#Мутафаккирлар
Беш минг йилдан бери оламнинг аҳволи шу; раққоса ёзувчидан кўп топади, дўмбирачи ё машшоқ новвой, дурадгор ва темирчидан кўп пул ишлайди. Агар бугун сиз Энштейнни илмий анжуманга чақирсангиз, сўнг ярим яланғоч аёлни матбуот билан учрашувга таклиф этсангиз, оломон Эйнштейн ва илмини ташлаб, яланғоч аёлни қуршаб олади.
Бунга биз айбдор эмасмиз. Балки айб аксар одамларнинг ҳайвонсифат, нафс ва шаҳват қули бўлишларидадир. Чунки бундайлар майда ишларни қўллаб-қувватлаб, жиддийларидан юз ўгиради.
Мустафо Маҳмуд, "Қайнаш нуқтаси" китобидан
@imonuz

Балиқчилик
Ҳозирги кунда уй шароитида, бассейнларда балиқ боқиш ҳукми.
Ўн аршинга ўн аршин кенгликдаги ҳовузнинг суви ҳовучлаб олинганда таги кўринмайдиган даражада чуқурликда бўлса, бу ҳовузчага тушган нажосат сувни нажосат қилмайди. Агар таъми, ранги ва ҳиди ўзгариб кетадиган даражада кўп нажосат аралашиб кетсагина нажосатга айланади, деб ҳукм қилинади ва бундай сувлардан фойдаланиб бўлмайди. Бу катталикдаги ҳавзанинг сув сиғими тахминан 12 тонна атрофида бўлади. Чуқурроқ бўлса, сиғими ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Ўн аршинга ўн аршин кенгликдаги ховуз метр билан қиёсланса, 6 метрга 6 метрдан сал кўпроқ бўлади. Балиқчилик билан шуғулланаётган тадбиркор саволида бассейннинг ҳажмини 2 метрга 3 метр, чуқурлиги 2 метр деган. Демак, бассейнда 12 тонна сув бор. Бундай миқдордаги сувнинг нажосат тушиши билан нажосатга айланмаслиги эҳтиёткор Ҳанафийлар мазҳабидадир. Фиқҳий китобларда ўша ҳавзанинг кенглигига кўпроқ эътибор қаратилган. Ҳанбалий ва Шофеъий мазҳабида 204 кг сувга нажосат тушса, нажосатга айланмайди, деганлар. Бу ҳам маконга қараб ўзгарадиган фиқҳий масаладир. Хўп. Балиқчилик билан шуғулланадиган соҳа вакилларининг айтишларига қараганда, бассейнлардаги сувлар тез-тез, доимий равишда алмаштирилиб турилар экан. Ўша бассейнлардаги сув нажосатга айланадими, деган саволга жавоб шулки, балиқларга товуқнинг ичак-чавақлари ташланганда балиқлар зудлик билан еб қўяди. Айниқса, Африка мармар лаққа балиқлари жуда ачофат, еб тўймас бўлар экан. Суньий сув ҳавзаларида балиқ боқувчи кишилар ҳавзанинг сувини махсус аппаратларда тозалашнинг замонавий технологияларини ҳам яратишган. Шу жиҳатдан айнан ўша сувлар нажосатли, ифлос сувларга айланиб кетади, деган фикрдан йироқмиз. Ҳавзадаги сувни тозалаш жараёнини видео роликларда кузатганимизда ҳам бунинг гувоҳи бўлдик. Сув бассейнда алмаштириб турилмаса, балиқларга салбий таьсири бор экан.
Ифлосланган сувда яшайдиган балиқни ейиш ҳаромми?
Иордан Ҳошимийлар қироллигининг умумий фатволар идораси жавоб беради.
Жавоб: алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала саййидина расулиллаҳ. Ифлосланган сувда яшайдиган балиқнинг иккита ҳукми бор.
Биринчиси: агар ўша ариқ ёки сайхонликнинг суви нажосатга айланган бўлса ва бу балиққа таьсир қилиб гўштининг таъмини, ҳидини ёки рангини ўзгартириб юборса, тоза сув ҳавзасига ўтказилиб гўштидаги нажосат белгилари кетмагунича бу балиқнинг гўштини ейиш макруҳ бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаллоланинг гўштини ейишдан қайтарганлар. Абу Довуд ривоят қилган. Нажосат ейдиган ва шунинг сабабидан сифати ўзгариб кетган ҳар қандай ҳайвонга жаллола деб аталади. “Муғнил муҳтажи шарҳул минҳажи” китобида бундай дейилган: жаллоланинг гўшти озгина бўлсада ўзгариб кетса, масалан у чорва ҳайвони бўладими, товуқ бўладими, гўштини емоқлик ҳаром бўлади. Бу имом Аҳмаднинг қавлидир. Чунки у хабиса-нопок нарсага айланиб қолди. Абу Довуд ва бошқалар айтганларидек, унинг гўшти, сути ва минилишидан (сассиқ ҳиди минувчига азият бергани учун) қайтариқ келган. Нававий айтади: саҳиҳ қавл шулки, унинг гўшти ва сутидан фойдаланиш макруҳдир. Қайтариқ гўштининг ўзгаргани учун келган эди. Ҳаром эканлигини келтириб чиқармайди. Саҳиҳ қавлга биноан бундай ҳайвонларнинг гўштини ейиш макруҳдир. (Муғнил муҳтаж 6/ 156).
Иккинчиси: агар ифлосланган сувнинг балиққа таьсири бўлмаса, бундай балиқларни ейиш мумкин. Бу масалада асл қоида мубоҳликдир. Бироқ, инсон саломатлигига салбий таьсири йўқлигига ишонч ҳосил қилиш шарти билан истеъмол қилинса жоиз. Илмий изланишлар натижасида зарарли ва ифлос сувлардаги балиқларнинг ҳам ифлосланиб қолиши кузатилган. Бундай балиқларнинг танасида инсон саломатлигига жуда хатарли бўлган турли хил бактерия ва паразитлар бўлар экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Зарар бериш ҳам, зараланиш ҳам йўқ”. Ибн Можа ривоят қилган. Валлоҳу аълам.
Барча фиқҳий китобларимизда жаллола деб ном берилган ҳайвонларнинг кўштини ейишдан қайтарилган. Жаллола доимий равишда фақат нажосат ейишга одатланган бўлади. Бу эса унинг гўштига ва сутига ўз таьсирини кўрсатади. Ўзидан ёқимсиз ҳид чиқаради. Шунинг учун уни

гўштидан, сутидан ва улов сифатидан фойдаланишдан ман этади. Маълум муддат тоза емиш билан боқилиб гўштидаги ёқимсиз ҳид кетгунича қамаб турилади. Чорва ҳайвонларининг гоҳида нажосат еб қўйиши зарар қилмайди. Доимий нажосат ейишга одатланиб қолганлари ҳибс қилиниб баъзи қавлда айтилишича, уч кун ёки ўн кун тоза емиш билан боқилади. Қўзичоқ агар чўчқани эмиб қўйган бўлса ҳам кейинчалик унинг гўштини ейиш мумкинлиги айтилган. (Бадоеъус саноеъ, Туҳфатул фуқаҳо, Уъюнул масоил ва бошқа китоблардан фойдаланилди). Уламолар балиқни ҳам шунга қиёс қилишади. Агар баъзи нажосатларни ейдиган бўлса, тоза сув ҳавзасига ўтказилиб жаллола товуққа қиёсан бир ё икки кун тоза емиш берилиб боқилса, инша Аллоҳ кароҳияти қолмайди. Валлоҳу аълам.
Лутфуллоҳ Убайдуллоҳ таёрлади.
©☪ imon.uz @imonuz
Лутфуллоҳ Убайдуллоҳ таёрлади.
©☪ imon.uz @imonuz
2847-савол
Балиқларга ўлимтик бериш
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда айрим балиқ етиштириб сотувчилар балиқ етиштириш жараёнида балиқларга озуқа сифатида ўлик товуқ хам беришар экан. Яъни ҳаром ўлган товуқ ва жўжалар. Уларни айтишича ўлган товуқ инсонларга ҳаром, балиқларга эса ҳалол дейишмоқда. Шу йўл билан боқилган балиқларни истемол қилиш жоизми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Истеъмол қилиш жоиз. Қасддан шуларни едириш тўғри эмас. Бунга далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам товуқ гўштини еганликлари ҳадисларда келади. Ваҳоланки бўш қўйилган товуқлар одатда ҳаром бўлган ҳашорат ва нажосатларни еб қўяди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

#КУН_ҲАДИСИ
213. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу икки ишнинг охиргиси (амал қилингани) олов ўзгартирган нарсадан таҳорат қилмаслик бўлган эди».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ҳар хил ривоят келганидан иккиланиб, қайси бирига амал қилиш керак экан, деган хаёлга бормаслик керак. Собит ва аниқ бўлгани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан охирги амал қилингани, туянинг гўшти ва оловда пишган гўштни егандан кейин таҳорат қилмасликдир. Бу ҳукмни уламолар жумҳури, жумладан, тўрт мазҳаб бир овоздан жорий қилганлар.
Ҳанафий мазҳаби бўйича инсон баданидан оққан қон ҳам таҳоратни кетказади. Бунга далил қуйидаги ҳадислар:
1. Имом Ибн Можа Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда:
«Ким намозда қайт қилса ёки бурни қонаса, бурилиб чиқсин, таҳорат қилсин ва гапирмаган бўлса, намозини келган жойидан ўқиб кетсин», дейилган.
2. Имом Дора Қутний Тамийм ад-Дорий ро¬зиял¬лоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Ҳар бир оққан қондан таҳорат», дейилган.
3. Дора Қутний Абу Ҳурайра розияллоҳу ан¬ҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Бир қатра ёки икки қатра қондан таҳорат йўқ, магар оққан қон бўлса, бор», дейилган.
Булардан бошқа ҳужжатлар ҳам бор. Демак, Ҳанафий уламолари қон чиқса, таҳорат кетади, деган гапни ўз ичларидан чиқариб ёки ҳаводан олган эмаслар. Балки ҳадиси шарифлар билан тасдиқлаганлар.
“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
☪ imon.uz @imonuz

#Ибратли_хикоя
ҚИЗГИНАМ (Давоми)
Бу каби мисоллар жуда кўп. Буларни бир кунда ёки бир ҳаракат билан тугатиб бўлмайди. Балки бу ҳолатни ислоҳ қилиш учун, ботил йўлга юрганимиз каби ҳаққа қайтишимиз лозим. Агар бу йўлни узун дейдиган бўлсак, сафарга чиқмаган киши борадиган манзилига ҳеч қачон ета олмаганидек биз ҳам бу офатдан қутула олмаймиз. Курашни хозирги вақтдаги эркак аёл бемалол бир-бирлари билан аралашиб кетганлигининг олдини олишдан бошлаш керак. Масалан: хотинлар уйига келган эрининг дўстига очиқ-сочиқ ҳолатда пешвоз чиқиб кутиб олиши ёки кўча куйда кўрганида у билан қуюқ саломлашиб, йўлни бирга давом эттириши. Қизлар йигит ўртоқларини кўриб қолганида бир-бирларини қўлларини қисиб кўришишлари, ёки имтиҳонларга бирга тайёргарлик кўришлари кабилар. Гўёки улар Аллоҳ таоло бирини эркак, бошқасини аёл қилиб яратганлигини, бир-бирига мойллик бериб қўйганлигини унитиб қўйгандек. Йигит ҳам қиз ҳам, ер аҳлининг ҳаммаси ҳам Аллоҳ яратган хилқатга ўзгартириш кирита олмайди. Эркак ва аёл жинсини баробар қила олмайдилар ёки улардан бир-бирига бўлган мойилликни ўчириб ташлай олмайдилар.
Маданият исми билан эркаклар ва аёлларни баробарлигини, уларни бирга аралашиб юришини даъво қилгувчилар икки тарафлама ёлғончидирлар. Чунки улар бу даъволари билан жавориҳ аъзоларини роҳатлантиришни, нафсларига лаззатларни беришни хоҳлаядилар. Сароҳатан айтишга ўзларида журат топа олмаганларидан, орқасида бирор нарса бўлмаган маданият, ривожланиш, ҳуррият, санъат каби дабдабали машҳур сўзларни алжираб, ёлғонларини рост қилиб кўрсатаётибдилар. Бу ҳеч қандай маънога эга бўлмаган гаплари барабаннинг овозига ўхшаш.
Уларнинг кейинги ёлғони, улар европани йўлбошчи, доҳий қилиб олганлар, улар европадан келган нарсаларнигина ҳақ деб биладилар, ботилнинг муқобиладиги ҳақни ҳақ деб билмайдилар. Уларнинг тушунчасидаги ҳақ Париж, Лондон, Берлин ва Ню-Йоркдан келган нарсалардир. Агарчи у нарса рақсга тушиш, ахлоқсизлик, бузуқлик, эркаклар ва аёллар аралашиб кетиши, стадионда, соҳилда яланғоч юриш бўлса ҳам. Азҳардан, уммавийлардан, шарқий мадрасалардан ва исломий масжидлардан келган нарсалар агарчи ҳидоят, иффат, олийжаноблик, қалб, жасад поклиги бўлса ҳам уларнинг наздида ботилдир.
Ўқиган малумотларимизга, у ерларга бориб келганлардан эшитган гапларимизга қараганда Европа ва Америкада ҳам эркак аёллар аралашиб юришига рози бўлмайдиган, бундай ҳолатни ҳазм қила олмайдиган кўп оилалар бор. Вояга етган қизларини йигитлар билан юришга, кино театрларга киришга рухсат бермайдилар. Қўйиладиган кинолар фаҳш-фужурдан холи эканлигини билсаларгина киришга рухсат берадилар.
Улар эркаклар ва аёлларнинг бир-бирларига аралашиши шаҳват ёмонлигини синдиради, хулқни тарбиялайди, нафсдан жинсий жинниликни суғуриб олади, дейдилар. Мен жавобни йигит-қизлар аралашиб таълим оладиган ўқиш даргоҳларидан топишга ҳавола қиламан. Мана Россия динига қайта олмаяпди, бирорта шайхнинг гапига ҳам қулоқ солмайди, гапларнинг сўзларини ҳам тингламайди. Бу фасодликларни кўрганларидан кейин бу каби аралашишдан қайтмайдиларми?
Америкага қарасангиз, улардаги барча муоммолар пайдо бўлиши, талаба қизларнинг орасида ҳомиладорларининг нисбатан кўпайиб кетиши, буларнинг ҳаммаси аралашиш натижаси эмасми? Миср, Шом ва барча ислом диёрларидаги мактаб-унверситетларда бу каби мушкилотлар бўлиши кимни хурсанд қилади?
Мен йигитларга хитоб қилмоқчи эмасман, уларни бу гапларимни эшитишларини ҳам умит қилмаяпман. Мен яхши биламан улар бу фикрларимга қарши бўладилар ва мени жиннига чиқарадилар. Чунки мен уларни лаззатлардан маҳрум қилаяпман. Лекин эй қизларим сизларга хитоб қилаяпман. Эй диёнатли, мўмина қизларим! Эй афифа, олийжаноб қизларим! Қурбонлик бўладиган фақатгина сизлар бўласизлар! Ўзларингни иблиснинг қурбонига айлантирманглар! Уларни сизларга зийнатлаб айтаётган ҳуррият, маданият, ривожланиш, санъат каби гапларига қулоқ османглар! Чунки бу ўйинни ўйнаётганларнинг аксарининг хотини ҳам, боласи ҳам йўқ. Уларнинг мақсади фақатгина бир лаҳзалик лаззат. Мен эса отасиман. Сизларни ҳимоя қилиганимда, ўз қизларимни ҳимоя қилган бўламан ва ўз қизларимга илинаётган яхшиликларимни сизларга ҳам етишин

и хоҳлайман. Уларнинг жавраётган гапларидан қизларнинг кетган обрўйи, таҳқирланган шанлари, зоя бўлган ҳурматлари қайта тикланмайди. Агар бирор қиз йиқилса улардан бирортасини ёрдамга қўл узатганини ёки ўрнидан туришига кўмаклашганини кўрмайсан. Балки уларнинг барчалари йиқилган қизнинг жамолини тамоша қилишга тўпланган ҳолатда топасан, агар жамоли кетмаган бўлса. Жамоли кетган бўлса ейдиган гўшти тугаган ўлимтикни ташлаб кетган итлар каби улар ҳам у қизни ташлаб кетадилар.
Эй қизгинам бу насиҳатларим сенга. Бу ҳақиқатни мендан бошқалардан эшитмайсан. Билгинки бахтинг ўз қўлингда, биз эркакларнинг қўлида эмас. Ислоҳ эшиклари ўз ихтиёрингда. Агар хоҳласанг нафсингни ислоҳ қиласан ва эзгу амалларинг, диёнатинг, тақвонг билан бутун умматни ислоҳ қиласан!.
Шайх Али Тантовийнинг
“Я битний” асаридан
Усмонали ОРАЛОВ таржимаси

ОДАМЛАРНИНГ ОЗОРЛАРИГА САБР ҚИЛГАН КИШИ
Ибн Умардан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидир", дедилар".
Шарҳ: Кўпчиликка аралашиб, уларни яхшиликка чақириб, амри маъруф, наҳий мункар қилиб, қўлидан келганича инсофга чақириб, шу туфайли уларнинг даккиларини, сўкишларини эшитиб, озорларини кўриб, сабр қилиб борган мўмин ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам, жамият учун ҳам фойдали киши ҳисобланади.
Одамларга аралашмасдан, уйига кириб, ўтириб олган, бировдан бир гап эшитса, аччиғи келиб, уриш-жанжал қиладиган одамда хайр-барака йўқ. Бундай одам жуда борса, ўзи учунгина бирор иш қила олади, холос. Лекин бундай одамнинг жамият учун, одамлар учун, мўмин-мусулмонлар учун, дин-диёнат учун бирор хизмат қилиши қийин бўлади.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўминни афзал деб айтганлар.
Бу нарсани сиз билан биз ҳам ўзимизга сингдириб олишимиз керак. Одамларга аралашганда улардан озор етса, сабр қилишимиз, бунинг эвазига охиратда улуғ мартабалар берилишидан умидвор бўлишимиз лозим.
Озорга сабр қилиш
Абу Мусодан ривоят
қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Ҳеч бир кимса ёки ҳеч бир нарса Аллоҳ азза ва жаллачалик ўзи эшитган озорларга сабр қила олмайди. Улар: "Аллоҳнинг боласи бор", дейишади. У Зот эса уларга офият ва ризқ берур".
"Одоблар хазинаси" китобидан.

ҲАСАДНИНГ САБАБЛАРИ
Ҳасаднинг бир неча сабаблари бор. Уламоларимиз мазкур сабабларни ўрганиб чиқиб, асосийлари олтита эканини таъкидлаганлар. Уларни қисқача ўрганиб чиқамиз:
1. Душманлик ва ёмон кўриш. Бу ҳасаднинг энг кучли сабабларидан биридир. Икки киши бирор сабабга кўра урушиб қолишлари ва ораларида келишмовчилик чиқиб, бир-бирини ёқтирмай қолишлари мумкин. Ғазаби чиққан одам ўзининг душманига нисбатан қалбида кек сақлаб қолса, у ҳасадга айланади. Душманига ўзи етказа олмаган зарарни замондан кута бошлайди. Агар душманига бирор ёмонлик етса, хурсанд бўлади ва "Менга ёмонлик қилгани учун Аллоҳ таолонинг Ўзи уни жазолади", дейди.
Мабодо душманига неъмат етса, унинг мақсадига тескари бўлгани учун хафа бўлади. Ҳасади яна ҳам зиёда бўлади. Мазкур неъматнинг ёмон кўрган одамидан кетишини истайди ва шу мақсадда иш ҳам олиб боради.
2. Кўра олмаслик. Баъзи одамларда бошқанинг ўзидан устун бўлишини кўра олмаслик одати бўлади. Ана шу нарса ҳам ҳасаднинг сабабларидан биридир. Одатда, бировни ўзидан паст санаб, уни одам ўрнида кўрмай, назар-писанд қилмай юрган бўлади. Доимо ўша одам унга қарам бўлишини ва ялиниб туришини истайди. Бирдан қараса, ҳалиги одамга неъмат етибди. Ҳасадчининг хаёли бошидан учади. Ўзини қўйгани жой топа олмай қолади. Ҳасади ўзини кўрсатади.
3. Кибр. Мутакаббир одамлар ўзидан паст саналган кишиларни доимо масхара қилиб, ерга уриб, олдиларида мақтаниб, сал нарсага керилиб юрган бўладилар. Шунинг учун улардан паст одамларга неъмат етганига чидай олмай ҳасад қилишга ўтадилар.
4. Мақсадига эришолмай қолишдан қўрқиш. Бу ҳолат бир мақсадга эришиш учун ҳаракат қилаётган шахслар орасида бўлади. Улардан бири кўзланган мақсадга эришиш йўлида неъматга сазовор бўлса, бошқаси ҳасад қилади. Қўполроқ мисол келтирадиган бўлсак, бу ҳолатни кундошлар ўртасидаги ҳолатга қиёслаш мумкин.
5. Мансабпарастлик ва шуҳратпарастлик. Бунга маълум бир соҳада тенги йўқ бўлишни орзу қилган шуҳратпараст кимса мисол бўлади. Агар унга "Дунёнинг нариги бурчида сенга тенг келадиган одам чиқибди" дейилса, ўшанинг йўқ бўлишини орзу қилади.
6. Одамларга яхшиликни раво кўрмайдиган табиати бузуқ шахс ҳасадчи бўлади. Ўзига ҳеч алоқаси бўлмаса ҳам, бировга неъмат етишини кўролмайди. Ўз-ўзидан ҳасад қилаверади.
"Руҳий тарбия" китобидан.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун ҳафтанинг туртинчи пайшанба куни.
Мелодий сана: 2018 йил.
Февраль ойининг 1-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Жумодул аввал ойининг
16-куни
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
☪ imon.uz Каналига уланиш учун қўйдаги линкга босинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A

#КУН_ОЯТИ
مِن قَبْلُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَأَنزَلَ الْفُرْقَانَ ۗ إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِآيَاتِ اللَّهِ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ ۗ وَاللَّهُ عَزِيزٌ ذُو انتِقَامٍ
ОЛИ ИМРОН сураси, 4-оят
Ундан олдин одамларга ҳидоят қилиб. Ва Фурқонни ҳам туширди. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганларга шиддатли азоб бор. Аллоҳ Азийз ва интиқом олувчи зотдир.
Аллоҳ ягона бўлганидан башариятни тўғри йўлга бошловчи, илоҳий китоблар туширувчи масдар ҳам ягонадир. бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб орқали баён қилмокда:
“У сенга китобни хақ ила ўзидан аввалги нарсани тасдиқловчи қилиб туширди”.
Демак, Муҳаммад алайҳиссаломга тушган китобни ҳам Аллоҳнинг Ўзи туширган китобларнинг тушиши башарият учун янгилик эмас, Қуръон ҳам аввалги тушган илоҳий китобларнинг давоми, холос. Ушбу ҳақиқатни бу китобнинг ўзидан аввалги китобларни тасдиқловчи қилиб туширилганлигидан ҳам билиб олса бўлади.
Аҳли китоблар - яҳудий ва насоролар Муҳаммад алайҳиссаломнинг Пайғамбарликларини ва у зотга туширилган Қуръонни инкор қилиб: “биз хақиқий Пайғамбарга эргашганлармиз, биз хақиқий китоб эгаларимиз, бу масалани биз яхши биламиз, Муҳаммад Пайғамбар эмас, Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан тушган китоб эмас”, деган маънодаги гапларни тарқатишган эди. Ушбу оят мазкур даъволарнинг таги пуч эканлигини исботлаб келмоқда. Шу боисдан ҳам, умум илоҳий китоблар ичида яҳудий ва насороларга туширилган китоблар алоҳида зикр этилмоқда:
«... ҳамда Таврот ва Инжилни туширди. Ундан олдин одамларга хидоят килиб».
Ўз вақтида Таврот номли ва Инжил номли илоҳий китобларни ҳам Аллоҳнинг Ўзи одамларни ҳидоятга бошлаш учун туширган эди. Илоҳий китобларни туширувчи зот битта - Аллоҳ, уларни туширишдан мақсад ҳам битта - одамларни ҳидоятга бошлаш. бу ўринларда мақсад Қуръони Каримнинг илоҳий китоб эканини исботлаш бўлганидан унинг шаънини улуғлаб, яна бир 6ор зикр қилмоқда: “... ва Фурқонни ҳам туширди”. Фурқон, Қуръони Каримнинг сифати бўлиб, фарқловчи, ажратувчи деган маъноларни англатади. Чунки у ҳақдан ботилни, яхшидан ёмонни фарқлаб, ажратиб берган китобдир. Ана шу китобни ҳам Аллоҳнинг Ўзи туширган. Яҳудий ва насороларнинг даъволари ғирт ёлғон. Сўнгра Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганларга қаттиқ азоб бўлиши ҳақида қўрқинчли хабарлар келади:
“Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганларга, ўшаларга шиддатли азоб 6ор”.
Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар Муҳаммад алайҳиссаломга, Исломга, Қуръонга куфр келтирганлардан иборатдир. Демак, мазкур ҳақиқатларни инкор қилганлар, жумладан, яҳудий ва насороларга шиддатли азоб бор.
“Аллоҳ азиз, интиқом олувчи зотдир”
Мазкур кофирларга шиддатли азоб беришга, албатта, Аллоҳнинг қудрати етади. Чунки У азиз -хоҳлаган ишини қила оладиган, биров ундан ғолиб кела олмайдиган 3от. Чунки У Ўзига осий бўлганлардан интиқом олувчи 3от. Шу билан 6ир қаторда, Аллоҳнинг бошқа камолот сифатлари ҳам бор.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Тушимда жаннатни кўрибман. Бир қорининг
тиловатини эшитиб, «Бу ким?» десам, «Ҳориса ибн
Нўъмон», дейишди».
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам:
«Яхшилик мана шундайдир,
яхшилик мана шундайдир, Ҳориса одамлар орасида
онасига энг кўп яхшилик қилувчилардан эди»,
дедилар.
Имом Насаий ва Аҳмад ривояти.

#ДУО
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга
ғам-ташвиш етса, ушбу калималар билан дуо
қилсин», дедилар.
Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мана шу калималардан бебаҳра қолган киши хасоратда бўладими?» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар. Сўнгра
«Бу калималарни ўзинглар ҳам айтинглар, бошқаларга ҳам ўргатинглар. Ким бирор нарса талабида шу
калималарни айтса, Аллоҳ унинг хафалигини
кетказиб, хурсандчилигини зиёда қилади» деб, сўнг
ўша калималарни айтдилар: «Ана ъабдука, ибну
ъабдика, ибну амаатика фи қобзотик, насийатий
бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа
қозоук, ас
ҳаммий»
(Мен Сенингқулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Кокилим Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг
ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки Китобингда
нозил қилган ёки яратганларингдан бирортасига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил).
Ибн Сунний ривояти.

алука бикулли исмин ҳува лака саммайта
биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китаабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав иста
сарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳабаҳаммий»
(Мен Сенингқулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Кокилим Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг
ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки Китобингда
нозил қилган ёки яратганларингдан бирортасига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил).
Ибн Сунний ривояти.
☪ imon.uz @imonuz
Сен Раббинг ҳузурида арзимас ва аҳамиятсиз нарса эмассан! Зеро У сенга руҳидан пуфлади. Сенинг учун фаришталарини сажда қилдириб қўйди. Бор мавжудотни бўйсундирди. Абадийлик ва барҳаётлик ато қилди*. Яна эркинлик тортиқ этди; хоҳласанг Раббоний бўласан, хоҳласанг шайтоний.
Мустафо Маҳмуд, "Қуръон тирик мавжудотдир" китобидан
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
Мустафо Маҳмуд, "Қуръон тирик мавжудотдир" китобидан
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#Қуръон_мусобақаси
Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари бошланди.
Қуръон мусобақасининг ўтказилаётган саралаш босқичи Андижон шаҳар “Андижон” тўйхонасидан онлайн олиб берилмоқда.
👇👇👇
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1985371361700780/

Facebook
Muslim.uz
Andijonda Qur‘on musobaqasi boshlandi.