Ўзбекистон фермерлари кенгаши
1.51K subscribers
29.5K photos
7.8K videos
85 files
11.7K links
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг расмий Ахборот канали
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан арзон, сифатли ва тўлиқ таъминлаб бориш мақсадида Паркент туманида бу соҳада маҳсулотларни кўпайтириш бўйича аниқ режалар белгилаб олинган
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ тумани - Ер муносабатларига оид чора-тадбирлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўйичирчиқ тумани - Ғалладан бўшаган майдонлар такрорий экин учун ажратилди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарон тумани - Чорвачиликдаги лойиҳалар самараси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқоричирчиқ туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни даромадини ошириш борасида бошланган ишлар натижаси - уларнинг оила аъзолари бугунги ҳаётдан рози
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Вакцинани мажбурий қилиш бу мани назаримда тўғри фикр, негаки вакцинани биз эмланаётган пайтда ўзимиз ҳимоя қиламиз" – Нурмат Aтабеков

👉
@Tezkor24official
Етиштирилган маҳсулот фермернинг хусусий мулки, уни олиб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

Ғалла ҳосилини йиғиб олиш қизғин паллага кирган айни кунларда ижтимоий тармоқларда айрим мутасаддиларнинг ғалла кластерлари билан фермер хўжаликлари ўртасида тузилган контрактация (фьючерс) шартнома шартларидан четга чиқиб, ўрнатилган тартибда биржа орқали шартнома расмийлаштирмасдан ҳосилнинг режадан ортиқча қисмини топширишга мажбур қилинаётганлиги ҳақида маълумотлар келмоқда.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мулкдорнинг етиштирган ғалласи ва шартномадан ортиқча ҳосил унинг хусусий мулки эканлиги, ихтиёрий равишда асосий контрактация шартномасига биржа баҳосида қўшимча шартнома-келишув қилмасдан, етиштирган ҳосилини мажбуран топширишга ундаш мансабдор шахсларга маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришини эслатмоқда. Бунда етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш эҳтимоли ҳам мавжуд.

Бундай ҳолатларда кенгаш фермер хўжаликлари манфаатини ҳимоя қилиш, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари масъул шахсларига нисбатан уларнинг иш жойи ва юқори идораларига қонунбузилиш ҳолатлари бўйича сўровнома, хўжалик юритувчи субъектлар дон корхоналари -ғалла кластерларига эса талабнома киритиш ҳамда иқтисодий судларга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига кўра, фермер хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотни реализация қилиш, жумладан, давлат эҳтиёжлари учун реализация қилиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар билан хўжалик шартномалари тузиш ҳуқуқига эга. Шартнома мажбуриятлари бузилган тақдирда тарафлар қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Фермер етиштирган маҳсулот унинг хусусий мулкидир. Фермерларнинг мулкий ҳуқуқларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий (9,8 млн. сўмдан 19,6 млн. сўмгача жарима) ва жиноий (7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) жавобгарлик белгиланган.

Фуқаролик кодексининг 354-моддасига асосан, фермерлар шартнома тузишда эркин ҳисобланади. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг контрактация шартномаларидан ортиқ етиштирган маҳсулоти учун мажбурий қўшимча шартнома ёки келишув тузиш ман этилган. Фақат уларнинг розилиги билан шартнома тузиш амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Шартномавий муносабатлар бўйича вужудга келган келишмовчилик ва низолар фақат ўзаро ёки суд тартибида ҳал этилиши лозим. Аксинча, жавобгарликни келтириб чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2020 йил ҳосилидан давлатга ғалла сотиш буюртмаси 25 фоизга камайтирилди. 2021 йилдан эса ғалла сотиш буюртмаси 100 фоизга бекор қилиниши белгиланди. Бундай дадил қадамнинг тагида кўп йиллардан бери пахта ва ғалла етиштириб, давлатга сотиб косаси оқармай келаётган 25 мингдан ортиқ фермернинг оғир ва машаққатли меҳнатидан манфаатдор бўлиши ётибди. 2020 йилда давлатга ғалла сотиш буюртмасининг 25 фоизга камайтирилгани эса 755 минг тонна ғаллани давлат томонидан белгиланган харид нархида давлатга сотмасдан, уни бозор баҳосида сотиш 100 мингга яқин қишлоқ аҳолисининг моддий манфаатдорлигини оширишга имконият яратди, деганидир.
Соҳада замонавий ресурс тежайдиган технологияларнинг жорий этилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ер, сув ва моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш, етиштирилган хомашёни қайта ишлаган ҳолда тайёр маҳсулот кўринишида истеъмолчига етказиб бериш имконини бермоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация ва диверсификация қилиш орқали бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил олиш, паррандачилик, чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқага бўлган талабини қондириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқтисодий манфаатдорлигини оширишга эришилмоқда. Хусусан, ғаллачилик кластери ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)нинг замонавий инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда, бошоқли дон етиштириш ёки уни шартнома асосида сотиб олиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорга етказиб беришни таъминлайди.

«Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисида»ги Низомда буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 сентябридан молия йилининг 1 июнигача амалга оширилиши белгиланди. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ, кредитларни қарз олувчининг буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда буғдой ялпи ҳосили умумий қийматининг 40 фоизигача йиллик 8 фоизда, 50 фоизигача йиллик 10 фоизда жойлаштиради. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, фақат донни қайта ишловчи корхоналар ҳамда донни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан республикада етиштирилган ғаллани харид қилиш учун тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача 50 миллиард сўмгача миқдорда кредитлар ажратилди. Ғаллани харид қилиш учун ажратилган кредит маблағларининг муддатида қайтарилмаган қисмига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация берилмайди.

2021 йил ҳосилидан бошлаб талабгор корхоналарнинг дон сақлаш сиғимлари хатловдан ўтказилиши ва уларнинг амалдаги талабларга мослиги тўғрисида хулоса берилиши, ижобий хулоса берилган корхоналарнинг лабораториялари ва тарозилари хатловдан ўтказилиши, тегишли рухсатномалар берилиши, дон сақлашга рухсат этилган корхоналар рўйхати тасдиқланиши ҳамда уларнинг дон сақлаш қувватларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб боришни таъминлаш вазифалари масъулларга юклатилди. Жаҳон бозори, минтақавий биржалар нархларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар йили 1 августга қадар келгуси йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархларни эълон қилиш ҳамда бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритиб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилиши амалиёти жорий этилди. Дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур миқдордаги буғдойни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар (сотиб олиш, ташиш, сақлаш), харид қилиш ва сотиш нархлари ўртасида юзага келган тафовут (ижобий, салбий) республика бюджетидан қоплаб берилиши белгиланди.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда ғаллачилик соҳасида ҳам бозор муносабатларига ўтиш учун дадил қадам ташланмоқда. Контрактация (фьючерс) шартномалари орқали тайёрловчи, қайта ишловчи корхоналар ғалла кластерлари билан қишлоқ хўжалиги товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчи фермерларнинг ўзаро кооперацияси, хўжалик муносабатлари занжири вужудга келмоқда. Бу уларнинг зарар кўрмасдан хўжалик фаолияти юритишига, ўзаро ҳамжиҳатлик билан шартномалар тузиш йўли билан ишлашига ҳамда ўзаро келиб чиққан низо ва тушунмовчиликларни бартараф қилишига имконият яратади.

Соҳибжон Ҳатамов,
Кенгаш юридик бўлим бошлиғи

https://www.uza.uz/uz/posts/etishtirilgan-mahsulot-fermerning-xususiy-mulki-uni-olib-qoyishga-hech-kimning-haqqi-yoq_282649
🔴 #LIVE O'zLiDeP аъзолари сони 1 миллионга етди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9518

Ўтган олти ой ичида партия аъзолари сони 808 337 нафардан 1 млн. 4 минг нафарга етган.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from MILITSIYA UZB | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Ўзингизни_асранг

Янги штамм иситмасиз, йўталсиз тўғридан-тўғри ўпкани уряпти.

Савоб учун яқинларга улашинг,

❗️Огоҳ бўлинг, маскасиз юрманг! Одамлар тўпланадиган жойларга борманг👇🏽

@Militsiya_Uzb👈🏽
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон шу кунларда дунёдаги энг иссиқ ҳарорат қайд этиладиган мамлакатлардан бирига айланар экан.

Бундай иссиқдан 3 тоифа инсонлар жуда хурсанд бўлишаётгандир, ҳойнаҳой. Лекин уларнинг иккитаси дуо олади, биттаси эса…


👉 @xushnudbek 👈
🔴 #LIVE O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши мажлисида партиянинг янги логотипи тасдиқланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9524

Сиёсий Кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бағрикенгликнинг ҳам чегараси бор...

Сўнгги вақтларда фермерлар ғалласини тортиб олинаётганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалмоқда.
Бу воқеаларнинг ҳеч бир қонунчилигимизга тўғри келмаслиги ҳақида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Абдушокир Раҳимов қуйидагиларни сўзлаб берди.
– Мамлакатимизда бошқа соҳаларда бўлгани каби аграр тармоқда ҳам бозор иқтисодиёти тамойиллари кенг жорий қилинмоқда, –дейди А.Раҳимов. –Бу эса фермер ва деҳқонларимизнинг ердан фойдаланиш самарадорлиги, ерларнинг ҳосилдорлиги ва моддий манфаатдорлиги ошишида қўл келмоқда.
Фермер ва деҳқонларимизни қўллаб-қувватлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартда қабул қилинган “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлмоқда. 2021 йил ҳосилидан бошлаб давлат ғаллага харид нарх белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечди, давлат хариди тўлиқ бекор қилинди.
Ўзбекистон фермерлари кенгаши
Бағрикенгликнинг ҳам чегараси бор... Сўнгги вақтларда фермерлар ғалласини тортиб олинаётганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалмоқда. Бу воқеаларнинг ҳеч бир қонунчилигимизга тўғри келмаслиги ҳақида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа…
Фермерлар етиштирадиган ғалла барча истеъмолчиларга, жумладан донни қайта ишловчи корхоналар, ғаллачилик кластерлари ва трейдерларга биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин нархларда сотилиши белгиланди.
Эндиликда, фермерларимиз ғалланинг контрактация шартномаларида назарда тутилган ҳажмларидан ортиқча қисми фермер хўжалигининг ўзида қолади, ўзи ҳохлагандек ишлатади. Режадан ортиқча ғаллани кластер, тайёрлов корхоналари ва бошқа истеъмолчиларга эркин нархларда сотиши мумкин.
Шунга яраша, фермер ва деҳқонларимиз “Кўпни эксангиз кўп ўрасиз – озни эксангиз оз ўрасиз” деган нақлга амал қилиб, ажратилган ер майдонларидан ўртача 60-70 центнергача ҳосил олишга эришмоқда.
Бағрикенгликнинг ҳам чегараси бор албатта, фермернинг ҳам рўзғори, оиласи, ишчиси бор, уларни ҳам рози қилиши керак. Бироқ, фермерларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ғалла режасини бажариб ортиқча қисмидан мўмай фойда олаётганлигини кўролмайдиган ва фермернинг фойдасига шерик бўладиганлар ҳам топилиб қолади.
Бундай шахсларга халқимизда “Мевасини еб шохини синдирма” деган нақл борлигини эслатиб қўймоқчимиз.


Фермерларнинг ғалла режасини бажаргандан кейин ортиқча ғалласини олиб қўйишга ҳаракат қилган ҳар қандай мансабдор шахсларга қонунга мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлигини унутмаслиги лозим.
Албатта, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига кўра, фермер хўжалиги тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулоти назарда тутилган ҳажмларда етказиб берилишини таъминлаш мажбуриятига эга.
Фермер давлат олдида, кластер корхонаси олдида бу мажбуриятини бажардими бас, ортиқча режа қўйишга ёки ортиқча ғалласини олиб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
“Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига кўра, хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясида, мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина ўз мол-мулкидан маҳрум этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг асосий вазифалари ва фаолият йўналиши этиб белгиланган.
Кенгаш ва унинг ҳудудий ва туман (шаҳар) кенгашлари томонидан фермер ва деҳқонларнинг фойдасига шерик бўлмоқчи бўлган, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган айрим мансабдор шахсларга нисбатан зарур чоралари кўрилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий ва туман (шаҳар) кенгашлари томонидан фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб етказиб берувчи, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи корхоналардан етказилган зарарларни ундириш юзасидан судларга 4036 та 217 млрд. сўмлик даъво аризалари киритилди.
Фермерларимизнинг ҳуқуқий ҳимоясини тезкорлик билан таъминлаш мақсадида тажрибали ҳуқуқшунослардан иборат ишчи гуруҳ тузилган.
Ишчи гуруҳ таркибига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг ҳуқуқий масалалар бўйича бўлим бошлиқлари киритилди.

Ҳурматли фермер ва деҳқонлар!
Фермерлар томонидан етиштирилган буғдойни режадан ортиқча қисмини мажбуран олиб қўйишга ҳаракат қилиш ҳолатлари бўйича зудлик билан ишчи гуруҳнинг Республика кенгаши вакили С.Хатамов
(71 233-06-79), Қорақалпоғистон Республикаси Ж.Мусулмонов (91-394-82-48), Андижон А.Сиддиқов (93-257-80-06), Бухоро А.Рахматов (99-424-63-00), Жиззах Ў.Турабов (93-297-88-38), Қашқадарё Б.Ахмедов (99-676-04-65), Наманган Б.Холдоров (94-172-25-58), Навоий К.Орзиев (97-322-93-67), Самарқанд Ф.Умиров (93-996-91-42), Сирдарё Ш.Жўрақулов (97-277-03-09), Сурхондарё О.Севаров (91-578-15-84), Фарғона Х.Йўлдашев (91-651-05-38), Хоразм Б.Худойберганов (99-969-99-27, 0-362-224-19-76) ва Тошкент вилояти вакили Х.Расуловаларга (0-370-76-25-344, 99-493-40-50) ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.
Ўзбекистон фермерлари кенгаши
Бағрикенгликнинг ҳам чегараси бор... Сўнгги вақтларда фермерлар ғалласини тортиб олинаётганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалмоқда. Бу воқеаларнинг ҳеч бир қонунчилигимизга тўғри келмаслиги ҳақида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа…
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Сизга мададкор ва Сизнинг қонуний фаолиятингизни қўллаб-қувватлайди.
Ҳар бир қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўрилишини кафолатлайди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши
раиси ўринбосари Абдушокир Рахимов
Бугун 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида узумчилик соҳасида мавжуд муаммолар ва тармоқни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

🍇Сўнгги тўрт йилда 52 минг гектар янги токзор ташкил этилди, соҳага 210 миллиард сўм субсидия ажратилди. Ўтган давр мобайнида мева-сабзавотлар экспортида узумнинг улуши 2 бараварга кўпайди.

📌 Бугунги кунда 90 минг гектар майдонда узум етиштирилиб, соҳада 900 минг аҳолининг доимий ва мавсумий бандлиги таъминланган. Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё, Жиззах, Қашқадарё, Бухоро, Наманган ва Навоий вилоятлари узумчиликда майдон жиҳатидан етакчи ҳудудлар ҳисобланади.

📌 1 гектар ғалла майдонида 2 киши банд бўлиб, кўпи билан 20 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилса, узумчиликда, айниқса, шпалер усулида 10 нафаргача аҳолини доимий ва мавсумий банд қилиш ва 300 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, ўртача 25 минг долларлик экспорт қилиш мумкин. Бундан ташқари, узум кўчати 4-5 йиллик бўлганича оралиқ экин экиш орқали яна миллионлаб сўм даромад кўриш мумкин.

📌 Ихтисослашган тоғолди туманларида йирик узумчилик плантациялари ташкил этилади. Ўтган йили Олтиариқ туманида ғалла майдонлари қисқартирилиб, 2 минг гектар ерда йирик узумзорлар барпо этилди. Бунинг ҳисобига туманда 5 минг нафар аҳолининг доимий бандлиги таъминланди. Энг асосийси, қўшимча 60 минг тонна узум етиштирилиб, унинг экспорти кейинги йилда қарийб 100 миллион долларга, тўлиқ ҳосилга киргандан кейин эса йилига 200 миллион долларга етиши кутилмоқда.

🏫 Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан икки нафардан ходим ажратилиб, ҳар бир вилоятда узумчиликни ривожлантириш, кўчат билан таъминлаш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича алоҳида Лойиҳа офислари ташкил этилади.

🍇 Маҳмуд Мирзаев номидаги ва бошқа илмий институтларнинг вилоятлардаги ерларининг 500 гектарида кафолатли ва сертификатланган узум кўчатлари етиштириш йўлга қўйилади. Сертификатланган янги узум плантацияларининг ҳар бир гектарига 10 миллион сўмдан субсидия ажратилади. Шунингдек, кўчатчилик хўжаликлари (питомниклар) ташкил қилинган майдонларнинг ҳар бир гектари учун ҳам субсидия бериш тизими жорий этилади.

📌 Янги токзорлар учун бир дона артезиан қудуқ ёки насос станцияси қуриш учун ҳар 10 гектарга 120 миллион сўмгача субсидия берилади, яъни субсидия бериладиган майдон ҳажми 3 баробарга камаяди (ҳозир энг кам майдон 35 гектар қилиб белгиланган).

