imon.uz
4.4K subscribers
9.26K photos
1.55K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
КОҲИН ВА АРРОФЛАР ҲАҚИДА

Имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ “Ақида”сида шундай матнлар бор:و لا نصدق كاهنا و لا عرافا و لا من يدعى شيا بخلاف الكتاب و السنة و إجماع الأمةКелажакдан хабар берувчи коҳин, йўқолган нарсаларни топиб беришни иддао қилувчи фолбинларни тасдиқламаймиз, сўзларини рост деб тан олмаймиз, уларга ишонмаймиз. Шунингдек, китоб, суннат ва уммати исломия ижмоъсига хилоф тарзда ғайб илмини даъво қилувчиларни ҳам тасдиқламаймиз.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Болалигида кўзи кўрмай қолган эди. Онаси ҳар тунда Аллоҳ унга кўз нурини қайтаришини сўраб дуо қиларди. Бир куни тушида Иброҳим  алайҳиссаломни кўрадилар. У зот онага: “Нола илтижоларингдан ҳатто самодаги фаришталарни ҳам безовта қилдинг. Тургин, Аллоҳ ижобат этди, фарзандингга кўзини қайтарди”, – дейдилар. Уйғониб қарасалар, боланинг кўзи кўраётган экан. Бундан сўнг она уни илм йўлига бутунлай бахшида қилибди. Куни келиб эса ўша бола - Имом Бухорий бўлиб етишибди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ўқувчиларига васф қилиб берарди. У зотнинг сочлари, кўзлари, қўллари ва кийимларини бирма-бир таърифлаб бердилар. Навбат кавушларига келганда, бироз жим қолдилар ва ғамгин ҳолда: “У кавушки, уни зикр этиш билан даражамиз ошади” дедилар. Шогирдлари: “Қандай қилиб кавушни зикри билан улуғ бўлинади, устоз?” дея сўрашди.
У зот дедилар: “Шундай кавушки, унинг соҳибига Меърож кечаси олий осмонларга кўтарилганида ҳам уни ечишга амр этилмади. Мусо алайҳиссаломга бўлса, ер юзида бўлсаларда уни ечиш амр қилинган эди: “Кавушларингни еч. Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан”. Тоҳа сураси, 12-оят.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир киши йўлда кетаётиб, тиканли шохни кўриб қолди-да, уни четга олиб ташлади. Аллоҳ шу сабабли уни мағфират қилди”, дедилар”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Audio
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imonuz
ЎЛАКСАНИ ЕЙИШДАН ҲАМ ОҒИРРОҚ ГУНОҲ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Асламий деган бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келиб ҳаромга юриб зино қилиб қўйганини тан олди. Расулуллоҳ унга эътибор қилмадилар. У яна жанобимизнинг олдига келиб қилмишига иқрор бўлди. Бу ҳолат бир неча марта такрорланди. Охир оқибат Расулуллҳ унга: “хўп нима истайсан ўзи?”—дедилар. У: мени поклаб қўйишингизни истайман, деди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Сизлардан кимки тунлари ибодатларга банд бўлиш, қийналишдан ожиз бўлаётган, мол-мулкини инфоқ эҳсон қилишдан бахиллик қилаётган, душманга қарши курашишда қўрқоқликка йўл қўяётган бўлса, у ҳолда Аллоҳнинг зикрини кўпайтирсин”.
Имом Баззор ривояти.
Ҳофиз Мунзирийнинг «Ат-Тарғийбу ват-тарҳийб» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Эй фарзандим! Ҳеч ким билан, ҳеч қачон беҳуда тортишув ва баҳсга киришма! Тортишув ва баҳс Қуръони каримда барча ўринларда танқид қилиниб, қоралаб келинган. Фақат икки ўринда - Наҳл ва Анкабут сураларида бизга баҳслашишдан яхшиликни танлаб, ихтиёр қилишга амр қилинган.

Кўрмайсанми, Аллоҳ таоло Мужодала сурасининг аввалидаги: “Албатта, Аллоҳ Сен билан ўз эри ҳақида тортишаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди” оятида баҳслашишни аёлни ўзига хослади.
Оятнинг давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у аёл билан сўзлашишни бошлаганларида бу ҳолни, баҳслашув эмас, балки гаплашув дея номлади: “Ҳа, Аллоҳ икковингизнинг гаплашувингизни эшитмоқда”, Мужодала сураси, 1-оят
Демак, бефойда баҳслашиш ва тортишишдан сақлангин, эҳтиёт бўлгин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Абу Умома розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Албатта чап елкадаги котиб фаришта гуноҳ қилган хатокор мусулмон банданинг устидан қаламини (амалини ёзишдан) олти соат кўтариб туради. Агар надомат чекса ва у гуноҳидан Аллоҳга истиғфор айтса ёзмасдан қолдиради. Ёки бўлмаса, битта гуноҳ сифатида битиб қўяди”.

Имом Байҳақийнинг «Шуъабил иймон»даги ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Audio
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imonuz
ОНАНГ ҲАЁТМИ?

Муҳаддислар султони имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Адаб ал-муфрад” асарида ажиб бир ривоят келтиради:Ато ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг олдига бир киши келиб деди:Мен бир аёлни севиб унга уйланиш ниятида совчи юбордим. Аммо у рози бўлмади. Орадан кўп ўтмасдан эшитдимки, унга бошқа бир эркак турмуш таклиф қилибди ва унга турмушга чиқишга розилик берибди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Абу Жаҳлга (Амр ибн Ҳишом) дейишди: “Муҳаммадни ҳижрат кечаси, қўл остингиздаги уйдан чиқиб кетишига, сўнгра дўсти Абу Бакр билан Маккани тарк этиб, Ясрибга йўл олишига қандай қўйиб бергансизлар? Нега уйининг эшигини синдириб кириб, ётган еридан, тўшагидан тутиб олмагансизлар?!”
Шунда Абу Жаҳл жавоб берди: “Ундай қилсам араблар: “Амр ибн Ҳишом Муҳаммаднинг қизларини қўрқитиб, уйига бостириб кирибди, ҳаммаёқни вайрон қилибди” дейишган бўларди!!”
Бу сўзни ким айтганини биласизларми? Абу Жаҳл.
Мен ҳозир араб диёрларимизни саҳобий розияллоҳу анҳумлар каби бўла олмасаларда, ҳеч бўлмаса Абу Жаҳлнинг ахлоқи даражасига кўтарилишса эди, дея орзу қиламан.
Изоҳ: Абу Жаҳлнинг асл исми Амр ибн Ҳишом. Макка мушрикларининг катталаридан, зодагонларидан бири. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларига қарши турган, душманлик қилгани учун лаънатланган машҳур дин душманларидан бири. Унга Абу Жаҳл (жаҳолатнинг отаси) лақаби берилган. Бадр жангида ўлдирилган).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz