Forwarded from Qorovulbozor.uz|RASMIY KANAL
⚡️⚡️ Такрорий экин - қўшимча даромад ва озуқа манбаидир
Республикамиз аҳолисини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда фермер хўжаликларнинг ўз ўрни бор, албатта.
Бу борада ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш, бозорларимизни арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга хизмат қилмоқда.
Қоровулбозор тумани “Бўзачи” маҳалласидаги “Амир Амон” фермер хўжалиги 40 гектар ерда деҳқончилик қилади.
Ушбу фермер хўжалик ғалладан бўшаган 20 гектар майдонда такрорий экин экиб, мўл ҳосил олиш палласида турибди.
14 гектарга яқин кунгабоқар, 2 гектар тарвуз, 1 гектар ловия ҳамда 1 гектар ерда мош етиштирмоқда.
Фермер даласига кирар экансиз, бу ерда етиштирилаётган такрорий экинларни кўриб баҳридилингиз очилади.
-Бу йил деҳқонлар учун баракали йил келди. Иқлимнинг мўтадил келганлиги экинлардан мўл ҳосил олишга имкон яратди. Даламизда етиштирилган полиз маҳсулотларидан ўзимиз ва ишчиларимиз баҳраманд бўляпмиз. Ортиқчасини эса сотиб, бозорлар тўкинлиги ва арзонлигига ўз ҳиссамизни қўшяпмиз – дейди суҳбат Воҳиджон Икромов.
✍️ Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Forwarded from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Пойтахтимизда ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги оммавий тадбири пойтахтимизда ташкил этилди.
“Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги оммавий тадбирда партия сайловолди дастуридаги муҳим масалаларга тўхталиб ўтилди.
Хусусан, партия ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказилиши учун астойдил курашади. O‘zLiDeP Ўзбекистонни тадбиркорлар мамлакатига айлантириш, юртимиздаги ишбилармонлар сонини 3 миллион нафардан ошириш учун барча зарур чораларни кўради. Умуман олганда партиянинг ушбу ташаббуслари миллий иқтисодиётда давлатнинг таъсирини камайтириб, бозор муносабатларига асосланган соф рақобат муҳитини яратишга имконият беради.
Тарғибот тадбири иштирокчиларига партиянинг илм аҳли ва ижодкор зиёлиларга доимий эътибор қаратиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва яшаш шароитларини, шунингдек, маданият ва спорт муассасалари, кутубхоналар, театр ва музейларнинг моддий-техник базасини янада яхшилаш бўйича ўз зиммасига олаётган вазифалари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, партия келгуси беш йилликда қўшимча уй-жой қурилиши соҳасига 15 миллиард доллар маблағ йўналтириш орқали 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилишига алоҳида эътибор қаратади. Янги уй-жой сотиб олган фуқароларга қўшилган қиймат солиғининг ярми қайтариб бериладиган тизим жорий этиш устида ишлайди.
Партиямиз ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга кўмаклашиш, талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини ривожлантириш зарур, деб ҳисоблайди. Ëшлар учун махсус уй-жойлар қуриш ва ҳар йили 1 мингта ёш оилага имтиёзли ипотека кредитларини бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, аёлларнинг масофавий меҳнат ва рақамли тадбиркорлик бўйича кўникмаларини оширишга жиддий эътибор қаратади.
Тарғибот тадбирида партия сайловолди дастурида барча ҳудудларда, аввало, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича “Мусаффо ҳаво – 2030 миллий дастури”ни қабул қилишни, экологик тоза транспортлар учун зарур инфратузилмани ривожлантириш ва электр транспорт воситаларини оммалаштириш бўйича қўшимча имтиёзлар берувчи қонунни қабул қилиш каби шаҳар аҳли учун ғоятда муҳим бўлган ташаббус ҳам киритилгани таъкидланди. Мулк шаклидан қатъи назар, барча меҳнат жамоаларида иш вақти меъёрларига қатъий амал қилиш, ҳокимларнинг Кенгаш олдида ҳисобдор бўлиши, масъулияти ва жавобгарлиги ошишини таъминлайдиган тизимни мустаҳкамлаш, ички ишлар ва миллий гвардия органлари ходимларининг фуқаролар билан мулоқот қилиш стандартларини жорий этиш орқали уларни халқ кўз ўнгида том маънода ҳимоячига айлантириш каби вазифалар ҳам бор.
Шунингдек, йўл транспорт ходисаларини кескин камайтириш чораларини кўриш, юқори тезликда ҳаракатланадиган ҳайдовчиларни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, йўл ҳаракати ва бошқа соҳалардаги жиноятлар натижасида боқувчисидан маҳрум бўлганларга айбдорлардан 18 ёшга тўлгунга қадар алимент олиш ҳуқуқини бериш каби таклифлар ҳам ўрин олган.
Тадбир сўнггида иштирокчилар бўлажак сайловларда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирилди.
Тарғибот тадбири машҳур санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб кетди. Тадбирда йиғилган сайловчилар партиянинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтдилар.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча, ЎзЛиДеПнинг «Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!» шиори остида оммавий тадбири бўлиб ўтди. Тадбир байрамона руҳда, кўтаринки кайфиятда ўтказилган.
Тадбирда партия сайловчиларга ўз номзодлари ва дастурларини таништирган. Шунингдек, иштирокчиларга партиянинг илм аҳли ва ижодкор зиёлиларга доимий эътибор қаратиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва яшаш шароитларини, шунингдек, маданият ва спорт муассасалари, кутубхоналар, театр ва музейларнинг моддий-техник базасини янада яхшилаш бўйича ўз зиммасига олаётган вазифалари ҳақида маълумот берган.
Партия раиси тадбир давомида сайловчиларга уларнинг ишончини оқлашини ҳамда парламент сайловида ғолиб бўлишини ваъда қилган.
Сайлов натижаларини билишимизга ҳам оз қолди. Сиз ҳам сайловда фаол бўлинг!
#saylov24
👉 @Zafarbek_Solijonov