imon.uz
4.43K subscribers
9.36K photos
1.57K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Имом-домлалар билими баҳоланиб, малака тоифалари тақдим этилмоқда

📃 Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча масжидлар имом-хатиб ва имом ноиблари билимлари, касб-маҳоратлари ҳамда иш фаолиятлари натижалари баҳоланмоқда.

🔹Таъкидлаш керакки, ушбу жараёнда имом-хатиб ва имом ноибларининг профессионал малакаси, ишчанлик фазилати, касбий тайёргарлик даражаси, вазифага муносибликлари ҳамда зиммаларига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиш хислатларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

🔸Шунинг билан бирга имомларнинг нотиқлик иқтидори, қироати, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолияти, чет тилларини билиш даражаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини қай даражада ўзлаштирганликлари тест синовлари ва суҳбатлар асосида намоён бўлмоқда.

👇👇👇
📊Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтиб диний-маърифий, меҳнати самарадорлиги ва касбий билимларини оширган имом-хатиб ва имом ноибларга олий, биринчи ва иккинчи даражали малака тоифалари тақдим этилади. Бу эса уларнинг келгусидаги фаолиятида янада юқори натижаларга эришишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Айни пайтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари, масъул ходимлари, диний-таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат баҳолаш комиссияси аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Андижон, Наманган, Фарғона ва Жиззах вилоятларида фаолият олиб бормоқда. Ўз навбатида мазкур жараёнга бошқа вилоятларда ҳам қизғин тайёргарлик ишлари кўриляпти.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний соҳа ходимларининг аттестациядан ўтказиш тадбиридан видеолавҳа

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
«ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА АНТА СУБҲААНАКА ИННИИ КУНТУ МИНАЗ ЗОЛМИЙНИ» ДУОСИ

وَذَا النُّونِ إِذ ذَّهَبَ مُغَاضِبًا فَظَنَّ أَن لَّن نَّقْدِرَ عَلَيْهِ فَنَادَىٰ فِي الظُّلُمَاتِ أَن لَّا إِلَـٰهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Маъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим». (Анбиё сураси 87-оят)

Ғам-ташвишларни кеткизиш, ҳар қандай хафаликдан халос бўлиш ва ҳар қандай ёмонликдан нажот топиш учун ушбу дуо жуда ҳам фойдалидир. Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Бир кечаси қаттиқ ғам ичида қолдим. Шунда қалбимга ушбу дуоларни ўқиш илҳом қилинди: Эй, Аллоҳим! Менга имон, муҳаббат, тоат ва тавҳидни ато этдинг. Ғафлат, шаҳват ва маъсият мени ўраб олди. Нафс мени ҳой-ҳавас уммонига улоқтирдики, мен зулмат ичидаман. Сенинг банданг маҳзун, ғамгин ва қайғу ичида қолган. Уни ҳой-ҳавас балиғи ютиб юборган. У сенга Ўзингнинг суюкли, маъсум пайғамбаринг ва банданг бўлмиш Юнус ибн Матаа алайҳиссаломнинг нидоси билан нидо килиб: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) ) зулм қилувчилардан бўлдим», демоқда.

Шундай экан, Сен унинг дуосини қабул этганинг каби менинг дуоимни ҳам қабул эт. Ёлғизлик ва яккалик ҳолимда мени муҳаббат билан қўллаб-қувватла. Менинг устимга лутф ва меҳрибонлик дарахтларини ўстириб қўй. Зеро, Сен Аллоҳсан, Подшоҳсан, Меҳрибонсан. Менинг Сендан бошқа ҳеч кимим йўқдир. Фақатгина ҳеч бир шериги йўқ бўлган Ўзинг борсан. Сен Ceнга имон келтирган кишиларга берган ўз ваъдангга хилоф қилгувчи эмассан. Чунки, Сен шундай дегансан ва деганинг ҳақдир: «Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз».

«Кушойиш калитлари» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Тезлатиб берилган неъмат нима эканини биласизми?
Киши ўз фарзандининг ортида намоз ўқиши ёки масжидга кириб атрофга қараганда болалари намозни ўқиб бўлиб, ўтириб, Роббиларини зикр қилиб ўтиришганини, вирдларини такрорлаётганини кўришидир. Уйига қайтгач эса, аёлини уйини муҳофаза қилаётган ва қизларини сатрли, иффатли ва камтар ҳолда кўришидир.

Буларнинг бари мўмин учун дунёдаёқ ато этилган — тезлатиб берилган неъматлардандир.

Аҳмад Ҳузайр.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
«Кечаги илмсиз оталаримизнинг тунги намоз, Қуръон тиловати каби одатларидан бугунги илмли ёшларимиз ожиздирлар. Чунки бу амаллар илмдан кўра қалб ишидир».

Яъни қалб қотаверса, ибодат лаззатини туймайди, оқибатда малолланиб, ибодатларни тарк қилади.


Шайх Камалий ҳафизаҳуллоҳ.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Бошимиздаги бу кунларга осийликларимиз ҳам асосий сабабдир:

«...Уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг тавба қилишлари учун тавба эшиги очилди. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир».

(Тавба, 118)


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🌸Аёл ким?

🌸Аёл — эркак унга азият бермаслиги ва унинг бир парчаси эканини унутмаслиги учун эркак қовурғасидан яралган хилқат.

🌸Аёл — эркак Жаннатда ёлғизликдан эзилиб юрган вақтда Aллоҳ таоло унга туҳфа қилган омонат.

🌸Аёл — эркак хонадонининг кўрки бўлган онаси, синглиси ва жуфти ҳалоли.

🌸Аёл — «Нисо», «Mужодала», «Нур», «Tалоқ» ва «Mарям» сураси.

🌸Аёл — она бўлганида Жаннат қадамлари остида бўладиган зот.

🌸Аёл — Aллоҳ таоло меросдаги эркак ҳиссасининг ярмини унга берган ожиза. Tаҳқирлаш учун эмас балки, аёлнинг барча ишларини эркак бошқариши учун.

🌸Аёл — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақимда умматларига қарата: «Aёлларга яхшилик қилишингизни васият қиламан!» – деган беғубор.

🌸Аёл — Роббиси унга: «Е, ич ва кўзинг қувонсин...» ( Mарям-26) - деган эъзоз.

🌸Аёл — зеб-зийнатлар ичида парваришланадигани туҳфа.

🌸Аёл — солиҳа бўлса, мингта бетавфиқ эркакдан афзал бўладиган шаффоф шиша.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ЖАННАТ АҲЛИНИНГ БУ ДУНЁДАГИ СИФАТЛАРИ

Ибн Ваҳб Ибн Зайддан ривоят қилади: "Аллоҳ таоло жаннат аҳлини бу дунёда қўрқувчи, маҳзун, кўп йиғлайдиган, мушфиқ, шунинг оқибатида охиратда неъматланган ва шод бўладилар, деб васф этган. Аллоҳ таолонинг шундай сўзи бор:
"Ҳақиқатан, бизлар илгари (ҳаёти дунёда) аҳли оиламиз орасида (бўлган чоғимизда охиратда Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик" (Ват-тур, 26).
Дўзах аҳлини эса, бу дунёда хурсандчилик ва шодлик билан сифатлаган: "Дарвоқеъ, у (ҳаёти дунёдалик пайтида) аҳли оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду хуррам эди. Албатта, у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига) қайтмаслигига ишонар эди" (Иншиқоқ, 13-14)".

Жаннат аҳлининг бу дунёдаги васфига юқоридаги хабар кифоя қилади.
Жаннат васфи. Имом Қуртубий
.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
МУСУЛМОН БИРОДАРИНГ САЛОМАТ ҚОЛМАБДИ-ДА

Суфён Ибн Ҳусайн Воситийдан ривоят қилинган: "Мен Басра қозиси – Иёс ибн Муовия Музанийнинг олдида бир кишини ёмон сўз билан зикр қилдим (Қози Иёс тобеинлардан бўлиб, заковати зарбулмасал бўлган). Шунда менинг юзимга қаради ва шундай деди:
– Сен Румга қарши жанг қилганмисан?
– Синд, Ҳиндистон ва туркларга қарши-чи?
– Йўқ.
– Сендан Рум, Синд, Ҳиндистон ва турклар омонда қолибди-ю, мусулмон биродаринг саломат қолмабди-да?!"
Суфён: "Шундан кейин одамларнинг бирор айби ёки ғийбатига қайтмадим", деган".
Ибрат: солиҳ зотлар нафсни тарбия қилиш йўлларини ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатганлар. Инсон ўз айбини сезмагани учун бир тарбиячига муҳтож бўлади.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz