Фермер, деҳқон ва томорқачи
1.72K subscribers
26.1K photos
7.24K videos
84 files
10.7K links
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг расмий Ахборот канали
Download Telegram
Президент мамлакатимиз демократик тараққиёт йўлини қатъий давом эттиришини таъкидлади.

Бош қонунимизда бу мақсадга эришиш кафолатлари янада кучайтирилди.

"Бизга инсон ва бизнеснинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган ихчам ва самарали бошқарув тизими керак. Маъмурий ислоҳотларни айнан шу мақсадда бошладик. Биринчи босқичда Ҳукумат ва вазирликлар ихчам қилиниб, уларнинг иш услуби ўзгартирилди.

Навбатдаги вазифамиз вилоят ва туман даражасида ҳам бошқарув сифатини оширишдан иборат.

Менинг энг катта ниятимодамларни қийнаётган муаммоларни маҳалланинг ўзи ечадиган халқчил тизим яратиш", - деди давлат раҳбари.

Шу боис, молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига тушириш режа қилинган.

Facebook|Instagram|Twitter
Шу билан бирга, янгиланган Конституциядаги ўзгаришлар бир қатор сиёсий ислоҳотларни ҳам назарда тутади.

Бу борада парламент фаолиятида муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага, Сенатда эса 14 тадан 18 тага етказилди.

Айни пайтда палаталарнинг ваколатларига ҳам аниқлик киритилди. Жумладан, Ҳукуматни шакллантириш, унинг фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш масалалари Қонунчилик палатасининг ваколатига ўтказилди.

Сенатнинг фаолияти эса ҳудудлар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, маҳаллий Кенгашларга ҳар томонлама кўмаклашиш, жойларда, айниқса маҳаллаларда қонунларнинг ижросини таъминлашга йўналтирилиши зарур.

"Энди улар пастга тушиб, кўпроқ одамларимиз билан учрашиб, уларнинг муаммоларини эшитса, вазирлар ва ҳокимлар билан биргаликда ҳар бир масала бўйича аниқ ечимларни топса, бундан умумий ишимизга фақат фойда бўлади", - деди Президент.

Бугунги кунда халқ овози ва фикрини кенг жамоатчиликка, давлат идоралари эътиборига олиб чиқаётган энг таъсирчан куч, бу – оммавий ахборот воситалари ва журналистлар экани таъкидланди.

"Жамиятимиздаги очиқлик сиёсатини изчил давом эттириш мақсадида оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги, ахборот олиш, фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқлар қатъий кафолатланмоқда.

Шу билан бирга, сўз эркинлиги бу – масъулият ҳам дегани. Яъни, ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон эканини ҳам унутмаслигимиз зарур", - деди давлатимиз раҳбари.

Айни пайтда, нодавлат ташкилотларнинг ролини янада ошириш, ҳуқуқларини кафолатлаш орқали фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
"Ўзбекистон – дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Халқимизнинг референдум орқали билдирган хоҳиш-иродаси, қатъий танлови ҳам шу!" - деди Президентимиз.

Бундан буён ҳам миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлиги таъминланиши; барча диний конфессиялар эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши; мамлакатимизда миллатлар ва конфессиялар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш сиёсати изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Қайд этилганидек жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўйилмайди.

"Мен Президент сифатида иш бошлаган биринчи кунданоқ “Биз халқимизга хизмат қилгани келганмиз”, “Биз халқни рози қилишимиз керак” деган гапларни доим такрорлайман.

Ислоҳотларни бошлаган пайтда ўзимиз тасаввур ҳам қилмаган жуда кўп муаммо ва синовларга дуч келдик. Уларга эл-юртимиз билан биргаликда ечим топиб, ҳар бир масалани жойида ҳал қилиб бораяпмиз.

Чунки, янгиланган Конституциямизнинг маъно-мазмуни, бош мақсади ҳам халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратиб беришдан иборатдир.

Бу мақсад йўлида қанчалик оғир бўлмасин, зарур маблағларни, керак бўлса, ортиқчаси билан топиб, барча имкониятларни ишга солаяпмиз.

Халқимизнинг ўзи – энг адолатли ҳакам. Мен аминман, бугун юртимиздаги ҳар бир инсон “ҳаётимда ижобий ўзгариш бўлмоқда”, деб айта олади", - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
"Бугун биз тарихнинг янада масъулиятли ва ҳал қилувчи палласида турибмиз. Мамлакатимиз тараққиётида мутлақо янги даврга қадам қўймоқдамиз", - деди Президентимиз.

Янгиланган Конституция қабул қилиниши билан Учинчи Ренессанс учун ҳуқуқий пойдевор яратилгани қайд этилди.

Бугун халқимиз интилаётган ана шу буюк мақсадни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшаман, деган ҳар бир юртдошимиз аввало ушбу пойдеворга таяниб ҳаракат қилиши лозим.

Айниқса, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқаришда, ёшларимиз келажаги учун мустаҳкам замин ҳозирлашда Асосий қонунимиз уларга беқиёс имкониятлар очиб беради.

Шу муносабат билан Президент бугун иккита муҳим фармонни имзолаганини эълон қилди.

Биринчи фармон янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш, ижросини таъминлаш учун унинг мазмун-моҳиятини халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича аниқ вазифаларни назарда тутади.

Бош қонунимизнинг ҳар бир банди ва моддасини жамиятимиз, айниқса, ёшларимиз учун ҳаёт қоидасига айлантириш, бу борада уларнинг тушунча ва тасаввурларини кенгайтириш; ҳар бир маҳалла, таълим маскани, ташкилот ва корхонада чуқур ўрганиш мақсадида ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмалар яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Янгиланган Конституциянинг 128-моддасида мамлакат Президентига берилган ваколатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари иккинчи муҳим фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, юртимизда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади.

Facebook|Instagram|Twitter
"Бундай қарорга келиш учун қандай объектив зарурат бор, деган савол туғилиши табиий, албатта. Нима учун қолган уч ярим йиллик Президентлик муддатидан ўз ташаббусим билан воз кечаяпман?

Чунки, ўзингиз кўриб турибсиз, Асосий қонунимизга мувофиқ, биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда.

Иккинчидан,
янгиланган Конституциямиз Президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда.

Учинчидан, халқимиз биздан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда.

Тўртинчидан, дунёда ва минтақамизда кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда.

Азиз ва муҳтарам ватандошлар, барчангиз кўриб турибсиз, олдимизга бугун янада улкан марралар қўймоқдамиз.

Бундан буён ҳам, давлат ва жамият ҳаёти, бугунги ва келгуси тараққиётига оид ҳар бир масала бўйича фақат ва фақат сизлар, донишманд, бағрикенг халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Асосий қонунимизда халқ – давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи, деб бежиз ёзилмаган.

Шу нуқтаи назардан, янгиланган давлат ҳокимияти тизимида халқимиз, яна бир бор айтаман, фақат халқимиз ўзи ишонган раҳбарга мандат бериши мақсадга мувофиқ.

Ўйлайманки, бугунги мавжуд шароитда бу энг тўғри ва адолатли қарор бўлади", - деди Президент.

Сайловлар қонунга тўла мувофиқ ҳолда, очиқ ва ошкора тарзда ўтказилиши қайд этилди. Бунда сиёсий партиялар, Президентликка номзодлар юртимиз тинчлиги ва унинг равнақига, халқимиз фаровонлигига хизмат қиладиган янги ғоя ва ташаббуслар билан майдонга чиқишига ишонч билдирилди.

Учрашув якунида иштирокчилар кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Xushnudbek.uz
Muddatidan ilgari O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi 2023-yil 9-iyul (yakshanba) kuniga tayinlandi.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚖️ Репортаж24 | Томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази ўқув ва амалиёт уйғунлиги

☘️ Янгийўл туманида жойлашган “Томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази”да Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва билим кўникмаларни ошириш мақсадида ҳукукшунос, агроном, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари учун малака ошириш курслари бўлиб ўтмоқда

☘️ Бундан ташқари, Марказнинг ҳудудида жойлашган иссиқҳоналарда 100 ҳилдан ортиқ доривор ўсимликлар парваришланиб, тажриба синов тариқасида картошкадан 3 мартагача ҳосил олиш ўрганилмоқда.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥕 Шароф Рашидов тумани “Нурафшон” маҳалласида яшовчи 65 нафар ишсиз фуқарога очиқ электрон танлов орқали 25 сотихдан ер ажратиб берилиб, ҳозирги кунда улар томонидан картошка, лавлаги ва сабзи каби рўзғорбоп маҳсулотлар етиштиришмоқда

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍇 Махсус репортаж | Дала четларидан самарали фойдаланилмоқда

Иштихон туманида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, Академик М.Мирзаев номидаги “Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти” ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан - қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, аграномлар ва фермерлар иштирокида дала четларидан самарали фойдаланиш ва қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 8 май куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бўлди. Мен қатнашдим.

@a_хаitov
☑️ Шу йил 9 июлда муддатидан олдин Президентлик сайлови ўтказилади.

Бу ҳақида давлатимиз раҳбарининг эьлон қилинган Фармонида муддат аниқ белгиланган.

Шу йилнинг 8 май куни давлатимиз раҳбари парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувда нима сабабдан уч ярим йиллик Президентлик муддатидан ўз ташаббуслари билан воз кечаётганларини асослаб бердилар.

“Чунки, ўзингиз кўриб турибсиз, Асосий қонунимизга мувофиқ, биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда.

Иккинчидан, янгиланган Конституциямиз Президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда.

Учинчидан, халқимиз биздан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда.

Тўртинчидан, дунёда ва минтақамизда кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда.

Азиз ва муҳтарам ватандошлар, барчангиз кўриб турибсиз, олдимизга бугун янада улкан марралар қўймоқдамиз.

Бундан буён ҳам, давлат ва жамият ҳаёти, бугунги ва келгуси тараққиётига оид ҳар бир масала бўйича фақат ва фақат сизлар, донишманд, бағрикенг халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Асосий қонунимизда халқ – давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи
, деб бежиз ёзилмаган.

Шу нуқтаи назардан, янгиланган давлат ҳокимияти тизимида халқимиз, яна бир бор айтаман, фақат халқимиз ўзи ишонган раҳбарга мандат бериши мақсадга мувофиқ.

Ўйлайманки, бугунги мавжуд шароитда бу энг тўғри ва адолатли қарор бўлади
", - деди Президент.

Сайловлар қонунга тўла мувофиқ ҳолда, очиқ ва ошкора тарзда ўтказилиши қайд этилди. Бунда сиёсий партиялар, Президентликка номзодлар юртимиз тинчлиги ва унинг равнақига, халқимиз фаровонлигига хизмат қиладиган янги ғоя ва ташаббуслар билан майдонга чиқишига ишонч билдирилди.

@a_xaitov
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
“Yangi Konstitutsiyada qonun chiqaruvchi, ijro hokimiyati, sud hokimiyati o‘rtasidagi vakolatlar qayta taqsimlandi” — Aktam Hayitov

O‘zLiDeP raisi Konstitutsiyaviy islohotlar bir yil avval O‘zLiDeP hamda “Milliy tiklanish” partiyalari tashabbuslar bilan boshlanganini, bugunga kelib esa yangi Konstitutsiya xalqimiz tomonidan to‘liq qo‘llab-quvvatlanganini taʼkidladi.

Batafsil — https://dy.uz/uMDq3

📱Yangilangan mobil ilova 👉 iOS | Android
Хотира ва Қадрлаш куни муборак бўлсин.

Бугун кўз ўнгимиздан Ватан ибтидосидан бугунига қадар юртим деб курашган, куч-қудрати, ақл-заковатини аямаган, шу йўлда жон фидо қилган буюк зотлар бир-бир ўтади. Спитамен, Широқдан Туркон Хотун, Маҳмуд Торобийгача, Соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбекдан Заҳириддин Муҳаммад Бобургача, Жалолиддин Мангубердидан, Нажмиддин Куброгача ёдга тушаверади.

Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺 21 майдан 4 июнга қадар ўтказиладиган 62-чи халқаро гуллар фестивалига 40 дан зиёд давлатлардан меҳмонлар ташрифи кутилмоқда.

🌺 2022 йилда фестивалга 30 дан ортиқ хорижий давлатлардан меҳмонлар ташриф буюрган. Улар орасида дипломатик корпус вакиллари, Наманган билан биродарлашган вилоят ва шаҳарлар мутасаддилари, ҳамкор қўшма корхоналарнинг чет эллик раҳбарлари ҳам қатнашиши режалаштирилган.

🌺 Байрамда иштирок этадиган гулчилар географияси ҳам кенгайди: ўтган йили Жанубий Корея, Ҳиндистондан гулчилар кўргазмада иштирок этган бўлса, бу йил Германия, Ҳиндистон, Польша, Жанубий Корея, Қирғизистон ва Италия гулчилари қатнашади.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Президент сайловини муддатидан илгари ўтказиш - ислоҳотларга мос аҳамиятли масала" - партиялар раҳбарлари ва сенаторлар сайлов ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини эълон қилди. Бу тўғрисидаги фармонни давлат раҳбари янги таҳрирдаги Конституциянинг 128-моддасида мамлакат президентига берилган ваколатдан фойдаланиб имзолаган.

👉 https://kun.uz/18644164

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍓 Хонқа тумани “Қоримози” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Эгамбердиев Оллаберган ота 30 гектар майдонда "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида қулупнай етиштириб, 1 гектардан мавсумнинг ўзида 25 тоннагача ҳосил олишни режалаштирган

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍇 Махсус репортаж | Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда

Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг масъул ходимлари Қораўзак ва Чимбой туманларида истиқомат қилиб келаётган аҳолини тасарруфидаги томорқаларни ўрганиб, хонадон эгалари, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва ҳудудлар “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида мева-сабзатчиликни ривожлантириш бўйича учрашувлар ташкил этилди

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍅 Бухоро тумани “Боғикалон” маҳалласида истиқомат қилувчи Боқиева Хилола опа томорқасида 3,5 сотихли иссиқҳонада 1 300 дона помидор кўчатлари парваришлаб, юқори ҳосилдорликка эришмоқда

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💠 Президент сайловини муддатидан илгари ўтказиш жуда тўғри қарордир

https://kun.uz/18644164

"Сабаби, иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланиши ишларнинг бир йўналишда тўғри ташкил қилинишига боғлиқ. Халқимиз Конституциявий референдум билан амалга оширилаётган ишларга муҳим баҳо бериб, ўз ишончини билдирди. ЎзЛиДеп президент сайловида ўз иштироки бўйича тегишли чоралар кўради", дейди Актам Хаитов.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM