imon.uz
4.59K subscribers
9.15K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
СУННИЙ КИМ?

Сунний деб асосан аҳли сунна вал жамоага мансуб бўлган инсонга нисбатан ишлатилади. Келинг азизилар, сунний ким эканлигини билиш учун бемазҳабларни ўзларини қаттиқ раддиялари билан эгиб қўйган Моликий мазҳабидаги олим Ҳожи Моликбеҳ ибн Шайх Довуд роҳимаҳуллоҳнинг таърифига бир назар ташласак.Моликбеҳ ибн Шайх Довуд роҳимаҳуллоҳ ўзининг бемазҳабларга ёзган «Ал Ҳақоиқул Исламия» китобида сунний инсонга шундай таъриф беради:Сунний одам сирда ҳам ошкораликда ҳам Аллоҳга тақво қилади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Амирул мўминийн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айрим волийларининг ҳашаматли иморатларини кўрганида: «Дирҳамлар унинг бўйнини юзага чиқариб қўйибдику? Яъни, дирҳамларни яшира олмабдику?» дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ошқозон ақлдан кўра зийракроқ. Бўш ошқозон ўз эгасига бўш экани ҳақида хабар беради. Мия эса эгасига бўш экани хабарини етказмайди.
Изоҳ: Чингиз Айтматовнинг бир гапи бор: «Ошқозон мияга қараганда ақллироқ, чунки ошқозонда кўнгил айниш қобилияти бор, мия эса ҳар қандай ярамас нарсани ҳам ютиб юборади».

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Гуноҳингизни қандай ўчирасиз?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки муаззиннинг азонини эшитганда: “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ. Ва Муҳаммад унинг бандаси ва расулидирлар. Аллоҳни Робб деб, Муҳаммадни расул деб, Исломни дин деб рози бўлдим деса, унинг гуноҳлари кечирилади”, дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Audio
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imonuz
КОҲИН ВА АРРОФЛАР ҲАҚИДА

Имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ “Ақида”сида шундай матнлар бор:و لا نصدق كاهنا و لا عرافا و لا من يدعى شيا بخلاف الكتاب و السنة و إجماع الأمةКелажакдан хабар берувчи коҳин, йўқолган нарсаларни топиб беришни иддао қилувчи фолбинларни тасдиқламаймиз, сўзларини рост деб тан олмаймиз, уларга ишонмаймиз. Шунингдек, китоб, суннат ва уммати исломия ижмоъсига хилоф тарзда ғайб илмини даъво қилувчиларни ҳам тасдиқламаймиз.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Болалигида кўзи кўрмай қолган эди. Онаси ҳар тунда Аллоҳ унга кўз нурини қайтаришини сўраб дуо қиларди. Бир куни тушида Иброҳим  алайҳиссаломни кўрадилар. У зот онага: “Нола илтижоларингдан ҳатто самодаги фаришталарни ҳам безовта қилдинг. Тургин, Аллоҳ ижобат этди, фарзандингга кўзини қайтарди”, – дейдилар. Уйғониб қарасалар, боланинг кўзи кўраётган экан. Бундан сўнг она уни илм йўлига бутунлай бахшида қилибди. Куни келиб эса ўша бола - Имом Бухорий бўлиб етишибди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ўқувчиларига васф қилиб берарди. У зотнинг сочлари, кўзлари, қўллари ва кийимларини бирма-бир таърифлаб бердилар. Навбат кавушларига келганда, бироз жим қолдилар ва ғамгин ҳолда: “У кавушки, уни зикр этиш билан даражамиз ошади” дедилар. Шогирдлари: “Қандай қилиб кавушни зикри билан улуғ бўлинади, устоз?” дея сўрашди.
У зот дедилар: “Шундай кавушки, унинг соҳибига Меърож кечаси олий осмонларга кўтарилганида ҳам уни ечишга амр этилмади. Мусо алайҳиссаломга бўлса, ер юзида бўлсаларда уни ечиш амр қилинган эди: “Кавушларингни еч. Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан”. Тоҳа сураси, 12-оят.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир киши йўлда кетаётиб, тиканли шохни кўриб қолди-да, уни четга олиб ташлади. Аллоҳ шу сабабли уни мағфират қилди”, дедилар”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Audio
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imonuz
ЎЛАКСАНИ ЕЙИШДАН ҲАМ ОҒИРРОҚ ГУНОҲ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Асламий деган бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келиб ҳаромга юриб зино қилиб қўйганини тан олди. Расулуллоҳ унга эътибор қилмадилар. У яна жанобимизнинг олдига келиб қилмишига иқрор бўлди. Бу ҳолат бир неча марта такрорланди. Охир оқибат Расулуллҳ унга: “хўп нима истайсан ўзи?”—дедилар. У: мени поклаб қўйишингизни истайман, деди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Сизлардан кимки тунлари ибодатларга банд бўлиш, қийналишдан ожиз бўлаётган, мол-мулкини инфоқ эҳсон қилишдан бахиллик қилаётган, душманга қарши курашишда қўрқоқликка йўл қўяётган бўлса, у ҳолда Аллоҳнинг зикрини кўпайтирсин”.
Имом Баззор ривояти.
Ҳофиз Мунзирийнинг «Ат-Тарғийбу ват-тарҳийб» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz