imon.uz
4.55K subscribers
9.16K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! ҚАЛБИМИЗДАГИ БАРЧА ДУОЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ЭТ!

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Қадр кечаси ва Қуръони карим хатмонасидаги дуолари

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИ ЗАКОТИ ШАРТИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Бакр унга Аллоҳ Ўз Расулига амр қилган Закотни ёзганда: «Закотга қари, ғилай ва қўчқор чиқарилмайди. Магар садақа берувчи хоҳласа майли», дейилганди». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.Шарҳ: Демак Закотга чиқариладиган ҳайвон айбдор бўл маслиги керак. Чунки, уни камбағал одам олгандан кейин фойдаланиши лозим. Қариб, тиши тушган ҳайвонни олиб нима фойда топилади? Шунингдек ғилай ёки бозорда ўтишига монеълик қиладиган баъзи айблари бор ҳайвонлар ҳам камбағал кишига кўзланган фойдани бермайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Закотни бошқа юртдаги фақирларга бериш мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари


•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЗИРОАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЗАКОТИ
Оқар сувда ёки ёмғирда суғорилган экинлардан ушр берилади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабларида ердан чиққан ҳар бир нарсадан закот олинади. У киши қуйидагиларни ҳужжат қилиб келтирадилар:
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

أَنفِقُوا۟ مِن طَيِّبَٰتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّآ أَخْرَجْنَا لَكُم مِّنَ ٱلْأَرْضِ

“Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан инфоқ қилинглар”, деган (Бақара сураси, 267-оят).
У Зот бир зироат маҳсулотини айтиб, бошқасини ажратмаган.
Яна Аллоҳ таоло:

وَءَاتُوا۟ حَقَّهُۥ يَوْمَ حَصَادِهِۦ

“Йиғим-терим куни ҳақини беринглар”, деган (Анъом сураси, 141-оят).
Ўша оятнинг аввалида боғу роғларни, хурмони, зироатни, зайтунни ва анорни зикр қила туриб, кейин инфоқ қилишга амр этган.
Солим ибн Абдуллоҳ отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Осмон, булоқлар ёки ёмғир билан суғорилганлардан ушр, сув қўйиб суғорилганлардан ушрнинг ярми”, дедилар”.
Бухорий ва “Сунан” эгалари ривоят қилган.
У зот “озуқа бўладиган, бўлмайдиган, қурийдиган, қуримайдиган”, демаганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳаблари далил томонида ҳам, ақл томонида ҳам, мантиқ томонида ҳам, воқелик томонида ҳам қадимдаю ҳозирда ҳам кўпчилик уламолар томонидан қўллаб-қувватланган, барча зироат маҳсулотларидан закот бериш зарурлиги таъкидланган.
Ўтинга ўхшаш нарсадан ушр йўқ, яъни ерга ишлов берилмаган, ўзи ўсган маҳсулотлардан ушр йўқ. Бунга қамиш, ўт-ўлан ва шунга ўхшаш нарсалар киради. Агар экинлар катта челак ёки чархпалак билан суғорилса, ушрнинг ярми берилади. Бунда зироат учун қилинган ҳаражат чиқариб ташланмайди.
Бу ҳукмларнинг далили ҳадиси шарифда келган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Анҳорлар ва булутлар суғорган нарсалардан – ушр (ўндан бир), сув тортувчи ҳайвон билан суғорилгандан – ушрнинг ярми”, дедилар”.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда: “Осмон, анҳор, булоқлар (суғорган) ёки томиридан сув ичганлардан – ушр. Сув тортувчи ҳайвонлар ва сув асбоблар билан суғорилганларидан – ушрнинг ярми”, дейилган.

“Мўминнинг меърожи” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЗАКОТ БЕРИЛАДИГАН МОЛЛАР

САВОЛ: Закот бериладиган ҳайвонлар қайси ҳайвонлардир?

ЖАВОБ: Қўй, эчки, ҳўкиз, сигир, туя, от сингарилар, агар улар олти ойдан зиёд саҳрода ўтлайдиган бўлса, закот бериладиган ҳайвонлар қаторига ўтади. Хачир, эшак, оҳуга ўхшаш ҳайвонлардан закот берилмайди.

САВОЛ: Ҳовлида хизмат учун ёки сути учун ёки жуни учун сақланадиган ҳайвонлардан ҳам закот бериладими?

ЖАВОБ: Берилмайди.

САВОЛ: Даштда ёки тоғда бўлган экин ва пичанга ўхшаш ва ҳам асал учун закот бериладими?

ЖАВОБ: Уларга ўхшаш ердан чиқадиган нарса учун ва ҳам асал учун закот берилмайди, ушур берилади. Ушурнинг баёни қуйироқда келади.


Дўстларингизга ҳам улашинг.
https://t.iss.one/imonuz
ЗАКОТ БЕРИЛАДИГАН МОЛЛАР

САВОЛ: Ижарага қўйиладиган ҳовли ва қўралар учун ва яна ўз мулки бўлган пичанлик ва экинлик ерлар учун закот бериладими?

ЖАВОБ: Ушбу ҳовли ва ерларнинг ўз баҳоларидан закот берилмайди, аммо улардан пайдо бўлган ҳосил нисобга етса, закот берилади.

САВОЛ: Олтин-кумушдан қай тарзда закот берилади?

ЖАВОБ: Хоҳ ўтга солиб танга ясалган бўлса ҳам, хоҳ бир асбоб қилинган бўлса ҳам, хоҳ ҳеч бир нима ясалмаган ва ўз ҳолича турган бўлса ҳам, ҳар қайсисидан закот берилади.

САВОЛ: Мис ёки бирор нарса қўшилган олтин-кумушдан закот бериладими?

ЖАВОБ: Мис қўшилган олтин-кумушда олтин ва кумуш кўп бўлса, закот берилади, миси кўп бўлса, берилмайди.


Дўстларингизга ҳам улашинг.
https://t.iss.one/imonuz
ЗАКОТ БЕРИЛАДИГАН МОЛЛАР

САВОЛ: Қандай молларга закот берилади?

ЖАВОБ: Ушбу уч турли молдан закот берилади:
• биринчиси – олтин ва кумушдан;
• иккинчиси – сотиладиган молдан;
• учинчиси – саҳрода ўтлайдиган ҳайвонлардан.

САВОЛ: Ушбу уч турли молдан бошқа ўз ҳожатидан ортиқ бўлган моллардан закот бериладими?

Жавоб: Берилмайди.

САВОЛ: Истиқомат қилинадиган ҳовлига ва ҳовлида бор бўлган мато ва асбобларга закот бериладими?

ЖАВОБ: Берилмайди.


Дўстларингизга ҳам улашинг.
https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Закотни пластик картага ўтказиш мумкинми?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Бир неча йилга олдиндан закот бериш мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Узоқ муддатли қарзи бор одам закот берадими?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ўқишга яроқсиз ҳолга келган оят ва ҳадислар ёзилган китоб ва вароқлар

الْمُصْحَفُ إذَا صَارَ خَلِقًا لَا يُقْرَأُ مِنْهُ وَيُخَافُ أَنْ يَضِيعَ يُجْعَلُ فِي خِرْقَةٍ طَاهِرَةٍ وَيُدْفَنُ، وَدَفْنُهُ أَوْلَى مِنْ وَضْعِهِ مَوْضِعًا يُخَافُ أَنْ يَقَعَ عَلَيْهِ النَّجَاسَةُ أَوْ نَحْوُ ذَلِكَ وَيُلْحَدُ لَهُ؛ لِأَنَّهُ لَوْ شُقَّ وَدُفِنَ يَحْتَاجُ إلَى إهَالَةِ التُّرَابِ عَلَيْهِ، وَفِي ذَلِكَ نَوْعُ تَحْقِيرٍ إلَّا إذَا جُعِلَ فَوْقَهُ سَقْفٌ بِحَيْثُ لَا يَصِلُ التُّرَابُ إلَيْهِ فَهُوَ حَسَنٌ أَيْضًا، كَذَا فِي الْغَرَائِبِЮқоридаги иборалардан ўқишга яроқсиз ҳолга келган оят ва ҳадис ёзилган китоблар Аллоҳ таъоло ва Унинг росулининг исми келган вароқларни покиза матога ўралиб дафн қилиб юборилишлиги ёки ёқиб юбориб кулини оёқ босилмайдиган жойга кўмиб қўйиш тушинилмоқда.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Киши кимга закот бериши мумкин эмас?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Бир нечта сут берадиган сигирларим бор, ўша сигирлардан закот бераманми?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Кимларга закот берилади?

Ҳомиджон домла Ишматбеков

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Закотни қуйидагиларга бериб бўлмайди

Орасида туғиш ва эри хотинлик алоқаси борларга. Ўзининг қулига. Баъзисини озод қилган қулга. Бойга. Унинг қулига ва кичик ёшдаги боласига. Бани Ҳошимга. Уларнинг мавлоларига. Зиммийга. Унга закотдан бошқани берса бўлади.Ушбу матнда закотни бериб бўлмайдиган бир неча тоифалар зикр қилинмоқда.1. Орасида туғиш ва эри хотинлик алоқаси борларга.Бунда кишини туққанлари, яъни, ота-онаси, бобо-момолари неча поғана юқори бўлсалар ҳам киради.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Закот беришда закотдан эканини айтиб берган маъқулми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Тилло тақинчоқлардан закот бериладими?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Закотни қазоси борми?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from Muslim.uz
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА

🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.

🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Ramazon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

1. Андижон вилояти 06:00
2. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:00
4. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:10
6. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:15
8. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:25
10. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:30
12. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:50
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:50

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz