imon.uz
4.62K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Солиҳлар_гулшани

«Мукофотни эрта олиб қўймадикмикан?»

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга таом келтиришган эди, кўзига ёш олиб,
«Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. У мендан яхшироқ эди, бироқ кафанликка бир парча матодан бошқа нарса топилмади.
Ҳамза розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. У ҳам мендан яхшироқ эди, лекин бир парча мато билангина кафанланди. Биз мукофотимизни шу дунёнинг ўзида олиб қўймадикмикан деб қўрқаман»,
деди ва йиғлаб юборди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

Халифа Умар ибн Абдулазиз масжидга кирдилар. Масжид қоронғи бўлганидан, ухлаб ётган бир одамни оёқлари билан туртвордилар. Умар қоронғида кўрмасдилар. У одам:
- Бу нимаси? Эшакмисан?- деди.
У киши: Йўқ, Умарман - дедилар.
Шунда халифанинг ҳамроҳлари айтди: Эй амирал-муъминийн, у сизни, эшак, деди.
- Йўқ, у эй эшак, демади. У сўради, мен жавоб қилдим, дедилар.

Умар қандай ҳам нозикфаҳм, ҳалим ва тақводор бўлганлар-а!!

Биз мусулмонларнинг ишимиз ажиб.
Битта Илоҳга ибодат қиламиз. Битта Каъба атрофида тавофда бўламиз. Намозимизда бир қиблага йўналамиз. Масжидда бир сафга сафланамиз. Ҳаммамиз бир нафасда баробар "омийн" деймиз.

Шуларга қарамай ҳаммамизнинг ўзимизга хос исломимиз бор. Бу исломимиз бошқамизникидан фарқланади. Ҳар биримиз исломни ўз услубимизда тушунамиз. Ҳаётда унга ўзимизга тегишли йўсинда муомала қиламиз.

Мустафо Маҳмуд, "Жаннат ва дўзах узра баланд арқон" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz