#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун жума,
ҳафтанинг бешинчи куни.
Милодий сана: 2018 йил
апрель ойининг 20-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Шаъбон ойининг
4-куни
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A

#КУН_ОЯТИ
وَ لَا یَاۡمُرَکُمۡ اَنۡ تَتَّخِذُوا الۡمَلٰٓئِکَۃَ وَ النَّبِیّٖنَ اَرۡبَابًا ؕ اَیَاۡمُرُکُمۡ بِالۡکُفۡرِ بَعۡدَ اِذۡ اَنۡتُمۡ مُّسۡلِمُوۡنَ ﴿٪۸۰﴾
(Оли Имрон сураси, 80-оят.)
У сизларни фаришталар ва набийларни Робб қилиб олишингизга буюрмас. У мусулмон бўлганингиздан Робб қилиб олишингизга буюрмас. У мусулмон бўлганингиздан кейин сизни куфрга буюрармиди?!
Шунингдек, Пайғамбар ҳеч қачон одамларга фаришталар ва Пайғамбарларни худо қилиб олинглар, деб амр қилмайди:
"У сизларни фаришталар ва набийларни Робб қилиб олишингизга буюрмас".
Чунки у Аллоҳ, фаришта ва Пайғамбар орасидаги фарқни энг яхши тушунадиган одамдир. Пайғамбарнинг вазифаси одамларни Аллоҳга иймон келтиришга, фаришталарга иймон келтиришга ва, шунингдек, Пайғамбарларга иймон келтиришга буюришдир. Одамларни мусулмон қилишдир. Асл вазифаси шулардан иборат бўлса-ю:
"У мусулмон бўлганингиздан кейин сизни куфрга буюрармиди?!"
Демак, ҳалиги гуруҳнинг даъвоси ёлғон. Улар фақат мусулмонлар орасида шак-шубҳа тарқатиш учун турли гапларни тўқиб чиқарадилар, холос.
Аввалги оятларда аҳли китобларнинг хиёнат қилиб Аллоҳнинг китобини ўзгартирганликлари, китобдан бўлмаган нарсани китобдан, деб айтганлари, Пайғамбарларга ҳам хиёнат қилганликлари айтиб ўтилди. Кейинги оятларда Пайғамбарлар ҳаммалари бир силсила эканликлари, ҳаммаларидан Аллоҳ бир-бирларига иймон келтиришга аҳду паймон олганлиги, ҳамма Пайғамбарларга бирдек иймон келтириш зарурлиги, Ислом Аллоҳ қабул қиладиган ягона дин эканлиги баён этилган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Абу Ҳурайра ривоят қиладилар:
“Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу жума куни хутба айтиб турган эдилар, масжидга бир киши кириб келди. Шунда Умар унга: «Нега намозга кеч қолдингиз?»-дедилар. У киши: «Азонни эшитдиму, таҳорат олиб келавердим», - деди. Умар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Ҳар бирингиз жумага ғусл қилиб боринг!» деганларини эшитмаганмисиз?” –дедилар”.
Имом ал-Бухорийнинг
"Ал-жомеъ ас-саҳиҳ" китобидан

Juma muborak
Jobir Ahmad
#НАЗМ
"ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!"
Манба: AzonMedia саҳифаси
Радиони тинглаш учун👇:
https://azon.uz/radio
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
"ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!"
Манба: AzonMedia саҳифаси
Радиони тинглаш учун👇:
https://azon.uz/radio
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол-жавоблар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳурматли иштирокчилар навбатдаги саволларимиз билан танишинг, билимингизни синаб кўринг.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
1⃣ савол. Ҳидоя китобининг муаллифи ҳақида қисқача маълумот ёзинг.
2⃣ савол. Подшоҳнинг энг биринчи ёрдамчисига вазир деб ном берилган. Нега шундай номланган?
3⃣ савол. Муаллим, муаррих, мураббий, мураккаб ва муслиҳуддин сўзларининг маъноларини ёзинг.
4⃣ савол. Салом бериш ва унга жавоб қайтариш ҳукми нима?
5⃣ савол. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу неча ёшида вафот этган?
-Илмга муҳаббатли каналимизнинг барча аъзоларидан миннатдормиз. Илм-дунё ва охират саодатидир.
Жавобларингизни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин.
@imon_uz_savol_javoblar
Жавобларни кечки дастурларимизда эълон қиламиз, бизни кузатиб боринг.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг:

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ МАРҲАМАТ ТУМАНИДА ЖУМА МАСЖИДЛАР СОНИ ЯНА ИККИТАГА КЎПАЙМОҚДА
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси таъсарруфидаги барча диний ташкилотлардаги катта ўзгаришлар ҳамда ободлиги йўлидаги сайҳаракатлардан бири бўлган.
Андижон вилояти Марҳамат туманида шу бугунги кунгача 12 – та масжидлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шунда 8 – таси жомеъ яъни (Жума ўқиладиган жума) масжидлар, 4 – таси маҳаллий яъни (5 маҳал намоз ўқиладиган) масжидлар эди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзи марҳамат қилади: “Неъматларимга шукурона қилсангизлар янада зиёда қиламан” деб айтади. Шунинг мисолида бизга берилган неъматларига шукурона қилганимиз зиёдасини бугун гувоҳи бўлиб турибмиз.
Марҳамат туманидаги жума масжидларимиз сони яна иккитага кўпаймоқда. Эртага 20 – Апрель куни тумандаги 4-та махаллий масжидлари бўлиб шундан “Шомат” ва “Сунна” маҳаллий масжидларимиздан жума куни Жума намози ўқиш учун очилиш маъросими жума байрами бўлиши ҳушхабари қалбларимизни яшнатмоқда. Энди жума масжидлар сони 10 – тага етмоқда. Қолаган 2 – та масжидларимизни ҳам тез орада жума масжиди бўлиб, намозҳонлар билан тўлиб гуллашини қалбимиздан дуо ила сўраб, умид қилиб қоламиз.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz

Бенамоз йигит билан суҳбат
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳнинг бир бенамоз йигит билан бўлган суҳбатларидан:
Йигит: «Тўғри, намознинг фарз эканини инкор қилмайман. Мен ҳам намоз ўқишни яхши кўраман. Лекин баъзи намозхонларни кўргач, намоздан нафратланиб кетаман... Мактабимизда бир йигит бор. Беш маҳал намозини ўқийди. Лекин ўзи ёлғончи, такаббур бола, омонатдор эмас. У тўғри йўлдан оғиб кетган», деди. Шунда мен: «Шунинг учун намоз ўқимайсанми?» десам, «Ҳа», деди. Мен: «Унда нима учун овқат еяпсан?» дедим. «Нима учун емай?!» деди у ҳайрон бўлиб. Мен: «Чунки овқат еяётганлар ичида ҳам ўғри, хулқи бузуқ ва такаббурлари бор», дедим. «Бор бўлса нима бўпти? Ахир организмнинг яшаши учун овқатланиш керак-ку!» деди. Мен: «Худди шунга ўхшаб, руҳнинг яшаши учун ҳам намоз керак! У ёлғончи бўлса, бунинг намоз ўқимаслигингга нима алоқаси бор?» дедим.

АЙБНИ ШАЙТОНГА ТЎНКАМАНГ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
"Бошингизга бир фалокат келганида зинҳор:
"Қуриб кетсин шайтон" демангиз. Чунки шундай десангиз, шайтон талтайиб кетади, ўзича ғурурланиб: "Кўрдингизми кучимни, бошингизга бу фалокатни мен солдим, - дейди. Бундай бало-қазога дуч келганингизда "Бисмиллоҳ..." денг. Шунда шайтон аламидан кичраяди, ҳатто пашшадан-да заиф ҳолга келади".
Имом Аҳмад, Байҳақий, Ҳоким ривоятлари.

Хушхабар! Қуръон ўрганиш курслари расман фаолиятини бошлайди
Аввалроқ "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинган эди.
Фармонга кўра, 2018 йил апрель ойидан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги муассасаларда фуқароларга муқаддас Қуръони каримни ўргатувчи махсус курслар ташкил қилинади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида "Араб тили" курслари очилган эди.
Қуръон курслари муборак бўлсин!

#Қуръон_мусобақаси
Олий мукофот
Мана, бир неча ойлардан бери кутилган кунларга ҳам етиб келдик: ҳадемай Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг республика босқичи бошланади. Бу кунларни нафақат юртимиздаги, балки қўшни давлатлар ва дунёнинг кўп минтақаларидаги мусобақани кузатиб келаётган Қуръон мухлислари интиқлик билан кутиб туришибди. Айни пайтда кўпчилик мусобқа сўнгида ғолиб қандай аниқланиши билан ҳам қизиқяпти. Шу сабабли мавзуга бироз ойдинлик киритишни лозим топдик.
Бу йилги Ўзбекистон Қуръон мусобақасида «Олий мукофот» соврини жорий этилмоқда. Шу ҳақда кўпиликка қисқача тушунтириш бериш лозим.
Маълумки, мусобақа ҳифз ва тиловат йўналишларида ўтказиляпти ва ҳар бир йўналиш 3 тоифага бўлинган:
18–25 ёшлилар.
26–40 ёшлилар.
Талабалар.
Мусобқанинг аввалги 2 босқичи – туман-шаҳар ва вилоят босқичларида кўрик шу йўсинда ўтказилгач, республикада биринчи рақамли ғолибни аниқлаш масаласи кўндаланг бўлди. Айрим кишилар мазкур 3 тоифани бирлаштириб юбориш таклифини айтди. Бу иш кўп жиҳатдан ноқулайлик келтириб чиқариши аниқ эди. Чунки маълум йўналишдаги ишлирокчилар учала ўринни ҳам эгаллаб олиши мумкин. Бунда қолган икки йўналишдагилар учун республикада ҳеч қандай ўрин насиб бўлмайди. Шу боис энг яхши ечим сифатида «Олий мукофот» усулини қўллаш маъқул топилди. Унга кўра мусобақа шу босқичгача қандай келган бўлса, шундай давом этади: ҳар бир йўналишдаги гуруҳларда алоҳида 1, 2 ва 3-ўринлар бўлади ва улардан қайси бири энг юқори балл олса, ўша Олий мукофот соҳиби деб топилади.
Бу билан низо ва оғринишнинг олдини олиш баробарида юртимизда ўтказилаётган Қуръон мусобақасининг савиясини халқаро мусобақалар даражасига олиб чиқишга ҳаракат ва унинг ҳар жиҳатдан адолатли бўлишига эришиш назарда тутилди.
Олий мукофот фақат ҳифз йўналишида бўлади ва эркагу аёллар учун жорий этилади. Шунда ўлкамизда ўтказилаётган бу йилги Қуръон мусобақасида аёллардан бир киши, эркаклардан бир киши Олий мукофотга сазовор бўлади. Ўйламизки, бу тадбир барчага маъқул.
Мусобақаларда шу каби «Олий мукофот» совринини ажнабий тилда «Гран-при» деб аташади. «Гран-при» (энг олий соврин) атамаси илк бор Францияда 1721 йили муомалага киритилган ва Франция фанлар академиясида математика ҳамда бошқа илмларнинг ривожида катта ўрин тутган. Бу мукофотлаш тури спортга 1805 йили Францияда ўтказилган от чоптириш мусобақаси орқали кириб келган.
Биринчи рақамли мукофотга нисбатан Гран-при атамасини қўллаш 19-аср ўрталаридан халқаро майдонга кенг ёйила бошлади ва 1901 йили илк бор автопойга ғолибларини тақдирлашда қўлланилди. Аста-секин бу атама бошқа спорт мусобақаларда, адабиёт ва санъатга оид танловларда ҳам қўлланиладиган бўлди.
«Гран-при» – бир тур мусобақанинг турли йўналишлари бўйича энг юқори ўрин соҳибига бериладиган мукофот бўлиб, у одатда бир турдаги мусобақада йил мобайнида бошқа ҳеч кимга берилмайдиган энг олий соврин ҳисобланади. Бу соврин мусобақанинг барча босқичларида олган баллари жамланганда энг юқори кўрсаткични қайд этган иштирокчига берилади. Халқаро миқёсдаги мусобақаларда соврин ҳам жаҳон андозаларига кўра энг юқори, бирор мамлакат миқёсидаги танловда эса шу минтақа қаричи билан ўлчанганда энг олий даражада бўлиши талаб қилинади.
Биз бу йилги имкониятлардан келиб чиқиб «Олий мукофот» ва унга ҳужжат сифатида «Олий даражали диплом»ни республика босқичида энг юқори балл олган иштирокчига беришни лозим топдик. Аллоҳ насиб қилса, келгуси йилларда иштирокчининг Қуръон мусобақасининг барча босқичларида олган баллари йиғиндисини инобатга олиб, шу асосда «Олий ўрин»ни белгилаш ниятидамиз. Ўйлаймизки, бунда мусобақанинг савияси янада ортади, иштирокчилар ҳар бир босқичга кўпроқ эътибор билан тайёргарлик кўради ва провард кўзланган мақсадга эришиш муваффақиятли кечади.
Аллоҳ таолодан барча иштирокчиларга куч-қувват ва тавфиқ сўраб қоламиз.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
19.04.2018
Манба: quranuz kanali