imon.uz
4.46K subscribers
9.2K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
САБР НИМА?

Сабр нафсни қайғу ва аччиқланишдан, тилни шикоятдан ва аъзоларни ташвишдан тутиб туришдир. Ферузободий айтади: “Сабр уч турлидир: Аллоҳга сабр, Аллоҳ билан сабр. Аллоҳ учун сабр“. Аллоҳ таоло сабрни Қуръони Каримда бир юз учта оятда зикр қилган.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ...

«Эй Одам фарзанди!
Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг.
▪️Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. ▪️Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. ▪️(Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. ▪️Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. ▪️Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. ▪️Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. ▪️Менинг султонлигим каби султонлик йўқдир. ▪️Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан ифтор қилдираман. ▪️Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади.
▪️Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман.

Мен Парвардигорман, Мени танинглар.

Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар.

Мен сақловчиман, Мендан сақлашимни сўранглар.

Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар.

Мен гуноҳларни кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар.

Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари юринглар.

Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар.

Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар.

Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг».


"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
САККИЗ ТОИФА АЁЛ ҲЕЧ ҚАЧОН ФАЗИЛАТЛИ БЎЛА ОЛМАЙДИ:

1. эрига хиёнат қиладиган аёл;
2. икки дўстнинг ёки ака-уканинг орасини бузадиган аёл;
3. эри билан қайнонасининг орасини бузадиган аёл;
4. эркак кишини моддий мақсадларини руёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёл;
5. ажрашган эрига туҳмат қиладиган аёл;
6. эрининг ишончига кириб олиб, сўнг унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёл;
7. ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёл;
8. эрининг камбағаллигини юзига солувчи аёл.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
Уйқида ҳам ибодатда бўлувчи амал.

Ривоят қилинишича, Абу Умома ал-Боҳилий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “қайси амал энг афзал?”, деб сўради. Шунда Ул зот: “Рўза тут! Зеро, унинг тенги йўқдир!”, дедилар. (Имом Аҳмад, Насоий ва Байҳақий ривоятлари).Рўзадор киши ҳатто ҳечнарса қилмасдан ётоғида ухлаб ётган пайтида ҳам ажр-савоблар қўлга киритади. Абул Олия айтадилар: "рўзадор гарчи тўшагида ухлаб ётган бўлсада ибодат ичра бўлур".
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#sarhisob

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИНИНГ 2024 ЙИЛГИ ФАОЛИЯТИДАН ЁРҚИН ЛАВҲАЛАР


🎙O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МЕН ЯХШИРОҚМАН!

Омир ибн Туфайл ва Зайд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кириб, Мадинанинг меваларида улуш сўрадилар. Усайд ибн Ҳузайр найзасини бошлари узра айлантириб:
– Ҳой тулкилар! Қани, чиқинглар бу ердан! – деди.
– Сен кимсан? – сўради Омир.
– Усайд ибн Ҳузайрман! – жавоб берди у.
– Лашкарбоши Ҳузайрмисан?
– Ҳа, ўшаман!
– Отанг сендан кўра яхшироқ инсон эди.
– Йўқ! Мен сендан ҳам, отамдан ҳам кўра яхшироқман! Отам кофирликда вафот этган! – жавоб берди Омир розияллоҳу анҳу.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
НАФСНИНГ ҲИСОБ-КИТОБИ

Аллоҳ буюради: "Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон эрта (қиёмат қуни) учун нимани тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир".(Ҳашр сураси, 18-оят).Бу оят нафснинг қилган амаллари учун ҳисоб-китобга тортилажагига ишора қилаётир. Шунинг учун ҳам Ҳазрат Умар деганларки: Ҳисоб-китобга тортилмасдан олдин ўзингиз нафсингиз билан ҳисоблашинг.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БОЛАЛИКЛАРИДАН...

Муҳаммад алайҳиссалом умри давомида ҳеч қачон бутга сиғинмади. Бир куни ҳазрати Али Расулуллоҳдан сўради: “Ё Расулуллоҳ, болалик чоғингизда ҳеч бутга ибодат қилдингизми?”
– «Йўқ! Асло!» дедилар.

