#ФАТВО
Намозга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
141-ФАТВО
Витр намозини Рамазон ойида имомга иқтидо қилиб ўқиётган одам «Қунут дуоси»да ҳам унга эргашади. Яъни, дуони ўқиб улгурмасидан, имом рукуга кетса, у ҳам дуони келган жойида тўхтатиб, имом ортидан рукуга кетади. Агар имом «Қунут»ни ўқимай рукуга кетса, қарайди, агар имом рукудан бош кўтаргунча ўқиб улгурса, «Қунут»ни ўқиб, сўнгра руку қилади. Аммо улгурмайдиган бўлса, дуони ўқимасдан, рукуга кетади.
«Оламгирия», «Хулоса».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
142-ФАТВО
Масбуқ, яъни бир-икки ракат кеч келиб, имомга иқтидо қилган киши «Қунут»ни имом билан бирга ўқийди. Учинчи ракатда ўқимайди.
«Оламгирия», «Муня»,
«Музмарот».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
143-ФАТВО
Масбуқ имомни витр намозининг учинчи ракатида топиб, иқтидо қилса-ю, «Қунут»ни ўқиёлмаган бўлса, кейин ҳам ўқимайди.
«Оламгирия», «Муҳит».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
144-ФАТВО
Фиқҳга доир китобларда ёзилишига кўра, суннат саналувчи намозлар қуйидагилардир:
Бомдод фарзидан олдин 2 ракат.
Пешин фарзидан олдин 4, фарздан кейин 2 ракат.
Шом фарзидан кейин 2 ракат.
Хуфтон фарзидан кейин 2 ракат.
Жума намозидан олдин 4, кейин яна 4 ракат.
Энг кучли суннат намози бомдоднинг 2 ракат суннатидир. Ундан кейин шомнинг 2 ракати, сўнгра пешиндан кейинги 2 ракат, сўнгра хуфтоннинг 2 ракат суннати, сўнгра пешиннинг 4 ракат суннати.
«Оламгирия», «Табйин».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

145-ФАТВО
Пешиннинг 4 ракат суннатини ўқишга улгурмай, имомга иқтидо қилган киши фарздан кейин ўқиб олади. Лекин 2 ракат суннатдан олдинми ёки кейинми экани ҳақида икки хил ривоят бор: Абу Ҳанифа билан Абу Юсуф (р.ҳ.) наздида, 2 ракат суннатдан кейин, Имом Муҳаммад (р.ҳ.) наздида эса, ундан олдин ўқилади. Фатво шунисига берилган.
«Оламгирия», «Муҳит»,
«Ҳақоиқ», «ас-Сирожул-ваҳҳож».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
146-ФАТВО
Суннат намозларининг суннатлигига ишониб ўқимаса, гуноҳкор саналади. Борди-ю, уларнинг суннатлигини инкор этиб ўқимаса, кофир бўлади.
«Оламгирия», «Муҳит».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
147-ФАТВО
Асрдан аввал ҳамда хуфтон намозининг фарзидан олдин ва кейин 4 ракатдан нафл намозлари мавжуддир.
«Мухтасар», «Канз», «Оламгирия».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
148-ФАТВО
Яна шундай намозлар борки, уларни ўқиш фарз ҳам, вожиб ҳам, суннат ҳам эмас, балки мазҳабимизга кўра, ихтиёрий нафл намозларидир. Уларни вақти бемалол кишилар ўқиса, савоб, ўқимаса, гуноҳи йўқ. Улар асосан қуйидаги намозлардир:
«Чошгоҳ намози». Энг ками 2, кўпи 12 ракат, вақти қуёш чиқиб, бир оз кўтарилгандан бошлаб, пешин вақти киргунга қадар давом этади.
«Таҳийяи масжид». 2 ёки 4 ракатли намоз, бирор масжидга кирганда, масжид ҳурмати учун ўқиладиган саломлашиш намозидир. Бомдод ва аср намозларидан кейин масжидга кирган киши уни ўқимайди, балки тасбеҳ, таҳлил ва салавот айтса ҳам, масжид ҳақини адо этган бўлаверади. Шунингдек, масжидга фарз намозини ўқиш ниятида кирган киши ҳам «таҳийя» ўқимайди. Яна, бир кунда бир масжидга кўп марта кирса ҳам, бир марта «таҳийя» ўқиса, кифоядир.
«Шукри вузу». Таҳорат қилгандан кейин ўқиладиган шукрона намози.
«Истихора намози». Бирор муҳим ишни қилиш ёки қилмасликда иккиланиб қолган киши ўқийдиган намоз. Бунинг учун хуфтон намозидан кейин, ухлашдан олдин икки ракат истихора намозини ният қилиб ўқийди. Тушида Аллоҳнинг изни билан қайси йўл унинг учун фойдали экани аён бўлади.
«Ҳожат намози». 2 ракат бўлиб, бирор ҳожатни раво қилишини Аллоҳдан умид қилган ҳолда ўқилади.
«Таҳажжуд», яъни тунги намоз. Тунда уйқудан бедор бўлган ҳолда ўқиладиган намоз, энг ками 2, кўпи 8 ракатдир.
«Тасбеҳ намози». 4 ракат бўлиб, биринчи ракатида «Субҳанакаллоҳумма...»дан кейин «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» жумлаларини 15 марта такрорлайди. Сўнгра8 «Аъузу...»дан кейин Фотиҳа билан Такосур сураларини ўқийди. Сўнгра рукуда мазкур жумлаларни 10 марта айтади. Қиёмга турганда ҳам уларни 10 марта, ҳар саждада 10 марта, икки сажда орасида ҳам 10 марта ўқийди. Кейинги уч ракатни худди шу тариқа бажаради. Фақат бу ракатларда Аср, Кофирун ва Ихлос сураларини Фотиҳадан кейин зам сура сифатида ўқийди.
«Тасбеҳ намози»нинг вақти пешиндан олдиндир.
«Татаввуъ намозлари». Кеча ва кундузнинг хоҳлаган соатида исталган миқдорда бўш вақтларда ўқилиши мумкин бўлган намозлардир.
«Оламгирия», «Фатҳул-Қадир», «ал-Баҳрур-роиқ», «Муҳит», «Музмарот», «Мухтасар», «Жомеъур-румуз», «Темиртоший», «ал-Фатҳур-Раҳмоний».

149-ФАТВО
Нафл намозларни имкони борича жамоат жойларида ва масжидларда ўқимаслик, балки уйида ёки хилват жойларда ўқишга ҳаракат қилиш, риёкорлик аралашиб қолишига йўл қўймаслик лозим бўлади. Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса, фарз ўқилган масжидда адо этилиши керак. Лекин суннат намозлари фарз ўқилган жойдан бир қадам бўлса ҳам бошқа ерга ўтиб ўқилиши лозим. Бу имомга ҳам тегишлидир. Нафл намозини сафда туриб ўқиш ўта макруҳ ишлардан саналади.
«Оламгирия», «Кофий»,
«Ниҳоя».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
150-ФАТВО
Нафл намозларида тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқишнинг кароҳияти йўқ. Шунингдек, намозни тик турган ҳолда бошлаб, сўнгра узрсиз ўтириб олса ҳам, Абу Ҳанифа (р.ҳ.) наздида, зарари йўқ. Яна, нафлни ўтирган ҳолда бошлаб, сўнгра тик туриб олса ҳам, кароҳияти йўқ.
«Оламгирия», «Мажмаъул-баҳрайн», «Муҳит».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
151-ФАТВО
Нафл намозини тик туриб ўқишда чарчайдиган бўлса, ҳассага ёки деворга суяниб ўқиса ҳам зарари йўқ. Нафл намозларини узрсиз имо-ишора билан ўқиш рухсат этилмайди.
«Оламгирия», Ҳуссомийнинг
«ал-Жомеъус-сағир»и, «Татархония».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
152-ФАТВО
Нафл ёки фарз намозида узр сабабли ўтириб ўқимоқчи бўлса, қироат пайтида икки тиззасини тиккалаб, қўллари билан оёқларини қучоқлаб олган ҳолда ёки чордана қуриб ўтирган ҳолда ўтириши мумкин. Лекин имкони борича «Ташаҳҳуд» ўқиётган ҳолатидек (чўкка тушиб) ўтиргани яхшидир.
«Оламгирия», «Татархония», «Ҳидоя»

153-ФАТВО
«Татаввуъ» намозини ўтирган ҳолда бошлагач, қироатдан сўнг туриб қиёмдан руку қилмоқчи бўлса, қиёмда ўқиш учун қироатдан озгина қолдиради. Лекин бундай қилиши шарт эмас. Ўтириб ўқувчи одам қиём савобига қисман бўлса-да эга бўлиши учун турганда қоматини рост тутиши шарт.
«Оламгирия», «Хулоса».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
154-ФАТВО
Бир масжидда икки марта таровеҳ намози ўқилиши макруҳ ҳисобланади. Агар иккинчи марта ўқишни хоҳласалар, жамоат ҳолатида эмас, балки якка-якка ўқилади.
«Оламгирия», «Қозихон»,
«Татархония».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
155-ФАТВО
Бир кишининг икки масжидда таровеҳ намозига тўлиқ ҳолда имомлик қилиши жоиз эмас. Аммо оддий намозхон икки масжидга қатнаб, таровеҳни икки жойдаги имомларга иқтидо қилиб ўқиши мумкин. Бунда витр намозини бирида ўқиган бўлса, иккинчисида ўқимайди.
«Оламгирия», «Муҳит», «Музмарот».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
156-ФАТВО
Агар уйида хуфтон, таровеҳ ва витр намозларини ўқиб олиб, бошқа жойдаги жамоатга имомлик нияти билан таровеҳ ўқиб берса, бу имом учун макруҳ, қавм учун макруҳ эмас.
«Оламгирия».

157-ФАТВО
Таровеҳ намозига имомлик қилиш икки кишига тўғри келиб қолса, икки ракат саломидан кейин эмас, балки 4 ракат саломидан кейин ўрин алмашиш мустаҳабдир.
«Оламгирия».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
158-ФАТВО
Таровеҳга кеч келган киши қолган таровеҳининг қазосини ўқиб олай деса, витрга иқтидо қилишдан ҳам қолади. Бундай ҳолатда олдин витрни, сўнгра улгурмаган таровеҳ ракатларини ўқийди.
«Оламгирия», «Қозихон».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
159-ФАТВО
Хуфтондан кейинги 2 ракат суннатни ўқимай келиб, таровеҳ имомига ўша суннат нияти билан иқтидо қилса жоиз, лекин таровеҳ намозидан ҳисобланади.
«Оламгирия», «Қозихон».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
160-ФАТВО
Таровеҳнинг биринчи ракати олдидан қилган нияти 20 ракатнинг охиригача кифоядир; ҳар 2 ракат учун ниятни янгилаш шарт эмас.
«Оламгирия», «Қозихон», «Сирожия».

161-ФАТВО
Таровеҳда «Аттаҳийёт»дан кейинги салавотлар ҳам ўқилади. Мабодо имом салавотдан кейинги дуони ўқиши қавмга малол келаётганини сезса, уни тарк этиши мумкин.
«Оламгирия», «Ниҳоя».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
162-ФАТВО
Таровеҳ ва бошқа намозларда имомнинг тез қироат қилиши, арконларни шошилинч бажариши макруҳдир. Қироатни «тартил» билан, яъни дона-дона қилиб ўқиш тавсия этилади. Лекин қироатни узундан-узоқ қилиб, қавмни масжиддан бездириб қўймаслик керак. Зеро, узун қироатдан кўра, жамоатнинг кўп бўлгани афзалдир.
«Оламгирия», «Сирожия», «Муҳит».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
163-ФАТВО
Қуръони карим хатми Лайлатул-қадр кечасида ёки ундан олдин тугатилган бўлса ҳам, қолган кечаларда таровеҳ ўқиш тўхтатилмаслиги лозим. Акс ҳолда, макруҳ бўлади.
«Оламгирия», «ас-Сирожул-ваҳҳож».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
164-ФАТВО
Бомдод ёки шом намозининг фарзини якка ҳолда ўқиётганида жамоат намози барпо бўлиб қолса, қаралади: агар энди бир ракат ўқиган бўлса, дарҳол намоздан чиқиб, имомга иқтидо қилади. Борди-ю, иккинчи ракатда бўлса, қаралади: агар сажда қилмаган бўлса, намозини кесиб, жамоатга қўшилади. Борди-ю, сажда қилган бўлса, намозини охирига етказаверади. Лекин имомга нафл нияти билан иқтидо қилмайди. Зеро, бомдоддан кейин нафл ўқиш макруҳ бўлганидек, шомдан кейин ҳам уч ракатли нафл ўқиш бидъат ҳисобланади. Мабодо иқтидо қилса, бир ракат қўшиб тўрт ракат қилиб қўяди. Зеро, имомга мувофиқ бўлишдан кўра, суннатга мувофиқ иш тутиш яхшироқдир.
«Оламгирия», «Табйин», «Муҳит».

165-ФАТВО
Пешиннинг фарзини якка ҳолда бошлаганда жамоат барпо бўлиб қолса, қаралади: агар биринчи ракатда бўлиб, ҳали сажда қилмаган бўлса, намозини келган жойида тўхтатиб, имомга иқтидо қилади. Агар сажда қилган бўлса, яна бир ракат қўшиб тугатиб, сўнгра жамоатга қўшилади.
Шуни билиб қўйиш керакки, жамоатга такбир (иқомат) айтилган пайтда пешиннинг фарзини энди бошлаган одам дарров намозини кесмаслиги лозим. Балки, имом келиб «Таҳрима такбири»ни айтгунга қадар икки ракатни тугатиб қўйиши лозим.
«Оламгирия», «Ҳидоя».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
166-ФАТВО
Пешин фарзидан уч ракатни якка ҳолда ўқиганидан кейин жамоат барпо бўлиб қолса, албатта, тўртинчи ракатни ҳам ўқиб, сўнгра имомга нафл нияти билан иқтидо қилади. Фақат аср намозидан кейин бундай қилинмайди.
Аммо учинчи ракат саждасини қилмаган бўлса, ё дарҳол ўтириб салом бериб тугатади, ёки тик турган жойида «Таҳрима такбири»ни айтиб, имомга иқтидо қилади. Тик турган ҳолда салом бермайди. Лекин баъзи фуқаҳолар бир томонига салом беради, деб таъкидлаганлари нақл қилинган.
«Оламгирия», «Табйин», «Муҳит».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
167-ФАТВО
Бомдоднинг икки ракат суннатини ўқимаган одам имомни фарз намозида топса, қарайди: агар суннатни ўқигач, фарздан бир ракатга улгурадиган бўлса, сафдан узоқроқ жойда суннатни ўқиб, сўнгра имомга иқтидо қилади. Чамасида бир ракатга ҳам улгурмайдиган бўлса, суннатни тарк этиб, фарзни ўқиш билан кифояланади. Суннатининг қазоси ўқилмайди. Унинг қазоси фақат фарзи билан бирга тарк этилган тақдирдагина ўқилади. Бошқа суннатлар қазоси асло ўқилмайди.
«Мухтасар», «Оламгирия», «Ҳидоя».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
168-ФАТВО
Уламолар кеч келиб имомга иқтидо қилган киши «Таҳрима такбири»ни айтиб бўлгунича имом рукуга кетса, у имомдан кейинроқ руку қилса ҳам, шу ракатни топган бўлади, деб ижмо қилишган. Аммо имом рукудан бошини кўтарган пайтда («қавма»да) иқтидо қилган бўлса, шу ракатни топмаган саналади.
«Оламгирия», «ал-Баҳрур-роиқ».

173-ФАТВО
Қазо намози жамоат билан ўқилса, учта жаҳрия намози (бомдод, шом, хуфтон)да имом қироатни овоз чиқариб ўқийди. Якка ўқиган кишининг қироати хусусида уч хил фатво бор: ихтиёри ўзида, жаҳрий ўқийди, махфий ўқийди.
«Оламгирия», «Заҳирия», «Мухтасар».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
174-ФАТВО
Вақтия намозлари билан қазо намозлари ўртасида тартиб риояси шартдир. Яъни, қазо намози ўқилмагунича вақтия намоз ўқилиши мумкин эмас. Шунингдек, 5 вақт фарзи билан витр ўртасида ҳам тартиб шарт. Масалан, витр намозини ўқимагани эсида туриб, бомдод ўқиса, дуруст бўлмайди. Унутиш узр ҳисобланади.
«Оламгирия», «Муҳит»,
«Шарҳи Виқоя», «Қозихон».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
175-ФАТВО
Таҳоратсиз эканини эсидан чиқариб, пешин намозини ўқиса-ю, буни аср намозини таҳорат қилиб ўқиганидан кейин эслаб қолса, пешиннинг ўзини қайта ўқийди. Зеро, пешин унутиш узридан ҳисобланиб, тартиб соқит бўлади. Лекин Арафотда Арафа куни шундай ҳолат юз берса, пешинга қўшиб асрни ҳам қайта ўқийди. Зеро, у ерда ўша куни аср пешинга тобедир.
«Оламгирия», «Муҳит».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
176-ФАТВО
Ўқилмай қолган намозлар сонининг кўплиги улар ўртасидаги тартибни соқит қилади. Масалан, бир ойлик намоз қазосини ўқишда дастлаб 30 та бомдод, сўнгра 30 та пешин ва бошқаларини ҳам шу каби ўқиса, жоиздир. Қазо намозлар ўқилиб, охири 6 тадан кам қолган тақдирда ҳам тартиб тикланмай туради. Бу Абу Ҳафс Кабирнинг (р.ҳ.) фатвосидир.
«Оламгирия», «Муҳит», «Хулоса».

177-ФАТВО
Агар бир ойлик намозларни ўқимаган бўлса, сўнгра уларнинг қазосини ўқимасдан, бир муддат вақтия намозларни ўқиб юраверган бўлса, баъзи фуқаҳолар жоиз эмас, бошқалари эса жоиз, деганлар. Фатво жоизлигига берилган.
«Оламгирия», «Кофий».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
178-ФАТВО
Аср намозини кеч ўқиётган одамга қуёш ботгандан кейин бирор киши иқтидо қилса, қаралади: агар имом муқим, муқтадий мусофир бўлмаса, иқтидоси дуруст бўлади.
«Оламгирия», «Ятима», «Татархония».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
179-ФАТВО
Шофиъий мазҳабига мансуб одам ҳанафий мазҳабига ўтгандан кейин қазоси ўқилмаган олдинги намозларини ҳанафий мазҳабига мувофиқ равишда ўқийди.
«Оламгирия», «Хулоса».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
180-ФАТВО
Ғайридин одам ўз юртида Исломни қабул қилган бўлса-ю, лекин намоз, рўза каби шариат кўрсатмаларини билмагани учун бажармаган ҳолда ўлиб кетса ёки мусулмонлар яшайдиган юртга кўчиб келса, унинг зиммасига мазкур ибодатларнинг қазоси юклатилмаган бўлади.
Ҳасан ибн Зиёднинг (р.ҳ.) Абу Ҳанифадан (р.ҳ.) қилган ривоятига кўра, Исломни қабул этган ғайридинга мусулмонлардан икки эркак ёки бир эркак билан икки аёл киши шариат кўрсатмаларидан хабар бермагунича, унинг зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди.
«Оламгирия», «Қозихон», «Муҳит».

181-ФАТВО
Умр бўйи ўқиган фарз намозларини эҳтиёт юзасидан қайта ўқимоқчи бўлса, уларда камчилик ва макруҳ амаллар бўлгани учун, деб ният қилиши ва бомдод билан аср намозларидан кейин ўқимаслиги лозим. Зеро, мабодо олдинги намози қабул бўлган бўлса, кейинги ўқиган намози нафл ҳисобланади. Мазкур икки вақтда эса, нафл намозининг ўқилиши макруҳ саналади. Мазкур ният билан иккинчи марта ўқилган намоз нафлга айланиб қолиши эҳтимоли бўлгани учун унинг барча ракатларида зам сура ўқилади.
«Оламгирия», «Музмарот», «Заҳирия».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
182-ФАТВО
Зиммасида қазо намозлари бўлган киши нафл намозлари билан машғул бўлиш ўрнига ўша намозларини ўқишга ҳаракат қилгани яхшидир. Лекин суннат намозлар, чошгоҳ намози, тасбеҳ намози ва ҳадисларда тарғиб этилган маълум сура ва зикрларни ўқиш тавсия қилинган нафл намозлар бундан мустасно. Қазо намозларни масжидда, жамоат жойларида эмас, балки ўз уйида ўқишга ҳаракат қилиш керак.
«Оламгирия», «Музмарот», «Важиз».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
183-ФАТВО
Зиммасида қазо намозлари бор киши васият қилмаган бўлса ҳам, меросхўрлари ўз ихтиёри билан фидяни адо этишлари мумкин.
Каффоратнинг ҳаммасини битта фақир ёки мискинга берса бўлади. Қасам, зиҳор (аёлини ўз онасининг аъзоларидан бирига тенглаштириш йўли билан никоҳга путур етказиш) ва рўза каффорати бир кишига эмас, балки белгиланган ададнинг ҳаммасига тақсимланиши керак.
«Оламгирия», «Ҳужжа».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
184-ФАТВО
Намоздаги вожиб саналган амаллардан бирортаси саҳван, яъни унутилиб тарк этилса, намоз охирида бир «ташаҳҳуд», бир салом ва икки сажда қилиш билан нуқсон ёпилади. Бу сажда «саҳв саждаси» деб аталади.
Масалан, Фотиҳа сурасидан кейин зам сура ўқишни унутиб, рукуга кетган бўлса, дарҳол қиёмга қайтиб, зам сура ўқийди ва қайта руку қилиш билан давом этади ҳамда намоз охирида саҳв саждаси қилади.
«Оламгирия», «Татархония».