Фермер, деҳқон ва томорқачи
1.37K subscribers
25.3K photos
7.07K videos
84 files
10.4K links
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг расмий Ахборот канали
Download Telegram
Forwarded from Sayxunobod tuman hokimligi | RASMIY (Музаффар)
Sayxunobod tumanida tomorqa yer maydonlariga ekilgan eksportga mo‘ljallangan oshqovoqlar hozirda eksport uchun tayyorlanmoqda.

Davlatimiz rahbari tomonidan ilgari surilgan "Sayxunobod tajribasi" asosida, tumanning 19 ta mahallasida jami 300 gektar tomorqa yer maydonlariga (Amerika gantel navli) eksportbob oshqovoq ekilgan edi.

Hozirgi kunda tumanimizda ekilgan jami 300 gektar yer maydonidagi oshqovoqlar eksportga tayyorlash jarayonida. Ushbu jarayon mahalliy dehqonlar uchun yangi imkoniyatlar yaratmoqda, chunki oshqovoq mahsuloti nafaqat ichki bozorda, balki xalqaro bozorda ham talabga ega.

Tuman hokimi K.Mullajanov eksport qilinishiga tayyorlanayotgan (Amerika gantel navli) oshqovoqlarni ekilgan maydonlardan yig‘ish hamda saqlash jarayonlari bilan tanishib chiqdi.

Telegram | Web-site | Facebook
“O’zLiDeP боғи” обод масканга айланади

😎 ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов Хоразм вилояти Урганч туманида ташкил этилган “O’zLiDeP боғи”ига борди.
Таъкидлдаш керак, партиянинг сайловолди дастурида мамлакатимизда яшил майдонлар, дарахтзорлар, гулзорларни 30 фоизга етказиш, шаҳарлар ҳамда уларнинг атрофларида “яшил белбоғ”лар барпо этиш партиянинг асосий вазифалардан бири экани таъкидлаб ўтилди.

📣 Шунингдек, беш йилга мўлжалланган сайловолди дастурида мамлакат миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда 1 миллиард туп кўчат экилиб, Орол денгизининг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда ўрмонлар барпо этиш кўзда тутилган. Давлат идоралари, корхоналар, олийгоҳлар ҳам ўз боғларини ташкил қилиши, янги уй-жой қуришда пудратчиларга “яшил ҳудуд” ва автотураргоҳ барпо этиш мажбурий этиб белгиланиш партиянинг устувор вазифасидир.

✔️ Шунингдек, партия етакчиси “Яшил макон” лойиҳасининг умуммиллий аҳамияти ҳақда тўхталар экан, саломатлигимиз, ҳаётимиз учун муҳим бўлган яшил майдонлар барпо этиш, ўзимиз яшаётган масканларни тоза ва обод ҳудудга айлантириш ишига муносиб ҳисса қўшиш, қолаверса, юртдошларимиз, айниқса, ёшларни ушбу хайрли ишга янада кенгроқ жалб этишдан иборат эканлигини таъкидлади.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱 Бекобод тумани “Авангард” ҳудудида фаолият олиб бораётган “Ахмедова Санобар” фермер хўжалигини 5 гектарида томчилатиб суғориш технологиялари ўрнатилиб, тўқсонбости усулида саримсоқпиёз экилган

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from PAXTAKOR.UZ (Ramziddin Qurbonov)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар ва партия фаолларининг сайловолди учрашувлари Бухоро шаҳри бўйлаб давом этмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧄 Поп тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг амалий кўмагида 4427 гектарда 2025 йил ҳосили учун тўқсонбости экинлар экилиши режалаштирилган.

Шундан, август-сентябрь ойларида 2000 гектарда пиёз ва саримсоқпиёз экилиб, парваришлар келинмоқда.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўлда терилган ҳар килограмм пахта учун 2500 сўмдан ҳақ тўланмоқда!

Учқўрғонлик Мохира Шерматова кунига 100-150 килограмм пахта териб, ўз меҳнати билан юқори натижаларга эришмоқда. Ўтган икки кунда у 600 минг сўм нақд пул ишлаб, ўз меҳнатининг меваларини олди.

Азиз юртдошлар! Сиз ҳам бундай имкониятдан фойдаланинг. Бундан ташқари, илғор теримчилар доимий равишда рағбатлантириб борилади. Далаларимизда ҳали ҳосил кўп, ва сизларни пахтазорда кутиб қоламиз!

Учқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Нукус шаҳрида ЎзЛиДеПнинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Нукус шаҳридаги “Дўстлик майдони”даТадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясинингнавбатдаги оммавий тадбири ташкил этилди.

“Эркин ва фаровон, қудратли янгиЎзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиориостидаги оммвий тадбирда минглаб тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Тарғибот тадбирида сўз олганлар партиянингкелгуси беш йилликдаги асосий таклиф-ташаббусларига тўхталиб ўтишди. Партия сайловолди дастурида таълим, тиббиёт, ижтимоий, иқтисодий соҳаларни янада ривожлантириш учун бир қатор таклифларни илгари сурмоқда.

Партия сайловолди дастурида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аграр соҳани ривожлантириш борасида ҳам қатор устувор вазифалар белгиланган. Бу борада аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш ва ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари барқарорлигига эришиш, қишлоқ хўжалигида 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш партиянинг бош вазифасидир.

Тарғибот тадбирида партиянинг барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсатини жорий этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, барқарор ва самарали молиявий хизматлар бозорини шакллантириш, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишдаги вазифалари бўйича ҳам маълумот берилди.

Тадбирда йиғилган фуқаролар партиянинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтдилар.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov