imon.uz
4.4K subscribers
9.29K photos
1.55K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Эй Уқба ибн Омир! Сен Аллоҳ таолога суюкли бўлган “Қул аъузу бироббил фалақ” сураси каби бирон сурани тиловат қилмагансан. Унинг наздида бу сурани ўқиш билан етганчалик мақомга етмагансан. Ўтказиб юбормасликка қодир бўлсанг, у ҳолда намозда ушбу сурани ўқигин.

Изоҳ: Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу кеча менга нозил қилинган оятларга қарамайсизларми? Бу каби сура ҳеч кўрилмаган. Ўша сура «қул аъузу бироббил фалақ» билан «қул аъузул бироббин нас»дир», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ўзаро хилоф, келишмовчилик вақтида фазлни инкор этманг (яъни, зарур вақтда ёрдамни аяманг), сирларни очманг, (ўртада низо юзага келмасдан аввалги ҳурматни ва муносабатдаги сирларни ошкор қилиб ташламанг) пардаларни кўтариб, (айбларни фош қилиб, шарманда қилиб ташламанг) ва ўзаро фазлу марҳаматни унутманг.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
.Саҳобаларни яхши кўриш диндандир

Аюб Сахтиёний раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Кимки Абу Бакрни яхши кўрса, албатта динни қоим қилибди. Кимки Умарни яхши кўрса, албатта тўғри йўлни тушунибди. Кимки Усмонни яхши кўрса, Аллоҳнинг нури ила нурланиб, ёришибди. Кимки Алини яхши кўрса, мустаҳкам арқон (Ислом дини) ни тутибди. Энди кимки хайр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларида деса,  нифоқдан қутулибди,  нажот топибди” дедилар.
“Дамашқ тарихи” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Вилоятимиз диний соҳа ходимлари ҳам бугунги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этмоқдалар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Audio
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imonuz
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки Аллоҳнинг ҳузурида унга нима борлигини билишни истаса, ўзида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин”.

Имом Суютий «Жомеъус соғир»да ривоят қилиб, Дорақутнийга нисбат берганлар.

Шарҳ: Банда ўзини қайси мавқеъга мос кўрса, Аллоҳ таоло ўша мақомга туширади. Банданинг қалбида Аллоҳнинг манзилати, банда қай даража Аллоҳнинг таниши, маърифати, билиши, Уни олий санаши, Уни улуғлаши қадарича бўлади. Шунингдек, банданинг қалбида Аллоҳдан ҳаё қилиши, Ундан қўрқиши, Унинг амрлари ва қайтариқларини қоим қилишдаги ҳурмати, қалбини хотиржам бўлиши, У Зотга жисми билан, руҳи ва қалби билан таслим бўлмоғи, ишларида Унинг муроқабасини ҳис этиши, Унинг зикрини ўзига лозим тутиши, неъматларига эришиш йўлида машаққатларни кўтариши, маишат роҳатини У учун тарк этишида, У ҳақдаги яхши гумони миқдорича бўлади.
Худди шунингдек, одамларнинг бу ўриндаги даража ва насибалари юқоридагилардан олган насибалари миқдорича бўлиб, бас, уларнинг насибалари улканроқ даража бўлади, унинг акси бўлса акси қадар бўлади”.

Имом Муновийнинг “Жомеъус соғийр”га ёзган шарҳи, “Файзул қодир”дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

“Уларни буюк даҳшат ғами босмас. Уларни фаришталар: “Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир”, деб кутиб оладилар”. Анбиё сураси, 102-оят.
Қиёмат куни одамлар ўйлаганларидек барча учун даҳшатли эмасдир. Балки, у кун берган аҳдида собит бўлган ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси устида вафот этган ва ушбу кунга амал қилган зотлар учун ажойиб ва гўзал кундир.
Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қайта тирилсанг ва қарабсанки, фаришталар сенга мунтазирдирлар ва сени кутиб олишмоқда... “Уларни фаришталар: “Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир”, деб кутиб оладилар”. (Анбиё сураси, 102-оят).
Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қачонки, сен у кунда кутиб олинсанг ва бутун оламларга қичқирган куйи шодланажак кунингдир. “...Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар! Албатта мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим”, дейдир”. (Ҳааққо сураси, 19-20-оятлар).
Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қайта тирилсангу, ортингда сенинг шодлигингга шерик бўлаётган ва сенга эргашиб келаётган зурриётингни кўрсанг... “Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик...” (Тур сураси, 21-оят).
Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қачонки, сен илк маротаба улардан Аллоҳ рози бўлганлар жамоасида кетиб бормоқдасан, сенинг олдингда йўлбошчи бўлиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам юриб бормоқдалар...
“Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир...” (Таҳрим сураси, 8- оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳозирги кундаги айрим хайрсиз фарзандлардан Аллоҳ ўзи асрасин!"

Меҳмонхон домла Жабборов
Жиззах вилояти бош имом - хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz