imon.uz
4.38K subscribers
9.3K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Тафаккур_вақти

Тилнинг ўн учинчи офати: Ёлғон ваъда (давоми)

Абдуллоҳ ибн Хансодан ривоят қилинади: «Пайғамбар бўлишларидан илгари Муҳаммад алайҳиссалом билан фалон жойда учрашишга ваъдалашдим. Ваъдани унутиб, ўша куни ва эртасига ҳам келишилган ерга келолмадим. Учинчи куни ваъдамни эслаб, у ерга бордим. Муҳаммад алайҳиссалом ўша келишилган жойда турган эдилар, мени кўриб: «Эй йигит, мени қийнадинг, уч кундан бери сени шу ерда кутаман» - дедилар» (Абу Довуд ривояти).
Бизда ҳам шу хислат борми?


Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари
" китобидан

Minbar.uz саҳифасидан
imon.uz @imonuz
#Тафаккур_вақти

Тилнинг ўн учинчи офати: Ёлғон ваъда (давоми)

Иброҳим Нахаъийдан сўрашди: «Икки киши ўзаро ваъдалашиб, бири келишилган пайтга етиб келмаса, униси нима қилади?» «Кейинги намознинг вақти киргунча уни кутади» - деди Иброҳим.
Расули акрам қачон ваъда берар эканлар, «шояд, имкони борича», деб қўярдилар. Ибн Масъуд қатъий ваъда бермас эди, агар ваъда берса ҳам, «иншаоллоҳ», деб қўярди.
Ваъда қатъий берилгач, токи узр йўқ экан, ваъдага вафо қилиш лозим бўлади. Бажармаслигини билиб ваъда бериш, мана шу мунофиқликдир.
Абу Ҳурайра дейдилар: «Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Гарчи, рўза тутиб, намоз ўқиса, мусулмон деб танилган бўлса ҳам, кимдаки ушбу учта сифат топилса, у мунофиқдир: сўзласа, гапи ёлғон бўлади; ваъда берса, хилоф қилади; омонат топширилса, хиёнат этади» (муттафақун алайҳ).

Ҳолатларимизни сарҳисоб қилайлик...

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари"
китобидан

Minbar.uz саҳифасидан
imon.uz @imonuz
#Тафаккур_вақти

Ниятда ваъдага вафо

Пайғамбар алайҳиссалом Ҳунайн жангида Ҳавозон қабиласидан тушган ўлжаларни тақсимлаётганларида бир киши келиб:
-Эй Оллоҳнинг расули, менга ваъдангиз бор эди, - деди.
-Тўғри айтдинг, хоҳлаганингни сўра, - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
-Саксонта қўй, чўпони билан, - деди.
-Ўша сенга! - дедилар Расули акрам ва - енгил ҳукм қилдинг, - деб қўйдилар»...
Шундай ривоят ҳам бор: «Агар кишининг ниятида ваъдага вафо қилиш бўлсаю, амалда уни бажаролмай қолса, бу ваъдага хилофлик эмас». (Термизий ва Абу Довуд ривояти).

Ўзимизни сарҳисоб қилайлик...

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари"
китобидан
imon.uz @imonuz