* * *
Бир куни амакиси Абу Толиб кичик Муҳаммадни бир санамга атаб ўтказилаётган қурбонлик маросимига олиб бормоқчи бўлди. Бу маросим ҳар йили ўтказилиб, қурайшийлар кечга қадар санамни тавоф қилишарди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) у ерга асло бормаслигини айтди. Биринчи марта жиянидан жаҳли чиққан Абу Толиб бошидаги қийиқни унга қараб отди:
– Мен қўрқаманки, бутлар сенга бирон зиён-заҳмат етказмасин!
Гарчи амакиси мажбуран у ерга олиб борган бўлсада, Муҳаммад бутга ибодат қилмади. Кўзларига малаклар кўриниб:
– Асло унга яқинлашма, сен унга яқинлаша олмайсан, - деганларини эшитди. Бир четда ўтиб маросимни кузатиб турди.

* * *
Бир куни амакиси Абу Толиб билан Зулҳижор (савдо- сотиқ ери)га боришди. Абу Толиб жуда чанқаган эди. Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қараб:
– Эй укамнинг ўғли, жуда чанқадим,- деди. Шунда Расулулоҳ муборак оёқлари билан қумни тепди ва «Шайъан», деди. Шу пайт у ердан сув қайнаб чиқди. Буни кўрган Абу Толиб ҳайратдан ёқа ушлади. Кейинчалик бу ҳақда шундай ҳикоя қилади:
– Муборак оёқлари босилган ердан сув қайнаб чиққанини кўрдим. Бу сув мисли кўрилмаган лаззатли эди. Қониб-қониб ичдим. Сўнг оёқларини такрор қумга урди, қум ўз ҳолига қайтди.

* * *
– Зайниддин Даҳлоний «Сийратуннабавийя» асарида айтадики, Макка аҳли сувсизликдан қийналган эди. Абу Толиб кичик Муҳаммаднинг қўлидан тутиб Каъбаи муаззамага олиб борди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қўлларини кўкка ишора қилар-қилмас осмонни булут қоплаб, шаррос ёмғир ёға бошлади. Водийлар сувга тўлиб тошди.

* * *
– Муҳаммад алайҳиссалом ҳеч қачон маъсият жойларга бормади. «Сайратул Халабий» китобида келтиришича, бир куни Расулуллоҳ ёшлигида Макканинг бир маҳалласидан ўтаётиб мусиқа овозини эшитади.
«Бу қандай овоз?» деб сўрайди. “Фалон одамнинг ўғли фалончининг қизига уйланяпти, тўй бўляпти”, дейишади. Ичкарига кирган Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни уйқу элитади. Шу тариқа Аллоҳ таоло ўз Расулини ёмон нарсаларни кўришдан сақлайди.

«Муҳаммад алайҳиссаломнинг болалиги ва ёшликлари» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ИЙМОН ВА ГУНОҲ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СИЗЛАРДА ЯХШИЛИК ЙЎҚ!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу одамларни даъват қилаётган эди, бир киши уни тўхтатиб:
– Эй мўминлар амири! Аллоҳдан қўрқинг! – деди. Шу жойда ҳозир бўлганлар унга:
– Мўминлар амирига Аллоҳдан қўрқинг, дейсанми? – дейишди.
Умар розияллоҳу анҳу уларни қайтариб:
– Уни ўз ҳолига қўйинглар! Айтаверсин. Қандоқ ҳам яхши сўз айтди. Шу сўзни айтмасаларингиз сизларда яхшилик йўқдир. Агар қабул қилмасак, бизларда яхшилик бўлмагай! – деди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
ЗИКР ИХТИЁРИЙ НАРСА ЭМАС, АЛЛОҲНИНГ БУЙРУҒИДИР

Маълумки, Қуръони каримнинг 80 дан ортиқ оятида Аллоҳни зикр қилиш буюрилади. Шулардан баъзилари билан танишиб ўтсак.Қуръони каримнинг “Аҳзоб” сурасида шундай амр қилинади: “Эй мўминлар, Аллоҳни кўп змикр қилинглар! Ва эртаю кеч У зотни поклаб тасбеҳ айтинглар” (41-42-оятлар).Оз эмас, кўп зикр қилинглар, дейилмоқда! Оят ҳар ҳолда тушунарли бўлгани учун тафсирига ўтмаймиз-да, Қуръонда келтирилган мунофиқларнинг сифатларидан бирини бир бор эслайлик.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz