Фермер, деҳқон ва томорқачи
1.82K subscribers
25.6K photos
7.15K videos
84 files
10.5K links
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг расмий Ахборот канали
Download Telegram
Forwarded from Байназарова Гулжахан Абдрасулйевна
Бүгин Өзбекстан фермер, дийқан хожалықлары ҳәм қыйтақ жер ийелери кеңеси баслығы А.Хаитов ҳәм Қарақалпақстан фермер дийқан хожалықлары ҳәм қыйтақ жер ийелери кеңеси баслығы Қ.Нурымбетов пенен биргеликте Нөкис районы «Қырантаў» аўыл пуқаралар жыйынында болып, бүгинги күнде 5 мәмлекетке қурытылған помидорды экспорт қылып “Биогумус” фермер хожалығы баслығы менен ушырасты. “Биогумус” фермер хожалығы баслығы помидор менен шекленип қалмастан келешекте басқада аўыл хожалығы онимлерин экспортқа шығарыў бойынша әмелге асырылатуғын жумыслары бойынша бир қатар түсиниклер берип өтди.
Сондай-ақ Нөкис район ҳәкиминиң аўыл ҳәм суў хожалығы мәселелери бойынша орынбасары ҳәмде райондағы ҳәким жәрдемшилери менен ушырасып Президентимиз тәрепинен қабыл қылынған қарарлардың орынланыўы бойынша бир қатар түсиниклер берип өтди.

Каналымызға ағза болың: 👉 https://t.iss.one/qr_fermerlerkenesi
Forwarded from Байназарова Гулжахан Абдрасулйевна
Бүгин Өзбекстан фермер, дийқан хожалықлары ҳәм қыйтақ жер ийелери кеңеси баслығы А.Хаитов ҳәм Қарақалпақстан фермер дийқан хожалықлары ҳәм қыйтақ жер ийелери кеңеси баслығы Қ.Нурымбетов пенен биргеликте Хожели районында Ун Завотын барып көрип халықа пайда жағын айтып бир қанша тусиниклер айтып еледе баҳасын арзанлатыўын айтып өтти.    Ушрасыуда Хожели районы ҳәким жәрдемшилери ҳәмде Хожели  районы Фермерлер кенеси қәнегелери қатнасты.

Каналымызға ағза болың: 👉 https://t.iss.one/qr_fermerlerkenesi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистондан 23 та давлатга қиймати 45 млн АҚШ долларга тенг 59 минг тонна мош экспорт қилган. Мош экспорти хажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда 20 минг тоннага кўп.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Томорқа ер эгалари қўллаб-қуватланмоқда

Томорқачилик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузурида жамғарма ташкил этилди.

Бугунги кунда Жамғарма томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари, “Томорқа хизмати” МЧЖ, қишлоқ хўжалиги кооперативлари молиявий қўллаб-қувватланмоқда. Бундан ташқари, кредит ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш, соҳада инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, янги турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни рағбатлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида янги самарали технологияларни жорий қилишга ҳам кўмаклашилмоқда.

https://uza.uz/posts/414637
Томорқа кластери фаолияти билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13222

Актам Хаитов Хоразм вилоятидаги учрашувлари давомида Гурлан туманидаги Бирлашган қишлоғида жойлашган “Мақсуд-Манзура” томоқа хизмати кластери фаолияти билан танишди.

12 йўналишда фаолият кўрсатишга мўлжалланган ушбу кластерда бугунги кунда сутни қайта ишлаш, паррандачилик, кимёвий дори воситалари дўкони, агромарказ каби йўналишларда аҳолига сифатли хизматлар кўрсатиб келиняпти.

Хитой технологияси асосида қурилган замонавий иссиқхона ҳам ташкил этган. Иссиқхона асосан кўчатчиликка ихтисослашган бўлиб, аҳолига арзон нархда помидор, бодринг, бақлажон каби полиз экинлари кўчатлари, турли гул ва дарахт кўчатларининг янги навларини етиштириб беради.

#uzlidep #tomorqa

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Яшил макон дастури доирасида кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди.

Давлатимиз раҳбари раислигида бугун 11 октябр куни ўтказилган видеоселектор мажлисида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида масъулларга ишларни жадаллаштириш топшириғи берилди.

Мажлисда мен ҳам қатнашдим.

“Яшил макон” доирасида йил якунига қадар 75 миллион дона ва 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш бўйича ишларни ташкил этиш вазифаси белгиланди.

Ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди.

Аҳоли хонадонларида ва дала четларида кўпроқ мевали дарахтлар ва сабзавот экишни фаол тарғиб қилиши кераклиги таъкидланди. Бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда ишларни мувофиқлаштиради.

Мажлисда "дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим" деди давлатимиз раҳбари.

Куз мавсумида кам таъминланган 500 минг хонадонга 10 тупдан мевали дарахтлар кўчатини бепул тарқатиш бўйича топшириқлар берилди.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрақўрғон тумани “Исфахон” МФЙда истиқомат қилувчи 67 ёшли Турсунов Самижон ака 1,5 cотихлик томорқасида шифобахш Ҳинд анори, турли хил экзотик соғлик учун керакли моддаларга бой бўлган мева ҳамда сабзавотларнинг хориждан келтирилган навларини парваришлаб келмоқда.

Яна бир миришкор Сулаймонов Донёр ўтган йили 1 гектар ер майдонини ўзлаштириб гилос экиб, дарахтлар ҳосилга киргунга қадар ердан унумли фойдаланиш мақсадида саримсоқпиёз етиштирмоқда.

Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жойларда аҳоли вакиллари билан амалий ишларини давом эттиради.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда узумчилик тармоғини ривожлантириш, токзорларни кўпайтириш ва уларга ишлов бериш, суғоришда янги технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилгани сабаб Сурхондарё вилоятида 131 минг тонна узум етиштирилди ва ҳосилнинг 55 минг тоннасини Олтинсойлик фермер ва деҳқонлар етказиб беришди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube