imon.uz
4.46K subscribers
9.2K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
ОТАМДАН КЎРА ЯХШИРОҚ ОТА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак Рамазон ҳайити куни чопқиллаб ўйнаб юрган болалар олдидан ўтиб қолдилар. Уларорасида бир бола ўзи алоҳида йиғлаб ўтирар эди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ёнига бориб сўрадилар:
– Эй болакай, нега йиғлайдирсан?
– Эй амаки, қўяверинг, менинг дардимни сўраманг! Менинг отам ғазотда вафот этди. Энди мен шундай ҳайит байрам кунида кўнглимга сурур бағишловчи ота топа олмайман! – жавоб берди бола.
– Хоҳлайсанми, мен сенга ота бўламан, Фотима опа бўлади, Ойша она бўлади?
– Эй Аллоҳнинг Расули, мени афв қилинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам болани етаклаб уйига олиб бордилар. Қорнини тўйғазиб, кийим-кечак кийдирдилар. Қўлига озроқ пул бериб:
– Энди бориб ўртоқларинг билан ўйнайвер! – дедилар.
Бола фахру ифтихорда қайтганини кўрган ўртоқлари сўрашди:
– Сенга не бўлди, боягина йиғлаб ўтирган эдинг, энди бўлса ўзингда йўқ хурсандсан?
– Отамдан кўра яхшироқ отани, онамдан кўра яхшироқ онани кўрдим! – жавоб қилди болакай.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
ИККИ КИШИНИНГ КЎНГЛИНИ АЛЛОҲ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ

Аллома Абу Фазл Бурҳоний “Таҳсилот” китобида ажиб бир воқеани келтиради: «Бир одамни алломанинг ҳузурига олиб келишди. Баданининг бир қисми чириб, ёмон ҳид тараларди. Мендан: "Бу касалликнинг давоси борми?" деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: "Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?" деб сўрадим. У ажабланиб: "Нега бу хулосага келдингиз?» деди. Мен: "Ўттиз йилдан бери табиблик қиламан. Ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимнинг ёки олимнинг кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим", дедим. У: "Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди».

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
Ноҳақ танқидга қандай муносабатда бўласан?

Тубан, беақл кимсалар Холиқу Розиқ бўлган жалла алони, бирон шериги бўлмаган Ёлғиз Оллоҳни ҳақорат қилдилар-у, энди мен, сен, биз хатокорлар, гуноҳкор бандалар улардан нимани кутяпмиз ўзи? Сен ўз ҳаётингда модомики хайру-саховат, бунёдкорлик, фидокорлик билан кўзга кўринар, гуллаб-яшнар экансан, шак-шубҳасиз аччиқ бўҳтон – ёмонлашларга, ҳеч тинчимайдиган тишли-тирноқли тўқнашувларга дуч келаверасан.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ЗОТ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавмига озор берганларга ҳам яхши муомалада бўлар эдилар. Агар Аллоҳ таолога дуо қилсалар эди, душманлари ҳалок бўлгай эди. Ҳолбуки, кейинги авлодга ибрат бўлиши учун улардан интиқом олиш имкони кўп бўлган, лекин ул табаррук зот уларнинг ёмонликларига қарши яхшилик, жабру жафоларига кечириш билан жавоб берганлар.
Бир куни онамиз Ойша розияллоҳу анҳо сўради:
– Сизнинг бошингизга ҳар қачонгидан ҳам оғирроқ кун келганми?
Сарвари коинот жавоб бердилар:
– Қавмимга йўлиққанларим ичида энг оғирроғи Ақаба кунида бўлган. Ўшанда мен ўзим Лайл ибн Абдукалолга учраган эдим, у илтимосимни рад этди. Чеҳрамда ғам-андуҳ билан қайтдим. Бир маҳал бошимни кўтарсам, устимда булут соя ташлаб турибди. Қарасам, Жаброил алайҳиссалом турибди. Менга нидо қилди:
– Аллоҳ таоло қавмингиз сўзларини ва илтимосингизни рад этганларини эшитди ва сиз хоҳлаганингизни буюришингиз учун тоғлар фариштасини юборди.
Тоғлар фариштаси менга:
– Раббим мени буйруғингизни бажариш учун ҳузурингизга юборди. Нимани хоҳлайсиз? Агар хоҳласангиз, Маккадаги иккала тоғни уларнинг устига ташлаб қўяман! – деди”.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга бундай дедилар:
– Йўқ! Мен Аллоҳ таоло уларнинг зурриётларидан Аллоҳга ширк келтирмасдан ёлғиз Ўзигагина ибодат қиладиган авлодлар чиқаришидан умидворман!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тунги_зикрлар
СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН

«Эй Одам фарзанди!
Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр.

Эй Одам фарзанди!
Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир.

Эй Одам фарзанди!
Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол.

Эй Одам фарзанди!
То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим.

Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.

Эй Одам фарзанди!
Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради.

Эй Одам фарзанди!
Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман.

Эй Одам фарзанди!
Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш.

Эй Одам фарзанди!
Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку!

Эй Одам фарзанди!
Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан.

Эй Одам фарзанди!
Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар.

Эй Одам фарзанди!
Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан.

Эй Одам фарзанди!
Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингда шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан.

Эй Одам фарзанди!
Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз" (Бақара, 156) дегин».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
КУЧЛИ МЎМИН ЗАИФ МУМИНДАН ЯХШИ

Кўпчилик одамлар исломни яхши кўришларини ва бу динни ҳамма жойда тарқалишида кўмакчи бўлишни орзу этишларини айтишади.Дунё мусулмонларига савол: Ислом дини қандай йўл билан тарқаган?Араб жазирасидан келган юзлаб ёки минглаб кишилар уни қандай ёйишган? Исломни Хитойдан то Ўрта Африкагача ва Европа ғарбигача бўлган буюк цивилизациялар ватанлари Форс, Рум, Юнон ва фиръавнлар мамлакатида қандай тарғиб этишган?1.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Қачонки сен, Аллоҳ таоло бандани кичик гуноҳлар сабабли ушламайди деб, ўз нафсингда ҳотиржамлик эшигини очсанг, қилаётган ушбу кичик гуноҳлар охир-оқибат сени катта гуноҳларни ҳам бажаришга чақиради. Кўпинча аслида кичик бўлган гуноҳлар унга аҳамият бермаслик ва эътиборсизлик оқибатида катта гуноҳларнинг бирига айланади.

Имом Бутий.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
САЛОМНИНГ БАҲОСИ

Бир куни Ҳазрати Алининг ўғли Имом Ҳасан ҳузурларига чўрилари кириб салом берди ва у кишига қўлидаги бир шох райҳонни узатди. Шунда у зот чўрига қарата:
- Сен энди озодсан, - дедилар.
Ёнидагилар:
- Бир тутам райҳон олиб келгани учун чўрини ҳам озод қилинадими? - дейишди. Шунда суюкли пайғамбарнинг суюкли набиралари:
- Парвардигор: «Сизларга салом берилса, сизлар ундан яхшироқ ёки худди ўшандай қилиб алик олинглар», демаганми? - дедилар.

"Ривоятлар китоби"дан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
Ғазабланганда нима қилиш керак?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган: «Огоҳ бўлинг, ғазаб Одам фарзанди қалбидаги чўғдир. Унинг кўзлари қизариб, бўйин томирларининг шишиб кетганини кўрмаганмисиз?! Ким шу ҳолатни ўзида сезса, ерга ёпишиб (ўтириб) олсин» Абу Саъид Худрий ривояти.

«Албатта ғазаб шайтондандир. Шайтон оловдан яратилган. Оловни сув ўчиради. Агар сизлардан бирортангиз ғазабланса, таҳорат қилиб олсин»

Абу Довуд ва Имом Аҳмадлар ўз муснадларида келтирган.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook