imon.uz
4.54K subscribers
10.1K photos
1.69K videos
22 files
20.2K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Ҳадис

Ҳориса ибн Ваҳбдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.)

«Сизларга аҳли жаннат кимлар эканлигини айтайми? Улар ҳар бир заиф ва одамлар назарига илмайдиган бечораҳол кишилардир. Агар бу заиф киши Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичса, қасамининг устидан чиқади.

Огоҳ бўлинглар! Сизларга аҳли дўзах кимлар эканини айтайми? Улар қўпол, дағал, гердайиб юрувчи мутакаббирлардир», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Инсон иккита кичкина гўшт парчаси: «тили ва дили» билан ўлчанади. Мўмин бу икки аъзосини доимо назоратда тутмоғи лозим.

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Донишманд ўз ўғлига қуйидаги ажойиб насиҳатни қилди:

«Кўп олимларнинг ёнларидан ўтдим ва ушбу саккизта ҳикматни ўргандим:

1. Намозда бўлсанг қалбингни сақла!
2. Инсонларнинг мажлисларида бўлсанг тилингни сақла!
3. Инсонларнинг уйларида бўлсанг кўзингни сақла!
4. Таом устида бўлсанг ошқозонингни сақла!

Мана бу икки нарсани эслама:
1. Инсонларнинг сенга қилган ёмонликларини.
2. Инсонларга қилган яхшилигингни.

Мана буни асло унутма:
1. Аллоҳ азза ва жаллани.
2. Охиратни».

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
"Ҳақ китоби Қуръонни очиб ҳам кўрмасдан, қанча инсонлар бу дунёдан имтиҳон топшириш учун кетдилар".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
МУФТИЙ ҲАЗРАТГА ЯНГИ ЎРИНБОСАРЛАР
ВА ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА ЯНГИ РЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

🔸2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, уламолар, мутахассислар ва мударрислар иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов раис ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган раиснинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғофуров тайинланди.

Ушбу институт ректори лавозимига эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедраси мудири, доктор, профессор, Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим тайинланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ТАНҚИДИЙ РУҲДА ЎТГАН ЙИҒИЛИШДА ПОЙТАХТГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ ТАЙИНЛАНДИ

🔹2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари раислигида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

❗️Танқидий руҳда ўтган йиғилишда йўл қўйилган хатолар, фуқаролар мурожаатини тинглашдаги камчиликлар, аҳоли билан ишлашдаги муаммолар ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлашдаги оқсоқликлар таҳлил қилинди.

🔸Шунингдек, пойтахтдаги бир нечта туман бош имом-хатиби ва марказий масжид имом-хатиби вазифалари вакант бўлиб тургани оқибатида келиб тушаётган шикоятларга ҳам мажлисда урғу қаратилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилиб, “Абу Сахий” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Дўстларингизга
ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳ дўстлари зарурат бўлгандагина гапирадилар. Зарурат бўлмаса одатлари сукут ва тилсизликдир. Уларни Аллоҳнинг тақдири гапиртиради. Бу дунёда уларнинг тилини Аллоҳ ҳаракатга келтириб гапиртиради. Худди қиёматда Аллоҳ аъзоларни гапиртирганидек.

Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
СОЛИҲЛАРГА ҲАМСУҲБАТ БЎЛСАНГ:

• Шак-шубҳаларинг кучли ишончга

• Риёларинг ихлосга (холисликка)

• Ғафлатинг зикрга

• Дунёга рағбатинг охират рағбатига

• Такаббурлигинг тавозеъга

• Ёмон ниятинг насиҳатга

айланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари:

– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;

– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;

– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;

– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;

– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;

– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;

– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;

– инсоннинг ўзига ишончини орттиради;

– тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;

– дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;

– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади!

Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас. (Исро 82-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#ибрат

Кўк кит Ер юзидаги бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. Кўк кит овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ ейишга эҳтиёжи бор. Кунига дейсизми? Ҳа, ҳар бир кунига!

Аллоҳ уни яратди ва Ўзи билгувчи ҳикматига кўра унинг ризқига кафил бўлди. Бир кунига 3,5 тонна емишни ризқини биттагина маҳлуқига етказиб қўйган Зот ҳақида билатуриб ўзингнинг ризқинг хусусида безовта бўляпсанми?...

Аллоҳдан ёрдам сўра, ризқ сабабларини ушла ва Аллоҳга ишон.

Изоҳ: Кўк кит –шу замоннинг энг катта маҳлуқоти, балким энг оғири ҳам. Узунлиги 33 метрни ташкил этса, оғирлиги 150 тоннадан сал ошади. У мўйловчи китлар оиласига мансуб бўлиб денгиз планктонлари, яъни денгизўтлари ва жониворлари билан озиқланади.

«Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир...». (Анкабут сураси, 60-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Туҳматнинг гуноҳи оғир

#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz