Фермер, деҳқон ва томорқачи
1.46K subscribers
25.2K photos
7.05K videos
84 files
10.4K links
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг расмий Ахборот канали
Download Telegram
“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида учрашув бўлиб ўтди

😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раҳбарининг навбатдаги учрашуви Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида жойлашган “Ҳазорасп”эркин иқтисодий зонасида бўлиб ўтди.

✔️ Сўзга чиққанлар партия сайловолди дастурида “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” ғояси тезроқ амалга ошишида етакчи куч сифатида майдонга чиқаётгани айтиб ўтилди.

🗣️ Шунингдек, экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга етказиш, 50 та нуфузли хорижий бренд билан махсус экспорт зоналари ташкил қилиниши, экспортчи тадбиркорлар учун кредит фоиз ставкалари камайтирилиши борасида иш олиб борилади.

✔️ Ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналарини ташкил қилиш, “IT” йўналишида кўрсатиладиган хизматлар экспортини 5 миллиард долларга етказиш бўйича партиянинг ўз зиммасига олган вазифалари ҳақида сўз юритилди.

🗣 Юқори кайфиятда ниҳоясига етган учрашув давомида электорат вакиллари ЎзЛиДеПга ва у кўтариб чиқаётган ғояларга ишонишларини алоҳида эътироф этишди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“O’zLiDeP боғи” обод масканга айланади

😎 ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов Хоразм вилояти Урганч туманида ташкил этилган “O’zLiDeP боғи”ига борди.
Таъкидлдаш керак, партиянинг сайловолди дастурида мамлакатимизда яшил майдонлар, дарахтзорлар, гулзорларни 30 фоизга етказиш, шаҳарлар ҳамда уларнинг атрофларида “яшил белбоғ”лар барпо этиш партиянинг асосий вазифалардан бири экани таъкидлаб ўтилди.

📣 Шунингдек, беш йилга мўлжалланган сайловолди дастурида мамлакат миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда 1 миллиард туп кўчат экилиб, Орол денгизининг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда ўрмонлар барпо этиш кўзда тутилган. Давлат идоралари, корхоналар, олийгоҳлар ҳам ўз боғларини ташкил қилиши, янги уй-жой қуришда пудратчиларга “яшил ҳудуд” ва автотураргоҳ барпо этиш мажбурий этиб белгиланиш партиянинг устувор вазифасидир.

✔️ Шунингдек, партия етакчиси “Яшил макон” лойиҳасининг умуммиллий аҳамияти ҳақда тўхталар экан, саломатлигимиз, ҳаётимиз учун муҳим бўлган яшил майдонлар барпо этиш, ўзимиз яшаётган масканларни тоза ва обод ҳудудга айлантириш ишига муносиб ҳисса қўшиш, қолаверса, юртдошларимиз, айниқса, ёшларни ушбу хайрли ишга янада кенгроқ жалб этишдан иборат эканлигини таъкидлади.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар ва партия фаолларининг сайловолди учрашувлари Бухоро шаҳри бўйлаб давом этмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нукус шаҳрида ЎзЛиДеПнинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Нукус шаҳридаги “Дўстлик майдони”даТадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясинингнавбатдаги оммавий тадбири ташкил этилди.

“Эркин ва фаровон, қудратли янгиЎзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиориостидаги оммвий тадбирда минглаб тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Тарғибот тадбирида сўз олганлар партиянингкелгуси беш йилликдаги асосий таклиф-ташаббусларига тўхталиб ўтишди. Партия сайловолди дастурида таълим, тиббиёт, ижтимоий, иқтисодий соҳаларни янада ривожлантириш учун бир қатор таклифларни илгари сурмоқда.

Партия сайловолди дастурида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аграр соҳани ривожлантириш борасида ҳам қатор устувор вазифалар белгиланган. Бу борада аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш ва ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари барқарорлигига эришиш, қишлоқ хўжалигида 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш партиянинг бош вазифасидир.

Тарғибот тадбирида партиянинг барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсатини жорий этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, барқарор ва самарали молиявий хизматлар бозорини шакллантириш, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишдаги вазифалари бўйича ҳам маълумот берилди.

Тадбирда йиғилган фуқаролар партиянинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтдилар.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#nomzodlarimizga_ovozbering

😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг депутатликка номзодлари

Халқимиз учун, эркин, фаровон ва қудратли Янги Ўзбекистон учун катта мақсадларимиз бор.

Қудратли Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

Ваъда эмас - натижа, эртага эмас - бугун.

ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига овоз беринг!

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахлик тадбиркор ва фермерлар билан учрашдик

Жиззах вилоятдаги “BMB HOLDING” бошқарув офиси мажлислар залида таниқли тадбиркорлар ва фермерлар ҳамда партия фаоллари билан учрашдик.

ЎзЛиДеП Ўзбекистонни тадбиркорлар мамалакатига айлантириш, тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний усулда аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш, “Тадбиркорлик кодекси” қабул қилинишини тезлаштириш каби вазифаларни сайловолди дастурининг устувор вазифаси сифатида белгилаган.

Шунингдек, Ўзбекистонни минтақавий “тўқимачилик хаби”га айлантириш учун соҳадаги тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигида 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш учун барча имкониятларни ишга солиш, фермер ва деҳқонларга имтиёзли кредитлар ажратиш, уларнинг қайтариш муддатларини мавсумийликдан келиб чиқиқан ҳолда белгилаш каби долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Учрашувда электорат вакиллари ҳам сўзга чиқиб, партиянинг янги сайловолди дастури юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov
Пойтахтимизда ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги оммавий тадбири пойтахтимизда ташкил этилди.

“Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги оммавий тадбирда партия сайловолди дастуридаги муҳим масалаларга тўхталиб ўтилди.

Хусусан, партия ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказилиши учун астойдил курашади. O‘zLiDeP Ўзбекистонни тадбиркорлар мамлакатига айлантириш, юртимиздаги ишбилармонлар сонини 3 миллион нафардан ошириш учун барча зарур чораларни кўради. Умуман олганда партиянинг ушбу ташаббуслари миллий иқтисодиётда давлатнинг таъсирини камайтириб, бозор муносабатларига асосланган соф рақобат муҳитини яратишга имконият беради.

Тарғибот тадбири иштирокчиларига партиянинг илм аҳли ва ижодкор зиёлиларга доимий эътибор қаратиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва яшаш шароитларини, шунингдек, маданият ва спорт муассасалари, кутубхоналар, театр ва музейларнинг моддий-техник базасини янада яхшилаш бўйича ўз зиммасига олаётган вазифалари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, партия келгуси беш йилликда қўшимча уй-жой қурилиши соҳасига 15 миллиард доллар маблағ йўналтириш орқали 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилишига алоҳида эътибор қаратади. Янги уй-жой сотиб олган фуқароларга қўшилган қиймат солиғининг ярми қайтариб бериладиган тизим жорий этиш устида ишлайди.

Партиямиз ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга кўмаклашиш, талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини ривожлантириш зарур, деб ҳисоблайди. Ëшлар учун махсус уй-жойлар қуриш ва ҳар йили 1 мингта ёш оилага имтиёзли ипотека кредитларини бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, аёлларнинг масофавий меҳнат ва рақамли тадбиркорлик бўйича кўникмаларини оширишга жиддий эътибор қаратади.

Тарғибот тадбирида партия сайловолди дастурида барча ҳудудларда, аввало, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича “Мусаффо ҳаво – 2030 миллий дастури”ни қабул қилишни, экологик тоза транспортлар учун зарур инфратузилмани ривожлантириш ва электр транспорт воситаларини оммалаштириш бўйича қўшимча имтиёзлар берувчи қонунни қабул қилиш каби шаҳар аҳли учун ғоятда муҳим бўлган ташаббус ҳам киритилгани таъкидланди. Мулк шаклидан қатъи назар, барча меҳнат жамоаларида иш вақти меъёрларига қатъий амал қилиш, ҳокимларнинг Кенгаш олдида ҳисобдор бўлиши, масъулияти ва жавобгарлиги ошишини таъминлайдиган тизимни мустаҳкамлаш, ички ишлар ва миллий гвардия органлари ходимларининг фуқаролар билан мулоқот қилиш стандартларини жорий этиш орқали уларни халқ кўз ўнгида том маънода ҳимоячига айлантириш каби вазифалар ҳам бор.

Шунингдек, йўл транспорт ходисаларини кескин камайтириш чораларини кўриш, юқори тезликда ҳаракатланадиган ҳайдовчиларни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, йўл ҳаракати ва бошқа соҳалардаги жиноятлар натижасида боқувчисидан маҳрум бўлганларга айбдорлардан 18 ёшга тўлгунга қадар алимент олиш ҳуқуқини бериш каби таклифлар ҳам ўрин олган.

Тадбир сўнггида иштирокчилар бўлажак сайловларда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирилди.
Тарғибот тадбири машҳур санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб кетди. Тадбирда йиғилган сайловчилар партиянинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтдилар.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг