Ўзбекистон фермерлари кенгаши
1.52K subscribers
26.3K photos
7.28K videos
84 files
10.7K links
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг расмий Ахборот канали
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизириқда кластер ишидаги тўполон, жан-жал: идоралараро комиссия иш бошлади...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши юристлари ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5199-сонли Фармони ва 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3680-сонли қарорига асосан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан самарали фойдаланишдаги шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш мақсадида жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича белгиланган ваколатлар асосида иш ташкил этади.
#Монолог

Раҳбарларга пахта қўйиб, лаганбардорлик қиладиган «ҚУЛОҚЛАР» ҲАҚИДА.
ДЕҲҚОН ВА БОҒБОНЛАРИМИЗГА ОГОҲ БЎЛИШ ТАВСИЯ ҚИЛИНАДИ: 22 ЯНВАРЬ КУНИДАН ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАВО ЯНА СОВИЙ БОШЛАШИ КУТИЛМОҚДА...

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиб, исий бошлаган эди. Синоптиклар мамлакатимизда ҳаво яна қачондан совий бошлашини маълум қилди.

Синоптикларнинг маълумотига кўра, 21 январгача ўртача ҳарорат +9... +12 даража, тунда эса 0... +1 даража бўлиб туради. 22 январдан бошлаб кундузги ҳарорат 0... +1, тунгиси эса -5... -8 гача тушиб кетиши мумкин.

24 январь энг совуқ кун бўлиши айтилмоқда. Ўша куни тунги ҳарорат -16°C гача тушиб кетиши кутилмоқда. 22-23 январь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиб, у қорга айланиши мумкин. https://t.iss.one/info_uzfk
Шаҳрисабзлик ўқувчи-ёшлар ўртасида самбо бўйича туман биринчилиги ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8106

-Баҳсларни кузатиб туриб, эндигина 10 ёшга тўлган қизалоқларнинг майдонда ҳақиқий полвонлардек беллашаётгани, ғалаба учун иштиёқи, интилиши юқорилигини кўриб, беихтиёр уларнинг муҳлисига айланиб қолдим, - дейди А. Хаитов.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
☑️Баскетболда ким чаққон?

📉Давлатимиз рахбарининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ 6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда ҳамкорлик битимини имзолади.

📉 Унга кўра, партиянинг барча ҳудудий кенгашлари миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда аҳолини соғлом турмуш тарзи, спортга жалб қилиш мақсадида жойларда турли спорт мусобақалари, оммавий спорт марафонлари ташкил этилмоқда.

📉 Ана шундай тадбирлардан бири ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан биргаликда Денов туманидаги “Шахбозбек” спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Унда спортнинг баскетбол тури бўйича қизлар жамоалари туман биринчилиги учун беллашишди.

📉“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ўтказилган мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлди.

Тадбирда мен қатнашдим.

📉Мусобақа якунида ғолиб жамоалар тақдирланди, уларга келажакда бунданда катта ютуқларни қўлга киритишлари учун тилак билдирилди.

@a_xaitov
‼️Россияда ишлаш истагидаги фуқаролари диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати
хабарига кўра, Россия Федерациясининг Иркутск вилоятида қуйидаги йўналишлар бўйича фуқаролар ишга таклиф этилади.

Экскаватор ҳайдовчиси (ЭШ 6/45, 20/90, 15/100, 15/90, 11/75, 11/70, 10/70, 10/60, Komatsu PC-400, ЭКГ 5А)
– ишчилар сони – 80 нафар;
– иш ҳақи 75-120 минг рубль атрофида.

Электрослесарь
– ишчилар сони – 40 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Юк машинаси ҳайдовчиси (водитель погрузчика)
– ишчилар сони – 20 нафар;
– иш ҳақи 75-90 минг рубль атрофида.

Кран бошқарувчиси (крановщик)
– ишчилар сони – 10 нафар;
– иш ҳақи 75-90 минг рубль атрофида.

Кран ҳайдовчиси (машинист крана автомобильного)
– ишчилар сони – 10 нафар;
– иш ҳақи 75-90 минг рубль атрофида.

Слесарь
– ишчилар сони – 40 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Бульдозер ҳайдовчиси (SHANTUI SD-16, SD-32, SD-42, KOMATSU D-63, D-155, D-335, D-355, D-275, D-375)
– ишчилар сони – 60 нафар;
– иш ҳақи 70-110 минг рубль атрофида.

Машинист драги (драги с емкостью черпака 250, 380 л)
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 75-90 минг рубль атрофида.

Драгер (драги с емкостью черпака 250, 380 л)
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 95-110 минг рубль атрофида.

Машинист котла (драга)
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Юк машинаси ҳайдовчиси (БелАЗ 7540, 7522, 7548, 7547)
– ишчилар сони – 30 нафар;
– иш ҳақи 75-90 минг рубль атрофида.

Насос ўрнатиш машинаси бошқарувчиси
– ишчилар сони – 20 нафар;
– иш ҳақи 65-85 минг рубль атрофида.

Автомобиль ҳайдовчиси
– ишчилар сони – 20 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Токарь (токарно-винторезные станки 16к-20, 16К-25, 16Д25, 16К-40, 16Е16К, S10MS, S11MS, CU-800, 1M-63H, 1K625, труборезный 9М-14, станокТТ.1637Ф 101 С5(1М63)
– ишчилар сони – 20 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Ёқилғи ускуналари таъмирловчиси (слесарь по ремонту топливной аппаратуры)
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Агрегатлар таъмирловчи
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Бурғилаш ускунаси бошқарувчиси (машинист буровой установки)
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 70-90 минг рубль атрофида.

Моторист промывочного прибора (ГГМ-3, ГГМ-5, ПКО-100, ПБО-100)
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 60-75 минг рубль атрофида.

Ошпаз
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 55-70 минг рубль атрофида.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

20 ёшдан 50 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
рус тилини бошланғич даражада билиши;
шимол иқлим шароитларида ишлашга тайёр бўлиши;
касб бўйича мутахассислигини тасдиқловчи ҳужжатларга ва иш тажрибасига эга бўлиши.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282.

Қорақалпоғистон – 61 222-53-32, 61 222-53-34;
Андижон – 95 202-33-55;
Бухоро – 99 708-49-98;
Жиззах – 72 226-91-97, 72 226-91-87;
Қашқадарё – 75 224-05-25, 99 130-07-34, 97 770-04-92;
Навоий – 79 224-11-60;
Наманган – 69 227-94-64, 69 227-97-27;
Самарқанд – 66 233-24-00, 66 233-53-00;
Сирдарё – 67 225-55-59;
Сурхондарё – 76 222-45-22;
Тошкент вил. – 55 900-33-10;
Фарғона – 73 244-56-69;
Хоразм – 62 224-12-35;
Тошкент ш. – 71 202-33-55 (ички рақам 39).

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб қилганлар 90 млн сўмгача жарима тўлайди.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 192.4-моддасига асосан давлат органи ёки давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса:

👉 БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (44 млн 460 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима;
👉 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
👉 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
👉 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
👉Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Деградация – короткометражный фильм
режиссер: Шавкат Эгамбердиев
Кўпчилик мендан УзАМнинг монополияси ҳақида танқидий пост ёзишимни сўрашади. Лекин, тўғриси, бу мавзуга деярли қўл урмайман. Чунки бугунги кунда жамиятимизнинг энг катта муаммоси УзАМ эмас, балки илмсизликдир. Хўш, айтганингизча бўлиб, машиналарнинг нархи арзонлашиб кетди ҳам дейлик, шунда ҳаётимиз фаровон бўлиб кетадими?

Европа давлатларига борган одам яхши биладики, европаликларда бир кунда камида 1 соат машина минишга эҳтиёж бўлмаса, олиб ўтиришмайди. Бизда эса қўлига 3-4 танга тушган Сўтақизимиз ҳафтада бир марта минса ҳам, отнинг калласидек қиммат машина минишни хоҳлайди. Сўнгра қарзларини тўлаш учун Россияга мардикорликка кетади.

Аслида ҳамма муаммо онгимизда. Биз ўзимиз учун асл муаммони белгилаб олишимиз керак. Агар ҳозир УзАМни ёмонлаб бирорта “қалампир” пост қилганимда эди, каналма-канал айланиб чиққан бўлар эди. Бироқ, илмга даъват ҳақида бирор нарса ёзсангиз, каналда борларнинг ҳам энсаси қоти чиқиб кетади.

Мен узоқ йиллардан буён ижтимоий тармоқлардаги ўзбек сегментининг қизиқишларини текшириб келаман. Таассуфлар бўлсинким, аксарият қатлам савиясиз саҳифалар атрофида гўнг пашшага ўхшаб тентираб юради. Агар бугунги кунда ижтимоий-сиёсий мазмундаги эмас, 18+ ёки бирорта кўнгилочар саҳифа очганимда юз минглаб обуначиларим бўлар эди.

Хуллас, каминани фақат битта нарса ташвишга солади – ИЛМСИЗЛИК!!! Биз машинасиз ҳам бир кунимизни кўра олишимиз мумкин, бироқ илмсиз келажагимиз даҳшатдан бошқа нарса эмас. Айниқса, атрофингда Россия ва Хитойга ўхшаган золим давлатлар бўлса!!!

Илм олишда бардавом бўлинг, биродарлар! Зеро илмдан ўзга нажот йўқдир!!!

Зиё истаганлар учун: @adolat_kuychisi
Бугун туғилган кун – Нурдинжон Исмоилов

📍https://uza.uz/posts/235494

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Forwarded from Xolis fikr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Янги-Ангрен” ИЭС энергия блоки портлади

Бугун соат 11:42да “Янги-Ангрен” иссиқлик электр станциясининг 5-энергия блокида портлаш юз берибди. ФВВ таъбири билан айтганда, профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган ушбу блокда чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳодиса натижасида уч киши вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. "Янги-Ангрен" ИЭСнинг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмагани маълум қилинди.

Мана, энергетика тизимидаги асл аҳвол! Аксарият иншоотлар ҳилвираб қолган. Ишлаб чиқаришда самарадорлик паст, йўқотишлар эса кўп... Модернизация учун ажратилаётган, ташқи қарздан йўналтирилаётган маблағлар қаёққа кетяпти? Кимдир ҳисобини берадими? Бу каби хунук вазият учун жавобгарликни-чи? Кимдир зиммасига оладими?

Бизни кузатиб боринг:
👇👇👇
https://t.iss.one/xolisfikr