imon.uz
4.85K subscribers
9.81K photos
1.64K videos
22 files
20K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Қуръон_мусобақаси

Олий мукофот

Мана, бир неча ойлардан бери кутилган кунларга ҳам етиб келдик: ҳадемай Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг республика босқичи бошланади. Бу кунларни нафақат юртимиздаги, балки қўшни давлатлар ва дунёнинг кўп минтақаларидаги мусобақани кузатиб келаётган Қуръон мухлислари интиқлик билан кутиб туришибди. Айни пайтда кўпчилик мусобқа сўнгида ғолиб қандай аниқланиши билан ҳам қизиқяпти. Шу сабабли мавзуга бироз ойдинлик киритишни лозим топдик.

Бу йилги Ўзбекистон Қуръон мусобақасида  «Олий мукофот» соврини жорий этилмоқда. Шу ҳақда кўпиликка қисқача тушунтириш бериш лозим.

Маълумки, мусобақа ҳифз ва тиловат йўналишларида ўтказиляпти ва ҳар бир йўналиш 3 тоифага бўлинган:

18–25 ёшлилар.

26–40 ёшлилар.

Талабалар.

Мусобқанинг аввалги 2 босқичи – туман-шаҳар ва вилоят босқичларида кўрик шу йўсинда ўтказилгач, республикада биринчи рақамли ғолибни аниқлаш масаласи кўндаланг бўлди. Айрим кишилар мазкур 3 тоифани бирлаштириб юбориш таклифини айтди. Бу иш кўп жиҳатдан ноқулайлик келтириб чиқариши аниқ эди. Чунки маълум йўналишдаги ишлирокчилар учала ўринни ҳам эгаллаб олиши мумкин. Бунда қолган икки йўналишдагилар учун республикада ҳеч қандай ўрин насиб бўлмайди. Шу боис энг яхши ечим сифатида «Олий мукофот» усулини қўллаш маъқул топилди. Унга кўра мусобақа шу босқичгача қандай келган бўлса, шундай давом этади: ҳар бир йўналишдаги гуруҳларда алоҳида 1, 2 ва 3-ўринлар бўлади ва улардан қайси бири энг юқори балл олса, ўша Олий мукофот соҳиби деб топилади.

Бу билан низо ва оғринишнинг олдини олиш баробарида юртимизда ўтказилаётган Қуръон мусобақасининг савиясини халқаро мусобақалар даражасига олиб чиқишга ҳаракат ва унинг ҳар жиҳатдан адолатли бўлишига эришиш назарда тутилди.

Олий мукофот фақат ҳифз йўналишида бўлади ва эркагу аёллар учун жорий этилади. Шунда ўлкамизда ўтказилаётган бу йилги Қуръон мусобақасида аёллардан бир киши, эркаклардан бир киши Олий мукофотга сазовор бўлади. Ўйламизки, бу тадбир барчага маъқул.

Мусобақаларда шу каби «Олий мукофот» совринини ажнабий тилда «Гран-при» деб аташади. «Гран-при» (энг олий соврин) атамаси илк бор Францияда 1721 йили муомалага киритилган ва Франция фанлар академиясида математика ҳамда бошқа илмларнинг ривожида катта ўрин тутган. Бу мукофотлаш тури спортга 1805 йили Францияда ўтказилган от чоптириш мусобақаси орқали кириб келган.

Биринчи рақамли мукофотга нисбатан Гран-при атамасини қўллаш 19-аср ўрталаридан халқаро майдонга кенг ёйила бошлади ва 1901 йили илк бор автопойга ғолибларини тақдирлашда қўлланилди. Аста-секин бу атама бошқа спорт мусобақаларда, адабиёт ва санъатга оид танловларда ҳам қўлланиладиган бўлди.

«Гран-при» – бир тур мусобақанинг турли йўналишлари бўйича энг юқори ўрин соҳибига бериладиган мукофот бўлиб, у одатда бир турдаги мусобақада йил мобайнида бошқа ҳеч кимга берилмайдиган энг олий соврин ҳисобланади. Бу соврин мусобақанинг барча босқичларида олган баллари жамланганда энг юқори кўрсаткични қайд этган иштирокчига берилади. Халқаро миқёсдаги мусобақаларда соврин ҳам жаҳон андозаларига кўра энг юқори, бирор мамлакат миқёсидаги танловда эса шу минтақа қаричи билан ўлчанганда энг олий даражада бўлиши талаб қилинади.

Биз бу йилги имкониятлардан келиб чиқиб «Олий мукофот» ва унга ҳужжат сифатида «Олий даражали диплом»ни республика босқичида энг юқори балл олган иштирокчига беришни лозим топдик. Аллоҳ насиб қилса, келгуси йилларда иштирокчининг Қуръон мусобақасининг барча босқичларида олган баллари йиғиндисини инобатга олиб, шу асосда «Олий ўрин»ни белгилаш ниятидамиз. Ўйлаймизки, бунда мусобақанинг савияси янада ортади, иштирокчилар ҳар бир босқичга кўпроқ эътибор билан тайёргарлик кўради ва провард кўзланган мақсадга эришиш муваффақиятли кечади.

Аллоҳ таолодан барча иштирокчиларга куч-қувват ва тавфиқ сўраб қоламиз.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

19.04.2018

Манба: quranuz kanali
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲИКМАТ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бало-офат фақат гуноҳ туфайли келади ва фақат тавба туфайли кетади. ТАВБА ҚИЛ, БИРОДАР
•┈•┈•┈•❁imonuz❁
•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲИКМАТ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Яхши сўз гўзал қушга ўхшайди, тилингдан чиққан заҳоти бошқаларнинг қалбида сайрайди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•
┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ТАЪНА-ТАНҚИДЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚАРШИЛАЙСИЗ?
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ризқ берувчи Холиқ яккаю ягона Аллоҳ таолони ақлсиз тентаклар сўкиб ҳақорат қилишади-ю, сиз ва биз каби осий бандаларни нечук айблашмасин?! Сиз ҳаётингиз давомида шундай аёвсиз курашларга дуч келасиз, уларни таъна-маломат қилганингиздан фойда йўқ. Сиз қанчалар мева бериб, бунёд этиб, таъсирингизни ўтказиб, гуллаб-яшнаган сарингиз, атайин сизни хўрлаб, синдиришни қасд қилувчилар чиқаверади. Сиз то чуқур қазиб ерга кирмагунингизча ёки осмонга шоти қўйиб чиқиб кетмагунингизча ундайлар ҳеч қачон сиз ҳақингизда жим турмайди. Доим улар орасидамисиз, демак, ҳали ёмонлик қилишларини, кўзингиздан ёшлар оқизишларини ва устингизга ахлатлар ағдаришларини кутиб яшанг.
Ерда ўтирган киши ҳеч қачон қуламайди. Одамлар ўлик итни ҳеч ҳам тепмайди. Лекин улардан салоҳият, илм, одоб ёки мол-дунё бобида устун турибсизми, сизга ғазабларини сочишади. Сиз Аллоҳ бераётган ана шундай неъматларни тарк қилиб, барча мақтовга лойиқ хусусиятлардан халос бўлмас ёки ҳеч нарса тушунмайдиган аҳмоқ, синган, эзилган кимсага айланмас экансиз, улар наздида тавбаси йўқ гуноҳкор бўлиб қолаверасиз. Уларнинг хоҳиши бундан бошқача эмас. Демак, одамларнинг танқидига, маломатига қарши Уҳуд тоғи каби мустаҳкам, ҳарсанг тош каби қаттиқ бўлинг. Тош мустаҳкам бўлгани учун ҳам устига ёққан дўллар парчаланиб кетади.
Бордию одамларнинг сўзларига қулоқ тутиб таъсирланадиган бўлсангиз, уларнинг "қимматбаҳо" орзуларини ҳаётингизни барбод этиш эвазига юзага чиқарасиз. Сиз улардан чиройли юз ўгиринг, қилаётган макрларидан ҳам сиқилманг, аҳмоқона танқидлари сиз учун яхшигина таржимаи ҳол бўлсин. Чунки ҳаётидаги вазнингиз, ўрнингиз даражасида таъна-дашномларга қоласиз.
Албатта, сиз ўша маломатчиларнинг оғзини ёпиб тилини боғлаб қўя олмайсиз. Лекин уларнинг танқидларини жим туриш эътиборсизлик ва совуққонлик билан кўмиб ташланг, гап-сўзларини "...Шу аччиқларингиз билан ўлиб кетинг!.." деб тарк қилинг.
Демак, фазилатларингизни кўпайтиришингиз, яхши тарбиянгиз, хатоларини тўғрилашингиз билан уларнинг тилини кеса оласиз. Агар сиз ўзингизни барча бирдай қабул этишини, ҳамма суйишини, айбсиз бўлишини хоҳласангиз, эҳтимолдан йироқ нарсани талаб қилиб, ушалмас орзуларга берилибсиз.

"Ўкинма" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Эълон

“Ҳадиси шариф билимдони” танлови ўтказиш тўғрисида эълон

Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг 2018 йил 22 январдаги 1-сонли мажлис баёни ижроси юзасидан жорий йилнинг май ойи давомида “Ҳадиси шариф билимдони” танлови ўтказилади.
Танловда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар 2018 йилнинг
20-25 апрель кунлари мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликларида рўйхатга олинади.
Танловнинг биринчи босқичи 2018 йилнинг 1-5 май кунлари давомида вилоятлар кесимида ўтказилади.

Танловда иштирок этиш шартлари.
Танловда диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган камида 40 та ҳадисни (арабча матни билан) ёддан билган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.
Танлов учта шартдан иборат бўлади:
- Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш;
- берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларини баён қилиш);
- ҳадисни араб тилидаги матнини ровийлари билан ёддан айтиб (берилган боблар бўйича биттадан ҳадис айтиш) бериш.

Танловнинг Республика босқичини ўтказиш вақти қўшимча эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
imon.uz pinned «#Эълон “Ҳадиси шариф билимдони” танлови ўтказиш тўғрисида эълон Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг 2018 йил 22 январдаги 1-сонли мажлис баёни ижроси юзасидан жорий йилнинг май ойи давомида “Ҳадиси шариф билимдони” танлови ўтказилади.…»
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ASSALOM ALEKUM. Bir do'stimga 2 yil oldin 200 dollar qarz bergandim. U hozir qaytarmoqchu u paytda adashmasam aniq eslay olmiman dollar 7000 edi. Lekin hozir 8200 u kurs boyicha somda qaytarmoqchi 8200 dan hisoblab beraman dedi. Savol shuki u somda bersa usha paytdigi 7000 kurs dan hisoblab bergani yaxshimi yoki hozirgi kurs boyichami? Hozrgi kurs boyicha bersa sudxo'r bop qomiymanmi lekin o'zi rozi bolib bersachi?

Жавоб
Ва алайкум ассалом. Сиздан қарз олган пул бирлигини қайтарсин ёки ўша пулни сўмда ҳозирги курс бўйича қайтарсин .

ЎМИ фатво ҳайъати.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Assalomu aleykum qadrli ustozlar.1)Men o'tgan yili sentyabrda namoz o'qishni boshlagan edim. Ammo ayol va qizlar namozni mahfiy o'qiydilar deyilgani uchun faqat og'zimni qimirlatib namoz o'qiganman bu adashmasam dekabrgacha davom etdi.Ko'pincha ovozim o'zimga umuman eshitilmagan.Endi men dekabrgacha bo'lgan namozlarni qayta o'qiymi?2)Men Univetsitetga o'qishga kirmoqchiman. Niyatimga erishish uchun nima qilay?qaysi duo va amallarni qilay? Rahmat

Жавоб
Ва алайкум ассалом. Махфий намоз ўқиётган одам қироатини ўзи эшитадиган даражада ўқиши керак бўлади. Лабларни қимирлатиш қироат ҳисобланмайди ва намознинг фарзи адо бўлмайди. Фарзи адо бўлмаган намоз қайта ўқилиши керак бўлади. 2. Аввало истихора қилинг. Сўнг шунга мувофиқ иш тутинг.

ЎМИ фатво ҳайъати.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол
Assalomu alekum savolim shundan iboratki inson vafot qilgandan so'ng qabrda qanday jarayonlarni Boshdan o'tkazadi. Javob ucun katta raxmat

Жавоб
Ва алайкум ассалом. Қабр ҳаёти борасидаги илмлар ғайб илмига доир ҳисобланади. Бу борада Аллоҳ ва унинг Расули айтган гапларнигина айтишимиз мумкин. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Банда қабрига қўйилса, соҳиблари қайтиб кетишса, уларнинг кавушлари тақиллаганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтқазишади. Кейин (Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутиб): “Бу одам ҳақида нима дердинг?” дейишади. Мўмин киши: “Гувоҳлик бераманки, албатта (Муҳаммад) Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир”, дейди. Шунда унга: “Дўзахдаги ўринга қара. Албатта, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди”, дейилади. (Банд) икковини ҳам кўради. Кофир ёки мунофиққа: “Бу киши ҳақида нима дердинг?” дейилади. “Билмадим. Одамлар айтадиган нарсани айтардим”, дейди. Шунда унга: “Билмадинг ҳам, эргашмадинг ҳам”, дейилади. Кейин темир гурзи билан бир урилганида шундай қичқиради, (унинг овозини) инсу жиндан бошқа ҳамма (мавжудот) эшитади” Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривояти қилган. Ҳадисдан маълум бўлдики банда қабрга қўйилиши билан савол жавоб фаришталари келиб унга савол билан мурожаат қиладилар. Агар у ҳақиқий мўмин бўлса уларнинг саволига жавоб беради ва унинг қабрдаги ҳаёти ҳам яхши бўлади. Бироқ банда итоатсиз ўтган бўлса саволларга ҳам жавоб бера олмайди. Қабрдаги ҳолати ҳам яхши бўлмайди. Қабр охират ҳаётининг бошланишидир. Агар қабрдаги хаёт яхшилик билан бошланса охират ҳам яхши бўлади. Бироқ бунинг учун инсон бу дунёда Аллоҳнинг буйруқларига итоат қилиши ва тақво қилиши лозим. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ имон келтирганларни дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам устувор сўз (яъни, имон калимаси) билан собитқадам қилади. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан адаштиради. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилади”

ЎМИ фатво ҳайъати.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Намозга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
169-ФАТВО

Ўқилмай қолдирилган фарз намозларининг қа­зоси фарз, вожиб намозларининг қазоси вожиб, суннат намозларининг қазоси суннатдир, гар­чи улар қасддан, ёки саҳван, ёхуд ухлаб қолиб адо этил­ма­ган бўлса ҳам, шунингдек, улар оз ёки кўп миқ­дор­да бўлса ҳам. Илло, суннат намозларининг қа­зо­си ўқилмаса-да, кечирилишига умид қилинади.

«Оламгирия».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

170-ФАТВО

Мажнун бўлган киши соғайгач, зиммасига мажнунлигида ва ундан олдинги соғ пайтида тарк этган намозларининг қазоси лозим эмас. Шу­нинг­­дек, муртадлик пайтида ўқимаган намозла­ри, имон келтирган, лекин намоз фарзлиги­ни бил­­­май ўтказган кунларидаги намозлар қа­зо­си ҳам ўқил­майди. Яна беҳушликдаги ҳамда бир кеча ва кундуздан ортиқ имо-ишора билан ҳам ўқиёлмаган намозларининг қазоси ҳам ўқилмайди.

«Оламгирия».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

171-ФАТВО

Сафарда ўқилмай қолган намозларнинг қазоси сафардан кейин ҳам қаср, яъни икки ракат ўқи­лади. Ўз ватанида ўқилмай қолган намозларнинг қазоси сафарда бўлса ҳам қасрсиз тўлиқ ўқилади.

«Оламгирия».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

172-ФАТВО

Қазо намозларини уч вақтдан ташқари барча қулай пайтларда ўқиш мумкин. Уч вақт – қуёш­нинг чиқиш, қиём (туш)га келиш ва ботиш пайтларидир. Бу онларда ҳеч қандай намоз ўқилиши мумкин эмас.

«Оламгирия», «ал-Баҳрур-роиқ».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
24. MASKANDA MO'TADIL BO'LISH VA SHAROITNI YAXSHILASH
@imonuz
#Ислом_одоблари

📖 "Ижтимоий одоблар"

«МАСКАНДА МЎТАДИЛ БЎЛИШ ВА ШАРОИТНИ ЯХШИЛАШ»

📝 Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф

imon.uz @imonuz
19.04.2018 даги савол-жавобларнинг натижалари
👇👇👇
#Савол_жавоблар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
1⃣ савол. Ваҳийни ёзувчи котиблар ҳақида, уларнинг ададлари ҳақида қисқача айтинг.

2⃣ савол. Жаброил алайҳиссаломни Расулуллоҳ с.а.в. неча бор ўз ҳайъатида кўрганлар. Қандай сифатлаганлар?

3⃣ савол. Ғариб сўзи қандай маънони англатади?

4⃣ савол. Турли ранглар номи билан аталувчи денгизларни сананг.

5⃣ савол. Ҳудуди энг катта мусулмон мамлакатини айтинг.


1⃣ жавоб. Маълумотларга кўра, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида Қуръонни ёдлаган ўттиз киши қаторида 44 нафар ваҳий ёзиб борувчи котиблари, айниқса, уларнинг ўн тўрттаси машҳур бўлгани тилга олинади.
Шаъбий айтадилар: Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) замонларида Қуръонни олти киши жам қилган эди. Убай, Зайд, Муоз, Саъд ибн Убайд, Абу Зайд ва Мужаммиъ ибн Жория, муҳожирлардан Усмон, Али, ибн Масъуд, Солим Мавло Ҳузайфа, Абдуллоҳ ибн Умар ва ибн Ослар ҳам Қуръонни жам қилганликлари ҳақида ривоятлар бор.

2⃣ жавоб. Аллоҳ таоло билан бандалари ўртасида элчилик вазифасини ўтаган Жаброил алайҳиссалом ваҳий келтириб турган. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга турли ҳолатларда кўринган. Саҳиҳ ҳадисларда ривоят қилинишича, Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни асл хилқатларида икки марта кўрганлар. Биринчи марта Ҳиро ғоридан тушиб келаётиб, водийда қанотлари билан осмонни тўсиб турганида кўрганлар. Иккинчи марта Исро кечасида кўрганлар. Ўшанда олти юзта қаноти борлиги, ҳар бир қаноти мағриб билан машриққа етиши айтилган. Бундан, фаришталар фақат икки, уч, тўрт қанотли эмас, ундан кўп қанотли ҳам бўлишлари келиб чиқади. Жаброил алайҳиссалом, асосан, одам шаклида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келганларида Диҳятул Калбий исмли саҳобий суратларида келганлар. Аммо, бошқа ҳадисларда биров танимайдиган одам шаклида келганлари ҳам бор. Демак, У зот Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳунинг шаклларидан бошқа шаклда ҳам келган экан.

3⃣ жавоб. “ғариб” сўзини биз- кимсасиз, ҳеч кими йўқ, бечора, мазлум маъноларида тушунамиз.

4⃣ жавоб. Дунёда - Сариқ денгиз, Қизил денгиз, Қора денгиз, Оқ денгизлар бор.

5⃣ javob. Qozog`iston 2 724 900 кв.км
.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Саволларнинг барчасига тўғри жавоб берган 1 та профил эгаси

1️⃣ Ўринов Улуғбек

Саволларнинг тўрттасига тўғри жавоб берган 4 та профил эгаси

1️⃣ Abdullohman
2️⃣ Shavkat qori aka
3️⃣ Sanjar Turdiyev
4⃣ Komila Muhammadaliyevna
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Ҳар ойнинг охирида энг кўп тўғри жавобларни йўллаган иштирокчилар мукофотланадилар.

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!


☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг👇👇👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг республика босқичи таёргарлик авжида.

@imonuz
Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг республика босқичи таёргарлик авжида.

@imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг республика босқичи таёргарлик авжида.

@imonuz
Forwarded from imon.uz (Abu Yahyo)
Бугунги савол-жавобларнинг натижаси қуйидагича 👇👇👇
#Савол_жавоблар

1⃣ савол. Ҳидоя китобининг муаллифи ҳақида қисқача маълумот ёзинг.

2⃣ савол. Подшоҳнинг энг биринчи ёрдамчисига вазир деб ном берилган. Нега шундай номланган?

3⃣ савол. Муаллим, муаррих, мураббий, мураккаб ва муслиҳуддин сўзларининг маъноларини ёзинг.

4⃣ савол. Салом бериш ва унга жавоб қайтариш ҳукми нима?

5⃣ савол. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу неча ёшида вафот этган?

👇👇👇
1⃣ жавоб. Фақиҳ Али ибн Абу Бакр ибн Абд ул-Жалил ал-Фарғоний ар-Риштоний ал-Марғиноний 1123 йил 23 сентябрда туғилган. У Қуръонни, ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, фиқҳ — ислом ҳуқуқшунослиги борасида бениҳоя чуқур илмга эга бўлган.
Кейинчалик бу асарларнинг ҳам ҳажми катталик қилиб, янада мўъжаз бўлган, бутун ислом оламида ханафия мазҳабининг фиқҳ масалаларида асосий қўлланмасига айланган ал-Марғинонийнинг «ал-Ҳидоя» асари яратилди. Бу асар бутун мусулмон оламида машҳур бўлиб кетди, мусулмон ҳуқуқи — фиқҳ бўйича энг аниқ, изчил, мукаммал асар сифатида тан олинди.

2⃣. Вазир — (араб., форс.) - давлат маъмурий бошқаруви раҳбари. Қуръонда (20:29/30; 25:35/ 37) бу сўзнинг дастлабки маъноси - "ёрдамчи" шаклида учрайди; мана шу маънода у Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейин халифа тайин етиш пайтида муҳожирлар билан ансорлар ўртасидаги мунозарада учрайди. Муҳожирлар ансорларга "Биздан - амир, Сиздан - вазир" дейишган. Аббосийларнинг биринчи Вазири Абу Салама бу унвонни "сулола ёрдамчиси" фахрий унвонининг таркибий қисми сифатида олиб юрган. Фақат Мансур даври(754—775)дагина Вазир маъмурий бошқарув аппарат раҳбари кўринишида пайдо бўлган. Ўрта аср араб (кейинчалик форс) тарихий ва адабий асарларида вазир сосонийларнинг вузург фармандори деб аталади.

3⃣ жавоб. Муаллим -муаллим, ўргатувчи. Муаррих -тарихчи, солномачи.Мураббий -тарбиячи. Мураккаб -мураккаб. Муслиҳиддин -динни ислоҳ этувчи.

4⃣ жавоб. Бежизга доно халқимиз “Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом”, демаган. 
  Ҳатто, мухолифингиз ҳузурига “Ассаламу алайкум” (Сизга тинчлик-омонлик бўлсин) деб кирсангиз, унинг жаҳли тушади, кеки йўқолади, кўнгли сизга мойиллашади. Саломлашишнинг савоби, бунга бериладиган ажр мукофотлар-ку ҳаммасини босиб кетади. 
Салом бериш пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмалари (суннат), унга алик олиш эса Аллоҳ таолонинг буйруғи (фарз) ҳисобланади. Алик олиш ҳам саломга яраша чиройли ва мукаммал бўлиши керак.
 
5⃣ жавоб. Абу Сумома Анас ибн Молик ибн Назр ан-Нажжорий ал-Хазражий ал-Ансорий (розияллоҳу анҳу) машҳур саҳобийлардан. Ҳижратдан ўн йил аввал Мадинада туғилганлар. Ёшликдаёқ Исломга кирганлар ва бир неча йил Пайғамбар алайҳиссаломга сидқидилдан хизмат қилганлар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) узоқ умр кўриши ва серфарзанд бўлишини тилаб дуо қилганлар. Бадрдан ташқари барча ғазотларда Пайғамбаримиз билан қатнашганлар. Исломнинг улуғ фақиҳ ва муҳаддисларидан. Расули акрамдан 2286 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 93 (милодий 712) йили бир юз уч ёшда Басрада вафот этдилар. Басрада вафот қилган охирги саҳобий бўлдилар.
#Савол_жавоблар

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
Саволларнинг барчасига тўғри жавоб берган 4 та профил эгаси

1️⃣ Ўринов Улуғбек
2⃣ Shavkat qori aka
3⃣ Komila Muhammadaliyevna
4⃣ Sanjar Turdiyev
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Ҳар ойнинг охирида энг кўп тўғри жавобларни йўллаган иштирокчилар мукофотланадилар.

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!


☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг👇👇👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A