Forwarded from Boyovut ovozi | RASMIY ️️
Qishloq xo‘jaligi sohasi xodimlari munosib taqdirlandilar
Yurtimizda dekabr oyining ikkinchi yakshanbasi "Qishloq xo‘jaligi xodimlari kuni" sifatida keng nishonlanib kelinmoqda. Boyovut tumanida ham mazkur bayram ko‘tarinki ruhda bo‘lib o‘tdi.
Tuman hokimligida tashkillangan tadbirda sektor rahbarlari hamda qishloq xo'jaligi sohasi vakillari ishtirok etdi. Tadbirni ochib bergan tuman hokimi Dilfuza Uralova soha xodimlarini kasb bayrami bilan samimiy muborakbod etdi, bu yilgi erishilgan natijalar, oldinda turgan dolzarb vazifalar xususida to‘xtaldi.
Tadbirda qishloq xo‘jaligi rivojini yangi bosqichga ko‘tarish, mavsum davomida yuqori hosildorliklarga erishib, el-yurt farovonligini yuksaltirishga qo‘shgan munosib hissalari uchun bir guruh yurtdoshlarimizga “Qishloq xo‘jaligi fidoyisi” va “Ilg‘or fermer” kabi ko‘krak nishonlar topshirildi.
Shuningdek, ilg‘or fermerlar va otryad rahbarlari ham tuman hokimligining esdalik sovg‘alari bilan taqdirlandilar.
Boyovut tumani hokimligi Axborot xizmati
| Telegram |Web-site |Facebook | Instagram |YouTube

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Ангорлик тажрибали томорқачиларнинг фаолияти билан танишилди
Бугун кафтдек еридан фойда олиб, рўзғорини обод қилаётганлар кўп. Уларнинг тажрибасини бошқаларга ҳам ўрнак қилиб кўрсатса арзийди. Чунки меҳнат ортидан келган даромад баракали бўлиб, фаровонлигимизни таъминлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон фермер, деқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси, ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитов Ангор туманига ташрифи чоғида туман ҳокими М.Қосимов ҳамроҳлигида “Баҳор” маҳалласида яшовчи уста деҳқон Даврон Чориев хонадонида бўлди.
Хондонда жами 17 сотих томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 7 сотих қисмида иссиқхона ташкил қилинган ва ушбу иссиқхонада сердаромад инновацион усулда кабачки экин тури экилган.
Уста деҳқон Даврон Чориев бу экин жуда сердаромад экин эканлиги, ҳар гектаридан 3-35 тонна ҳосил олиб, ҳар бир килограмини 10 минг сўмдан сотиб, шу йил мавсумда 30-35 млн. сўм соф фойда кутаётганлиги тўғрисида гапириб ўтди. Хонадон эгаси томорқанинг қолган 10 сотих қисмида экилган гулкарам экинининг ҳар гектаридан 30-35 тоннагача ҳосил олишни режалаштирган.
Партия етакчиси “Баҳор” маҳалласида яшовчи уста деҳқон Акмал Маматмўминов хонадонида ҳам бўлди. Хонадонда жами 30 сотих томорқа ер майдони мавжуд. Унинг 8 сотих қисмида ташкил қилинган иссиқхонада ҳар хил турдаги сабзавот экинлари ва кўчатлар экиб етиштириб келинмоқда.
Томорқанинг қолган қисмида тўқсонбости усулида пиёз, ош лавлаги ва ҳар хил турдаги экинлар экилган. Хонадон эгаси шу йилнинг ўзида томорқасидан 60-70 млн. сўм соф фойда олганлиги ва яна экилган экинлардан 20-30 млн сўм даромад кутаётганлиги тўғрисида семинар қанашчиларига айтиб ўтди.
Бундан ташқари хонадонда ўқув тажриба майдончаси ҳам ташкил қилинган бўлиб, ушбу майдончада минитрактор, мотокультиватор, музлатгич ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган ҳар хил турдаги ускуналар ва семинар қатнашчиларини ўқитиш хонаси ҳам мавжуд.
Партия раҳбари томорқа ер эгасига томорқа маданиятини ривожлантиришда қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдириб, бошқа маҳаллаларда ҳам ушбу тажрибани кенг ёйиш кераклиги тўғрисида айтиб ўтди.
#uzlidep #tomorqa
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғонада Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланди
Анъанага айланган Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва ҳосил байрами одатда декабрь ойининг иккинчи якшанбасида юртимизда кенг нишонланади. Бу галги тантанали байрам тадбири Фарғона вилоятининг Риштон туманида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашининг Раёсат йиғилишидан сўнг Ўзбекистон Республикаси президентининг “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонларини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини муносиб нишонлаш мақсадида республика бўйича 2605 та, шундан 817 та “Илғор фермер”, 389 та “Меҳнаткаш деҳқон” ва 1399 та “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари, ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live