imon.uz
4.41K subscribers
9.37K photos
1.58K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таолонинг юз раҳмати бордир. Ундан бир қисмини жинлар, инсонлар, ҳайвонлар ва ҳашаротлар орасида тақсимлаб қўйган. Ўша бир раҳмат туфайли улар меҳрибонлик ва раҳм қилишади. Ва ҳатто ваҳший ҳайвонлар ҳам болаларига меҳрибонлик қилишади. Аллоҳ таоло Қиёмат куни бандаларига раҳм қилиш учун тўқсон тўққизта раҳмни олиб қўйган».

Муттафақун алайҳ.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Кам таъминланган 100 нафар оила аъзоларининг 2-гуруҳи муборак Умра амалларини бажариб ўз юртларига қайтиб келишди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅️

☪️ https://t.iss.one/imonuz
. Мендан саодат нима, деб сўрадилар.

Мен уларга: (Саодат шулки, тасаввур қилиб кўр) "Қиёмат кунида ҳозирсан! Тик турибсан, Пайғамбар алайҳиссаломни кўрдинг. У зотни танийсан, у зот ҳам сени танийдилар, уларнинг Ҳавзлари олдида турасан, ўша Ҳавзнинг ҳажми бир ой юриладиган миқдордадир. Унинг суви сутдан бўлиб, оқ ранглидир. Ҳиди мушку анбардан ҳам хушбўйроқдир. Қадаҳлари осмон юлдузлари кабидир. Ким ундан ичса, ҳеч қачон чанқоқни ҳис қилмайди", деб айтаман.

Аллоҳим! У зот (суюкли ҳабибимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг муборак қўлларидан (Ҳавзи кавсар) сувидан ичишлик ила сийлагин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
“Бир чумоли: "Эй чумолилар, уяларингизга киринглар, яна Сулаймон ва унинг лашкарлари ўзлари сезмаган ҳолларида сизларни босиб-янчиб кетмасинлар", деган эди”. (Намл сураси, 18‑оят).

Ўзининг Китобида чумолини хавфсирашини ҳам баён этган Аллоҳ сизнинг қўрқув-хавфсирашингиздан бехабар қолармиди?!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ислом бу муваффақиятли даъводир

1996 йил 9-март кунида шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ вафот этди. Ғаззолий анъанавий ва одатий даъватчиларга ўхшаб ёдлаганини ривоят қилмас, сатрдан чиқиб кета олмасдан ўқиганини айтадиган киши эмас эди.Аксинча, унинг китобини ўқиганлар унинг буюк мутафаккир, меҳрибон инсон, исломни тўғри англаган онг соҳиби эканлигини фаҳмлайди.Муҳаммад Ғаззолий шариат асосларини китоблар ичидан ҳаёт кўчаларига қайтаришга уриниб яшади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Тўрт ҳадис борки, сизни тўртта маҳорат курсида (мастер-класс) таълим олишга эҳтиёж қолдирмайди. Бу (тўрт ҳадис) ўзида хулқ ва одоб усулларини жамлаган бўлиб, ҳар бир мусулмон риоя этиши зарур қоидалардир.

1. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!», дедилар. (Имом Бухорий ривояти.)
-Бунда тилни тийиш маҳорат дарси бор.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бефойда нарсаларни тарк қилиш киши Исломининг чиройлилигидандир», дедилар. (Имом Термизий ривояти.)
-Бунда ортиқча нарсалардан ўзини тийиш маҳорат дарси бор.

3. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Менга васият қилинг», деганида, у зот: «Ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта такрорлаганида ҳам у зот: «Ғазаб қилма», дедилар. (Имом Бухорий ривояти.)
-Бунда ўзини тийиш маҳорат дарси бор.

4. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз ўз нафси учун яхши кўрган нарсасини биродари учун ҳам яхши кўрмагунича, мўмин бўла олмайди», дедилар. (Муттафақун алайҳ.)
-Бунда қалбни мусаффо сақлаш маҳорат дарси бор.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ҒАФЛАТ

Кўзлари очиқ, аммо кўнгли уйқуда бўлган қанча одамлар бор, зотан сув ва тупроқ аҳлининг кўзи нимани кўра олади? Аммо кўнгли уйғоқнинг бош-кўзи ухлаб ётанда ҳам, кўнглида юзлаб кўзлар очилади. Бир куни Ҳазрат Мустафо (а.с.) юксаклардан азон товушини эшитди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸УФҚНИ ТЎЛДИРГАН УММАТ (4-қисм)

🎙Муфтий Нуриддин домла
🌙 #ЖАННАТ_СИЗГА_МУБОРАК!

Муфтий ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги каналлари ⬇️
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | Twitter

https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
"Албатта бизлар (Мусога) биринчи иймон келтирган кишилар бўлганимиз сабабли Парвардигоримиз бизларнинг хато-гуноҳларимизни мағфират этишини умид қилурмиз".
(Шуъаро сураси, 51‑оят).

Гуноҳлар кечирилиши мўминнинг энг олий талабидир. Чунки мағфиратдан кейин (мукофот фақат) жаннатдир.
Аллоҳим, раҳматинг ва афвинг билан бизларни жаннатга мушарраф қил!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам бировнинг қабри ёнидан ўтаётиб, «Қани энди унинг ўрнида бўлсам!» деб юбормагунча қиёмат қоим бўлмайди», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Инсон агар қалбининг хасталиги борасида бепарволик қилар экан, ўша хасталикни кучайиб кетиши билан жазоланади.
Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
"Уларнинг қалбларида касал бор. Аллоҳ касалларини зиёда қилди. Ва уларга ёлғон гапирганлари учун аламли азоб бор", деб айтган. (Бақара сураси, 10‑оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Унутилган суннатлардан бири

Ёмғир ёғаётган вақтдаги дуо унинг ижобат ўрниларидан биридир. Чунки раҳмат (ёмғир)нинг ёғиши Аллоҳнинг раҳматларидан бирининг ёғиши билан мувофиқ келиб қолиши мумкин. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда: "Икки нарса рад этилмайди. Азон пайтида ва ёмғир остида қилинган дуо", дедилар.


Имом Ҳоким ва Табароний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Илмул яқин, айнул яқин ва ҳаққул яқин сўзлари орасидаги фарқни биласизми?

Масалан бир киши сизга асал бор десаю, сиз уни ростгўйлигига шубҳа қилмасангиз "илмул яқин", бўлади. Сўнгра, ўша асални кўрсатса ва сизда уни кўриб ишонч кучайса, "айнул яқин" бўлади. Сўнгра, ундан татиб кўрсангиз "ҳаққул яқин" бўлади.

Биз биламизки, жаннат ва дўзах "илмул яқин"дир. Жаннат тақводорларга яқинлаштирилганида халойиқ уни кўргач, ҳамда адашган кимсаларга дўзах яқинлаштирилганида халойиқ уни кўргач "айнул яқин" бўлади.
Жаннат аҳли жаннатга ва дўзах аҳли дўзахга киритилгач эса, "ҳаққул яқин", бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Очиқча савол

Ҳаётингиз барча кўриниш ва тафсилотлари билан филм қилиб ишланиб сизга кўрсатилса, сиз ўша филмни аҳли аёлингиз билан бошқа одамлар олдида бирга томоша қилишга журъатингиз етадими?!
Агар жавобингиз "йўқ" бўлса, унда филмни ишланишига эътибор қаратинг. Чунки Қиёмат куни ушбу “филм” (яъни, ҳаётингиз давомида содир этган яхши ёмон амалларингиз) намойиш қилинади.
"Ўша Кунда сизлар (ҳисоб-китоб учун Аллоҳга) намойиш қилинурсизлар — сизларнинг бирон сирингиз махфий қолмас", (Ал-Хааққа сураси, 69‑оят).

“Филм” сифатли бўлиши учун ўтган хатоларга истиғфор ва тавбани кўпайтириб, қолганига эса хайрли амалларда жидду жаҳд кўрсатиш лозим.
Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 УЙЛИ БЎЛИШ САОДАТИ ВА БОЛАЖОН ҚУВОНЧИ

🏡 Шу йил 4 апрель куни Муфтий ҳазратлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари чоғида “Вақф” фондининг вилоят филиали томонидан қийналган оилага қуриб берилган хонадонни топшириш маросимида иштирок этдилар.

🎁
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан янги уй соҳибига 10 миллион сўм пул, мебель жиҳозлари ва телевизор туҳфа қилинди.

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртбошимиз томонидан Умра сафарига бепул юборилган кам таъминланган пенсия ёшидаги зиёратчилар Жиззах вилоятига қайтиб келишди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
🔸CУРХОНДАРЁДА 100 НАФАР ОИЛАГА ҲАДЯЛАР УЛАШИЛДИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан улуғ айём кунларида эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

🔸 Куни кеча, 4 апрель куни “Вақф” хайрия жамоат фондининг Сурхондарё вилояти филиали томонидан айни рўзаи рамазон кунларида 100 нафар кам таъминланган оилаларга 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

🌙 Зеро, динимиз кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда имконияти чекланган шахсларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ҳамда мурувват ва саховат кўрсатиб, хурсандчилик улашишга чақиради.

🔸Мана шундай хайрия ишлари юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz