Forwarded from Muslim.uz
🌙 РАМАЗОН ОЙИГА ТАЙЁРГАРЛИК БИЛАН ТАНИШИЛИБ, ЮРТИМИЗГА ҚУТ-БАРАКА СЎРАЛДИ
🕌 Бугун, 1 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Фарғона вилояти сафари давомида “Эшонбобо”, “Пошшопирим”, “Хўжамбердибой”, “Абу Ҳанифа”, "Зайд ибн Собит", “Хўжа Илғор” ва “Қаландархона” жоме масжидларида Рамазон ойига тайёргарлик жараёнлари билан танишилди.
🗣 Масжидларда мўмин-мусулмонлар ибодат қилиши учун етарли шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратилиб, масжид бинолари техник ҳолатини яхшилаш, хавфсизлик қоидалари ва санитария-гигиена талабларига жавоб беришини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
🤲 Ташриф давомида Бувайда туманидаги халқ тилида “Пошшопирим” зиёратгоҳи деб аталадиган Шоҳ Муҳаммад ибн Жарир қадамжоси зиёрат қилиниб, улуғ алломалар ҳаққига хайрли дуолар қилинди.
📋Маълумот ўрнида, Ҳазрати Муҳаммад Жарир 727-760 йилларда яшаб ўтган. У Фарғона ҳудудига ҳукмдор бўлиш билан бирга диний ва дунёвий илмларда етук бўлган. Шу боис, маҳаллий аҳоли у кишини ҳам подшоҳ, ҳам пир деб "Пошшопирим" деб аташган.
#fargona #muftiy #duo #safar😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
📋Маълумот ўрнида, Ҳазрати Муҳаммад Жарир 727-760 йилларда яшаб ўтган. У Фарғона ҳудудига ҳукмдор бўлиш билан бирга диний ва дунёвий илмларда етук бўлган. Шу боис, маҳаллий аҳоли у кишини ҳам подшоҳ, ҳам пир деб "Пошшопирим" деб аташган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#fargona #muftiy #duo #safar
MUSLIM.UZ GA Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥1
Forwarded from Muslim.uz
🤲 АҲОЛИ ЭЪТИБОРДАН, МУРҒАК ҚАЛБЛАР ҒАМХЎРЛИКДАН МАМНУН
🟢 Бугун, 2 март шанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона шаҳридаги “Уммул Қуро” жоме масжидида сайёр қабул ўтказиб, вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар мурожаатларини тингладилар.
✅ Қабул жараёнида масжид-мадрасалар, имом-хатиблар фаолияти билан боғлиқ масалалар, шунингдек, оилавий муносабатлар, моддий кўмак, ҳаж-умра сафарлари каби мурожаатлари эшитилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Эҳтиёжманд оилаларга белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатилди, бемор фуқароларга муолажа олиш учун маблағ ажратиш вазифаси юкланди. Жисмоний имконияти чекланган айрим ҳамюртларимизга эса ногиронлик аравачалари тақдим этилди.
🌱 Фарғона шаҳридаги “Мурувват” интернат уйидаги жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олиниб, ширин сўз ва ҳадялар ила уларнинг кўнгиллари кўтарилди. Шунингдек, улар учун эҳсон дастурхони ёзилди. Мутасаддилар билан тарбияланучиларга яратилган шароитларни кўздан кечириш чоғида зарур эҳтиёжларига кўмаклашиш, хусусан, ётоқ чойшаблари олиб бериш режалаштирилди.
📝 Сайёр қабул ва интернат уйига ташрифдан мамнун бўлган мўмин-мусулмон халқимиз Ватан тинчлиги, эл фаровонлиги ва мутасаддилар ҳақларига хайрли дуолар қилишди.
#Fargona #sayyorqabul #muftiy #tashrif
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
✅ Қабул жараёнида масжид-мадрасалар, имом-хатиблар фаолияти билан боғлиқ масалалар, шунингдек, оилавий муносабатлар, моддий кўмак, ҳаж-умра сафарлари каби мурожаатлари эшитилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Эҳтиёжманд оилаларга белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатилди, бемор фуқароларга муолажа олиш учун маблағ ажратиш вазифаси юкланди. Жисмоний имконияти чекланган айрим ҳамюртларимизга эса ногиронлик аравачалари тақдим этилди.
🌱 Фарғона шаҳридаги “Мурувват” интернат уйидаги жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олиниб, ширин сўз ва ҳадялар ила уларнинг кўнгиллари кўтарилди. Шунингдек, улар учун эҳсон дастурхони ёзилди. Мутасаддилар билан тарбияланучиларга яратилган шароитларни кўздан кечириш чоғида зарур эҳтиёжларига кўмаклашиш, хусусан, ётоқ чойшаблари олиб бериш режалаштирилди.
#Fargona #sayyorqabul #muftiy #tashrif
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Forwarded from Muslim.uz
🌙 РАМАЗОН ОЙИГА МАЪНАВИЙ ҲОЗИРЛИК КЎРАЙЛИК!
✅ Бугун, 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар билан учрашув ўтказдилар.
📝 Муҳим масалалар муҳокама этилган йиғилишда Муфтий ҳазратлари кейинги йилларда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришларнинг қадрига етиш, Ватан, дин ва халқ равнақи учун хизмат қилиш ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, имомлик шарафли мақом бўлиши билан бирга ўта нозик ва масъулиятли иш экани, имом-хатиблар шариат ходими сифатида мўмин-мусулмон халқимизни тўғри йўлга бошлашда ғайрат қилишлари, баъзи имом-хатиблар эса ўзларини ислоҳ қилишлари лозимлиги алоҳида қайд этилди.
🕌 Ташриф давомида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилоятидаги жоме масжидларида Рамазон ойига тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирдилар, хусусан, муборак ойга қадар масжидлар биноси техник ҳолати, хавфсизлик қоидалари ва санитария-гигиена талабларига жавоб беришини таъминлаш сингари ишларни тўлиқ якунлаш баробарида мўмин-мусулмонларимиз ибодатларини бекаму кўст адо этишлари учун барча шароитларни ҳозирлаш борасида кўрсатма ва тавсиялар бердилар.
Шу билан Муфтий ҳазратларининг водий вилоятларига қилган сафарлари якунланди.
#Fargona #juma #muftiy #tashrif
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
✅ Бугун, 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар билан учрашув ўтказдилар.
Муфтий ҳазратлари намозхонлар билан мулоқот қилиб, Рамазон ойига маънавий тайёргарлик кўриш, меҳр-мурувват ишларини кўрсатиш ва турли исрофгарчиликлардан сақланиш каби масалаларга ҳам урғу қаратдилар.

👍5