📈Йиғилишда мутасаддиларга келгуси икки йилда 66 минг гектар ерда хўраки, майизбоп ва саноатбоп узум плантацияларини ташкил этиш ва умумий токзорлар майдонини 150 минг гектарга етказиш, йил якунига қадар 15 минг 700 гектар токзорда томчилатиб суғоришни жорий этиш ва мингта артезиан қудуқ қазиш ишларини якунлаш вазифаси топширилди.

❗️Булоқбошида бу йил мингта хонадонга 7 миллиард сўм кредит ажратилиб, қўшимча 5 минг тонна узум, 15 миллиард сўм даромад олиш имконияти яратилди. Бу тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларидаги 40 минг хонадонда жорий қилиш орқали қўшимча 3 минг гектар янги токзор ташкил этиб, узум етиштириш ҳажмини уч баравар ошириш мумкин. Йил якунигача барча туман ва шаҳарларда ушбу твжрибани жорий этиш, шунингдек, ҳар бир хонадонда камида 15-20 тупдан узум кўчатларини ноанъанавий усулда, яъни “тепасида ток – пастида сабзавот” экишни ташкил қилиш вазифаси топширилди.

❗️Узумни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотга айлантиришнинг тўлиқ циклини яратиш мақсадида виночилик кластерлари тизими йўлга қўйилади. Хусусан, Фориш, Олтинсой, Иштихон ва Янгиобод туманларида саноатбоп узум етиштириш бўйича дастлабки 4 та йирик кластер ташкил этилади.

📌 Майиз қуритиш ва қадоқлаш линияларини барпо этиш харажатларининг 20 фоизигача субсидия ажратилади. Шу билан бирга, табиий виноларга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

Йиғилишда мен ҳам иштирок этдим ҳамда давлатимиз раҳбарига хонадонларда узумчиликни миллий деҳқончилик маданияти, қадрият даражасига олиб чиқиш, узумчиликни ривожлантириш ҳамда аҳоли хонадонларига “Томорқа-сервис” орқали керак бўлган бозорбоп ток кўчатлари етказиб бериш бўйича ахборот бердим.

@a_xaitov
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Тизимдаги бир муаммо вақтида ҳал этилмаса, албатта кейинги янги муаммо пайдо бўлаверади. Давлетов канали пала-партиш "дом" қуришлар ва бунинг натижасида коммунал ва коммуникация (электр, сув таъминоти, канализация) соҳаси жар ёқасига олиб келинганига урғулабди. Юкламанинг ортиши ҳақида гап кетяпти, менимча. Москвич мотори устига феррари корпуси қоплангандек ёки 100 кило кўтарадиган техникага бир тонна юк.

Бу фикрга юз фоиз қўшилган ҳолда яна бир ҳаммамиз билиб турган ва тан олишимиз керак бўлган ҳақиқатни қўшимча қилмоқчиман. Очиғи, Мирзиёев ва унинг командасига ҳар тарафлама оғир ҳукумат мерос қолди. Вақтида тўғирланиши керак бўлган коммуникация тизими коррупция ботқоғига ботирилди. Бир неча йиллар олдин қилиниши керак бўлган комплайнс назорат реформалари ҳаттоки оддий термин сифатида ишлатилмади ҳам. Ҳар йили кечикканимиз майли, тизимни кемиришларига қараб турдик. У даврларда гапиролмасдикда. Бугун эса ўша кунларнинг мевасини еяпмиз. Аммо вазиятни тушуниб, ҳақни талаб қилавериш керак.

Энергетика тизими ташкил қилинганига, адашмасам, икки йилдан ошди. Ўзим бир нечта келишувлар асосида янги лойиҳаларнинг бунёд қилинаётганини каналимда ҳам эълон қилдим. Фикримча, кимнидир истеъфоси билан муаммо бирдан ечилиб қолмайди. Эшакни янги чавандоз мингани унда отлик хусусиятини пайдо қилиб қўймайди. Айрим ҳолатларда одамларнинг ўзлари ҳам кутмай уйига ҳар хил қуёш батареяларини қўйиб олаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Бироқ бунга ҳамманинг ҳам қудрати етмайди, афсуски. Бу ерда вақт масаласи қоляпти холос. Ўша кунларга ҳам етиб борармиз, ҳар бир ўзбекнинг хонадонида юқоридаги муаммолар кузатилмайдиган жамият.

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov