imon.uz
4.22K subscribers
10.3K photos
1.74K videos
22 files
20.3K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Рамазон ойида намоз ўқимаётган кишини кўрсанг, уни мунофиқ деб айтишга шошилма, балки унинг намозда мустаҳкам бўлишини дуо қилиб сўра. Билмайсанки, эҳтимол, Аллоҳ уни ҳидоятга бошлаб, ўзингни адаштириб қўяр!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#ТАШРИФ
Бугун 29 март куни Жиззах вилояти бош имом - хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жума намозини адо этишлик учун Бахмал туманида жойлашган "Сулаймон ҳожи Турсунхон ўғли" жоме масжидига ташриф буюрадилар.

Ин шаа Аллоҳ Жума намозидан олдин бўладиган сермазмун суҳбатга сизларни ҳам таклиф этамиз!

📍Масжид манзили 👈

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️
imon.uz     👉 | @imonuz
♻️ Рамазон ойидаги хайрли ишлар ♻️

1. Қуръонни кўп ўқиш, имкон бўлса, уни бир неча марта
хатм қилиш.
2. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш, таровеҳларда сув
улашиш.
3. Фарзандларни, ука ва сингилларни хатми Қуръон
қилишга қизиқтириб, ҳайитда уларга мукофот бериш.
4. Исломий ва маърифий китоблар ҳадя қилиш.
5. Садақа улашиш, закотни Рамазонда беришга тарғиб
қилиш.
6. Қўни-қўшни ва дўстлар орасидаги муҳтожларга ёрдам
қўлини чўзиш.
7. Мусҳаф сотиб олиб, масжидларга тарқатиш, яқинларга
улашиш.
8. Уй бекалари тайёрлаган саҳарлик ва ифторликлари
учун савоб умид қилишлари.
9. Рамазон ойида умра қилиш. Рамазондаги умранинг
савоби ниҳоятда улкандир.
10. Дўстлар, қариндошлар ва қўшниларга ифторлик қилиб
бериш.
11. Зикр ва истиғфорни кўп айтиш.
12. Етимларни, муҳтож оилаларни кафилликка олиш.
13. Болажонлар учун Рамазон кечалари, зикр
мусобақалари ўтказиб, мукофотлар бериш.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Рузадорнинг сукути тасбеҳ, уйқуси ибодат, дуоси эса мустажобдир. Амали купайтириб берилади»

(Имом Дайламий ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ТАҚВО ВА ТАВАККУЛ

“Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга чиқиш йўлини (пайдо) қилар”
(Талоқ сураси, 2-оят).

Ибн Аббос айтади. «Расулуллоҳ “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилар. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирар” оятини ўқидилар. Сўнг: “Дунё шубҳаларидан, ўлимнинг даҳшатларидан ва қиёмат кунининг шиддатларидан қутулиш йўлини”, дедилар» (Имом Дайламий ривояти).

Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилинади. Расулуллоҳ бундай марҳамат қилдилар: “Ким фақат Аллоҳга умид боғласа, Аллоҳ таоло унинг ҳамма эҳтиёжини беради ва ризқини кутмаган еридан етказади. Ким дунёга умид боғласа, Аллоҳ таоло уни дунёсига ташлаб қўяди” (Имом Табарий, Имом Байҳақий ривояти).

Ибн Аббос ривоят қилади. «Расулуллоҳ бундай марҳамат қилганлар: “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ таоло унга ҳамма ташвиш лардан қутулиш, ҳар қандай тангликдан чиқиш йўлини кўрсатади ва кутмаган еридан ризқ лантиради”» (Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким риво яти).

“Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга кифоя қилар”. Яъни, ким ишини Аллоҳ таолога топширса, қийин бўлган барча нарсаларда Аллоҳ таоло унга кифоя қилади.

Рабиъ ибн Ҳайсам айтади: “Ким Аллоҳга та ваккул қилса, уни бошқаларга муҳтож бўлишдан асрайди; ким Унга имон келтирса, Аллоҳ уни ҳидоят қилади; ким Унга қарз берса, қийматини ўтайди; ким ўзини Унга ишониб топширса, уни асрайди; ким Унга дуо қилса, ижобат этади. Аллоҳ таолонинг Каломида буларнинг тўғрилигини тасдиқловчи оятлар бор”.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Forwarded from Muslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз
Савол:
Закот олишга лойиқ бўлган ака-укалари туриб, ўзгаларга закот берса бўладими?

Жавоб:
Закот биринчи навбатда закот олишга лойиқ бўлган ўз яқинларига берилади. Яқинлари қанча яқин бўлса, закот олишга шунчалик ҳақли бўлади. Булар турганда, ўзгаларга закот бериш афзал эмас. Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади:

1. Ака-ука, опа-сингил; кейин уларнинг фарзандлари;

2. Амаки ва аммалар; кейин уларнинг фарзандлари.

3. Тоға ва холалар; кейин уларнинг фарзандлари.

4. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар;

5. Қўшнилар;

6. Касбдошлар;

7. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар.

"Мўминнинг нажоти" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
РЎЗАДОРЛАРГА ОЛЛОХДАН САБР СЎРАБ ҚОЛАМИЗ. ТУТАЁТГАН РЎЗАЛАРИНГИЗ У НИНГ ДАРГОХИДА ҚАБУЛ БЎЛСИН

Саҳарликдан мурод саҳар пайти туриб кундузи рўза тутиш ниятида еб-ичишдир. Ибн Мунзир саҳарлик қилиш суннат эканига олимлар иттифоқ қилганларини айтган. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳарлик қилмасдан узлуксиз (ўткарма) рўза тутганликлари унинг вожиблигини билдирмайди. Саҳарлик қилиш билан мўминлар аҳли китоблардан фарқланиб турадилар. Саҳарликнинг энг ками бирон нарса еб олишликдир. Ҳеч бўлмаса бир қултум сув ичиб олинса ҳам, саҳарлик қилган ҳисобланади.
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Саҳарлик қилингиз. Албатта, саҳарликда барака бордир», деганлар (Муттафақун алайҳи). Ундан ташқари, саҳарлик қилувчиларга Аллоҳ ва Унинг фаришталари салавот айтишади.
Абу Саид ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб, дедилар: “Саҳарликни ейиш баракадир, шундай экан, ҳеч бўлмаса, бир қултум сув ичиб бўлса ҳам (саҳарлик қилинг), уни тарк этманг. Зеро, Аллоҳ азза ва жалла ва Унинг малоикалари саҳарлик қилувчиларга салавотлар айтурлар” (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон).

Адҳам ДЎСМАТОВ
Тошкент шаҳридаги “Минор”
жоме масжиди имом-ноиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Фитр_садақаси_1
ФИТР САДАҚАСИГА ОИД САВОЛ - ЖАВОБЛАР 1

Савол:
фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб: мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек, моли нисобга етган мусулмон эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади. Аёл киши ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлишса, зиммаларига фитр садақаси вожибдир, нисоб эгаси бўлмаса, вожиб эмас.
Фитр садақасини бериш яшаб турган уйи, қиш-ёз киядиган кийими, кундалик юмушларида ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжи керакли нарсалардан ташқари бўсмаса-да нисобга етарли мол-мулкка эга бўлган ҳур кишининг зиммасига вожиб бўлади. Уч сидра кийим эгаси бой ҳисобланмайди, чунки улардан бири – уй кийими, иккинчиси – юмушлар учун, учинчиси – жума ва байрамлар учундир. Тўртинчи кийим эса бойликдир.

Савол: фитр садақаси беришдаги нисобнинг меъёри қанча?

Жавоб:
1) Фақат тилласи ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва совға буюмлари каби нарсалари) 85 граммга етса;
2) фақат кумуши ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва совға буюмлари каби нарсалари) 595 граммга етса;
3) юқоридагилардан бошқа мол-мулки борлар, яъни ҳожати аслиясидан (яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларига керак бўладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжига керакли бўлган нарсалардан) ортиқча мол-мулкнинг қиймати нисобга етса;
4) озгина тилласи, кумуши, мол-мулки борлар барчасини қўшганда қиймати нисобга етса;
Фитр садақасида аслий ҳожатидан ташқари мол-мулкнинг нисобга етишида закотдаги каби ўсувчи бўлиши шарт эмас. Тижорат моли қандай мол бўлмасин, унинг қиймати кумуш ёки тилланинг нисобига етса, ундан закот вожиб бўлади. Мол эгаси тилла-кумушнинг нисобидан қай бири фақир-мискинларга манфаатли бўлса, фақирлар ҳаққининг эҳтиётини олиб, тижорат молини ўша нисоб билан белгилайди.

Савол: фитр садақаси қачон берилади?

Жавоб: фитр садақасига қодир бўлганлар молларидан бериладиган фитр садақасини ийд намозига чиқишдан аввал ажратиш мустаҳаб эканига барча уламолар иттифоқ қилишган. Лекин қанча муддат аввал бериш борасида турли фикрлар айтилган:
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: «Бир-икки йиллигини аввалдан бериб қўйса ҳам адо бўлаверади», дейдилар. Ҳанбалийлар: «Намоздан бир-икки кун аввал бериш мумкин», дейишади. Шофеъийлар: «Рамазон кирганидан кейин адо қилинса бўлади», дейишади. Лекин ийд намозича адо қилмаган бўлса, зиммасидан соқит бўлмагани боис умрининг охиригача қайсидир кунда бериб қўйса ҳам, бўйнидан соқит бўлади.
Шунингдек, бир неча йил фитр садақасини бериш вожиб эканини билмаганлар билганларидан сўнг барча қолдирган йиллари учун бериб фитр садақаларини адо қилса, бўйинларидан соқит бўлади, вожибни бажарган бўладилар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини... фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ривоят қилишган.

"Мўминнинг қалқони" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ЙИҒЛАБ КЎЗЛАРИ КЎР БЎЛГАН АҚЛЛИ ҚИЗ

Бир кун бир зот Ҳасан Басрий Ҳазратлари ҳузурларига келиб ёлворди: — Ҳазратим, Аллоҳ учун бизга ёрдам беринг, — деди. Ҳазрат Имом Ҳасан Басрий: — Қандай дардинг бор. Сенга қандай ёрдам қилай? Агар дардингни ва эҳтиёжингни, истагингни айтсанг сенга ёрдам беришим мумкин, — деди. У одам: — Ҳазрат! Менинг жуда ақлли бир қизим бор. Энди бўлса бу ақлли қизимга нимадир бўлди. Кеча-кундуз йиғлайди. Қуръон ўқийди — йиғлайди, намоз ўқийди — йиғлайди. Ҳадиси Шариф ўқийди — йиғлайди. Мана энди кўзлари яхши кўрмай қолди. Кўр бўлиб қолмаса, деб кўрқаман. Сиздан ўтиниб сўрайман, бир бориб кўриб, қизимга насиҳат қилиб қўйсангиз, — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари рози бўлдилар. Ул одамнинг уйига бордилар. Ҳасан Басрий қизга: — Қизим, нега йиғлайсан? Йиғлайверсанг кўзларинг кўр бўлиши мумкин. Нега йиғлашингнинг сабабини бизга айтсанг, сенга ёрдам берамиз. Илтимос қилсам сабабини айтасанми? — деди. Қиз: — Ҳазрат, мен соғман, ҳеч қандай хасталигим йўқ. Кўзларимнинг кўр бўлай дейишига икки сабаб бор: Бу кўзларимиз Охират оламида Аллоҳ Таолони ё кўради ё кўрмайди. Агар, Жаноби Ҳақни кўриш неъматига эришса, бунинг учун мингларча кўз уни кўрмоқ учун фидо бўлсин. Агар кўрмаса, у ҳолда Аллоҳ Таоло ўз зотини кўришга лойиқ этмаган кўзларни кўр қилсин. Аллоҳни кўрмайдиган кўзни кўзим бор, деб нима қиламан, — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари бу жавобдан жуда ҳаяжонланди, кўзларидан ёшлар оқди ва бундай дедилар: — Насиҳат қилгани келган эдик. Ўзимиз насиҳат олдик. Ҳаким бўлиш учун келган эдик, ҳакимимизни топдик.

"Ҳикматли сўзлар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍶 ҚАЙНАТИЛГАН СУВ БИЛАН ОҒИЗ ОЧИШ МУМКИНМИ?

Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Уламолар_суҳбатидан
Кунлар ўтган сари рўза ҳам гўё динга алоқаси йўқдек, оддий кунларга ўхшаб бормоқда. Тонггача алвон хил таомлар еб, куракда турмайдиган гапларни гаплашиб чиққанимиздан рўза худди ғийбат ва чақимчиликдан иборатдек бўлиб қолмоқда. Урф-одатларимиз, учрашувларимиз, тунни бедорликда ўтказишимиз, йиғинларимиз Рамазонга тўғри келиб қолмоқда. Гўёки бу ой еб-ичиш ойидек, ундан бошқа нарса эмасдек. Биз диннинг асл гавҳари ва ҳақиқатидан йироқлашганимиз сари, ибодатларимиз ҳам расмиятчиликка ўхшаб, асл мазмунидан йироқлашиб бормоқда.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz