imon.uz
4.41K subscribers
9.39K photos
1.58K videos
22 files
19.8K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Ё Расулуллоҳ, мен сизга кўп салавот айтишни истайман.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен: — Ё Расулуллоҳ, мен сизга кўп салавот айтишни истайман. (Дуоларимнинг қанча қисмида) Сизга қанча салавот ва салом айтай? — деб сўрадим.

У зот: – Истаганингча, – дедилар.

– Tўртдан бир (қисм)и етадими? – дедим.

– Истаганингча, – дедилар ва “агар кўпайтиролсанг, сен учун хайрлироқ”, деб қўшиб қўйдилар.

– Учдан иккиси-чи? – деб сўрадим.

– Истаганингча, – дедилар ва “агар кўпайтиролсанг сен учун хайрлироқ”, деб айтдилар.

– (Ўзим ҳаққимга дуо қиладиган) вақтимни бутунлай сизга салавот ва салом айтишга ажратайми? – дедим.

– Ундай бўлса, истаган дуойинг қабул қилинади, гуноҳларинг кечирилади, – дедилар».

(Tермизий ривояти)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

«Эй иймон келтирган бандаларим, Роббингизга тақво қилинг. Бу дунёда гўзал амал қилганларга гўзаллик бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур», деб айт.

( Иймон Аллоҳга ишониш ва унинг айтганига юришдир. Тақво эса, доимо Аллоҳни ҳис қилиб туриш ва амрларини бажаришдир.)

(Зумар сураси 10 оят.)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг бир тоифа фаришталари бор. Улар йўлларда айланиб аҳли зикрларни излаб юрадилар. Қачон улар Аллоҳни зикр қилаѐтган қавмни топсалар, «Ўзингиз истаган нарсага келинглар», деб нидо қиладилар. Бас, уларни қанотлари билан ўраб олиб, дунѐ осмони баробар бўлиб турадилар.
Шунда Роббилари Ўзи билиб турса ҳам:
«Бандаларим нима демоқдалар?» дейди.
«Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтмоқдалар ва Сени улуғламоқдалар», дейдилар.
«Улар мени кўрганмилар?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, Сени кўрганлари йўқ», дейдилар.
«Агар Мени кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар Сени кўрганларида, яна ҳам қаттиқроқ ибодат қилардилар, Сени яна ҳам қаттиқроқ улуғлардилар ва Сенга яна ҳам қаттиқроқ тасбеҳ айтардилар», дейдилар.
«Мендан нимани сўрамоқдалар?» дейди.
«Сендан жаннатни сўрамоқдалар», дейдилар.
«Улар жаннатни кўрганмилар?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, эй Робб, улар уни кўрмаганлар», дейдилар.
«Агар улар уни кўрганларида, қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар уни кўрганларида, унга яна ҳам қаттиқроқ ҳирс қўярдилар, уни яна ҳам қаттиқроқ талаб қилардилар ва унга яна ҳам қаттиқроқ рағбат қилардилар», дейдилар.
«Улар нимадан паноҳ тиламоқдалар?» дейди.
«Дўзахдан», дейдилар.
«Улар уни кўрганмилар?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, улар уни кўрмаганлар», дейдилар.
«Агар улар уни кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар уни кўрганларида, ундан яна ҳам қаттиқроқ қочардилар, ундан яна ҳам қаттиқроқ қўрқардилар», дейдилар.
«Мен сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, албатта, уларни мағфират қилдим», дейди.
Шунда фаришталардан бири:
«Уларнинг ичида фалончи бор. У улардан эмас. У ўзининг ҳожати учун келган, холос», дейди.
«Улар ҳаммажлислар. Уларнинг ҳаммажлислари ҳам бадбахт бўлмас», дейди», дедилар
».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Дўстларингизни каналимизга таклиф қилинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМГА САЛАВОТ АЙТИШ

Аллоҳ таоло, фаришталар ва ер юзидаги барча мавжудотлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтадилар. Қуйидаги оятда Аллоҳ таоло биз уммати Муҳаммадийларга амр қилиб, Пайғамбаримизга салавот айтишни буюрмоқда:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар,(сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинглар!".
(Аҳзоб, 56-оят)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту шариф айтишнинг фазилати қатор ҳадисларда ворид бўлган-ки, уларни бир жойга жамлаб, алоҳида китоб тайёрлаш ҳам мумкин. Кўплаб олимлар бу борада алоҳида асарлар ёзгани ҳам бунинг исботидир.

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Унда Одам яратилди ва жони олинди. Унда сур чалинади ва момақалдироқ овози бўлади. Бас, бу кунда менга салавотни кўп айтинглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар. Саҳобалар: "Эй, Аллоҳнииг Расули, сиз чириб кетганингиздан сўнг, қандоқ қилиб бизнинг салавотимиз сизга кўрсатилади?", дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ азза ва жалла ерга анбиёларнинг жасадларини ҳаром килган", дедилар".
Абу Довуд ва Насоий ривояти

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоху алайхи васаллам: "Жума куни менга салавотни кӯпайтиринглар. Албатта, (улар) менга етказилади ва эшитаман", дедилар".
(Шофеий ва Ибн Можа ривоятлари)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг жаннатда менга энг яқинларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар", дедилар".
(Шофеий ва Байҳакий ривояти)

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги кўрсатмалари келтирилади:
Абу Талҳа Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни кўтаринки кайфиятда тонг оттирдилар. Муборак юзларида хурсандчилик балқиб турар эди. У зот: "Ҳа, ёнимга Роббим азза ва жалла томонидан бир келувчи келди ва айтдики, умматингиздан кимдир сизга бир марта салавот айтса, Аллоҳ таоло (бунинг учун) унга ўнта яхшиликни ёзиб, ўнта (сарира) гуноҳини афв қилади ва уни(нг даражасини) ўн даража баландга кўтаради ва унга ҳам у(салавот)нинг ўхшашини қайтаради", деб айтдилар.
(Имом Аҳмад ривояти)

Анас розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимнинг олдида мен зикр қилинсам, менга салавот айтсин. Чунки, ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ӯн марта раҳмат йӯллайди", дедилар".
(Насоий ва Ахмад ривоятлари)
Салавоту шарифнинг энг афзали намозда ўқиладиган салавоти Иброҳимдир. "Соллаллоҳу алайҳи васаллам" эса, энг қисқа салавот ҳисобланади. У билан ҳам салавоту шарифнинг фазилати ҳосил бўлади. Қаерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари ёзилса, бас тўлиқ жумла "соллаллоҳу алайҳи васаллам", деб ёзилиши лозим. Фақат, (с.а.в.)нинг ўзи ёзилиши салавот ўрнига ўтмайди.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Саодат эшигини очилгай бугун,
Босган ҳар изингиз савобга тўлсин!
Мўминларга туҳфа асл саодат
Азизлар Жума муборак бўлсин!


https://t.iss.one/imonuz
ЎЛИМ НАВБАТИ...

Кичиклигимда фақат кексалар ўлади, деб ўйлардим. Ёшим улғайган сари бир қанча тенгдошларим ва мендан кичиклар ҳам вафот топиб кетишди.
Ҳар жанозада худди ўлим менга қараб: “Сенга ҳам навбат келяпти!”, дея қулоғимга пичирлаётгандек бўлаверди.

Барчамиз бу дунёда йўловчимиз. Шундай экан ҳеч кимга озор бермайлик, ҳеч кимни алдамайлик, зулм қилмайлик, ғийбатдан сақланайлик, ҳеч кимдан ўзимизни устун кўрмайлик.
Зотан ҳали ҳисоб олдинда, ким нажот топадию, ким ҳалокатга учрашини билмаймиз!

Аллоҳим! Бизларни абадий нажот топганлар жумласидан қил! Хотимамизни гўзал бўлишини насиб айла! Омин!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚАЛБИМ “ТОЗА”

Олийгоҳлардан бирининг катта ўқитувчиси айтади: Бир куни студент қизлардан бири дарсга жуда ҳам очиқ-сочиқ кийиниб келди. Мен унга: “Дарсга бунақа кийиниб келмагин!”, деган эдим, у энсасини қотириб: “Менинг қалбим тоза, шундай экан, қандай кийинишимнинг нима аҳамияти бор, муҳими қалбнинг тоза бўлиши-ку?!”, деб жавоб берди. Шунда мен унга: “ҲА, ҚАЛБИНГ ТОЗА БЎЛСА, ЭРТАДАН ЯЛАНҒОЧ КЕЛАВЕР”, дедим.

Ҳа, қалб кечинмалари инсоннинг либосида, ташқи кўринишида намоён бўлади. Қалб – инсон аъзоларининг подшоҳидир. Аъзолар қалбнинг истагини бажаради.
Тил гуноҳ сўзни айтса, қўл гуноҳга узатилса, оёқ гуноҳга қадам ташласа, демак, қалб шу ишларга ташаббус кўрсатгандир.
Ёки тил Аллоҳни зикр қилса, қўл ўзгаларга ёрдам қилса, кўзлар ёш тўкса, булар ҳам қалб хоҳлагани учундир. Шунинг учун “Агар қалб қўрқса, аъзолар ҳам қўрқади”, деб бежизга айтилмаган.
Қалб худди тарозига ўхшайди. Агар у бузилиб қолса, нотўғри ўлчайдиган бўлиб қолади.

“Ҳикматлар чашмаси”дан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бир куни ҳазрати Ийсо (а.с) бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир айтадилар. Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлаша бошлабди. Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб, Пайғамбаринг олдига келиб:
- Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегансиз, у бутунлай хароб бўлиб кетяпти? - деб сўрабдилар. Шунда Ийсо (а.с):
- Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, - деб жавоб берибдилар. Бу жавобдан янада таажжубга тушган оломон:
- Нима дедингиз, эй Аллоҳнинг элчиси? - деб қизиқиб яна сўрабдилар.
- Ўласан...! Ўлим ҳақ...! деб айтдим холос. У буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, - деб жавоб берибдилар.

"Ҳикматлар хазинаси" рисоласидан

https://t.iss.one/imonuz
ҚАЙ БИРИ МУҲИМ?

Тасаввур қилинг сизни суд қилишяпти. Ҳамма сизга қарши, фақат Қози сизни гуноҳсиз эканингизни билади. Ёки ҳамма сизни айбсиз деб ҳисоблайди-ю, фақат қози айбдор эканингизни билади. Қайси бири муҳимроқ?

Албатта биргина қозининг хулосаси ҳамманикидан устун, сабаби ҳукмни у чиқаради. Ҳаётда ҳам шундай, одамларнинг гап сўзлари ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Ҳукмни фақат Аллоҳ чиқаради. Одамларнинг сизни яхши деб ўйлаши сизни алдаб қўймасин, Уларнинг сизни ёмон деб ўйлаши ташвишга солмасин. Аслида қандай эканингизни ўзингиз биласиз. Аллоҳ эса мутлоқ билувчидир!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла!

Киши таом тановул қилишни бошлаганда "Бисмиллаҳ" демаганини билса, нима қилади?

Умайя ибн Махший саҳобий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эдилар. Бир киши овқат тановул қилиб, охирги луқма қолгунча Аллоҳ исмини зикр қилмади. Қачонки, охирги луқмани оғзига солаётганида «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу» (яъни, аввали-ю охирига Аллоҳнинг исми билан), деб айтди. Буни кузатиб турган Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, сўнгра у зот: «Шайтон унинг овқатига шерик бўлиб тановул қилаётган эди. Қачонки, бу киши Аллоҳ исмини зикр қилганда қорнидагини қайт қилиб юборди», дедилар.
Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

Фойда: Агар овқат ва ичимлик тановул қилинаётганда Аллоҳ исмини зикр қилинмаса, албатта шайтон унга шерик бўлиши уқтирилмоқда. Бу ҳадиснинг шарҳида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишининг «Бисмиллаҳ»ни тарк қилганини иш охирида билдилар. Агар аввалда билганларида жим турмасдан эслатар эдилар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ОВҚАТНИ МАҚТАШ ҲАМ СУННАТ

Абдулҳай Лакнавий бир куни эр-хотин муридлариникига меҳмонга борибдилар. Овқат ниҳоятда мазали бўлган экан (одатда, шайх Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига кўра, овқатни доим мақтаркан), парда ортидаги аёлга қарата:
— Аллоҳ рози бўлсин, овқатингиз жуда мазали чиқибди, — дебдилар.
Бу гапни эшитган аёл йиғлаб юборибди. Шунда шайх бунинг сабабини сўраганларида шундай жавоб берган экан:
— Эрим билан 40 йилдан бери бирга яшайман. Лекин бирон марта ҳам менга овқатимни мақтамаган. Сиздан биринчи марта бу гапни эшитиб, кўзимга ёш келди.


https://t.iss.one/imonuz
​​#Ибрат

Ким ислом ҳақиқатига етса, амалидаги чарчоққа қарамай қўяди...

Ким иймон ҳақиқатига етса, амалига қарамай қўяди...

Ким эҳсон ҳақиқатига етса, Аллоҳдан бошқасига қарамай қўяди.


©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

https://t.iss.one/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Дўзах аҳлидан: «Сизларни дўзахга нима киритди?» деб сўрашса, «Биз намоз ўқимас эдик», дейишади (Муддассир сураси, 42-43 оятлар).

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам парданишин қиздан ҳам (яъни, парда ортидаги бокира қиздан ҳам) ҳаёли эдилар. Бирор ёқтирмайдиган нарсани кўрсалар, юзларидан билинар эди».
Изоҳ: Бу ҳадисда «парданишин қиз» деб таржима қилинган жумла арабчада «азро фии хидриҳа» деб келган. Илгари вояга етган қизлар учун алоҳида хона қилиб беришга шароит бўлмагани учун, уйнинг бир тарафи уларга парда ёки шунга ўхшаш нарса билан ажратиб берилган. Ўша тўсилган жой «хидр» деб аталган.
Муттафақун алайҳ.

Уламолар: «Ҳаё бир хулқдирки, кишини ёмон иш қилгани қўймайди. Ҳамда ҳақдорнинг ҳаққини адо қилишда пайдо бўладиган сустликдан маън қилади», дейишган.
Абулқосим Жунайд роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳаё — Аллоҳнинг неъматларини ва ўзининг шукридаги қусурликни ҳис этишдир. Буларнинг ўртасидаги бир ҳолат юзага келадики, у ҳаё, деб номланади». Валлоҳи аълам.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Гуноҳкорларни сўкманг, ҳақоратламанг! Чунки биз ҳаммамиз Аллоҳнинг пардалашида яшаймиз. Агар У пардасини очиб ташласа, шармандаи шармисор бўламиз.

Жамолиддин Фарфур

https://t.iss.one/imonuz
САҲОБАЛАРИМДАН БИРОРТАСИНИ СЎКМАНГЛАР!


عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «لَا تَسُبُّوا أَصْحَابِي، فَلَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ أَنْفَقَ مِثْلَ أُحُدٍ ذَهَبًا مَا أَدْرَكَ مُدَّ أَحَدِهِمْ وَلَا نَصِيفَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳобаларимдан бирортасини сўкманглар! Сизлардан бирингиз Уҳуд мислича олтин нафақа қилса ҳам, улардан бирининг муддига ёки ярим муддига ҳам ета олмас», дедилар»*.
Муслим ривоят қилган.

* Бирингиз Уҳуд тоғи мислича олтинни садақа қилса ҳам, унинг савоби саҳобаларим садақа қилган бир мудд, ҳатто ярим мудднинг савобига ҳам тенг бўлмайди. Мудд – бир соънинг тўртдан бири, яъни ярим килограммдан бир оз камроқ.

«Жавомеъул калим» китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бир киши гўзал бир аёлни кўриб:

"Ишқинг қалбимни банд этди. Сендек гўзал аёлни кўрмаганман", деди.
У аёл жавоб қилди: "Ортимда мендан-да гўзал ва хушрўй синглим турибди. Унга боқинг".
Киши у ёқ, буёққа аланглади ва ҳеч кимни кўрмади. Шунда аёл: "Гапингиз рост бўлганида, алангламасдингиз", деди.

Дарҳақиқат эй биродар, агар сен Аллоҳ билан рост бўлганингда, бошқага парво қилмасдинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЛАЪНАТЛАШДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Расулуллоҳ (с.а.в.) мўминларни бир-бирларини лаънатлашларини тақиқлаб қўйдилар:
Бир-бирингизга Аллоҳнинг лаънати, Аллоҳнинг ғазаби ва жаҳаннамини истаб (раво кўриб) дуоибад қилмангиз”, деганлар. (Абу Довуд, Термизий, Муслим)

Инсонни ўз-ўзини, фарзандарини, мол-мулкларини дуоибад қилишдан қайтардилар:
Ўзларингизга қарши, фарзандларингиз ва молларингизга қарши дуоибад қилмангиз, дуоларни қабул бўладиган вақтга тўғри келиб қолса дуоибадларингиз қабул бўлади (сиз кейин кўп хафа бўласиз)”. (Абу Довуд)
Уламоларимиз инсон бошига келадиган айрим бало-қазолар ва мусибатларнинг ортида бир замонлар қилинган дуоибадлар ётган бўлса ажаб эмас, дейдилар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz