Forwarded from Islom.uz
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
#ТАБРИК
Муҳтарам ватандошлар!
Халқимиз бутун мусулмон уммати билан биргаликда катта шоду хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан сизларни, гўзал диёримиздаги барча мўминларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.
Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!
Мана шундай шукуҳли ва саодатли айёмда ҳаммамиз аввало Аллоҳ таборака ва таолога беадад шукроналар айтишимиз табиийдир.
Сиз, азизларга яхши маълумки, Ўзбекистонда сўнгги йилларда миллий-диний қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, эътиқод эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, турли миллат ва элатлар ўртасида тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳити тобора юксалиб бормоқда.
Айниқса, халқимизнинг ислом маданияти ва цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини мамлакатимиз ва дунё жамоатчилигига етказиш, табаррук қадамжоларни обод қилиб, зиёратгоҳларга айлантириш, буюк аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш борасида бошлаган хайрли ишларимиз илму маърифатнинг қадрига етадиган эл-юртимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда.
Фуқароларимиз учун яратилган янги имконият ва шароитлар туфайли ушбу мўътабар ва улуғ айём кунларида Маккаи мукаррамада муқаддас ҳаж амалларини адо этаётган 7 мингдан зиёд ватандошларимиз бугунги тинч-осойишта, эркин ҳаёт учун Парвардигори оламга ҳамду санолар айтиб, юртимизга равнақ, халқимизга хайр-барака сўраб, дуои фотиҳалар қилишмоқда.
Ҳожиларимизнинг барчасини самимий муборакбод этиб, уларнинг она диёримизга соғ-саломат қайтиб келишларини тилаймиз. Улар ўзларининг ибратли фазилатлари, жамият ҳаётидаги фаол иштироки билан ёш авлодимизни эл-юртга садоқатли ва фидойи, ҳидоят йўлидан борадиган ҳалол ва пок инсонлар этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшадилар, деб ишонамиз.
Яратганнинг неъматлари зиёда бўлаётган ва шукроналик ҳислари қалбларимизни нурафшон қилаётган ушбу айёмда узоқ ва яқин ҳудудларда жойлашган барча мусулмон мамлакатларининг халқларини, хорижий дўст ва ҳамкорларимизни қутлаб, уларга тинчлик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик ёр бўлишини тилаймиз.
Қадрли юртдошлар!
Қурбон ҳайитининг мамлакатимизда мустақиллик байрами арафасида кенг нишонланиши халқимизнинг руҳи ва кайфиятини янада кўтармоқда.
Айни шу кунларда эл-юртимизга хос бўлган меҳр-мурувват, шафқат ва саховат туйғулари яққол намоён бўлиб, барчамизни эҳтиёжманд, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлар, ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжолар ва қабристонларни обод қилиш каби савобли ишларга даъват этмоқда.
Бундай хайрли амаллар мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида рўёбга чиқарилаётган, инсонни азиз ва мукаррам деб билишга, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизга ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир.
Биз уларнинг замирида ислом динининг инсонпарварлик моҳияти ва қудратини кўрамиз, буюк маънавий мерос ворислари эканимиздан ҳақли равишда фахрланамиз.
Ҳурматли ватандошлар!
Барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман.
“Дилинг – Аллоҳда, қўлинг – меҳнатда бўлсин”, деган олижаноб эътиқод билан яшаётган халқимиз доимо омон бўлсин!
Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!
Эзгу интилиш ва ишларимизда Яратганнинг ўзи ҳамиша мададкор бўлсин!
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Ташриқ ва қурбонлик кунлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Ташриқ кунлари» луғатда «офтобда қуритиш кунлари» деган маънони билдиради. Истилоҳда Қурбон ҳайитидан кейинги уч кун «ташриқ кунлари» саналади. Илгари ўша кунлари ҳожилар Минода туриб, қурбонликлари сўйилганидан кейин гўштини қуёшга қўйиб қуритиш билан машғул бўлишган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ташриқ кунлари рўза тутишдан қайтарганлар.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Аллоҳни саноқли кунларда эсланг. Бас, ким икки кундан кейин шошилиб, кетиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга ҳам гуноҳ йўқ. Бу – тақво қилувчилар учун. Аллоҳга тақво қилинглар ва билингларки, албатта сиз Унга тўпланурсиз» (Бақара сураси, 203-оят).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло «ташриқ кунлари»да Ўзини кўп зикр қилишга ҳукм қилмоқда. Ташриқ кунлари намоздан кейин ташриқ такбирини айтиш вожибдир.
Демак, юқоридаги ояти каримадан бешта ҳукм билинади:
1. Ташриқ кунлари Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш;
2. Ташриқ кунлари Минода туриш;
3. Қурбонлик кунидан кейинги ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлар тошини отиш вожиб;
4. Ўн учинчи куннинг тошини отиш эса афзал ва яхши;
5. Аллоҳ таолодан хавфда туришни ихтиёр қилиш лозим ва зарурийдир.
Ташриқ кунлари зул-ҳижжанинг ўн биринчи кунидан бошлаб ўн учинчи куннинг қуёши ботгуничадир. Қурбонлик кунлари эса, ўнинчи кундан бошлаб ўн иккинчи кунгачадир. Демак, иккиси тўрт кундир. Ушбу кунлардан ўнинчиси кун қурбонликка хос кундир. Ўн учинчи кун эса ташриққа хосдир. Иккисининг орасидаги икки кун қурбонлик билан ташриқ орасида муштаракдир. «Наҳр»нинг маъноси қурбонлик қилишдир. «Ташриқ»нинг маъноси эса, гўштни қуритишдир.
Ташриқ такбирининг лафзлари қуйидагилардир:
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар валиллаҳил ҳамд».
Ташриқ такбири тўққизинчи зул-ҳижжа кунининг бомдод намозидан ўн учинчи куннинг асригача ҳар фарз намоздан кейин эркакларга баланд овозда, аёлларга эса паст овозда бир марта айтиш вожибдир, яъни 23 та намозда ташриқ такбирини айтиш вожибдир. Ҳайит намози билан 24 та намоз бўлади. Жамоат билан ўқиладиган намозларда имом ташриқ такбирини айтишни эсдан чиқариб қўйса, муқтадийлар имомнинг ёдига солишлари керак бўлади.
Ташриқ такбири ҳожи, муқим, мусофир, ёлғиз намоз ўқувчи, жамоат билан намоз ўқувчи, аёлларга, шаҳарликларга, қишлоқликларга ва ҳожи бўлмаганларга вожибдир, яъни барчага баравар вожибдир.
Қурбонлик кунлари ўнинчи зул-ҳижжадан ўн иккинчи зул-ҳижжагача, яъни уч кундир. Ушбу уч кундан аввалги кунда Жамраи Ақабага тош отиш вожибдир. Соч олдириш, қурбонлик қилиш ва тавофи зиёратни ушбу уч куннинг охирги кунигача кечиктириш мумкин. Агар охирги кун ўтиб кетса, ушбу уч ишдан бирортаси боқий қолмайди ва жаримаси учун қурбонлик қилиш лозим бўлади.
Қypбoнлик қиблaгa қapaтилиб:«Биcмиллaҳи, вaллoҳy aкбap. Aллoҳyммa ҳазa минкa вa лaкa» дeб сўйилади.
Қуpбoнлик cўйиш Aллoҳ таолонинг aмpигa бинoaн қoн чиқариш бўлиб, бy ибoдaт фидoкopликкa тaйёpлaниш paмзидиp. Энди эҳром мaн қилгaн ҳaммa нapcaлap вa ишлap жoиз бўлaди. Фaқaт aёлигa яқинлик қилиш мyмкин бўлмaйди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
(Мўминнинг умр сафари китобидан)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

#Ҳадисни_қалбга_муҳрла
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким бирор мўминни меҳмон қилса ёки унинг бирор ҳожатини енгиллаштирса, Аллоҳ таоло унга жаннатда чаққон болаларни хизмат қилдириб қўйишни ўз зиммасига олади”, – дедилар».
Абу Яъло Мавсилий ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат куни Аллоҳ таоло айтади: “Эй одам фарзанди! Касал бўлдим, зиёрат қилмадинг”. Банда: “Эй Роббим, қандай қилиб сени зиёрат қилай? Сен оламларнинг Парвардигорисан-ку” – дейди. Аллоҳ таоло айтади: “Фалон бандам касал бўлган эди. Унинг зиёратига бормадинг. Агар унинг зиёратига борганингда, мени ўша ердан топар эдинг. Эй одам фарзанди! Сендан таом сўрадим, мени таомлантирмадинг”. Банда: “Эй Роббим, сен оламлар Парвардигорисан. Қандай қилиб сенга таом берай?” – дейди. Аллоҳ айтади: “Билмайсанми: фалон бандам сендан таом сўраган эди. Таом бермадинг. Агар унга таом берганингда, мени ўша ердан топар эдинг. Эй одам фарзанди! Мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг”. Банда: “Эй Роббим! Қандай қилиб сув берай, сен оламлар Парвардигорисан?” – дейди. Аллоҳ таоло: “Сендан фалон бандам сув сўраган эди, унга сув бермадинг. Билмадингми, агар унга сув берганингда, мени ўша ердан топар эдинг”, – дейди».
Муслим ривояти.

Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
#ДУО
АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»
Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.
Термизий ривояти

ҚУРБОН БАЙРАМИГА ХОС ИШЛАР.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Қурбон байрами кунлари риоя этилиши зарур бўлган алоҳида одоблар бор:
1. Бу байрам кунлари рўза тутмаслик.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Арафот куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиздир. У кунлар еб-ичиш кунларидир", дедилар".
"Сунан" эгалари ривоят қилганлар.
Мазкур кунларда рўза тутиш ман қилинган. Булар хурсандчилилик, еб-ичиш, ўйин-кулги кунларидир. Шунинг учун ҳам мазкур кунларнинг рўзасини тутишдан қайтарилган.
2. Қурбон ийдида ҳеч нарса емасдан, намозга чиқилади,
Ўша куни биринчи таом сифатида ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан еса, яхши бўлади.
3. Йўлда овоз чиқариб такбир айтилади.
Уйдан масжидга етиб боргунча босиб ўтиладиган йўлда овоз чиқариб такбир айтиб борилади. "Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд"ни айтиш вожиб. Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб, ундан кўп айтиш мустаҳаб ва савоб.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:
"Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг" (203-оят).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.
Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳни саноқли кунларда эсланг" дегани "Ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин "Аллоҳу акбар" деб такбир айтинг", деганидир".
Бу такбирни айтиш арафа кунининг бомдодидан бошлаб ийднинг аср вақтигача мустаҳабдир. Жамоат ила адо этилган ҳар фарз намозининг ортидан (айтиш) мисрда муқим бўлган кишига (мустаҳаб), эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун вожибдир.
Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад: "Ташриқ кунларининг охирги асригача", деганлар ва шунга амал қилинади. Агар имом тарк қилса, ҳам муқтадий уни тарк қилмайди. Мазкур такбир бевосита фарз намозидан кейин айтилади. Орага намозни бузадиган амаллар тушмаслиги керак.
4. Байрам намозидан кейин қурбонлик сўйиш.
Зотан, Ийди Қурбон ҳаж ибодатларининг тамом бўлиши муносабати ила ва Аллоҳ йўлида ҳар қандай қурбон беришга тайёрликни изҳор қилиш учун шариатга киритилган байрамдир.
Аллоҳ таоло Кавсар сурасида бундай деган:
"Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй" (1-2-оятлар).
"Ижтимоий одоблар" китобидан.

🌙 Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари
Юртимиздаги жоме масжидларда 2019 йил 11 август якшанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.
Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса намоз вақтларидаги тафовутни инобатга олган ҳолда қуйидаги вақтларда масжидларда Қурбон ҳайити намози адо этилади.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
☪ https://telegram.me/imonuz

#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун якшанба,
ҳафтанинг еттинчи куни.
Милодий сана: 2019 йил
августь ойининг 11-куни
Ҳижрий сана: 1440 йил.
зулҳижжа ойининг
9-куни
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇
☪ https://t.iss.one/imonuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун якшанба,
ҳафтанинг еттинчи куни.
Милодий сана: 2019 йил
августь ойининг 11-куни
Ҳижрий сана: 1440 йил.
зулҳижжа ойининг
9-куни
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇
☪ https://t.iss.one/imonuz
#ТАБРИК
Барча мўмин-муслимларни “Ийд ал - адҳа” - Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этамиз. Аллоҳ қилаётган солиҳ амалларимизда собитқадам, имонимизни мустаҳкам, ибодатларимизни бардавом қилсин! Яратган жаннатмакон юртимизга доимий тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, дастурхонларимизга тўкинлик берсин!
ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги
imon.uz Матбуот хизмати

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
Қурбон Ҳайит бўлсин муборак!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A

ТОШ ОТИШ
Минога келгач, тош отиш бошланади. Ҳайитнинг биринчи куни етти дона тош отилади. Тошни Муздалифадан ё бошқа исталган жойдан териб олиш мумкин. Отиладиган тошнинг ҳажми нўхатдек бўлади. Тош олдин отилган бўлмаслиги керак. Тош отиш Иброҳим алайҳиссаломдан қолган бўлиб, у зот ўғлини қурбонлик қилишга, сўйишга олиб кетаётганида шайтон иғво қилмоқчи бўлган, шунда у зот уни тош отиб ҳайдаганлар.
Ҳайитнинг биринчи куни Жамратул ақобада тош отилади. Бу жой Жамратул кубро, Жамратул ухро деб ҳам аталади. Тош ақобадан беш газ узоқликдан туриб, бармоқларнинг учи билан отилади. Ҳар бир тош «Аллоҳу акбар» деб такбир айиб отилади. Отилган тош махсус жойга тушмаса, қайтадан отиш вожиб бўлади. Ҳожи биринчи тошни отган заҳоти талбия айтишни тўхтатади.
Тош отишнинг вақти субҳи содиқдан бошлаб кейинги куннинг субҳигачадир.
Тош отиб бўлган заҳоти у ердан кетиш керак бўлади.
Тошлар шу кундан бошлаб кейинги куннинг субҳигача отилмаса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Тошларни кечаси отиш макруҳдир, аммо аёллар, кексалар ва беморларнинг кечаси отгани афзал. Ҳозирги кунда тош отиладиган жой икки қаватли бўлиб, қайси биридан туриб отса ҳам бўлаверади.
Бирор узрли сабаб туфайли ўзи тош ота олмаган кишиларнинг тошини бошқа ҳожилар ҳам отиши мумкин, лекин ўша одам аввал ўзиникини отган бўлиши шарт.
Тошлар отилгач, ифрод ҳажни ният қилганлар сочини олдиради. Лекин қурбонлик қилмоқчи бўлса, аввал қурбонликни сўйиб, кейин соч олдирилади. Қирон ва таматтуъ ҳажини ният қилганлар шундай қилиши шарт.
Шундан сўнг аёлига яқинлик қилишдан бошқа эҳромда ман қилинган ишларнинг барчаси ҳалол бўлади.

ҚУРБОНЛИК ҲИКМАТЛАРИ
Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:
✅Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб сон-саноқсиз неъматларга шукроналик ифодаси бўлади;
✅Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгишдаги сабру-тоқатлари-ю фидокорликларини ҳамда Аллоҳ йўлидаги фидокорлик қандай тақдирланишини ёдга солади;
✅Қалбдаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни нафсу ҳаво истакларидан муқаддам қўйишга ўргатади;
✅Гуноҳларга каффорот бўлади;
✅Аҳли оиласига ва бошқаларга кенгчилик қилишга сабаб бўлади.
Қурбонлик сўйиш шукроналик белгисидир
Қурбонлик сўйиш яъни, бир жоноворнинг қонини оқизиш қандай қилиб неъматларга шукроналикни ифодалайди, деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: маълумки банда ўзига берилган неъматларнинг шукрини келтириши лозим. Неъматларга шукр қилиш эса бу неъматларни ато қилган Зотни улуғлаш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ сарфлаш билан бўлади. Шунга кўра қурбонлик сўйиш икки жиҳатдан неъматларга шукроналик ифодаси ҳисобланади:
✳️Қурбонлик сўйиш туфайли аҳли оиласига, қавму-қариндошу, қўни-қўшниларга серобчилик қилинади, камбағал бева-бечораларга садақалар қилинади. Бу ишлар эса банда учун Роббисининг берган неъматларидан шоду хурсанд бўлиб яшаётганини изҳор қилиш ҳисобланади. Зеро Аллоҳ таоло:
وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ
“Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла” , деб буюрган.
Қурбонлик қилиш туфайли банда ўзига берилган неъматларни ушбу амали билан сўзлаётган бўлади. Шунинг учун қурбонликка айбу нуқсонлардан саломат бўлган энг яхши ҳайвон танланади.
✳️Қурбонлик сўйиш Аллоҳ таолонинг берган хабарини тасдиқлаш ҳисобланади. Яъни, Аллоҳ таоло чорва ҳайвонларини инсонлар манфаатланишлари учун яратган ва уларни сўйиб тановул қилишларига рухсат берган:
وَمِنَ الْأَنْعَامِ حَمُولَةً وَفَرْشًا كُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ
“Ва чорвалардан ҳаммоларини ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар...” .
Демак, қурбонлик қилувчи мўмин Роббиси унга ризқ қилиб берган нарсани шукроналик билан тановул қилаётган ва Роббисининг берган хабарини амали билан тасдиқлаётган бўлади.
Шунинг учун қурбонлик қилувчи мўмин, ҳайвонни бўғизлаб сўйиб ташлайдиган “шафқатсиз” киши эмас, балки ўзини ҳам, шу ҳайвонни ҳам яратган, ҳамда бу жониворни ўзига ризқ қилиб берган Зотнинг хабарини тасдиқлаётган, жоноворларга азият беришдан қатъий сақланадиган, ҳатто сўйиладиган ҳайвоннинг ёнида пичоқ қайрашни ҳам жоиз деб билмайдиган энг меҳр шафқатли банда ҳисобланади.
Яқинлашиб келаётган қурбон ҳайти байрами барчаларимизга муборак бўлсин.
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавот ва саломлар бўлсин.
Абдулқодир Абдур Раҳим
Дўстларингизга ҳам улашинг.

Ҳайит билан табриклаш!
Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса
"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум",
яъни Аллоҳ биз у сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин, деб бир бирларига айтишар эди.
Ҳофиз ибн Ҳажар бунинг санади ҳасан, деб айтдилар.

ТОНГГИ ЗИКР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи»,
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман) деб 100 марта айтса, Қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби (100 марта) айтса ёки ундан зиёда қилса, афзал бўлади, холос», дедилар. (Муслим ривояти).