🕋 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАЖ ВА УМРА ИШЛАРИ ВАЗИРИ БИЛАН УЧРАШДИ
✅ 2023 йил 8 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
🔸Мулоқотда Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда 2023 йилги ҳаж мавсумини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Дунё ўзи нима?
Албатта дунё уни тўғри, рост билганга рост диёрдир. Офият, саломатлик ўрни деб фаҳмлаган учун офият диёридир. У бойлик жамлаш истаган учун бойлик масканидир. Ваъз-насиҳат хоҳлаган учун эса ибрат ва насиҳат ҳовлисидир.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

Эр-хотин ўртасидаги алоқа омонатдир
Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
“Бизнинг машойихларимиз айтганларки, шунчалик эҳтиёт бўлиш лозимки, эрли аёл эрининг (ўзаро хос) гапларини ҳам бошқа қиз ва аёлларга айтмасин. Балки, бир ҳадиси покда айтганларки, қайси эрли аёл ўзга қиз ёки аёлларга (эри билан) танҳоликдаги гапларини айтса, у аёл урғочи чўчқа кабидир. Худди шундай, қайси эр (аёли билан) танҳоликдаги гапини бошқа бирор эркакга айтса, у тўнғиз кабидир”.
“Сукунэ дил” китобидан
Абдулқайюм Комил таржимаси

Эркак киши ўз хотинига хоҳлаганича назар солсин, ундан лаззат олсин, савоб бўлади. Аммо бировнинг хотинига ёки бировга хотин бўладиган одамга шаҳват назари билан қарамасин. Акс ҳолда зино содир бўлмаган чоғда ҳам, кўз зиноси, хиёнат содир бўлади. Шунинг учун Аллоҳдан ва қиёмат кунидан умиди бор эркаклар номаҳрамлардан ўзларини сақлашсин, аёллар, қизлар эса ўзларини кўз-кўз қилишмасин, эркакларни жалб қилишга сабабчи бўлишмасин.
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ёруғликка интилган зулмат
Подшоҳдан сўрадилар:
- Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
- Қани эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...
*
Фозилдан сўрадилар:
- Ҳаётдан нима топдингиз?
- Ҳикмат ва ибрат...
- Қандай хулосага келдингиз?
- Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...
*
Зулматдан сўрашди:
- Сен нимани соғиниб яшайсан?
- Ёруғликни.
- Нимадан қўрқасан?
- Қоронғуликдан...
*
Қўрқоқдан сўрашди:
- Айт-чи, сен нега қўрқасан?
- Агар ўзим ҳам билганимда эди...
*
Етимдан сўрашди:
- Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
- Ота қадрига, она меҳрига...
*
Бойликдан сўрашди:
- Сенга нима етишмайди?
- Қувонч ва хотиржамлик...
*
Тўтидан сўрадилар:
- Нима кулгингни қистатади?
- Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.
*
Филдан сўрадилар:
- Истагинг нима?
- Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...
*
Асаларидан сўрашди?
- Қанақа армонинг бор?
- Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...
*
Ватандан сўрадилар:
- Сени нима ўйлантиради?
- Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...
*
Ватангадодан сўрадилар:
- Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
- Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...
*
Донодан сўрадилар:
- Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
- Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.
*
Нодондан сўрадилар:
- Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
- Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...
***
Муҳтарам зотдан сўрашди:
- Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
- Тўрт нарса орқали:
элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади;
туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим;
луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.
“Фарзанднома” китобидан.

ТАҲАЖЖУДНИ УХЛАБ ТУРИБ ЎҚИШ ШАРТМИ?
#CАВОЛ: Таҳажжуд намозини ухлаб туриб ўқиш шартми, яъни ухламаган бўлса ҳам ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир ухлаб туриб ўқилса, суннатга мувофиқ бўлади. Лекин тунда ҳеч ўйғонолмаса ёки таҳажжуддан ухлаб қолиши аниқ бўлса, ухлашдан аввал ўқиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Уч хил тижорат борки ҳаргиз касодга учрамас: “Албатта Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар. Чунки У зот уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилур.” (Фотир сураси 29-оят)
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҚОР ЁҒГАНДА ФИКР ЮРИТИБ, ЎҚИЛАДИГАН ДУО
اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَايَ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالبَرَدِ
Ўқилиши: “Аллоҳуммағсил хатояя бил мааи вассалжи валбарад”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, менинг хатоларимни сув, қор ва дўл билан ювгин!”
(Имом Бухорий ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz

КУЧЛИ ҚОР-ЁМҒИРДА ПАНОҲ СЎРАЛАДИГАН ДУО
Ислом дини манбаларида ҳар бир ҳолат учун – яхши-ёмон кунлар, хурсандчилик-мусибатли дамларда ўзига хос дуоларни ўқиш ҳақида баён этилган. Шундай дуоларни қилиш муроду мақсадга етиш учун катта сабаб бўлгани бир неча бор ўз тасдиғини топган.
Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз.
🔸Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо
اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به،
وأعوذ بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به
Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”.
Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!”
🔸Ёмғир ёки қор қаттиқ ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳавалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма, ъалал акаами ваз зарооб ва бутуунил авдияҳ ва манаабитиш шажар”.
Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Атрофимизга йўллагин устимизга эмас! Чўққиларга, қир-адирларга ва ўрмонларга йўллагин”.
🔸Шамол қаттиқ бўлганда ўқиладиган дуо
اللهم لقحًا لا عقيمًا
Ўқилиши: “Аллоҳумма, лақҳан ва лаа ъақийман”
Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Уни ёмғирли шамол қилгин, офат келтирадиган қилмагин!”.
#ДУО #ҚОР #ЁМҒИР

БУ КИМСАДАН ЭҲТИЁТ БЎЛ
"Одамлар сўзларини сенга етказиб турадиган кимсадан эҳтиёт бўл. Бу кимса албатта сенинг гапларингни ҳам бошқаларга етказиши бегумондир".
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ.
Одамларнинг сўзларини бошқаларга етказиб роҳатланадиган тоифалар авваллари ҳам бўлган. Ҳозирги кунларда эса жуда кўпайиб кетди.
Бу тоифа дўст тутишга умуман нолойиқ бўлиб, ҳеч қачон самимий бўлишмайди.
Кимларнингдир биз ҳақимиздаги сўзларини етказар экан, бирон сўз айтишимизга маҳтал бўлиб туради. Айтсак, бошқаларга уни ҳам етказиши шубҳасиздир.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи ҳузурига бир кимса келиб:
- Фалончи сиз ҳақингизда номақбул гапларни сўзлади, деди.
Шунда буюк имом:
- Агар ростан сўзлаган бўлса ҳам, буни менга айтишнинг нима кераги бор?
У кимса камондан менга ўқ отиб, ўқи тегмаган экан. Сен ўша ўқни олиб, юрагимга санчаябсан.
Хоҳласанг тавба қилишинг мумкин, деди.
Оят ва ҳадисларда чақимчиликдан қайтарилган.
Лекин, шунақа чақимчи инсонларга иғво ва фасодларига йўл қўйишдан ҳазир бўлайлик.
Зотан, бировга вафо қилмаган кимса, бизга ҳам ҳеч қачон вафо қилмаслиги шубҳасиздир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам тавба эшиги қиёмат куни ва ўлим ғарғарасигача очиқлигини айтганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр р.а. билан ғорга беркинганларида: “Аллоҳ, албатта, биз билан”, дедилар ва нажот топдилар.
Юнус алайҳиссалом денгиз қаърида, балиқнинг ичида туриб: “Сендан ўзга илоҳ йўқ”, дедилар ва нажот топдилар.
Юсуф алайҳиссалом зиндонда: “...Биз учун Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиш жоиз эмасдир”, дедилар ва нажот топдилар.
Ғор соҳиблари эса: “Бизлар Ундан ўзга бирон “илоҳ”га ҳаргиз илтижо қилмаймиз”, дейишди ва нажот топишди.
Демак, тавҳид нафақат охират азобидан, балки дунё мусибатларидан ҳам халос этаркан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Юнус алайҳиссалом денгиз қаърида, балиқнинг ичида туриб: “Сендан ўзга илоҳ йўқ”, дедилар ва нажот топдилар.
Юсуф алайҳиссалом зиндонда: “...Биз учун Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиш жоиз эмасдир”, дедилар ва нажот топдилар.
Ғор соҳиблари эса: “Бизлар Ундан ўзга бирон “илоҳ”га ҳаргиз илтижо қилмаймиз”, дейишди ва нажот топишди.
Демак, тавҳид нафақат охират азобидан, балки дунё мусибатларидан ҳам халос этаркан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҚАЛБ ТАҲОРАТИ ЁХУД КУНДАЛИК ЗИКРЛАР
“Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодир”
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодир”, деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади, дедилар (Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир) (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким: “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодир”, деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин, дедилар.