Ўзбекистон фермерлари кенгаши
1.4K subscribers
26.3K photos
7.29K videos
84 files
10.8K links
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг расмий Ахборот канали
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
➡️ Оқдарё туманида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида экологик амалиётни жорий этиш мавзусида сектор раҳбарлари, соҳа вакиллари, қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида кўргазмали семинар ташкил этилди.

➡️ “Зарафшон” маҳалласида яшовчи Авазхон Рахматов томорқасида 12 сотихли иссиқҳона ташкил қилиб, йил давомида бер неча марта помидор, бодринг ва шифобахш исмалоқ ўсимлигини етиштирмоқда.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️ Янгиланаётган Конституция чинакам халқ Конституцияси бўлади

Кейинги йилларда мамлакатимиз қатор ютуқларга, ҳар бир соҳада ўзига хос муваффақиятларга эришмоқда. Энг йирик ютуқларимиздан бири — қўшниларимиз билан орамиздаги «музларнинг эригани» бўлди. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, нақд пул, валюта, кредит, ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги юзлаб чекловлар олиб ташланди.

Негаки, ҳуқуқий саводхонликнинг етишмаслиги оқибатида қанчадан-қанча фуқаролар ўз инсоний ҳуқуқларидан маҳрум бўлганини ватандошларимиз яхши билишади. Бугун Ўзбекистон фуқаросиман деган ҳар бир кишида, ёшларда ҳуқуқий саводхонлик ўсган, керакли идораларга ўз тилида бемалол мурожаат қила олади.

Батафсил 👉 Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚜 Шаҳрихон туманида жорий йил ҳосили учун 6320 гектар майдонларга чигит экиш ишлари олиб борилиб, шундан 2500 гектарда плёнка остига, 3820 гектарда эса очиқ майдонларга экилади.

Шунингдек, шу йил ҳосили учун 6577 гектар майдонларга экилган бошоқли дон экинларини ҳозирда 2 чи озиқлантириш ишлари якунига етказилди.

Бундан ташқари фермер хўжаликларининг дала четларига тут, терак ва ошқавоқ кўчатлари экилиб, хўжалик аъзолари томонидан парваришланмоқда.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
#Жараён

Жарқўрғон туманида тарғибот тарбирлари бўлиб ўтмоқда.

✍🏻 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

https://t.iss.one/jarmatbuotxizmati

Facebook  Telegram YouTube Web-site Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
↗️ Балиқчи тумани “Интеграл Балиқчи” фермер хўжалигида Республика ва вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг масъул ходимлари томонидан Бухгалтерия маркази ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида “Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-69-сонли қарори ижросига бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди.

🌿 Тадбирдан сўнг масъуллар томонидан туманда “Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#2023_йил_1_апрелдан

Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина my.vetgov.uz сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда тегишли мезонларга мос келувчи паррандачилик хўжаликларига берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧅 Ўчқўрғон туманида истиқомат қилиб келаётган нафақадаги Хамдамова Рохатхон она хонадонида жойлашган мўжазгина иссиқҳоналарда саримсоқпиёз, пиёз, кўчатлар, кўкатлар ва 10 та қути асалари оиласини парваришлаб, деҳқончилик ортидан 50 млн сўм даромад олмоқда.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
O‘zLiDeP: Биргаликда очиқ жамият сари!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14133

Элликқалъа тумани маданият саройи очиқ майдонида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Учрашувда сўз олган партия вакиллари бугун барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилгани, Бош қомусимизга киритиладиган жамики ўзгаришларнинг негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси мужассам эканини таъкидлашди.

Конституция лойиҳаси O'zLiDeP дастурий мақсадларига ҳамоҳанглиги, партия электоратининг хоҳишини тўла ифода этиши, халқимиз қалбидаги орзу-истакларни рўёбга чиқариши, шу боис уни ҳеч иккиланмасдан халқ Конституцияси деб аташ зарурлиги ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

Партия фаоллари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фахрийлар, ёшлар ҳам сўзга чиқиб, халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақирдилар.

Тадбирдан сўнг партия вакиллари тумандаги тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва маҳаллаларда бўлиб, ташвиқот тадбирларини давом эттиришмоқда.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Қишлоқ хўжалиги ривожи - озиқ-овқат хавфсизлиги гарови

Халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини ва аҳоли бандлигини таъминлаш, барқарор ривожланишга эришишда қишлоқ хўжалигининг ўрни жуда катта.

Бугун Поп туманининг барча сектор ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан сектор раҳбарлари бошчилигида семинарлар ташкил этилди.

Жорий йил Поп туманда 316 та фермер хўжаликлари томонидан 9915 гектарда пахта, 10277 гектар майдонда ғалла етиштирилади. Бундан ташқари 1579 гектарга - Соя, 4 гектарга - 5 минг туп узум, 5 гектарга - 30 кг ошқовоқ уруғи, 68 гектарга - 272 минг туп тут кўчатлари, 8 гектар ер майдонларига 40 минг туп терак кўчатлари экиш белгиланган бўлиб ҳозирда, режани амалга ошириш ва якунлаш ишлари жадаллашган.

Мулоқот давомида туман ҳокими Аъзамжон Султанов барча фермер хўжалиги раҳбарлари ва соҳага дахлдор масъулларга мавсумга алоҳида эътибор ва жонкуярлик билан ёндашишларини таъкидлади.