imon.uz
4.84K subscribers
9.82K photos
1.64K videos
22 files
20K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам бировнинг қабри ёнидан ўтаётиб, «Қани энди унинг ўрнида бўлсам!» деб юбормагунча қиёмат қоим бўлмайди», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Инсон агар қалбининг хасталиги борасида бепарволик қилар экан, ўша хасталикни кучайиб кетиши билан жазоланади.
Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
"Уларнинг қалбларида касал бор. Аллоҳ касалларини зиёда қилди. Ва уларга ёлғон гапирганлари учун аламли азоб бор", деб айтган. (Бақара сураси, 10‑оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Унутилган суннатлардан бири

Ёмғир ёғаётган вақтдаги дуо унинг ижобат ўрниларидан биридир. Чунки раҳмат (ёмғир)нинг ёғиши Аллоҳнинг раҳматларидан бирининг ёғиши билан мувофиқ келиб қолиши мумкин. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда: "Икки нарса рад этилмайди. Азон пайтида ва ёмғир остида қилинган дуо", дедилар.


Имом Ҳоким ва Табароний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Илмул яқин, айнул яқин ва ҳаққул яқин сўзлари орасидаги фарқни биласизми?

Масалан бир киши сизга асал бор десаю, сиз уни ростгўйлигига шубҳа қилмасангиз "илмул яқин", бўлади. Сўнгра, ўша асални кўрсатса ва сизда уни кўриб ишонч кучайса, "айнул яқин" бўлади. Сўнгра, ундан татиб кўрсангиз "ҳаққул яқин" бўлади.

Биз биламизки, жаннат ва дўзах "илмул яқин"дир. Жаннат тақводорларга яқинлаштирилганида халойиқ уни кўргач, ҳамда адашган кимсаларга дўзах яқинлаштирилганида халойиқ уни кўргач "айнул яқин" бўлади.
Жаннат аҳли жаннатга ва дўзах аҳли дўзахга киритилгач эса, "ҳаққул яқин", бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Очиқча савол

Ҳаётингиз барча кўриниш ва тафсилотлари билан филм қилиб ишланиб сизга кўрсатилса, сиз ўша филмни аҳли аёлингиз билан бошқа одамлар олдида бирга томоша қилишга журъатингиз етадими?!
Агар жавобингиз "йўқ" бўлса, унда филмни ишланишига эътибор қаратинг. Чунки Қиёмат куни ушбу “филм” (яъни, ҳаётингиз давомида содир этган яхши ёмон амалларингиз) намойиш қилинади.
"Ўша Кунда сизлар (ҳисоб-китоб учун Аллоҳга) намойиш қилинурсизлар — сизларнинг бирон сирингиз махфий қолмас", (Ал-Хааққа сураси, 69‑оят).

“Филм” сифатли бўлиши учун ўтган хатоларга истиғфор ва тавбани кўпайтириб, қолганига эса хайрли амалларда жидду жаҳд кўрсатиш лозим.
Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 УЙЛИ БЎЛИШ САОДАТИ ВА БОЛАЖОН ҚУВОНЧИ

🏡 Шу йил 4 апрель куни Муфтий ҳазратлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари чоғида “Вақф” фондининг вилоят филиали томонидан қийналган оилага қуриб берилган хонадонни топшириш маросимида иштирок этдилар.

🎁
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан янги уй соҳибига 10 миллион сўм пул, мебель жиҳозлари ва телевизор туҳфа қилинди.

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртбошимиз томонидан Умра сафарига бепул юборилган кам таъминланган пенсия ёшидаги зиёратчилар Жиззах вилоятига қайтиб келишди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
🔸CУРХОНДАРЁДА 100 НАФАР ОИЛАГА ҲАДЯЛАР УЛАШИЛДИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан улуғ айём кунларида эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

🔸 Куни кеча, 4 апрель куни “Вақф” хайрия жамоат фондининг Сурхондарё вилояти филиали томонидан айни рўзаи рамазон кунларида 100 нафар кам таъминланган оилаларга 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

🌙 Зеро, динимиз кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда имконияти чекланган шахсларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ҳамда мурувват ва саховат кўрсатиб, хурсандчилик улашишга чақиради.

🔸Мана шундай хайрия ишлари юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Бир киши имом Шофеъийга: "Эртага ўзаро ҳисоблашамиз", деган эди, имом у кишини қўлини ушладилар ва: "Йўқ, балки эртага бир‑биримизни кечирамиз. Агар сенинг ҳаққингда хатоликка йўл қўйган бўлсам мени кечиргин. Агар менинг ҳаққимда хатога йўл қўйган бўлсанг, сени кечирай, дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Кимларга закот бериш фарз бўлади?

Фуқаҳоларимиз, «Закот мусулмон, балоғатга етган, оқил, ҳур, махсус нисобга ва шартларга эга мол соҳибига фарз бўлади», деганлар. Мусулмон, балоғатга етган, оқил бўлиш бошқа барча Исломий ибодатларнинг ҳам шартидир. Закот молявий ибодат бўлгани туфайли унинг фарз бўлиши учун молга хос шарт қўшилиши табиий.Мусулмон эмас одамдан Закот олинмаслиги Закот Исломий ибодат бўлганидандир. Худди намоз ўқиш ва рўза тутишни мусулмонмас одамдан талаб қилиб бўлмаганидек, ундан Закот беришни ҳам талаб қилиб бўлмайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло Қиёмат кунида қўшниларим қани? Қўшниларим қани? дейди. Фаришталар: "Эй Роббимиз, Сен билан қўшни бўлишга ким ҳақли?", деб сўрашади. Шунда Аллоҳ: "Масжидларни обод қилувчи, бунёд қилувчилар қани?" дейди”.

Ҳорис ибн Абу Усома ўз муснадида ривоят қилган. Ибн Ҳиббон уни қўллаган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Закот бермайдиганларнинг гуноҳи

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга Аллоҳ молу дунё берса-ю, унинг закотини адо этмаса, у қиёмат куни унга яйдоқбош илон бўлиб гавдалантирилади. Унинг икки қора нуқтаси бор. У қиёмат куни (эгасининг) бўйнига ўралиб олади. Кейин икки жағ суягидан – яъни оғзининг икки четидан – тишлаб туриб: «Мен сенинг мол-дунёингман! Мен сенинг хазинангман!» дейди», дедилар. Сўнгра: «Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қиладиганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар» оятини тиловат қилдилар». (Оли Имрон сураси, 180‑оят).
Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: «Икки қора нуқта»дан нима назарда тутилгани ҳақида асосан икки хил фикр бор:
1. Илоннинг икки кўзи тепасида бўладиган майиздек қора доғ. Илонларнинг бу тури ғоятда хунук ва қўрқинчли бўлади.
2. Илоннинг заҳри тўлиб-тошганда оғзининг икки четидан қора майиздек бўлиб чиқиб туради.
Ҳар икки маъно ҳам вазиятнинг қанчалар даҳшатли эканини тасвирлайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🕌 УЛАМОЛАРНИНГ ВОҲАГА ТАШРИФИДАН АҲОЛИ МАМНУН

🔶 Айни кунларда Сурхон воҳасида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг чекка ҳудудлардаги масжидларда қилаётган маърифий суҳбатларидан минглаб мўмин-мусулмонлар баҳраманд бўлишмоқда.

🔷 Ана шундай илмий-маърифий суҳбатлар Тошкент шаҳар “Абдулҳамид ҳожи” масжиди имом-хатиби Жамолиддин домла Азимов иштирокида Сариосиё туманидаги “Хўжа Муҳаммад Порсо” масжидида, Тошкент шаҳар “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов томонидан Шўрчи туманидаги “Абу Бакр Сиддиқ” жомесида, Тошкент шаҳар “Қўшқўрғон” масжиди имом-хатиби Ўктам домла Маҳкамов иштирокида Денов туманидаги “Чамбил” масжидида ва Тошкент шаҳар “Гўзал” масжиди имом-хатиби Равшанбой домла Раимқулов иштирокида Сариосиё тумани “Хожа Муҳаммад Порсо” масжидида бўлиб ўтди.

➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Кўриш ва эшитишда имконияти чекланган бир гуруҳ юртдошларимиз Умра ибодатини адо этдилар

Ушбу муборак сафарга бағишланган фильмнинг тўлиқ видеосини қуйидаги каналларда кўришингиз мумкин:

🌐 Youtube
🌐 Telegram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz

#umra2023 #safar #ibodat