imon.uz
4.04K subscribers
10.6K photos
1.82K videos
22 files
20.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отам ҳар куни маст қилувчи ичимлик ичади. Уларни бу йўлдан қайтара олишим учун менга озгина маслаҳат беринг. Уйда шу ароқни орқасидан кунда жанжал бўлади.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қаттиқ гапирмаган ҳолда насиҳат қилинг. Бундан ташқари отангизга яқинлари орасида гапи ўтадиган диёнатли кишилар орқали таъсир кўрсатиш ҳам мумкин. Аллоҳ отангизга инсофу тавфиқ, рушду ҳидоят берсин. Ҳақларига ҳамиша дуода бўлинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Инсон таҳоратсиз ҳам Қуръонни дилида зикр қилиб, такрор қилиб юрса бўладими? Телефонда эшитсачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Мусҳафни ушламасдан Қуръонни такрор қилиш ёки эшитиш жоиз. Агар таҳоратли ҳолда бўлса, янада яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz