллий ҳом ашёдан 33113 та) ташкил этилди.
“Бир маҳалла – бир маҳсулот тамойили” асосида жорий йилда Амударё, Балиқчи, Андижон, Бухоро, Ғиждувон, Янгиобод, Шахрисабз, Кармана, Хатирчи, Наманган, Учқўрғон, Булунғур, Пахтачи, Сирдарё, Сариосиё, Денов, Қўштепа, Бағдод, Чиноз, Урганч ва Боғот туманларида ҳамда барча ҳудудлардаги 1639 та маҳалла фуқаролар йиғинлари хонадонларида муайян турдаги маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштириш, икки ва уч марта ҳосил олиш йўлга қўйилди.
Сув таъминоти оғир бўлган қишлоқ ва овулларида 6894 та артезиан қудуқлари қазилди, ҳудудларда 20 та “Томорқа хизмати” кластери ташкил этилди, 1,2 мингдан ортиқ кичик сиғимли музлаткичга эга бўлган дала дўконлар қуриб битказилди, ушбу ишларни амалга ошириш ҳамда фермерлар, томорқа ер эгалари ва “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг бошқа лойиҳаларини амалга ошириш учун Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма маблағлари ҳисобидан 201,6 млрд. сўм маблағлар ажратилди.
Қисқа қилиб айтганда, Президент Мурожаатномасидан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастлабки босқич эканлигини ва ушбу соҳани самарали ривожланишисиз бошқа мураккаб саноат ва хизматларнинг кейинги ривожланишини тасаввур қилиш қийинлигини ҳамда аҳоли томорқасидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш потенциали юқорилигини аниқ тушуниш мумкин.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
етакчи мутахассиси Д.Мирзакаримов