imon.uz
4.58K subscribers
9.15K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Audio
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imonuz
ЎЛАКСАНИ ЕЙИШДАН ҲАМ ОҒИРРОҚ ГУНОҲ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Асламий деган бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келиб ҳаромга юриб зино қилиб қўйганини тан олди. Расулуллоҳ унга эътибор қилмадилар. У яна жанобимизнинг олдига келиб қилмишига иқрор бўлди. Бу ҳолат бир неча марта такрорланди. Охир оқибат Расулуллҳ унга: “хўп нима истайсан ўзи?”—дедилар. У: мени поклаб қўйишингизни истайман, деди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Сизлардан кимки тунлари ибодатларга банд бўлиш, қийналишдан ожиз бўлаётган, мол-мулкини инфоқ эҳсон қилишдан бахиллик қилаётган, душманга қарши курашишда қўрқоқликка йўл қўяётган бўлса, у ҳолда Аллоҳнинг зикрини кўпайтирсин”.
Имом Баззор ривояти.
Ҳофиз Мунзирийнинг «Ат-Тарғийбу ват-тарҳийб» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Эй фарзандим! Ҳеч ким билан, ҳеч қачон беҳуда тортишув ва баҳсга киришма! Тортишув ва баҳс Қуръони каримда барча ўринларда танқид қилиниб, қоралаб келинган. Фақат икки ўринда - Наҳл ва Анкабут сураларида бизга баҳслашишдан яхшиликни танлаб, ихтиёр қилишга амр қилинган.

Кўрмайсанми, Аллоҳ таоло Мужодала сурасининг аввалидаги: “Албатта, Аллоҳ Сен билан ўз эри ҳақида тортишаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди” оятида баҳслашишни аёлни ўзига хослади.
Оятнинг давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у аёл билан сўзлашишни бошлаганларида бу ҳолни, баҳслашув эмас, балки гаплашув дея номлади: “Ҳа, Аллоҳ икковингизнинг гаплашувингизни эшитмоқда”, Мужодала сураси, 1-оят
Демак, бефойда баҳслашиш ва тортишишдан сақлангин, эҳтиёт бўлгин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Абу Умома розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Албатта чап елкадаги котиб фаришта гуноҳ қилган хатокор мусулмон банданинг устидан қаламини (амалини ёзишдан) олти соат кўтариб туради. Агар надомат чекса ва у гуноҳидан Аллоҳга истиғфор айтса ёзмасдан қолдиради. Ёки бўлмаса, битта гуноҳ сифатида битиб қўяди”.

Имом Байҳақийнинг «Шуъабил иймон»даги ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Audio
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imonuz
ОНАНГ ҲАЁТМИ?

Муҳаддислар султони имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Адаб ал-муфрад” асарида ажиб бир ривоят келтиради:Ато ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг олдига бир киши келиб деди:Мен бир аёлни севиб унга уйланиш ниятида совчи юбордим. Аммо у рози бўлмади. Орадан кўп ўтмасдан эшитдимки, унга бошқа бир эркак турмуш таклиф қилибди ва унга турмушга чиқишга розилик берибди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Абу Жаҳлга (Амр ибн Ҳишом) дейишди: “Муҳаммадни ҳижрат кечаси, қўл остингиздаги уйдан чиқиб кетишига, сўнгра дўсти Абу Бакр билан Маккани тарк этиб, Ясрибга йўл олишига қандай қўйиб бергансизлар? Нега уйининг эшигини синдириб кириб, ётган еридан, тўшагидан тутиб олмагансизлар?!”
Шунда Абу Жаҳл жавоб берди: “Ундай қилсам араблар: “Амр ибн Ҳишом Муҳаммаднинг қизларини қўрқитиб, уйига бостириб кирибди, ҳаммаёқни вайрон қилибди” дейишган бўларди!!”
Бу сўзни ким айтганини биласизларми? Абу Жаҳл.
Мен ҳозир араб диёрларимизни саҳобий розияллоҳу анҳумлар каби бўла олмасаларда, ҳеч бўлмаса Абу Жаҳлнинг ахлоқи даражасига кўтарилишса эди, дея орзу қиламан.
Изоҳ: Абу Жаҳлнинг асл исми Амр ибн Ҳишом. Макка мушрикларининг катталаридан, зодагонларидан бири. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларига қарши турган, душманлик қилгани учун лаънатланган машҳур дин душманларидан бири. Унга Абу Жаҳл (жаҳолатнинг отаси) лақаби берилган. Бадр жангида ўлдирилган).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу нега жанг майдонида шаҳид бўлиб вафот топмадилар?... Бундаги Аллоҳнинг ҳикмати нимада эди?
Зикр этилишича, аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда Ҳиндистонга сафар қилган чоғлари, у ерда аллома, муҳаддис, ҳофиз, фақиҳ Муҳаммад Яъқуб Нанутавий билан учрашадилар.
Ўша суҳбатда Муҳаммад Яъқуб шайх Абдулфаттоҳга деди: “Холид ибни Валид розияллоҳу анҳунинг 120дан ортиқ маъракада қатнашгани, иссиқларнинг шиддати ва қиличлар сояси остида содиқлик ила Аллоҳнинг йўлида шаҳодат талабида бўлганига қарамай, тўшагида вафот этиши ҳикматини биласизми?”, деб сўрадилар.
Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Йўқ, билмайман”, дедилар.
Шунда шайх Муҳаммад Яъқуб: “Уламоларимиз айтишларича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Холидни “Сайфуллоҳил маслул” – Аллоҳнинг яланғочланган, қиндан чиқарилган қиличи, деб лақаблаганлар. Агар у маъракада, жанг майдонида ўлдирилганида, яъни, гўёки, Аллоҳнинг қиличи синган бўлар эди. Аллоҳнинг қиличи эса ҳеч қачон синмайди. Агар Холид жангда ўлдирилганда одамлар, Сайфуллоҳ ўлди, қилич синди, демасликлари учун ҳам Аллоҳ таоло бу зотни тўшакларида (яъни, жангдан ташқари ўлим билан) вафот топтиришни ихтиёр қилди” дедилар.
Шайх Абдулфаттоҳ ўшанда: “Аллоҳга қасамки, шу фойданинг ўзиёқ Ҳиндистонга сафар қилишимга кифоя қиларли бўлди. Бундан бошқа фойда топмаган бўлсам ҳам, шу ҳикматни англаганим, билганим сафар қилишимга етарли асос бўларди”, деган эканлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.

Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини ўқисалар, салом бергач, “Аллоҳумма инний ас'алука ъилман нафиъан, ризқон тоййибан ва амалан мутақоббаллан” дер эдилар.

Ибн Можа ривояти.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ҲОКИМ

САҲОБАЛАР ҲАЁТИДАН(Туркум)Кам таъминлаган ҳокимХалифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу, саҳобалардан Саъид ибн Омир разияллоҳу анҳуни Шом диёрига яқин Ҳимс шаҳрига амир этиб тайинлади. Саъид ибн Омир вазифасига киришиб кўп ўтмасдан Мадинага Ҳимсдан бир неча нафар мулозимлар келишди. Халифа улардан ҳол-аҳвол сўради. Ҳокимнинг иш юритиши ҳақида маълумотлар олди ва суҳбат сўнггида шаҳрингиздаги фақир-қашшоқларнинг рўйҳатини тузиб беринг, байт ул-молдан уларга нафақа тайинлайман, – деди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар: “Ўлим фариштаси мўминнинг жонини олиш, руҳини қабз қилиш учун келганида, унга қарата: “Албатта Роббинг сенга салом йўлламоқда” дейди”.

Изоҳ: Жони узилаётган одам атрофидагилар кўрмаётган нарсаларни кўриб, улар эшитмаётган нарсаларни эшитади. Яъни, унинг руҳини қабз қилиш учун ташриф буюрган фаришталарни кўради. “Бас, қачонки, (кишининг жони) ҳалқумга етганида (жон бериш пайтида), ҳолбуки, ўша вақтда сизлар (қўлингиздан ҳеч иш келмай) қараб турурсиз. Биз унга сизлардан кўра яқинроқдирмиз, лекин сизлар (буни) кўрмассиз”. Воқеа сураси, 83- 85-оятлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Овқатдан сўнг бироз пиёда юриш

“Баъзи подшоҳлар қўл остидаги табибларига қарата деди: “Мабодо ёнимда бўлмай қолсанг, сендан билиб оладиган тавсияларни айтиб ўтгин”. Табиб: “...Кечқурун овқатланадиган бўлсангиз, ҳеч бўлмаса эллик қадам юрмагунча уйқуга ётманг” дея жавоб берди.

“Тиббун Набавий” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Жиззахлик Ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи юртимизга қайтиб келди
 
Муқаддас Макка ва Мадина заминидан қайтиб келган Жиззахлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳини  Жиззах  вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилоят вакиллиги ходимлари ва ҳожиларнинг яқинлари ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олдилар