imon.uz
4.5K subscribers
9.17K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#ФАТВО

Намозга оид
фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
141-
ФАТВО

Витр намозини Рамазон ойида имомга иқтидо қилиб ўқиётган одам «Қунут дуоси»да ҳам унга эр­гашади. Яъни, дуони ўқиб улгурмасидан, имом рукуга кетса, у ҳам дуони келган жойида тўхта­­тиб, имом ортидан рукуга кетади. Агар имом «Қу­нут»­ни ўқимай рукуга кетса, қарайди, агар имом рукудан бош кўтаргунча ўқиб улгурса, «Қунут»ни ўқиб, сўнгра руку қилади. Аммо улгурмайдиган бўлса, дуони ўқимасдан, рукуга кетади.

«Оламгирия», «Хулоса».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

142-
ФАТВО

Масбуқ, яъни бир-икки ракат кеч келиб, имомга иқтидо қилган киши «Қунут»ни имом билан бирга ўқийди. Учинчи ракатда ўқимайди.

«Оламгирия», «Муня»,

«Музмарот».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

143-
ФАТВО

Масбуқ имомни витр намозининг учинчи ракатида топиб, иқтидо қилса-ю, «Қунут»ни ўқиёл­маган бўлса, кейин ҳам ўқимайди.

«Оламгирия», «Муҳит».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

144-
ФАТВО

Фиқҳга доир китобларда ёзили­ши­га кўра, суннат саналувчи намозлар қуйидаги­лардир:

Бомдод фарзидан олдин 2 ракат.

Пешин фарзидан олдин 4, фарздан кейин 2 ракат.

Шом фарзидан кейин 2 ракат.

Хуфтон фарзидан кейин 2 ракат.

Жума намозидан олдин 4, кейин яна 4 ракат.

Энг кучли суннат намози бомдоднинг 2 ракат суннатидир. Ундан кейин шомнинг 2 ракати, сўнг­ра пешиндан кейинги 2 ракат, сўнгра хуфтоннинг 2 ракат суннати, сўнгра пешиннинг 4 ракат сун­нати.

«Оламгирия», «Табйин».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈


imon.uz 👉 | @imonuz
#ФАТВО

Намозга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
145-ФАТВО

Пешиннинг 4 ракат суннатини ўқишга улгурмай, имомга иқтидо қилган киши фарздан ке­йин ўқиб олади. Лекин 2 ракат суннатдан олдинми ёки кейинми экани ҳақида икки хил ривоят бор: Абу Ҳанифа билан Абу Юсуф (р.ҳ.) наздида, 2 ра­кат суннатдан кейин, Имом Муҳаммад (р.ҳ.) наз­дида эса, ундан олдин ўқилади.
Фатво шунисига берилган.

«Оламгирия», «Муҳит»,

«Ҳақоиқ», «ас-Сирожул-ваҳҳож».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

146-
ФАТВО

Суннат намозларининг суннатлигига ишониб ўқимаса, гуноҳкор саналади. Борди-ю, уларнинг суннатлигини инкор этиб ўқимаса, кофир бўлади.

«Оламгирия», «Муҳит».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

147-
ФАТВО

Асрдан аввал ҳамда хуфтон намозининг фарзидан олдин ва кейин 4 ракатдан нафл намозлари мавжуддир.

«Мухтасар», «Канз», «Оламгирия».


 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

148-ФАТВО

Яна шундай намозлар борки, уларни ўқиш фарз ҳам, вожиб ҳам, суннат ҳам эмас, балки маз­ҳа­бимизга кўра, ихтиёрий нафл намозларидир. Уларни вақти бемалол кишилар ўқиса, савоб, ўқимаса, гуноҳи йўқ. Улар асосан қуйидаги намозлардир:


«Чошгоҳ намози». Энг ками 2, кўпи 12 ра­кат, вақти қуёш чиқиб, бир оз кўтарилгандан бош­­­лаб, пешин вақти киргунга қадар давом этади.
«Таҳийяи масжид». 2 ёки 4 ракатли намоз, бирор масжидга кирганда, масжид ҳурмати учун ўқиладиган саломлашиш намозидир. Бомдод ва аср намозларидан кейин масжидга кирган киши уни ўқимайди, балки тасбеҳ, таҳлил ва салавот айтса ҳам, масжид ҳақини адо этган бўлаверади. Шунингдек, масжидга фарз намозини ўқиш ниятида кирган киши ҳам «таҳийя» ўқимайди. Яна, бир кунда бир масжидга кўп марта кирса ҳам, бир марта «таҳийя» ўқиса, кифоядир.
«Шукри вузу». Таҳорат қилгандан кейин ўқиладиган шукрона намози.
«Истихора намози». Бирор муҳим ишни қи­лиш ёки қилмасликда иккиланиб қолган киши ўқийдиган намоз. Бунинг учун хуфтон намозидан кейин, ухлашдан олдин икки ракат истихора намозини ният қилиб ўқийди. Тушида Аллоҳнинг изни билан қайси йўл унинг учун фойдали экани аён бўлади.
«Ҳожат намози». 2 ракат бўлиб, бирор ҳо­жатни раво қилишини Аллоҳдан умид қилган ҳол­да ўқилади.
«Таҳажжуд», яъни тунги намоз. Тунда уй­қудан бедор бўлган ҳолда ўқиладиган намоз, энг ками 2, кўпи 8 ракатдир.
«Тасбеҳ намози». 4 ракат бўлиб, биринчи ракатида «Субҳанакаллоҳумма...»дан кейин «Суб­ҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа ил­лал­лоҳу валлоҳу акбар» жумлаларини 15 марта такрорлай­ди. Сўнгра8 «Аъузу...»дан кейин Фотиҳа билан Та­косур сураларини ўқийди. Сўнгра рукуда мазкур жумлаларни 10 марта айтади. Қиёмга турганда ҳам уларни 10 марта, ҳар саждада 10 марта, икки сажда орасида ҳам 10 марта ўқийди. Кейинги уч ра­катни худди шу тариқа бажаради. Фақат бу ракатларда Аср, Кофирун ва Ихлос сураларини Фотиҳадан кейин зам сура сифатида ўқийди.

«Тасбеҳ намози»нинг вақти пешиндан олдиндир.

«Татаввуъ намозлари». Кеча ва кундузнинг хоҳлаган соатида исталган миқдорда бўш вақт­ларда ўқилиши мумкин бўлган намозлардир.

«
Оламгирия», «Фатҳул-Қадир», «ал-Баҳрур-роиқ», «Муҳит», «Музмарот», «Мухтасар», «Жомеъур-румуз», «Темиртоший», «ал-Фатҳур-Раҳмоний».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz