imon.uz
4.62K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
​​#СИЙРАТ

ПЕШОНАСИ ЎПИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ЗОТ

• Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ас-Саҳмий розияллоҳу анҳу

• Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг машҳур саҳобаларидан Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ас-Саҳмий розияллоҳу анҳу Рум қайсари билан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалиги даврида учрашди.
• Ҳижрий ўн тўққизинчи йили Умар ибн Хаттоб Румга қарши қўшин юборди. Унинг сафида Абдуллоҳ ҳам бор эди. Рум қайсари мусулмон лашкарининг жасурлиги ва шавкати, аскарларнинг иймони ва ақидаси кучли экани ҳақида кўп эшитганди. Бу гапларнинг нечоғли чин-ёлғон эканини текшириш учун у жангчиларига мусулмонлардан асир тушса, ўлдирмай тириклай келтиринглар, деб буюрган эди.
• Иттифоқо, Абдуллоҳ Рум аскарларига асир тушиб қолади. Уни подшоҳ ҳузурига келтиришади. Шунда тарих китобларида кўп марта зикр этилган ажойиб бир воқеа содир бўлади.
• Рум қайсари Абдуллоҳга узоқ тикилиб тургач:
– Агар насроний динига кирсанг, сени озод қилиб, кўп иззат-икромлар кўрсатаман, – деди.
• Абдуллоҳ бунга кўнмади. Ҳукмдор уни синашда давом этди:
– Агар таклифимга кўнсанг, салтанатимнинг ярмини бераман. Абдуллоҳ бунга ҳам рози бўлмади.
– Унда сени ўлдираман, – деб қўрқитди подшоҳ.
– Хоҳишинг, – деди Абдуллоҳ.
• Бу билан ҳам мағрур асирни енга олмаган Рум қайсари энди бошқача йўл тутади:
– Агар пешонамдан битта ўпиб қўйсанг, сени озод қилиб юбораман.
• Шунда Абдуллоҳ:
– Агар ўпсам бошқа мусулмон асирларни ҳам озод қиласанми? – деб сўради.
– Ҳа, – деди Рум қайсари.
• Абдуллоҳ қайсарга яқинлашиб, унинг пешонасидан ўпди. Рум подшоҳи сўзи устидан чиқиб, барча мусулмон асирларини тутқунликдан бўшатди.
• Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу бўлиб ўтган воқеани Ҳазрати Умарга сўзлаб берганида, у зот ниҳоятда қувонди. Озод қилинган асирларни кўрганида эса:
– Абдуллоҳ ибн Ҳузофанинг пешонасидан ўпиб қўйиш ҳар бир мусулмон зиммасидаги вазифадир. Буни ўзим биринчи бўлиб бажараман, – деди ва ўрнидан туриб Абдуллоҳнинг пешонасидан аста ўпиб қўйди.

©️ Аҳмад МУҲАММАД таржимаси
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#СИЙРАТ

Расулуллоҳ ﷺ ни кўрганмисиз!

-Расулуллоҳ ﷺ энг чиройлик юзлик ва энг гўзал хулқлик эдилар. (Муттафақун алайҳ).

- Ўта узун ҳам эмас, паст ҳам эмасдилар. (Муттафақун алайҳ)

- Ўрта бўйлик эдилар. (Бухорий).

- Икки елкаларининг ораси кенг эди. (Бухорий).

- Сақоллари мўл эди, қизғишга яқинроқ, сочлари қулоқларининг юмшоқларигача тушиб турарди. (Бухорий).

- Бошлари каттароқ, икки кафтлари ва қадамлари йўғон эди. (Бухорий).

Юзлари қуёш-ой мисоли эди, (юзлари) доирасимон эди. (Муслим).

- Хурсанд бўлсалар юзлари нурланарди. (Муттафақун алайҳ).

Юзлари малоҳатлик оқ эди. (Муслим).

У киши ﷺ га қарасангиз "икки кўзи қора кўз"- дердингиз, ўзи қора кўз эмасдилар. (Термизий).

- Оиша онамиз айтадилар: "Кулишлари фақат табассум эди". (Бухорий).

- Расулуллоҳ ﷺ кулмас эдилар, фақат табассум қилардилар. (Термизий).

"Расулуллоҳ ﷺ дан кўпроқ табассум қилган биронтасини кўрмадим"- дейди, Абдуллоҳ ибн Ҳорис розиаллоҳу анҳу. (Термизий).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz