imon.uz
4.45K subscribers
9.32K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Биласизми?

Ер юзида биринчи бўлиб қурилган бино Каъба.
* * *
Унинг илк меъмори Иброҳим алайҳиссалом.
* * *
Қаламни биринчи бўлиб қўллаган Идрис алайҳиссалом.
* * *
Соатни биринчи бўлиб қўллаган Юсуф алайҳиссалом.
* * *
Ислом тарихида бино қилинган илк масжид Қубо.
* * *
Мусулмонларнинг биринчи уруши Бадр жанги.
* * *
Илк вазирлик тизимини Аббосийлар ташкил қилган.
* * *
Ўтроқлашган биринчи туркийлар уйғурлардир.
* * *
Пул биринчи бўлиб Лидияда кашф қилинган.
* * *
Ой ва йиллари асосли бўлган илк тақвим ҳижрий тақвимдир.
* * *
Милодий тақвимни мисрликлар тузишган, римликлар такомиллаштирган.
* * *
Биринчи юрак кўчириш амалиёти Кристиан Бернард томонидан ўтказилган.
* * *
Дунёда энг кўп гаплашиладиган тиллар хитойча, ҳиндча, инглизча, испанча арабчадир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ҳозирги кундаги барча балоларга ғийбат сабабдир

Гуноҳлар сабабидан ҳозирги кунда турли азоблар содир бўлмоқда. Бир шаҳарни ер ютган, бир шаҳарда қаттиқ шамол, яна бирида қаҳатчилик бўлган, баъзи жойларда сув йўқ, бошқа жойларда эса сув ҳаддан ошиб кетган, бир жой қаҳратон совуқ бўлса, бошқасида жазирама иссиқ. Баъзи жойларда одамлар кўп ҳалок бўляпти, баъзи жойда бўрон бўлмоқда, яна баъзи жойларга ўт кетяпти, баъзи жойларда қаттиқ шамол ҳали пишиб етилмаган меваларни дарахтлардан тўкиб юбормокда.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Уч ўринда бирон киши бирон кишини эсламайди:

Бир кун Оиша онамиз розияллоҳу анҳо дўзахни эслаб йиғладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нима учун йиғлаяпсан?» деб сўраган эдилар, Оиша розияллоҳу анҳо: «Дўзахни эслаб йиғладим. Инсон Қиёмат куни оиласини танийдими?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч ўринда бирон киши бирон кишини эсламайди:

1. тарозиси оғир ёки енгил келишини билгунича тарозининг олдида;

2. амаллар китоби ўнг ёки орқа томонидан берилишини билгунича саҳифалар очилган вақтда;

3. сирот кўприги жаҳаннам узра тортилганда ундан ўтиб олгунича»
, дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🌙 SHA’BON OYIDAGI MUHIM VOQEALAR

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#shabon #voqea #infografika #pokiza #rasululloh

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ЧЕКСИЗДИР!

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
Ўғлим, ёлғончи билан дўстлашма. Зеро, у сенга - узоқларни яқинлаштиради, сенинг яқинларингни сендан узоқлаштиради.
Али ибн Абу Толиб.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ЖАННАТ АҲЛИ УЧУН ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ

Жаннат аҳлига ато этилган энг улуғ неъмат шуки, улар Аллоҳ таолонинг жамолини кўришга мушарраф бўладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Жаннат аҳли жаннатга кирса, Аллоҳ таоло:

«Бирон нарса хоҳлайсизларми? Ортиғи билан бераман», дейди.

Бандалар: «Юзимизни ёруғ қилдинг, бизни жаннатга киритдинг, дўзахдан қутқардинг-ку?!» дейишади.

Ана шунда ўртадаги парда очилади. Уларга берилган энг буюк неъмат Аллоҳ таолонинг жамолини кўришдир.

— Сўнгра Аллоҳ таоло шундай дейди:

«Солиҳ амал қилганларга гўзал неъмат (жаннат) ва зиёда (Аллоҳнинг дийдорини кўриш) бор» (Юнус сураси, 26-оят).

Бу ҳадисни Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Насоий ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Отинойиларнинг назарий билим ҳамда касбий тайёргарлик даражаси баҳоланмоқда

📃 Хафтанинг илк кунларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларга бириктирилган Жиззах вилоятидаги отинойиларнинг билимлари, касб-маҳоратлари ҳамда иш фаолиятларини баҳолаш бошлаб юборилди.

🔹Таъкидлаш жоизки, ушбу жараёнда отинойиларнинг малакаси, касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, зиммаларига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан масъулиятни оширишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔸Шу билан бирга отинойиларнинг нотиқлик иқтидори, қироати, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолияти ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини қай даражада ўзлаштирганликлари суҳбатлар асосида намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
Аллоҳнинг кузатувидамиз

Ўзингни ёлғиз ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсла: «Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз» (Қоф сураси, 16 оят).

Сени атрофингда бирор кимса сезмаётгандек ҳис этсанг, қуйидаги оятни эсла: «У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар у билур» (Анъом сураси, 59 оят).

Қалбинг азобланаётганини ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсла: «Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82 оят).

Сабрингга яраша савоб олишингни асло унутма: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур» (Зумар сураси, 10-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ўзини ўзи ўлдириш шаҳидлик эмас, балки фосиқлик

Маълумки, Ислом дини тинчлик, инсонлар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат ва инсоний фазилатларни тарғиб қилувчи диндир. Унинг таълимотида ер юзини обод қилиш, эзгу амаллар билан машғул бўлиш, ато этилган неъматлардан фойдаланиб шукрона келтириш улкан савобларга сабаб бўлувчи солиҳ амаллар ҳисобланади. Аксинча, ер юзида фисқу фасод қилиш, ноҳақ қон тўкиш, қолаверса ўз жонига қасд қилиш кабилар қораланиб, улар оғир гуноҳлар эканлиги таъкидланади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
ҲАЁТНИНГ 14 ҲИКМАТИ

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АГАР АМАЛИНГИЗ ХОЛИС АЛЛОҲ УЧУН БЎЛМАСА
#muftiy_minbari

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#amal #Alloh #xolis #shayx

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz     👉 | @imonuz