imon.uz
4.4K subscribers
9.39K photos
1.58K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Тафаккур_вақти

Тилнинг ўн учинчи офати: Ёлғон ваъда (давоми)

Абдуллоҳ ибн Хансодан ривоят қилинади: «Пайғамбар бўлишларидан илгари Муҳаммад алайҳиссалом билан фалон жойда учрашишга ваъдалашдим. Ваъдани унутиб, ўша куни ва эртасига ҳам келишилган ерга келолмадим. Учинчи куни ваъдамни эслаб, у ерга бордим. Муҳаммад алайҳиссалом ўша келишилган жойда турган эдилар, мени кўриб: «Эй йигит, мени қийнадинг, уч кундан бери сени шу ерда кутаман» - дедилар» (Абу Довуд ривояти).
Бизда ҳам шу хислат борми?


Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари
" китобидан

Minbar.uz саҳифасидан
imon.uz @imonuz
#Тафаккур_вақти

Тилнинг ўн учинчи офати: Ёлғон ваъда (давоми)

Иброҳим Нахаъийдан сўрашди: «Икки киши ўзаро ваъдалашиб, бири келишилган пайтга етиб келмаса, униси нима қилади?» «Кейинги намознинг вақти киргунча уни кутади» - деди Иброҳим.
Расули акрам қачон ваъда берар эканлар, «шояд, имкони борича», деб қўярдилар. Ибн Масъуд қатъий ваъда бермас эди, агар ваъда берса ҳам, «иншаоллоҳ», деб қўярди.
Ваъда қатъий берилгач, токи узр йўқ экан, ваъдага вафо қилиш лозим бўлади. Бажармаслигини билиб ваъда бериш, мана шу мунофиқликдир.
Абу Ҳурайра дейдилар: «Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Гарчи, рўза тутиб, намоз ўқиса, мусулмон деб танилган бўлса ҳам, кимдаки ушбу учта сифат топилса, у мунофиқдир: сўзласа, гапи ёлғон бўлади; ваъда берса, хилоф қилади; омонат топширилса, хиёнат этади» (муттафақун алайҳ).

Ҳолатларимизни сарҳисоб қилайлик...

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари"
китобидан

Minbar.uz саҳифасидан
imon.uz @imonuz
#Тафаккур_вақти

Ниятда ваъдага вафо

Пайғамбар алайҳиссалом Ҳунайн жангида Ҳавозон қабиласидан тушган ўлжаларни тақсимлаётганларида бир киши келиб:
-Эй Оллоҳнинг расули, менга ваъдангиз бор эди, - деди.
-Тўғри айтдинг, хоҳлаганингни сўра, - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
-Саксонта қўй, чўпони билан, - деди.
-Ўша сенга! - дедилар Расули акрам ва - енгил ҳукм қилдинг, - деб қўйдилар»...
Шундай ривоят ҳам бор: «Агар кишининг ниятида ваъдага вафо қилиш бўлсаю, амалда уни бажаролмай қолса, бу ваъдага хилофлик эмас». (Термизий ва Абу Довуд ривояти).

Ўзимизни сарҳисоб қилайлик...

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари"
китобидан
imon.uz @imonuz
#Тафаккур_вақти

Тилнинг ўн тўртинчи офати: Ёлғон сўз ва ёлғон қасам

Ёлғон сўз ва ёлғон қасам гуноҳларнинг энг қабиҳи, айбларнинг энг ёмонидир. Исмоил ибн Восит дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг шундай деб хитоб қилаётганларини эшитдим: «Ўтган йил Расули акрам бизнинг орамизда, мана шу ерда туриб, Абу Бакр Сиддиқ кўзига ёш олди, - деган эдилар: «Ёлғондан сақланинглар. Чунки ёлғон бузуқлик билан бирга ва бу иккиси ҳам дўзахдадир»
(Сунани Ибн Можа).
Абу Умома Расули акрамнинг шундай деганларини айтади:
«Шак йўқки, ёлғон мунофиқлик эшикларидан биридир»
(Ибн Адий ривояти).
Ҳасан Басрий дейди:
«Мунофиқлик тил билан дилнинг, сўз билан амалнинг, ичкари билан ташқарининг хилоф келишидир. Шак йўқки, мунофиқлик ёлғон
устида барпо бўлади
».
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:
«Энг катта хиёнат шуки, сен айтган гапни биродаринг рост деб билади, сен эса бу гапинг билан уни алдаяпсан»
(Саҳиҳи Бухорий).
Ибн Масъуд Расулуллоҳнинг шундай деганларини ривоят қилади:
«Токи банда ёлғонни тўхтатмас экан, Оллоҳнинг ҳузурида «ёлғончи» деб ёзиб қўйилади»
(муттафақун алайҳ).

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари
" китобидан

Minbar.uz саҳифасидан
imon.uz @imonuz
#Тафаккур_вақти

Уч тоифа...

Пайғамбар алайҳиссалом савдолашаётган икки кишининг ёнидан ўтиб қолдилар. Улар қўйнинг нархида келиша олмаётган, ҳатто қасам ичаётган эдилар. Бири: «Оллоҳга қасамки, фалон-фалон нархдан камайтирмайман» - деса, бошқаси: «Оллоҳга касамки, фалон-фалон нархдан оширмайман» - дерди. Кейин харидор сотувчидан қўйни сотиб олди. Шунда Расули акрам: «Булардан бири гуноҳкор бўлди, унга каффорат вожиб!» - дедилар» (Абу Фатҳ ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Ёлғон ризқни қирқади» (Абу Ҳурайра ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тожирлар фожирлардир» - дедилар. Шунда:
-Эй Оллоҳнинг расули, байъ ҳалол қилинган эмасми? - сўрашди.
-Ҳа, лекин улар қасам ичадилар ва гуноҳга ботадилар, гапирадилар ва алдайдилар, - дедилар Расули акрам» (Муснади Аҳмад).
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Уч тоифа кишилар бор, Қиёмат кунида Оллоҳ уларга сўз қотмайди ва раҳмат назари билан боқмайди: берганига миннат қилади; молини бузуқ қасам билан инфоқ этади; шимининг почасини ерга судраладиган даражада узун қилиб кияди» (Саҳиҳи Муслим).

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари"
китобидан

Minbar.uz саҳиқасидан
imon.uz @imonuz
#Тафаккур_вақти

Аллоҳнинг муҳаббатидаги ва нафратидаги уч тоифа

Абу Зар Расули акрамнинг шундай деганларини ривоят қилади:
«Аллоҳ уч кишини яхши кўради: бир жамоатнинг орасига тушиб, душманларга йўлиққанида то ўлгунча ёки ўзи ва дўстларига Аллоҳ йўлни очгунча ўлимга бўйнини тутиб берадиган киши; ёмон қўшнининг озорларига то уларнинг орасини ўлим ажратгунча ёки кўчиб кетгунча сабр қиладиган киши; қавм бир сафарга ё жангга отланди, узоқ юрганларидан сўнг одамлар чарчаб, ерга ястаниб оладиган даражага келди, ҳатто юришдан тўхтади. Шунда бир киши чеккароққа чиқиб намоз ўқиди, ҳатто дўстларини қайтадан юришга отлантирди. Бу ҳам Аллоҳнинг муҳаббатини қозонган кишидир.
Аллоҳ уч тоифа кишидан нафратланади: қасамхур тожир ёки сотувчи; димоғдор камбағал; миннатчи бахил» (Муснади Аҳмад).
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Одамларни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кишига «вайл» бўлсин, «вайл» бўлсин, «вайл» бўлсин!»

(Сунани Абу Довуд ва Термизий).

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари"
китобидан

Minbar.uz саҳифасидан
imon.uz @imonuz
#Тафаккур_вақти

Дўстлар бошга кулфат тушганда таниладилар...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Қарға, оҳу, сичқон ва тошбақа дўст эдилар. Иттифоқо оҳу йўқолиб қолди. Қарға осмонга учиб, уни қидирди. Қарасаки, оҳу овчининг тўрига ўралиб, азоб чекиб нолалар қиляпти. Қарға сичқонни фожиа ерига бошлади. Сичқон тўр арқонларини қирқди, оҳу озод бўлди. Шунда оҳу дўсти тошбақага қараб, ажабланиб сўради:
-Сен нега келдинг? Овчи бу ерга қайтса, сичқон, тешикка кириб беркинади, қарға осмонга кўтарилади. Тўрдан қутулдим, энди мен ҳам қочиб қутула оламан. Сен-чи?

Тошбақа бу гапни эшитиб бошини чайқаганича дебди-ки:
-Биродар, қандай қилиб келмайин? Дўстлардан узоқда, фироқ ва ҳижронда кечган ҳаётнинг нима лаззати бор? Қандай ақлли одам айрилмоқни афзал кўради? Бахтсизлик юз берганида одамга тасалли берадиган, оғир кунларингда дардингни енгил қиладиган дўстлар билан бирга бўлиш лозим. Ҳижрон ўтида ёнган, дўстлардан узоққа тушган одамнинг дили ҳамиша ғам ва алам билан тўла, сиҳатлик унинг вужудидан йироқ бўлади. Сабр ва қаноат уни тарк этади. Ақл ва камолот ўз кучини йўқотиб, фойдасиз бўлиб қолади... Дўстдан ажралишдан ҳам оғирроқ мусибат борми дунёда? Фироқ алангаси етти дарёни қуритади...

Ривоятдан олинажак фикр шуки, шижоатли ва кучли ботирлар урушда, хотин ва фарзандлар камбағалликда, дўстлар бошга кулфат тушганда таниладилар...
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Тафаккур вақти

Бир одамнинг рўпарасидан ожиз одам чиқиб қолди. «Бу кўзи ожиз одамни бир синаб кўрмайми?» дебди у киши ва тўғри бориб унга урилибди.
— Сен қандай безорисан, мендай кўзи ожиз нотавонни туртдинг-а, Худодан қўрқмайсанми?— деб нолибди ожиз.
— Мен ҳам ожиз одамман, сенга беҳос урилдим, кечир мени, — дебди у киши. Узр қабул этилиб, улар ўтирибдилар-да, ширин суҳбатни бошлабдилар.
— Омадим келиб йигирмата кумуш тангага етишдим, — дебди у киши, — лекин бу тангаларнинг қай бири асл, қай бири сохта экан, билмайман.
— Омадингиз келибди, биродар, мен кўзим кўр бўлгунига қадар заргар эдим. Тангаларнинг қай бири сохта, қай бири асл — бармоқларим билан силаб туриб ҳам билиб бераман.
У киши гўё ожизнинг гапига инонган бўлиб, кумуш тангаларни берибди. Ожиз эса тангаларни белбоғига тугиб, ўтирган еридан сурила-сурила нари кетибди-да, писиб олибди. Назарида беркиниб олгандай бўлибди. Кўзи очиқ киши унинг бу қилиғидан аччиқланса-да, худди ожизни кўрмаётгандай, илтижо қилибди:
— Қаердасиз, биродар, мен пулларни кўп азоблар билан топган эдим, шўримни қуритиб қўйманг, ўзингиз эса гуноҳга ботманг.
Ожиз жавоб бермай, писиб ўтираверибди. Шунда у киши бир кесак олибди-да:
— Йа Худойим, ўзинг меҳрибонсан, агар у биродорим шайтон йўлига кириб, тангаларимни олиб қўйишни хаёл қилган бўлса, шу кесак унинг оёғига тегсин, — деб кесакни отибди. Ожиз оёғига кесак тегиши билан чўчиб, янада нарироқ сурилибди.
— Йа Роббим, мен биродарим деган одам маккорлик қилиб тангаларимни олиб қўймоқчига ўхшайди. Агар шундай бўлса, бу кесак унинг елкасига тегсин! — Бу сафар ҳам кесак мўлжалга теккач, ожиз яна жойини ўзгартирибди.
— Йа Роббим, ўзинг меҳрибонсан. Агар биродарим чиндан ҳам маккор ўғри бўлса бу тош пешонасига тегиб, миясини ўпириб чиқиб кетсин! — дебди у киши. Бу гапдан ожиз қўрқиб кетибди. «У икки марта кесак отувди айтган жойга тегди, буниси ҳам мўлжалга тегса, ўламан, тангалар кимга қолади?» — деб ўйлаб, жонҳолатда:
— Ҳой, биродарим, мунча ҳовлиқмасанг, мен тангаларингни саралаяпман-ку, ахир, — дебди.
— Худо сени бекорга бу аҳволга солмаган экан. Сен — сўқир, мен басирни алдамоқчи бўлдинг-а! — деган экан у киши.
Ҳаётда шунақаси ҳам учраб туради. Ҳеч ким кўрмаяпти, деб гуноҳларни қилаверамиз.
Билолмаймизки, ҳатто тун пардаси ҳам айбларимизни ёпа олмайди. Ҳазрат Аҳмад Яссавий болалик чоғларида муаллимлари буюрибдиларки:
— Болалар, эртага ҳар бирингиз битта хўрозни тутиб, Аллоҳнинг назари тушмайдиган жойда сўйиб келинглар.
Болаларнинг бири хўрозни тунда сўйибди, яна бири кўприк остида... сўйиб келишибди.
Аҳмад Яссавий ҳазратлари эса хўрозни тиригича кўтариб келибдилар.
— Сен нима учун айтганимни қилмадинг? — дебди муаллим.
Шунда бўлажак валий жавоб берибдиларким:
— Устоз, мен хўрозни сўймоқлик учун Аллоҳнинг назари тушмайдургон жойни тополмадим. Ер юзасининг ҳар бир нуқтасига, куну тун Аллоҳнинг назари тушиб турибди.
Ҳазрат Аҳмад Яссавий болалик чоғларидаёқ бу ҳақиқатни англаганлар. Агар инсон болалари ҳам бу ҳақиқатни тушуниб етсалар эди, қанча-қанча гуноҳларнинг олди олинарди...

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz