imon.uz
4.5K subscribers
9.17K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
БИЛОЛНИНГ СЎНГГИ АЗОНИ!

Севикли Пайғамбаримиз (с.а.в.) вафотларидан сўнг Билол (розияллоҳу анҳу) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг олдиларига бориб шундай дедилар:

— Эй Расулуллоҳнинг Халифаси, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини эшитган эдим: «Мўъминларнинг энг афзал амалларидан бири бу Аллоҳ йўлида қилган жиҳодларидир».

— Эй Билол, нима қилмоқни истаяпсиз? — деб сўради Абу Бакр (розияллоҳу анҳу).
— Мен то вафот этгунимга қадар ўзимни Аллоҳ йўлига бахшида этмоқликни истайман.
— (Сиз кетсангиз) ким биз учун азон айтади?
Билол (розияллоҳу анҳу) кўзлари тўла жиққа ёш билан:
— Мен Росулуллоҳдан сўнг бошқа ҳеч кимга азон айта олмайман...
— Эй Билол, қолинг ва биз учун азон айтинг...
— Агар мени ўзингиз учун озод қилган бўлсангиз, айтганингизча бўла қолсин. Агар мени Аллоҳ учун озод этган бўлсангиз, мени қўйиб юборинг.
— Сизни Аллоҳ учун озод қилганман, эй Билол.

Билол (розияллоҳу анҳу) “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг, энди Мадинада қола олмайман” деб, Шом диёрига сафарга отландилар.
Қачонки Билол азон айтишни истаб, «Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ»га етганларида нафас ололмай тўхтаб қолар, йиғлаб юборар эдилар.
Орадан икки йил ўтгач Билол (розияллоҳу анҳу) Мадинага отланадилар. Расулуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилар эканлар, ерга ётиб олиб йиғладилар. Сўнгра Ҳасан ва Ҳусайн билан кўришиб, уларни маҳкам бағирларига босиб, ўпдилар.

Ҳасан ва Ҳусайн Билол (розияллоҳу анҳу)га:
— Саҳарда азон айтишингизни хоҳлар эдик, — дедилар.
Дарҳақиқат, Билол масжид сатҳида туриб “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар” деганларида бутун Мадинани титроқ босди.
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ” деганларида эса титроқ зўрайиб кетди. “Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ” деганларида эса аёллар ҳам хоналаридан отилиб чиқа бошладилар. Пайғамбар алайҳиссалом вафотларини кўрган саҳобалар Билолнинг азонидан ларзага келдилар.

Мўъминлар амири Умар (розияллоҳу анҳу) Шомга жўнаб кетаётганларида мусулмонлар Билолни бир марта бўлса ҳам намозга азон айтиб бериш учун ўзлари билан олиб келишни айтиб ўтиндилар. Мўъминлар амири Умар Билол (розияллоҳу анҳу)ни чақираётганларида намоз вақти эди. Умар (розияллоҳу анҳу) Билолдан намозга азон айтиб беришларини илтимос қилдилар.

Билол (розияллоҳу анҳу) юқорига кўтарилиб, азон айта бошладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниган барча саҳобалар йиғлашга тушдилар. Улар худди авваллари йиғламагандек шиддат билан (тўйиб-тўйиб) йиғлар эдилар. Энг қаттиқ йиғлаган Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) эди.

Билол (розияллоҳу анҳу) ўлим тўшагида ётганларида завжалари ёнларида ўтириб йиғладилар. Шунда Билол (розияллоҳу анҳу) дедилар:
-Сен йиғлама, эртага севганимиз Муҳаммад ( соллаллоҳу алайҳи васаллам ) ва у зотнинг асҳобига етишамиз...

Араб тилидан Умму Ясмин ва Мустафо таржимаси.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Оила – меҳр оқибат ва одамийлик дорулфунуни

Халқнинг хизматида юриб, баъзан оилавий можароларда
ҳам қатнашиб туришга тўғри келади. Жараённи кузатиб турсангиз, келин ва куёв
тарафлар ўзларнинг ҳақ эканликларини зўр бериб исботлашга ҳаракат қилишади. Келишмовчилик
тафсилотларини атрофлича ўрганиб, ҳар иккала тарафга муқаддас динимиз нуқтаи
назаридан келиб чиқиб насиҳат қилинганда, тарафларнинг оила масаласида диний
тушунчалари жуда ҳам торлигига гувоҳ бўламиз.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Ота-онанинг розилиги - саодат калитидир

Инсон учун ота-онадан
яқин, улардан меҳрибон ва ғамхўр, ҳамиша ёрдамга тайёр бирор кимсани топа
олмайсиз. Бизларни дунёга келтириб, авайлаб ўстирган, нимани хоҳласак муҳайё
қилган, одоб-ахлоқни ва касб-ҳунарни ўргатган, илм берган, ҳаётга йўллаган,
уйлаб-жойлаган, одамлар қаторига қўшган ота-онани ҳурматлаш, уларга яхшилик ва
меҳрибонлик қилиш ҳар биримизнинг шарафли бурчимизди. Ва яна Аллоҳ томонидан
барча инсонларга буюрилган, Унинг пайғамбари томонидан алоҳида тавсия қилинган
гўзал инсоний фазилатдир.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Ислом – инсонпарвар дин

Бугунги оммавий ахборот
воситаларидан ҳисобланмиш интернет тармоқлари орқали тарқалаётган хабар ва ҳодисаларнинг
кўплиги, уларнинг хилма хиллиги, айрим ҳолларда бир-бирига зидлиги кишидан ўта
зийракликни талаб этади. Айтилаётган хабарнинг эгаси кимлиги ва қандай асосга
кўра айтилаётгани, унинг воқеъликка, ёки илмий асосланган манбаларга мувофиқ ёхуд
зидлиги ҳамда хабардан кўзланган мақсадни билмасдан ундан фойдаланиш ҳатарли ҳисобланади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
🥛🥛🥛
РИЗҚИНГИЗДАН ХАВОТИР ОЛМАНГ!

Бир киши қудуққа тушиб кетди. Нажот сўраб қичқирди. Халойиқ унинг қичқириғини эшитиб, қутқаришга келдилар. Уни чиқариб олдилар. Бир киши келиб унга қўрқуви, ҳаяжони кетиши учун идишда сут берди. Сўнг:
- Қудуққа қандай қилиб тушиб кетдинг? - деб сўрашди.
У киши йиқилишининг сабабини батафсил тушинтирмоқчи бўлиб, қудуқнинг юзига келди. Лекин, оёғи тойиб, унга тушиб кетди. Бу гал у ҳалок бўлди.

Шайх Мағомисий бу қиссани изоҳлаб дедилар:
- Бу кишининг шу биргина сут ичишидан бўлган ризқи қолган эди. У охирги ризқини истъмол қилгандан сўнг, унга ёзилган «ризқ» ниҳоясига етди. Ва айни жойга йиқилиб, вафот этди!
Ризқингиздан хавотир олманг! Унга олиб борадиган сабабларни қоим қилинг, етади. Аллоҳ - Раззоқ! Ҳеч бир нафс, унинг қадарига ёзилган ризқни тугатмасдан олдин, бу дунёни тарк этмайди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бугун 20-май
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
чоршанба

Рамазон ойининг 27-куни
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан очадилар

Тошкент вақти билан
оғиз очиш вақти
(19:40)

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли зунуби я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. ***


Яъни:Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечирувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
Makkaning fath bo'lishi
Tasadduq Yo Rosulalloh
#СИЙРАТ №47 Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ

"Макканинг фатҳ бўлиши"

🗣 Нуриддин Холиқназаров 

https://t.iss.one/imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
21-май Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:25
Қуёш 04:59
Пешин 12:20
Аср 17:28
Шом 19:41
Ҳуфтон 21:15

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ
Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

21-май пайшанба
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(03:23 --- 19:41)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.


Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

Мол (ва бойлик) ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!

Бақара сураси 188-оят

Дўстларингизга ҳам улашинг
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Аллоҳ у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки, тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ѐки бўталоғини тарбия қилганидек», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Термизий: «Бунинг тасдиғи Аллоҳ азза ва жалланинг китобидадир: «Аллоҳ рибони йўқ қилур ва садақаларни ўстирур»ни зиёда қилган.
Деҳқончилик шарафли касб

Ўтмишда ота боболармиз зироат илмининг сир-синоатларини
жуда яхши билишган. Имкон қадар ердан фойдаланиш, керакли вақтда уруғ қадаб,
унга сув бериш ва шу каби бошқа масалаларда ҳам доно бўлишган.Аллоҳ таоло Ҳуд сурасининг 61-оятида: “У сизларни ердан пайдо қилиб, сизларни уни обод
этувчи этди”, деб
марҳамат қилади.Ушбу оятда Аллоҳ таоло одамзотнинг асли ер жинсидан
яратилгани ҳамда улар ер юзига уни обод қилиш учун қўйилгани хабари бермоқда.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир

Қуръони Каримнинг Ҳижр сурасида шундай марҳамат қилинади:

«Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчов-ла туширурмиз» (21-оят).

Раъд сурасида.

«Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир», дейилган (8-оят).

Ҳақиқатан ҳам бу дунёдаги барча нарса ўз ўлчови билан яратилган.

Ҳавода кислород 21 фоизни ташкил этади. Агар кислород 50 фоизни ташкил этиб қолса, нима бўлишини тасаввур қилиб кўрайлик. Агар шундай бўлса, дунёдаги барча ёниши мумкин бўлган нарсаларни ўт олади. Барча жонзотлар кислороддан нафас олади ва ўзидан карбонат ангидрид чиқаради. Ўсимликлар эса аксинча, карбонат ангидрид ютиб, кислород чиқаради. Агар шу алмашув бузилса, барча жонзот ва ўсимликларнинг ҳаёти бузилган бўлар эди.

Демак, агар кислород бўлмаса, жонзот бўлмайди, агар карбонат ангидрид бўлмаса, ўсимликлар қолмайди.

Қуёшнинг иссиқлиги ерга маълум миқдорда тушиб туради. Агар унинг иссиқлиги ҳозиргисининг ярмига камайса, бутун ер юзи музлаб қолади, аксинча, янада исиб кетса, бутун дунё куйиб кул бўлади. Шу боис қуёшнинг зиёси ҳам ерга маълум ўлчовда тушиб туради. Илмий тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, ўсимликларнинг ўсиши, гуллаши учун ҳам маълум бир миқдорда ёруғлик зарур. Мана шундай аниқ ўлчовлар асосида яратилган табиат ҳодисалари «ўз-ўзича бўлиб қолган», дейиш илмсиз одамларга хосдир. Балки, бундай ҳисоб-китобларнинг барчаси Аллоҳнинг иродаси билан бўлган, дейиш тўғридир.

Қуръони Каримда:

«Ерни ёйиб, устига барқарор тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик»,
дейилган. (Ҳижр сураси, 19-оят).

«Ўлчанган» деган сўзга эътибор берилса, у бизнинг асримизда уламолар қўлга киритган кашфиётларга қилинган ишора бўлади.

Кимё ва биология соҳасидаги олимларнинг аниқлашича, ҳар бир ўсимлик маълум бир миқдордаги моддалардан ташкил топган, бунинг миқдорини эса фақат энг нозик ўлчов асбоблари билан аниқлаш мумкин. Бундай моддалар турли ўсимликларда турли миқдорда бўлар экан.

«Илмий мўъжизалар» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Соғлом ақида - мустаҳкам эътиқод асоси

Дунёда бахтли ҳаёт кечириш ва охиратда жаннатга
эришиш ҳар бир мусулмоннинг асосий мақсади ҳисобланади. Ушбу улуғ мақсад эса
Яратувчини таниш ва Унинг буйруқларини адо этиш билан ҳосил бўлади. Бу ҳақида
Қурони каримнинг “Зориёт” сурасининг 56-оятида шундай хабар берилган: “Мен
жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”Аллоҳ таолога ибодат қилишнинг асл моҳияти ҳам у
Зотни танишдир.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия №46

Солик ўзига пир тутиши лозимми?

MubashshirAhmad саҳифасидан
https://t.iss.one/imonuz
АЁЛЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

• Чиройли аёллар кам ҳолларда узоқ умр кўрар эканлар.

• Аёл киши эркакдан кўра ғам, маҳзунликка кўпроқ бардошли бўлади.

• Бедорлик, уйқусизлик эркакдан кўра аёлнинг жисмига кўпроқ таъсир қиларкан.

• Аёлнинг қалбидаги меҳр, раҳм-шафқат туйғуси эркакникидан кўра кучлироқ бўлар экан.

• Онанинг фарзандларга таъсири отанинг таъсиридан кучлироқ бўлар экан.

• Эркакнинг мияси аёлникидан оғирроқ бўлар экан.

• Эркакнинг ошқозони таомни аёлникидан тезроқ ҳазм қилар экан.

• Аёл киши очликка эркакдан кўра чидамлироқ, сабрлироқ бўлар экан.

• Аёл кишининг тишлари эркакникига қараганда камроқ емирилади.

• Аёл кишининг фикрлари эркакникига нисбатан тез ўзгарувчан бўлар экан.

• Турмушга чиққан аёл эрсиз аёлга нисбатан кўпроқ яшар экан.

• Аёлнинг гўзаллиги турмушга чиққанидан кейин яна зиёда бўлар экан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

Ҳасан ибн Солиҳ жориясини сотди. Жория янги хонадонга боргач ярим тунда уйғонди. Хонадон аҳлига қарата:

"Эй уй эгалари, намоз.. намоз..", дея нидо қилди. Улар уйғониб: "Бомдодга азон айтилдими?", дея сўрашди.

У: "Нима, сизларда фақат бомдод ўқиладими?", дея сўраганда: "Ҳа", дея жавоб қилишди.

Тонг отгач жория Ҳасаннинг олдиларига бориб шундай деди: "Мени қайтариб олинг. Тун намози ўқимайдиган ёмон кишиларга сотибсиз!".
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Буни_билиш_керак

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Муборак калима

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

- “Кимки бир кунда
“Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр” -
деб

юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлади. Унга юзта ҳасанот ёзилади, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган кишигина ўзиб кетиши мумкин” - дедилар.
(Муттафақун алайҳи)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Эслатма

Ҳар бир мусулмоннинг ҳар куни қилиши керак бўлган, лекин баъзида унутиб қўяётган (баъзи) вазифалари:

Бугун Қуръон ўқидингизми?
Бугун салавот айтдингизми?
Аллоҳга тақво қиляпмизми?
Бугун Аллоҳ учун нима қилдик?
Бугун фарз ибодатларни вақтида бажардикми?
Бугун нафл ибодат қилдикми?
Бугун зикр қилдингизми?
Бугун қайси суннатни тирилтирдик?
Бугун қайси гуноҳни тарк қилдик?
Бугун янги илм олдикми?
Бугун қандай яхшилик қилдик?
Бугун ота-онамиздан дуо олдикми?

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz