imon.uz
4.13K subscribers
10.4K photos
1.77K videos
22 files
20.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Менга балиқ берманг, лекин балиқ тутишни ўргатинг”. (Хитой ҳалқ мақоли)

Ушбу мақол бир қарашда шунчаки оддий сўзларга ўхшаб кўринади. Лекин Хитойнинг бугунги кунда эришган ютуқларининг асосий сабаби ушбу мақолнинг татбиқи эканидан дарак беради.

Улар “Менга балиқ берманг, лекин балиқ тутишни ўргатинг” мақолини саноат, зироат, тижорат ва иқтисодиёт майдонларида қўллашди. Улар “бизга станок, асбуб-ускуна ва тайёр маҳсулотларингизни экспорт қилманг, бизга уларни қандай ишлаб чиқаришни ўргатинг” қабилида иш қилишди. Бунинг натижасида нималарга эришгани ва эришаётгани ҳаммасизга маълум. ...

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Унутилган суннатлар

Бир кунда неча марта овқатланасиз?!
Ҳар овқат еб бўлгач гуноҳларингиз кечирилишини истайсизми?

Муоз ибн Анасдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким таом егач, “Алҳамдулиллаҳиллазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний вала қувва”, деса, ўтган гуноҳлари кечирилади.
(Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ривоят қилишган).

Дуонинг мазмуни: “Ўзимнинг куч-қувватимсиз менга ушбу таомни едирган ва уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.

Сиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашинг, у зотнинг суҳбатларига (жаннатларда) эришиш ила саодатга эришасиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

▪️Долзарб мавзу: Мусулмонни кофир дейиш улкан гуноҳ

▫️Муҳаммад Айюб Фахриддинов,
ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон тумани "Абдулваҳҳоб қори" жоме масжиди имом-хатиби

Дўстларингизга
ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲИДОЯТ (ИБРАТЛИ РИВОЯТ)

Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ Басра кўчаларидан бирида, йўл четида оғзидан хамр томчилаб турган мастни кўрди.
• У шу ҳолида: «Аллоҳ! Аллоҳ!» деб ётганди.
• Тезда бир идишда сув олиб келиб, Аллоҳнинг исмини пок оғизда зикр қилсин, дея унинг оғзини ювиб қўйибдилар.
• Ўша тунда туш кўрибдилар. Тушларида:
- Бизнинг ҳурматимиз учун унинг оғзини покладинг, сенинг ҳурматингдан биз унинг қалбини покладик!,-деган нидони эшитибдилар.
• Эрталаб бомдодда масжидга борсалар ҳалиги одам икки кўзи жиққа ёш сафда ўтирганмиш.
• Олдига яқинлашиб:
- Сизга нима бўлди?!,-деб сўрабдилар.
• Шунда у:
- Қалбимни поклаган Зот сизга ҳолимдан кечқурун хабар бердику!-, дебди.

(Ибн Қудома Мақдисий, «Китобут таввабийн»).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ҳалолликда ҳикмат кўп

Умар ибн Абдулазиздан сўрашибди: "Эй мўминлар амири, сиз бундай даражага қандай эришгансиз?"
У зот жавоб берди: "Бобомнинг дуолари туфайли. Бобом Умар ибн Хаттоб Мадина кўчаларида кечқурун айланиб одамлар ҳолидан хабар олиб юрарди.

Кунларнинг бирида бир уйдан: Эй қизим, сутга озгина сув қўшгин", деган овоз эшитилди. Шунда қиз: "Онажон, мўминларнинг амири бу ишдан қайтарди", деди. Она деди: "Умар қайда-ю, сен қайда?" деди. Қиз эса: "Онажон, у зотнинг олдида итоат этамиз-у, йўқлигида исён қиламизми?" деди.

Умар ибн Хаттоб ўша қизни келин қилди. Ўша қизнинг набираси одил подшоҳ Умар ибн Абдулазиз бўлиб етишди. Бу эса бувисининг ҳалоллигидан эди.

Қалб иши - нозик, уни ислоҳ этиш, ҳалол ризқ топиш, ҳаромдан ҳазар қилишда ҳам қалб поклигида муҳим саналади. Қалбда яхши ният бўлса, бошқа аъзоларга ҳам хайрли бўлади.

Аллоҳ таоло қалбларимизни поклик-ҳалолликка, яхшиликка йўлласин

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Огоҳ бўлинг! Дунё орқасига боқмай кетмоқда. Охират эса (биз) томон келмоқда. Ҳар бирининг фарзандлари бор. Сизлар Охират фарзандлари бўлинглар ва асло дунё фарзанди бўлманглар! Бугун амал бор, ҳисоб йўқ, эртага эса ҳисоб бор, амал йўқ!

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасига ташриф буюрди

Давлат раҳбари зиёратгоҳда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмонни кофир дейиш хатари !

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Робиятул Адавиядан сўрадилар:
- Банданинг Аллоҳ таоло ёзган тақдирига рози ёки рози эмаслигини қандай билса бўлади?
- Берилаётган неъматларга қандай хурсанд бўлаётган бўлса, бошига келадиган мусибатларга ҳам худди шундай муносабатда бўлса, демак тақдиридан рози бўлган бўлади.


«Сирлар хазинаси» рисоласи

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
НИЯТНИНГ АҲАМИЯТИ

Абдуллоҳ ибн Муборак шундай деган эканлар:
Қанчадан қанча кичик ишлар борки, пок ният ўша арзимас ишларни буюк ишга айлантирган.

Қанчадан қанча буюк ишлар борки, арзимас ният уларнинг қадрини тушириб юборган. Ният буюк амалдир, қалбий ибодатдир. Уни тил билан лафзга чиқариш шарт эмас. Бандаларнинг амаллари орасидаги фарқ ниятга қараб бўлади.

Масалан, бир киши фақат намоз ўқиш ниятида таҳорат қилади.

Иккинчи киши эса намоз ўқиш ва Аллоҳнинг амрига бўйсуниш ниятида таҳорат қилади.

Учинчи киши намоз ўқиш, Аллоҳнинг амрига бўйсуниш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратдаги суннатларига амал қилиш ниятида таҳорат қилади.

Тўртинчи киши намоз ўқиш, Аллоҳнинг амрига бўйсуниш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратдаги суннатларига амал қилиш ниятида, гуноҳларимга каффорат бўлсин деган ниятда таҳорат қилади.

Бу тўрт кишининг таҳорати бир хил. Тўрттовининг ҳам таҳорати дуруст. Лекин ибодатда қалби билан берилиб қилган ниятига қараб уларнинг савоб даражаси ҳар хил бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур», деган (Мужодала сураси, 11 оят).

Илм аҳлининг юксак даражага кўтарилишининг сабабларидан бири шуки, улар энг улкан ажрларни қандай қўлга киритишни биладилар. Шундай экан, Аллоҳ таоло учун қилаётган ибодатларингизни қалбдан ҳис қилиб, ниятларингизни янгиланг, шунда ажр ва савоблар зиёда қилиб берилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Кундалик вазифалар.

Ориф биллаҳ, Ҳазрати Доктор Абдулҳай Орифий қуддиса сирруҳ айтадилар:

1. Энг аввал менинг илтимосим шуки, сиз ўзингизнинг кечаю-кундузлик зарурий машғулотларингизни эътиборда тутиб, бир мустаҳкам вақтларнинг тартибини тузинг. Чунки, вақтларнинг тартибига мувофиқ иш қилишликда жуда катта барака бўлади. Озгина вақтда кўп иш бўлиб кетади ва унинг баракотидан қийин иш ҳам осон бўлади.

2. Шаръий аҳкомлар, яъни, буйруқлар ва қайтариқларга амал қилишлик, ўзи аслида ҳар ҳолатда фарз ва вожибдир.

3. Имкон қадар намозларни жамоат ила адо қилинг. Шаръий узрсиз масжиддаги жамоатни тарк қилишдан сақланинг ва масжид одобларига риоя қилинг.

4. Ҳар куни бомдод намозидан кейин, йўқса ўзингизга қулай бирон-бир бошқа вақтни таъйин қилиб, қуйидаги ишларга одат қилиб олинг ва уларга ўз вақтида амал қилинг:

А) Қуръони карим тиловати ҳар кун бир пора, агар бунинг имкони бўлмаса, у ҳолда ярим пора, агар бу ҳам қийин бўлса, у ҳолда бир рубуъ (яъни, бир поранинг тўртдан бири), ундан кам бўлмасин ва имкон қадар тажвид билан тиловат қилишга эътибор қилинг. Агар бирор кун тасодиф ёки узр сабабли Куръон тиловатига фурсат топилмаса, у ҳолда икки юз маротаба “Ихлос” сурасини ўқиб, унинг ўрнини тўлдириб қўйинг.

Б) Тиловатдан кейин ҳар куни “муножати мақбул” бир манзил, йўқса ярим манзил ўқинг ва дуоларнинг таржимасига ҳам назар солинг.

Ж)
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللَّهِ العَظِيمِ
“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил аъзийм”. Бир тасбиҳ. (юз марта)

В)
سُبْحَانَ اَللهِ وَالْحَمْدُ لِلهِ وَلاَ اِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَ اللهُ اَكْبَرُ
“Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”. Бир тасбеҳ. (юз марта)

Ҳ) Истиғфор.

استغفر الله ربي من كل ذنب و أتوب اليه

"Астағфируллоҳа роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳи". Бир тасбеҳ. (юз марта)

В) Дуруди шариф:
“Аллоҳумма солли аъла саййидина ва мавлаана Муҳаммадинин набиййил уммиййи ва аъла аалиҳи ва асҳабиҳи ва баарик васаллим”. Бир тасбеҳ. (юз марта)

З)
لا حول و لا قوة الا بالله
“Ла ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ”. Бир тасбеҳ. (юз марта)

Ҳ) لَا إِلَهَ إِلاَّ اللهُ
”Ла илаҳа иллалоҳ”. Икки минг маротаба, йўқса энг камида беш юз маротаба.

Т) Ҳар намоздан кейин “Фотиҳа” сураси, “Оятал курси” бир маротабадан ва "Тасбеҳи Фотимий", яъни, “Субҳаналлоҳ” 33 маротаба, “Алҳамдулиллаҳ” 33 маротаба, “Аллоҳу акбар” 34 маротабадан.
(давоми...)

"Маъмулоти явмийя" китобидан.

Устоз Ҳикматуллоҳ Абиев ҳафизаҳуллоҳ таржимаси.
Котиб Абдулқайюм Комил

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Жаннатнинг саккиз номи

Уламолар Қуръони карим оятларига асосланиб, жаннатнинг саккизта номи (даражалари) бор дейишади:

1. Фирдавс жаннати. «Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур» (Каҳф, 107).

2. Адн жаннати. «Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшайдиган Адн жаннат (боғ)ларидаги пок масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) каттароқдир. Ана шу(лар) улкан ютуқдир» (Тавба, 72).

3. Маъво жаннати. «Қасамки, (Муҳаммад Жаброилни) иккинчи бор кўрди. (Жаннат) чеккасидаги Нилуфар олдида. Маъво жаннати ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир» (Нажм, 13–15).

4. Наъим жаннати. «Яна мени Наъим жаннатининг ворисларидан қилгин!» (Шуаро, 85).

5. Хулд жаннати. «(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводорларга ваъда қилинган мангулик (Хулд) жаннатими?!” Улар учун (бу) мукофот ва натижа бўлур эди» (Фурқон, 15).

6. Қарор жаннати. «Эй, қавмим, бу дунё ҳаёти фақат бир (арзимас) матодир. Албатта, охиратгина (мангу) барқарорлик диёридир» (Ғофир, 39).

7. Дорус Салом. «Улар учун Парвардигорлари ҳузурида тинчлик диёри (жаннат) бордир. Қилган (солиҳ) амаллари сабабли, У уларнинг дўстидир» (Анъом, 127).

8. Дорул Муқома. «У Ўз фазли билан бизларни мангу турадиган диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар» (Фотир, 35).

«СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Фойдани оз олиб, кўпчиликни ўйлаган, Қиёматда роҳат топади!

("Ҳазрати Имом" масжиди, 04.11.2022)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мен шундай бир кишиларга ҳамроҳ бўлдимки, улар тун зулматини Роббиларига сажда ва қиёмда ўтказардилар. Бир бор рукуъда, бир бор саждада ёшлари ёноқларини юварди. Дўзахдан озод бўлишларини сўраб Роббиларига муножот қилишарди. Тонг чарчоғи ҳам уларга малол келмасди.

Уларнинг бу амалларида эргашган ва нафси учун нафсидан рози бўлмаган* кишига Аллоҳ раҳмат назари ила боқсин! Ҳали унинг амали қусурли ва иши тарозига енгилдир. Чунки бир кун дунё ўз аҳлидан кетади ва амаллар эгаларига қайтарилади**".

Шуларни дедиларда, Ҳасан йиғлаб юбордилар. Кўз ёши соқолларини ҳўл қилиб ташлади, Аллоҳ у кишини раҳматига олсин!
----

Изоҳ:
*Амали камлиги учун ўзидан рози бўлмаган.
**Дунё ҳаёти тугайди ва Қиёматда ҳисоб қилинган амаллар риё, ужб, сумъа, зулм каби разолатлари туфайли эгаларига қайтариб берилади. Яъни, у амаллар бекор бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Уламоларни камситишнинг оқибати – аянчлидир!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz