Ўзбекистон фермерлари кенгаши
1.83K subscribers
26.9K photos
7.41K videos
85 files
11K links
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг расмий Ахборот канали
Download Telegram
Ғалладан бўшаган ерни ишсиз аҳолига вақтинча берган фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилинади

“Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳасида қуйидаги мақсад ва вазифалар назарда тутилган:

фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларига тегишли ғалладан бўшаган ер участкаларини ер солиғидан озод қилиш кўринишида рағбатлантириш;
электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйиш;
тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олдини олиш.
Мазкур лойиҳа қабул қилиниши билан ғаллага ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ер солиғидан озод қилинади ҳамда ушбу маблағлар уларнинг ихтиёрида қолади. Ғалладан бўшаган ер участкаларининг ишсиз аҳолига ижара асосида берилиши натижасида ишсизлик кўрсаткичлари пасаяди, электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритиш фақат ҳисобот ойида амалга оширилиши йўлга қўйилади ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзи юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олди олинади.

Қонун лойиҳаси билан ғалладан бўшаган ер участкаларини ишсиз аҳолига тарқатиш шарти билан фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларини ҳамда ер участкаларини ижарага олган фуқароларни ушбу ер участкаларига ҳисобланиши лозим бўлган ер солиғидан озод қилиш, электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйиш ва тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олдини олиш назарда тутилмоқда.

https://kun.uz/67983394
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

❗️Гидрометеорология хизмати кескин совуқ об-ҳаводан огоҳлантирди

Ўзгидромет: 5 ноябр куни республика шимолида ҳаво ҳарорати -10 даража совуқгача пасайиши мумкин

Ўзгидрометга кўра, 4-5 ноябр кунлари республика ҳудудларида кескин ўзгарувчан совуқ об-ҳаво кутизатилиши мумкин. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги сониясига 15-20 метрга етиши кутилмоқда

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
☑️ Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш муаммоси қонуний ечим топади

Ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш юзасидан қарорлар қабул қилишда кўплаб муаммолар, қонун бузилиши ҳолатлари учраб келаётгани сир эмас.

Бу ҳақли равишда аҳоли ва тадбиркорларнинг норозилигига ҳам сабаб бўлмоқда. Айниқса мулк эгаларининг ҳуқуқлари бузилаётгани, уларнинг олдидаги қарзлар тўланмасдан тургани ташвишли ҳолат.

❗️Мазкур муаммони қонуний ҳал этишга қаратилган "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси масъул вазирликлар, идоралар мутахассислари иштирокида ишлаб чиқилди.

Лойиҳа яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Сенатида кўриб чиқилиб, такомилига етказилади.

Лойиҳага кўра, ер участкалари фақат жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга тегишлича компенсация тўлангандагина олиб қўйилиши мумкинлиги мустаҳкамлаб қўйилади.

Мақсад ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахслар мулкий ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши қонун даражасига чиқариш ва унинг кафолатларини кучайтиришдан иборат.

Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциямиз депутатлари электоратимиз манфаатини назарда тутган холда ушбу қонун лойиҳаси муҳокамаларида фаол иштирок этадилар.

@a_xaitov
Ер ижара шартномасини мажбурий бекор қилиш мумкинми?

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда «Фермерларнинг ер участкаларини ўз хоҳиши билан топшириш ҳақида мажбурий равишда ариза ёздириб олинаётганлиги ҳақида» хабарлар тарқалмоқда.
Жумладан, яқинда Тошкент ва Андижон вилоятларида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари маҳаллий ҳокимликлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ёрдами билан фермерларни хонага қамаб ижарага олинган ер майдонларини ихтиёрий равишда давлат захирасига топшириш ҳақида мажбурий равишда ариза ёздириб олинганлигидан шикоят қилган эди.

Қайд этиш керакки, ер участкаларини ижарага олиш шартномаларини қонунчиликка зид равишда бекор қилиниши мамлакатимизнинг халқаро имижига салбий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳуқуқшуноси Санжар ИСАЕВ бу борада бизга қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига мувофиқ, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, – дейди С.Исаев. – Шунингдек, Ер кодексининг 36 ва 38-моддаларига кўра, ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда, ер участкаси берилган муддат тугаганда, юридик шахс тугатилганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.

Кодексдан ташқари тегишли қонунлар, фармон ва қарорларда ҳам бу борада кенг тушунчалар берилган. Мисол учун, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасида ер участкасини ижарага олиш шартномаси тарафларнинг келишувига биноан, тарафлар келишувга эришмаган тақдирда эса, суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин, эканлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнда қабул қилинган «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг 4-бандида туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилишга оид ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи бекор қилинган.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларига туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан фермер хўжаликларининг ер участкаларини ижарага олиш шартномасини қонун ҳужжатларига зид равишда бекор қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш юзасидан хат киритилди.

Мухтасар қилиб айтганда, ер қонунчилигининг такомиллаштирилиши кейинги йилларда фермер ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.

https://uza.uz/uz/posts/er-izhara-shartnomasini-mazhburiy-bekor-qilish-mumkinmi_316873
Истеъмол бозорида органик маҳсулотлар ҳажми ортмоқда

Олимлар экологик тоза маҳсулот инсон соғлиғига зарар етказмаслиги, келажак авлод саломатлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги ва юқори ижтимоий-иқтисодий самарага эга бўлишини асослаб беришган.
Экологик тоза маҳсулотлар истеъмол қилинганда одамларнинг ўртача умр кўриш ёшининг ортиши, аҳоли орасида ҳар хил касалликлар тарқалиш даражаси ҳамда болалар ўлимининг камайиши ва бошқа муҳим ижобий кўрсаткичларга эришилган.

Юртимизда “Organic” ва “Global G.A.P." халқаро стандартлари талаблари асосида маҳсулот ишлаб чиқариш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш тизимларини ривожлантириш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш, экспорт географиясини кенгайтириш, мамлакатимизнинг органик маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини ошириш долзарб вазифага айланиб бормоқда.

Шу боис Тошкент давлат аграр университети ҳaмдa Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг илмий-тадқиқот институтлари Туркиянинг Эгей университети ва бошқа хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан opганик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш юзасидан дастурлар тасдиқлади.

Унинг ижросини таъминлаш мақсадида айни вақтда Европа Иттифоқи ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тажрибаларини кенг жорий қилиш, ихтисослашган лабораторияларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ва уларни халқаро аккредитациядан ўтказиш, ISO 22000, “Global GAP”, "Нalal” ва “Organic” стандартлари асосида сертификатлаштиришни босқичма-босқич жорий этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, маҳсулотларни дунё бозорида кенг танитиш ва шу асосда жаҳон андозалари талабларига мос келадиган миллий брендни яратиш, миллий бренд тамғаси билан ишлаб чиқарилган, қайта ишланган маҳсулотларга бўлган талабни белгилаш доимий эътиборда.

Илёс Ўткиров,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили

https://uza.uz/uz/posts/istemol-bozorida-organik-mahsulotlar-hazhmi-ortmoqda_316849
Қишлоқ хўжалиги техникалари хариди ва бошқа харажатларга имтиёзлар берилмоқда

Хабарингиз бор, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида кластер ва фермер хўжаликлари харид қилган қишлоқ хўжалиги техникалари учун субсидиялар ва имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги учун техника сотиб олишда кредит харажатларининг 10 фоиздан юқори қисми давлат томонидан қоплаб берилиши, 2021 йилдан бошлаб 3 йил давомида пахтани Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида машинада териш харажатининг 30 фоизи бюджетдан қоплаб берилиши шулар жумласидандир.

–Хорижий давлатларидан сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан 3 йил муддатга озод этилди, –дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Собит Рўзибоев. – Импорт қилинган техникаларга қўшилган қиймат солиғини 270 кунгача кечиктириб тўлаш, лазерли текислаш ускуналари ва дон уруғ сеялкаларини харид қилиш учун келгуси йилда 50 миллиард сўм субсидия ва божхона имтиёзлар бериш амалиётлари жорий этилиши белгилаб берилди.

Бу эса ёзни ёз, қишни қиш демай далаларда заҳмат чекаётган фермер ва деҳқонларимизга жуда катта имкониятлар яратади. Агротехник тадбирларни ўтказишда ерларни шудгорлаш, уруғларни сифатли ерга қадаш, дастлабки ишлов бериш ва етиштирилган маҳсулотларни ўз вақтида йиғиб-териб олишда қишлоқ хўжалиги техникалари муҳим аҳамият касб этади.

Фермер ва кластерларга пахта ҳамда ғалланинг энг ҳосилдор навларини импорт қилиш ва мустақил жойлаштиришга рухсат берилиши, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун кредитлар, тижорат банклари томонидан камида 5 йилга ҳамда субсидия ажратиш тизими ҳам такомиллаштирилиши белгиланди.

Жумладан, биринчи йили субсидиянинг 50 фоизи берилиб, ҳосилдорлик ошиши ва ускуналарнинг ишлатилишига қараб, келгуси йили қолган 50 фоизи тўлаш амалиётининг жорий этилиши тўлов қобилиятини янада оширади.

З.Мирзабоева, ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/qishloq-xozhaligi-texnikalari-xaridi-va-boshqa-xarazhatlarga-imtiyozlar-berilmoqda_316920
Фермер аёллар учун тренинглар

«Марказий Осиё мамлакатлари университетларининг экстеншн марказлари минтақавий тармоғида тажриба алмашинуви ва агробизнес ҳамда қишлоқ хўжалигини юритиш амалиётида аёл-фермерларни билим ва кўникмаларини яхшилаш» лойиҳаси доирасида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Унда Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот ташкилотлари ассоциацияси (CACAARI) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI), биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA), Бутунжаҳон сабзавотчилик маркази (World Veg), Тошкент давлат аграр университети вакиллари ва Сурхондарё вилояти фаолият юритаётган фермер хотин-қизлар иштирок этди.

Қишлоқ хўжалиги ва агробизнес амалиётида мулкдор хотин-қизлар учун нималарни билиш ва ўрганиш муҳимлиги, фермерлар хўжалигини юритиш ва агробизнес амалиётида қўлланилишини яхшилаш борасида фермер аёлларнинг малака ва билимлари оширилди.

Дуккакли экинларни етиштиришнинг инновацион технологиялари, қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилишда инновацион технологияларни қўллаш, Ўзбекистонда бошоқли дон экинларини етиштиришнинг инновацион технологиялари, сабзавот экинларини вегетатив пайвандлашнинг замонавий усуллари каби мавзудаги маърузалар кенг муҳокама қилинди.

Семинар-тренинг якунида фаол иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

https://uza.uz/uz/posts/fermer-ayollar-uchun-treninglar_316916
Келгусида фермер ва кластерлар ҳамкорлиги қандай бўлади?

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш аҳолининг 60 фоизидан ортиқ қисми яшаётган қишлоқларнинг фаровонлик даражасини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.
Ҳозирда юртимизда 81 мингдан зиёд фермер хўжалиги фаолият юритмоқда. Ўтган даврда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, жумладан фермер хўжаликларига имтиёзлар жорий этиш бўйича қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Улардан бири- Президентимизнинг 2018 йил 27 декабрда қабул қилинган «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори. Унга кўра, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига имтиёзлар жорий этилди. Натижада сўнги 3-4 йилда пахта, ғалла ва бошқа соҳаларда 681 минг гектардан зиёд майдонда томчилатиб суғориш тизими жорий этилди. Айниқса, пахтада томчилатиб суғоришни жорий этган фермер ва бошқа хўжаликларлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар гектарига 8 миллион сўмдан субсидия берилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб суғориш тизимларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз аражатмалари тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасидан бир гектарга 20 млн.сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизли пункти миқдорида қоплаб берилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида эса пахтада томчилатиб суғоришни жорий этгани учун гектарига 12 миллион сўмдан субсидия бериш жорий этилди.

Давлатимиз раҳбарининг «Пахтачилик соҳасида бозор томоилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор томоилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳам қишлоқ хўжалигида эркин рақобатни таъминлаб, бозор иқтисодиёти тамойилларини жорий этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмаси, харид нархининг белгиланишини босқичма-босқич бекор қилиб, деҳқонларимиз меҳнатининг иқтисодий самарадорлиги ҳамда манфаатдорлиги ошишига эришилмоқда.

Айни вақтда қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Келгуси беш йилда қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни камида 2 баробар кўтариш, хомашёни чуқур қайта ишлаш, соҳа экспортини 7 миллиард долларга етказиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини янада ошириш шулар сирасидандир.

Кластерлар 5 мингдан ортиқ юқори унумли техника олиб келди, 126 минг гектар майдонда сув тежаш технологиялари жорий қилинди. Пахта ҳосилини молиялаштириш шудгор давридан, яъни октябрь ойидан бошланади. Бундан буён, кластерларга кредитлар 24 ой муддатга ажратилиб, унинг имтиёзли даври амалдаги 11 ойдан 18 ойгача узайтирилади. Бу тизимни жорий этишга бюджетдан 10 триллион сўм йўналтирилади. Шу мақсадда Қишлоқ хўжалиги жамғармасига йил якунига қадар қўшимча 100 миллион доллар ажратилади.

Келгуси йилдан ип-калавани қайта ишлайдиган кластерларга кредит олишда пахта хомашёси ва толасини гаровга қўйиш амалиёти жорий этилади.

Ғаллачилик кластерлари ва фермерларга буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади. Бунда, кластер ва фермер хўжаликлари 3 йил давомида ҳар гектардан 2,5 тонна ғаллани биржа савдоларига чиқариши талаб этилади. Қолган ҳосилни эса, тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилади.

Мева-сабзавотчилик кластерларига айланма маблағ учун, жамғарма ҳисобидан 1 йил муддатга 10 фоиздан кредит ресурслари ажратилади. Юртимизда 200 минг гектар паст ҳосилли пахта ва ғалла майдони қисқартирилиши режалаштирилган. Бу майдонлар аҳолига танлов асосида, узоқ муддатли ижарага берилади. Эҳтиёжманд оилаларга деҳқончилик сирларини ўргатиш ва кўмаклашиш учун 100 миллион сўмгача бўлган мева-сабзавотчилик лойиҳаларига «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури шартлари асосида кредит берилади.
Фермер ва кластерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, келгуси йилдан бошлаб, техника сотиб олиш бўйича кредитларнинг 10 фоиздан юқори қисми давлат томонидан қоплаб берилиши белгиланди. Шунингдек, импорт қилинадиган техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан 3 йил муддатга озод этилади. Натижада кластер ва фермерлар техникани 35 фоизгача арзон харид қилиш имкониятига эга бўлади.

Шу тариқа фермер ва кластер корхоналарига юқоридаги имтиёзларнинг берилиши мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг янада ривожланишига ҳамда маҳсулотларимизнинг қайта ишланиб ички бозорларимизни арзонлаштиришга ва тайёр маҳсулотларимизнинг экспорт қилиш имконияти янада кенгайишига хизмат қилади.

З.Алламурадов
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи
https://uza.uz/uz/posts/kelgusida-fermer-va-klasterlar-hamkorligi-qanday-boladi_316954?q=%2Fposts%2Fkelgusida-fermer-va-klasterlar-hamkorligi-qanday-boladi_316954
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
“Янги Ўзбекистон” массивлари қуриш бўйича ташкилий, молиявий вазифалар белгиланди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения населения жильем и расширения зеленых зон.
Определены организационные и финансовые меры по строительству массивов «Янги Узбекистон».
Обсуждены также вопросы реализации общенационального проекта «Яшил макон», в рамках которого планируется высаживать 200 миллионов саженцев деревьев и кустарников ежегодно.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Ерлари тортиб олинаётган фермерлар ҳақида бир неча постлар ва мақолалар чиққанди.

Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларига туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан фермер хўжаликларининг ер участкаларини ижарага олиш шартномасини қонун ҳужжатларига зид равишда бекор қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш юзасидан хат киритибди.

Аъзо бўлинг:
👉@bahodirahmedoff👈
#СПИКЕР_ЎРИНБОСАРИ
АКТАМ ХАИТОВ;

"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" ТУРАР-ЖОЙ МАССИВЛАРИ ҚУРИЛАДИ, ЯШИЛ ҲУДУД УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТИ БОШЛАНАДИ.

Давлатимиз раҳбари раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда мен ҳам иштирок этдим
.

БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1074650733305703&id=100022823585778
ХАВОЛАДА.

Актам ХАИТОВ,
O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари - O'zLiDeP фракцияси раҳбари,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси.

@Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж: Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини Кенгаши ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб қувватлаш Жамғармасининг амалий ишлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини Кенгаши масъуллари томонидан ташкил этилган Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Har bir yoshga bir gektar yer loyihasi bugunga kelib o'z samarasini bermoqda