imon.uz
4.4K subscribers
9.24K photos
1.55K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #sahifalar #taqsimot

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 КИРИБ КЕЛАЁТГАН МОҲИ РАМАЗОН ОЙИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Манба: https://t.iss.one/shmirziyoyev/20963

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ramazon

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Башир ибн Ҳассосийя розияллоҳу анҳуданривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
Аллоҳ айтади:
«Рўза дўзахдан қалқондир. Рўза Менинг учундир, унинг мукофотини Ўзим бераман. Зеро, рўзадор Мени деб ейишдан, ичишдан ва нафсоний истакларидан воз кечади. Рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳ учун мушк ҳидидан ҳам ёқимлироқдир».

Бағавий ва Табароний ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Рамазонга_тайёрмисиз?
🌙РАМАЗОН ОЙИ КЕЛАЁТГАНИДАН ХУРСАНД БЎЛИНГ.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойи келса, бахтиёр ва хурсанд бўлиб кетар эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Рамазон ойи келди. Рамазон ойи Аллоҳ рўза тутишни фарз қилган раҳмат ойидир. Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилади”, дер эдилар.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобийлари, тобеийлар бу ой келишини интизорлик билан кутишар эди.

⚡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Раййон_эшиги #Рамазон

2️⃣ САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ- ЖАВОБЛАР (иккинчи қисм)

Савол: Аввал оғиз очиладими ёки шом ўқиладими?
💬 Жавоб: Оғиз очиб, шом намози ўқилади, сўнг таом ейишга ўтирилади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғиз очишни шошилтириш ва шомни кечиктирмаслик ҳақидаги ҳадисларига амал қилинган бўлади.
Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Масруқ билан бирга Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига кирдик. Масрук унга: «Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васалламнинг саҳобаларидан яхшиликка интилувчи икки киши бор, бири шомни ҳам, ифторликни ҳам тезлаштиради, бошқаси шомни ҳам, ифторликни ҳам кечиктиради», деди. Оиша: «Шом билан ифторни шошилтирадиган ким?» деб сўради. У: «Абдуллоҳ», деди. Шунда у «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилар эдилар», деди (Муслим ривоят қилган).

Савол: Саҳарлик ва ифторлик вақтга қараб белгиланадими ёки қуёш ҳаракатига қарабми?
💬 Жавоб: Саҳарлик ва ифторликни тайин қилиш субҳи содиқ кирган-кирмагани ва куёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқдир. Бир киши субҳи содиқ киришидан бир соат аввал саҳарликни самолётда қиламан, деган ниятда осмонга кўтарилса ва у ерда субҳи содиқ кирганига гувоҳ бўлса, саҳарлик қилмасдан рўза тутиши керак. Агар самолётда учиб кетаётганда субҳи содиқ кирганини кўриб, саҳарлик қилган бўлсаю, ерга кўнганда ҳали субҳи содиқ кирмагани маълум бўлса, яна еб-ичиши мумкин бўлади. Бир киши ифторликка оз вақт қолганда осмонга кўтарилса ва ҳали қуёш ботмаганига гувоҳ бўлса, қуёш ботмагунча ифторлик қилмайди. Лекин ерда оғзини очгандан кейин осмонга кўтарилганда қуёшни қайта кўрса, рўзаси дуруст бўлади, аммо қуёш ботгунча емай-ичмай туради.

Савол:
Бир шаҳарда бўлатуриб баландликда турган киши билан ерда турган кишининг рўзасини очиш вақтида фарқ бўладими?
💬 Жавоб: Рўзани очиш-очмаслик қуёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқ. Тақвимларда ёзилган вақтлар фақат ердаги кишилар учундир. Шунинг учун баланд уйларда яшовчилар ёки минора, тоғ каби баланд жойда турганлар пастдаги кишилар билан бир хил вақтда оғиз очишмайди, балки турган жойларида куёш ботганига гувоҳ бўлсаларгина оғиз очишади. Самолётда кетаётганлар ҳам соатга қараб эмас, балки қуёшнинг ботганига қараб оғиз очадилар. Минора каби баланд жойда турган одам қуёш ботганини кўрмай туриб ифторлик қилмайди. Лекин шу шаҳар аҳли учун қуёш ботган заҳоти ифторлик қилиш жоиз бўлади. Саҳарлик қилиш ва бомдод намозини ўқишда субҳи содиқ киришига қараш ҳам худди шундай йўл тутилади.

Савол:
Халқ орасида олов теккан нарса билан оғиз очиб бўлмайди, деган фикрлар бор. Бу тўғрими?
💬 Жавоб: Бу нотўғри фикр.

Савол:
Баъзилар қуёш ботди деса, бошқалар ботмади деса, қуёш ботди деган сўзни инобатга олиб, рўзасини очиб юборган киши қуёш ботмаганини билиб қолса, каффорат лозим бўладими?
Жавоб: Қазо лозим бўлади, каффорат эмас.

Савол:
Саҳарлик вақти тугай деб қолган пайтда жунуб ҳолатда уйғонган киши аввал саҳарлик қиладими ёки ғусл қиладими?
💬 Жавоб: Саҳарлик вақти оз қолган бўлса, оғиз-бурунни яхшилаб чайиб, саҳарлик қилади. Субҳи содиқ кирганидан кейин ғусл қилаверади. Жунуб ҳолатда рўзани бошлаш рўзага футур етказмайди.

«Мўминнинг қалқони» китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон

РЎЗА БУЗИЛГАНДА ҚАЗОСИНИ ТУТИШ ВОЖИБ БЎЛИШИ ҲАМДА ҚАЗОСИ ҲАМ, КАФФОРАТИ ҲАМ ВОЖИБ БЎЛИШИ ҲАҚИДА

Савол: Қандай амаллар рўзани бузади?
Жавоб:
Аёлини ўпгани ёки ушлагани учун маний чиқса; тош, темир ёки данак ютиб юборса; фаржига ёки бошқа жойга жимоъ қилганда маний чиқса; ҳуқна (клизма) қилса; тамаки ҳидласа; бурнига ёки қулоғига дори томизса; қориннинг ичкарисигача ёхуд буруннинг ичкарисига – димоғигача етиб борган жароҳатлар ҳўл (суюқ) дори, яъни малҳам билан даволанганда намлик ичкарига етиб борса; субҳ вақти ҳали кирмади деб ўйлаб, саҳарлик қилаверса, лекин тонг вақти кирган бўлса; қуёш ботди деб ўйлаб, ифтор қилса, лекин қуёш ботмаган бўлса, рўза бузилади ва шу куннинг қазосини тутиш вожиб бўлади, лекин каффорат вожиб бўлмайди.

Савол: Пешоб йўлига дори томилса, рўза бузиладими?
Жавоб:
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ва Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ бузилмайди дейишган, Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ бузилади деган.

Савол: Беихтиёр ёки ўзини мажбурлаб қайт қилса, рўза бузиладими?
Жавоб:
Қайт ўзи келса, рўза бузилмайди, лекин қасддан оғзини тўлдириб ўзини қайт қилдирса, қазосини тутиш керак.

Савол: Қазо билан бирга каффоратни ҳам тутиш қачон вожиб бўлади?
Жавоб:
Фаржга ёки орқага қасддан жимоъ қилса; озуқа ёхуд даво бўладиган нарсани ичса ёки еса, рўза бузилади. Бу куннинг қазоси ҳам тутилади, каффорати ҳам вожиб бўлади.

Савол: Рўзанинг каффорати нима?
Жавоб:
Бир қул озод қилиш; бунинг имкони бўлмаса, икки ой узлуксиз рўза тутиш (бу икки ой Рамазон ойига ва рўза тутиш макруҳ бўлган кунларга тўғри келмаслиги керак).
(Бунинг ҳам имкони бўлмаса, олтмишта мискинга таом бериш).
(Рамазонда фарз рўзани тутади ва қайтарилган кунлар – икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кун байрам кунлари ҳисоблангани учун рўза тутилмайди).

Савол: Рамазон рўзасидан бошқа рўзани бузганда ҳам каффорат бериладими?
Жавоб:
Рамазон рўзасидан бошқа рўзалар фарз бўлмагани учун улар бузилганда каффорат берилмайди.

"Рамазон соғинчи" китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Рўзанинг шартлари

Рўза дуруст бўлиши учун уч хил шарт топилиши лозим.Биринчи шарт – зиммага лозим бўлиш шартлари.Бу шартлар тўрттадир:1. Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Кофир одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кундан бошлаб рўза тутади.2. Ақл. Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.3. Балоғат. Балоғатга етмаган ёш болаларга рўза фарз бўлмайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz